×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ENGILEN kapsulalar N30

Kategoriya:
- Gepatoprotektorlar, fosfolipidlar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Bolgariya
Faol modda:
корневища куркумы длинной, сухие экстракты расторопши пятнистой, Экстракт листьев артишока
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Adipharm Ltd
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- A05AX
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 87 ta dorixonasida topildi

ico 71 499 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 73 900 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

ESSENSIALE FORTE N kapsulalar 300mg N30 А.Наттерманн энд Сие ГмбХ Germaniya
54 000 s`om dan
XOFITOL eritma 120ml Лаборатории РОЗА-ФИТОФАРМА Frantsiya
79 400 s`om dan
SILARSIL kapsulalar 140mg N30 World Medicine Ltd, Великобритания произведено: Unipharma Misr
57 900 s`om dan
URSOLIV kapsulalar 250mg N50 АВВА РУС ОАО Rossiya Federatsiyasi
155 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: капсулалар

Таркиби

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Доғли Расторопша меваларининг қуруқ экстракти        140 мг;

Узун Куркума илдизпоясининг қуруқ экстракти          25 мг;

Артишок баргларининг қуруқ экстракти                                   200 мг;

ёрдамчи моддалар: силификатланган микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

капсула қобиғини таркиби: титан диоксиди, карамель бўёвчиси, хлорофиллинларнинг мисли комплекси, желатин.

Қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

 

Энгилен – ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат бўлиб, самараси таркибидаги компонентларининг мажмуавий таъсири билан белгиланади.

Доғли расторопшанинг таркибидаги флавоноид силибинин гепатопротектор ва антитоксик таъсир кўрсатади. Гепатоцитларнинг мембраналари билан ўзаро таъсирлашиб ва уларни барқарорлаштириб, жигар трансаминазаларининг йўқолишини олдини олади; эркин радикалларни боғлайди, липидларни пероксидли оксидланиш жараёнларини ингибиция қилади, ҳужайра тузилмаларини парчаланишини олдини олади (бунда малон диальдегидини ҳосил бўлиши ва кислородни сарфланиши камаяди). Ҳужайра ичига қатор гепатотоксик моддаларни ўтишига қаршилик қилади. РНК-полимеразани рағбатлантириб, оқсиллар ва фосфолипидлар биосинтезини оширади ва зарарланган гепатоцитларнинг регенерациясини тезлаштиради. Жигарни алкоголли шикастланишларида ацетальдегид ишлаб чиқарилишини блоклайди ва эркин радикалларни боғлайди, гепатоцитларда детоксикация жараёнларига ёрдам берувчи глутатионнинг заҳирасини сақлаб туради.

Куркумин – узун куркуманинг таъсир этувчи моддаси бўлиб, ўт ҳайдовчи (ҳам холеретик, ҳам холекинетик) ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, сафрони холестерин билан тўйинишини пасайтиради, Staphylococcus aureus, Salmonella spp., Mycobacterium tuberculosis ларга нисбатан бактерицид ва бактериостатик фаолликка эга.

Артишок экстракти, ўзининг таркибида флаваноидлар, цинарин ва кофеилхиннат кислоталарини борлиги ҳисобига ўт ҳайдовчи ҳусусиятларга эга, унинг диуретик таъсири эса организмдан экзоген токсинлар ва метаболизм натижасида ҳосил бўладиган токсик маҳсулотларни чиқарилишига ёрдам беради. Қон зардобида мочевинанинг миқдорини камайишига олиб келади, гепатоцитлар томонидан коэнзимларни ишлаб чиқариш ҳусусиятини оширади, бу холестерин, липидлар алмашинувини ва кетон таначалари метаболизмини яхшилайди. Антибиотиклар билан ёндош даволанганда дезинтоксикацион восита сифатида буйрак ва жигар паренхимасига таъсир қилади. Ичакда газ ҳосил бўлиши ошишини олдини олади.

Артишокниннг таркибидаги минераллар ва микроэлементлар: кальций, калий, магний, темир, аскорбин кислотаси, шунингдек каротин, В1 ва В2 витаминлари, инулин моддалар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради.
Энгилен препаратининг терапевтик самараси таркибидаги компонентларнинг мажмуавий таъсири билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқдир; барча компонентларини биргаликда маркерлар ёки биотекширишлар ёрдамида кузатиш мумкин эмас.

Кам ҳолларда препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда енгил бўшаштирувчи таъсири кузатилади, баъзида – кўкрак ости соҳасида дискомфорт. Узоқ муддат қўлланганида баъзида диспептик бузилишлар ривожланади.

Ўт-тош касаллигида препаратни фақат шифокорнинг тавсияси бўйича қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни она учун даволашдан кутилган фойда бола учун кузатилиши мумкин ҳавфдан устун бўлган ҳолларда, даволовчи шифокорнинг назорати остида қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни 6 ёшгача бўлган болаларга қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Энгилен автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуйидаги касалликларни мажмуавий даволашда қўлланади:

•     жигарни токсик шикастланишларида (шу жумладан, алкоголли ва дорилар оқибатида);

•     турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитда;

•     жигар циррозида;

•     ўт пуфаги ва ўт чиқариш йўлларини касалликлари (сурункали холецистит, холангит, ўт пуфаги ва ўт чиқариш йўллари дискинезияси) ва меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг бошқа касалликларида оғриқ синдроми (спастик характерли) да;

•     холецистоэктомиядан кейинги синдромда;

•     ўт йўлларини кенгайишида ва МИЙ аъзоларидаги веналарни варикоз кенгайишида;

•     диспепсияда қўлланади.

•       препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

•       ўт йўлларини бекилиши;

•       жигар, буйрак, ўт чиқариш ва сийдик чиқариш йўлларининг ўткир касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Ўрганилмаган.

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Энгилен ичга, овқатланишдан олдин, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1-2 капсуладан суткада 2-3 марта буюрилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 1 капсуладан суткада 1-2 марта буюрилади.

Даволаш курсининг давомийлиги 2-3 ҳафтани ташкил этади.

Такрорий даволаш курсларини ўтказиш заруриятини шифокор индивидуал равишда белгилайди.

 

Препарат тавсия этилган дозада қабул қилинганида дозани ошириб юборилиш ҳолати ҳозирги вақтгача таърифланмаган. Препаратнинг катта миқдори бехосдан қабул қилинганида қусишни сунъий равишда чақириш, фаоллаштирилган кўмир ёрдамида меъдани ювиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ENGILEN kapsulalar N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ENGILEN kapsulalar N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ENGILEN kapsulalar N30 dori vositasi Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Adipharm Ltd tomonidan Bolgariya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ENGILEN kapsulalar N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ENGILEN kapsulalar N30 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Ishlab chiqaruvchining dorilari
ROTAFER PLYUS kapsulalar N30
Narh: 29 900 so'mdan Batafsil
FAMETOL tabletkalari N24
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9