×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

AVILAN L inyeksiya uchun eritma 2ml N5

Kategoriya:
- Vitaminlar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Faol modda:
Витамины группы В
Qadoqda soni:
- 5
Ishlab chiqaruvchi:
- Mefar Ilac Sanayii A.S.
Vakil:
- Grand Medical Group AG
ATX kodi:
- A11ЕА
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 16 ta dorixonasida topildi

ico 49 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

O'xshash dorilar

SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N60 Bayer Consumer Care AG Germaniya
100 000 s`om dan
MAGNE V6 tabletkalari 5mg N50 Sanofi Aventis France, Франция произведено: Sanofi Winthrop Industrie Frantsiya
36 000 s`om dan
45 000 s`om dan
MAGNIKUM tabletkalari N50 Киевский витаминный завод, ПАО Ukraina
65 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Таркиби:

2.0 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 100 мг тиамин гидрохлориди, 100 мг пиридоксин гидрохлориди, 1 мг цианокобаламин, 20 мг лидокоин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, калий гексацианоферрат (III), натрий гексаметафосфат, натрий гидроксид, инъексия учун сув.

2 мл дан 5 ампула тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Комбинацияланган поливитаминли препарат. Препаратнинг таъсири унинг таркибидаги моддаларнинг хусусиятлари билан белгиланади.

Тиамин гидрохлорид (витамин В1) - нерв импулсини ўтказишда иштирок этади. Биологик фаол тиаминдифосфат (кокарбоксилаза) ва тиаминтрифосфат (ТТР) шаклланиши билан организмда витамин В1 фосфорилланади. Тиаминдифосфат коэнзим сифатида нерв тўқимасининг метаболик жараёнларида муҳим аҳамиятга эга бўлган, синапсларда нерв импулсининг ўтказилишига таъсир этувчи углеводлар алмашинувининг муҳим функцияларида иштирок этади. В1 витамини етишмаганда тўқималарда метаболитлар, биринчи навбатда сут ва пируват кислоталари тўпланади, бу эса турли патологик ҳолатлар ва асаб тизимининг бузилишларига олиб келади.

Пиридоксин гидрохлорид (витамин В6) - оқсиллар, углеводлар ва ёғлар алмашинувига таъсир этиб, у қон ҳосил бӯлиши ҳамда марказий ва периферик нерв системасининг нормал фаолияти учун зарур. У марказий асаб тизимида синаптик ӯтказувчанлик, томозланиш жараёнларини таъминлайди, нерв қобиғининг бир қисми бўлган сфингозинни ташишда ва катехоламинлар синтезида иштирок этади.

Цианокобаламин (витамин В12) - нуклеотидлар синтезида иштирок этади, эпителий ҳужайраларининг нормал ўсиши ва ривожланиши ҳамда гемапоэзда муҳим омил ҳисобланади; шунингдек у фолий кислотаси алмашинуви ва миелин синтези учун зарур.

Лидокаин маҳаллий анестетик таъсирга эга, потенциал боғлиқ натрий каналларини блоклайди, бу сезгир нервларнинг тугунларида импулслар ҳосил бўлишига ва нерв толалари бўйлаб импулслар ўтказилишига тўсқинлик қилади.

Тиамин гидрохлорид мушак ичига юборилгандан сўнг тез ва тўлиқ сўрилади. У барча органлар ва тўқималар бўйлаб етарлича тенг тақсимланади. Миокард, скелет мускуллари, асаб тўқимаси ва жигарда тиаминнинг миқдори бу тузилмалар томонидан тиаминнинг кўпайиши туфайли юқори бўлади. Препарат жигарда метаболланади ва буйраклар томонидан тахминан 8-10% ўзгаришсиз чиқарилади. Тиаминнинг биологик ярим парчаланиши 0,35 соат. Ёғларда чекланган эриши туфайли организмда тиаминнинг тўпланиши содир бўлмайди.

Витамин В6 пиридоксал-5-фосфатда фосфорилланади ва оксидланади. Қон плазмасида пиридоксал-5-фосфат албуминга боғланади. Ҳужайра мембранасидан ўтиш учун албуминга боғланган пиридоксал-5-фосфат ишқорий фосфатаза билан пиридоксалгача гидролизланади.

Витамин В12 парентерал юборилгандан сўнг транспорт оқсил комплексларини ҳосил қилиб, жигар, суяк илиги, ва бошқа пролифератив органлар томонидан тез сўрилади. Витамин В12 ўтга киради ва ичак-жигар циркуляциясида иштирок этади. Витамин В12 йўлдош орқали ўтади.

Лидокаин мушак ичига юборилганда тўқималарнинг бир оз ишқорий муҳитида тез гидролизланади ва қисқа яширин даврдан кейин 1-1,5 соат таъсир қилади. Қондаги оқсил билан боғланиши 60-80% ни ташкил этади. Биотрансформация - жигарда 90% фаол метаболитлар (моноэтилглицинексилидид, глицинексилидид)гача содир бӯлади. Буйраклар томонидан метаболитлар 10%гача чиқариб ташланади.

 

- аллергик реакциялар (қичишиш шаклидаги тери реакциялари, тошмалар)

- терлашнинг ортиши

- тахикардия

- ҳуснбузар

- нафас олишнинг қийинлашуви

- Квинке шиши

- анафилактик шок

- аритмия, брадикардия, бош айланиши, тиришиш, кўнгил айниши жуда тез парентерал юбориш ҳолатларида бўлиши мумкин.

Препаратни қўллашдан олдин, лидокаинга индивидуал сезгирлик учун тери тестини ўтказиш керак, бу ҳолат (препаратга сезгирлик юқори бӯлса) инъекция жойининг шишиши ва қизариши билан кечади. Лидокаиннинг тез сўрилиши тизимли салбий реакцияларга олиб келиши мумкин, шунинг учун препарат аста-секин мушак ичига киритилиши керак, препаратнинг тасодифий томиричига киритилмаслигига эътибор берилиши керак.

Авилан-Л бензил спиртини ўз ичига олади. Препаратни унинг таркибидаги бензил спирти туфайли болаларга буюриш мумкин эмас.

Камдан кам ҳолларда В6 витаминининг ортиқча кунлик дозалари (500 мг ёки ундан ортиқ 5 ой давомида) периферик ҳиссий нейропатияга олиб келади, бу одатда препарат юборилиши тугаганидан кейин йўқолади.

Витамин В12 псориаз билан оғриган беморларга мумкин эмас, у касаллик белгилари ёмонлашувига олиб келиши мумкин.

Пиридоксин гидрохлорид акне кўринишини қўзғатиши мумкин.

Препаратни қўллаш пайтида В витаминлари бўлган поливитаминларни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Препаратнинг транспорт воситасини ёки бошқа хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири хусусиятлари: транспорт воситалари ҳайдовчилари ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлайдиган шахслар томонидан препаратни қўллаш бўйича огоҳлантиришлар ҳақида маълумот йўқ.

уч шохли нерв невралгияси

- юз нерви неврити

- умуртқа поғонаси касалликлари оқибатидаги оғриқ синдроми (қовурғалараро невралгия, люмбоишиалгия, бел синдроми, цервикал синдром, цервикал-брахиал синдром, умуртқа поғонаси дегенератив ўзгаришлар оқибатидаги радикулопатия)

- полиневропатиянинг турли этиологияларида (диабетик, алкоголли) қўлланилади.

препаратнинг таркибий қисмларига юқори сезувчанлик

- тромбоэмболия

- эритремия

- эритроцитоз

- декомпенсацияланган юрак етишмовчилигининг оғир ва ўткир шакллари

- юрак ўтказувчанлигининг оғир бузилиши

- ҳомиладорлик ва лактация даврлари

- 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

 

Тиамин таркибида сулфит бўлган эритмаларда тўлиқ парчаланади. Левадопа витамин В6 терапевтик дозалар таъсирини камайтиради.

Бошқа витаминлар витамин В1 парчаланиши маҳсулотлари иштирокида инактивацияга учраши мумкин.

Д-пенилламин, циклосеринлар билан ўзаро таъсири бӯлиши мумкин.

Тиамин оксидловчи ва редуцияловчи моддалар билан мос келмайди: симоб хлорид, йодид, карбонат, ацетат, танин кислотаси, темир-аммиакли селитра, шунингдек натрий фенобарбитал, рибофлавин, бензилпенициллин, декстроза ва метабисулфит. Мис тиаминнинг емирилишини тезлаштиради; бундан ташқари тиамин pH қийматлари ошганда (3 дан ортиқ) ўз таъсирини йўқотади.

Витамин В12 оғир металл тузлари билан мос келмайди.

Бир вақтнинг ӯзида парентерал юборилган лидокаин ва эпинефрин ёки норепинефрин юрак томонидан ножӯя таъсирларни юзага келтириши мумкин. Сулфаниламидлар билан ўзаро таъсирга киришиши мумкин. Маҳаллий анестетиканинг дозаси ошганда адреналин ёки норадреналинни қўшимча равишда қўллаш керак эмас.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Препарат мушак ичига чуқур юборилади.

Оғир оғриқ синдромида кунига 2 мл дан 5-7 кун, кейин ҳафтасига 2 мл 2-3 марта 2 ҳафта давомида.

Давомийлиги касаллик белгилари оғирлигига қараб шифокор томонидан белгиланади, лекин 2 ҳафтадан ошмаслиги керак.

Даволашни қўллаб-қувватлаш учун даволашни ичиш учун дори шаклида давом эттириш тавсия этилади.

 

Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирлари белгиларининг кучайиши.

Даволаш: симптоматик даволаш.

  

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

AVILAN L inyeksiya uchun eritma 2ml N5 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
AVILAN L inyeksiya uchun eritma 2ml N5 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
AVILAN L inyeksiya uchun eritma 2ml N5 dori vositasi Mefar Ilac Sanayii A.S. tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
AVILAN L inyeksiya uchun eritma 2ml N5 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
AVILAN L inyeksiya uchun eritma 2ml N5 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
ALMIBA inyeksiya uchun eritma 5 ml 1 g/5 ml N5
Narh: 70 000 so'mdan Batafsil
KEPLERON inyeksiya uchun eritma 2,0ml 4,0mg/2ml N6
Narh: 72 000 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9