×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

KOMPLIVIT KALSIY D3 tabletkalari N100

Kategoriya:
- Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Rossiya
Faol modda:
Кальция карбонат, Колекальциферол
Qadoqda soni:
- 100
Ishlab chiqaruvchi:
- ОАО «Фармстандарт-УфаВИТА»
Vakil:
- Фармстандарт ПАО
ATX kodi:
- A12AX
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 153 ta dorixonasida topildi

ico 75 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 75 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

FLYU KUIT burun uchun tomchilar 25ml Qarshi Industries (Pvt) Ltd Pokiston
50 400 s`om dan
KALSEMIN tabletkalari N120 Bayer Consumer Care AG Germaniya
125 300 s`om dan
Saqlash shartlari
При температуре не выше 25 °C.

Хранить в недоступном для детей месте.

Yaroqlilik muddati (oy)
3 года.

Не применять по истечении срока годности, указанного на упаковке.

Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Фаол компонентлари:

Кальций (кальций карбонати кўринишида – 1,250 г)      - 500 мг

Колекальциферол (Д3 витамини)                                      - 0,005 мг (200 ХБ)

қуйидагилар: колекальциферол, d,I – альфа-токоферол, ўртазанжирли триглицеридлар, сахароза, акация камеди, жўхори крахмали, кальций фосфати (Е 341), сув сақловчи гранулят кўринишида.

Ёрдамчи моддалар: лактоза (сут қанди), повидон (қуйи молекуляр поливинилпирролидон), картошка крахмали, натрий кроскармеллоза (вивасол), лимон кислотаси, аспартам, магний стеарати, апельсин хушбўйи (кукунли).

Чайналадиган таблеткалар [апельсинли].

30, 60, 90, 100 ёки 120 таблеткадан полимер банкаларда. Банкалар бураладиган қопқоқ билан беркитилади. Термокиришувчи ҳимоя қалпоқча билан ўралган ҳар бир банка қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. Ёки 60, 90, 100 ёки 120 таблеткали, қўллаш бўйича йўриқномасининг тўлиқ матнини сақловчи кўп саҳифали этикеткаси билан, термокиришувчи ҳимоя қалпоқча билан ўралган банкалар транспорт тарасига жойланади.

Таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларга боғлиқ бўлган мажмуавий препарат. Кальций ва фосфатлар алмашинувини бошқаради, суяк тўқимасининг резорбциясини пасайтиради ва зичлигини оширади, организмда кальций ва Д3 витаминининг етишмовчилигини тўлдиради, ичакда кальцийни сўрилишини ва буйракларда фосфатларнинг реабсорбциясини (қайта сўрилишини) кучайтиради, суякларнинг минерализациясига ёрдам беради.

Кальций – суяк тўқимасини шаклланишида, қон ивишида, юрак фаолиятининг барқарорлигини тутиб туришда, нерв импульсларини ўтказилиши жараёнларини амалга оширилишида иштирок этади.

Д3 витамини (колекальциферол) – ичакда кальцийни сўрилишига, суяк тўқимасини ва тиш тўқимасини шаклланиши ва минерализациясига ёрдам беради

Кальций ва Д3 витаминини қўлланиши, суякнинг юқори резорбциясини рағбатлантирувчиси бўлган паратиреоид гормонини ишлаб чиқарилишини ошишига тўсқинлик қилади.

Д3 витамини ингичка ичакда сўрилади. Кальций ионланган шаклда ингичка ичакнинг проксимал бўлимида фаол, Д-витаминига боғлиқ транспорт механизми орқали сўрилади.
Аллергик реакциялар. Меъда-ичак йўллари томонидан диспепсик бузилишлар (қабзиятлар, метеоризм, кўнгил айниши, меъдада оғриқ, диарея). Гиперкальциемия ва гиперкальциурия (қон ва сийдикда кальций миқдорини ошиши).

Компливит® Кальций Д3 аспартам сақлайди, у организмда фенилаланинга айланади, шунинг учун препаратни фенилкетонурияси бўлган беморлар қабул қилмасликлари керак.

Даволаниш даврида доимо кальцийнинг сийдик билан чиқарилишини ва қон плазмасидаги кальций ва креатинин концентрациясини назорат қилиш керак (суткада 7,5 ммоль (суткада 300 мг) дан юқори кальциурия пайдо бўлган ҳолда, дозани камайтириш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак).

Кекса одамларда кальцийга бўлган эҳтиёж суткада 1,5 г ни, Д3 витаминига эса - суткада 0,5 – 1 минг ХБ ни ташкил қилади.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун Д3 витаминини бошқа манбалардан қўшимча тушишини ҳисобга олиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомидорлик даврида кальцийнинг суткалик дозаси 1500 мг дан, Д3 витаминининг суткалик дозаси 600 ХБ дан ошмаслиги керак.

Д витамини ва унинг метаболитлари кўкрак сутига кириши мумкин.

Ҳомиладорлик даврида дозани ошириб юборилиши боланинг рухий ва жисмоний ривожланишини бузилишига олиб келиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Остеопорозни (менопаузали, сенил, “стероидли”, идиопатик) олдини олиш ва мажмуавий даволаш.

Кальций ва/ёки Д3 витаминининг танқислигини олдини олиш ва даволаш.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, гиперкальциемия, гиперкальциурия, кальцийли нефроуролитиаз, Д гипервитаминози, декальцинацияловчи ўсмалар (миелома, суяк метастазлари, саркоидоз), иммобилизация оқибатидаги остеопороз, фенилкетонурия (аспартам сақлайди), ўпка туберулёзи (фаол шакли), сурункали буйрак етишмовчилиги, 3 ёшгача бўлган болалар.

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври

Д3 витаминининг фаоллиги, у фенитоин ва барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида пасаяди.

Юрак гликозидлари билан бир вақтда даволанишда ЭКГ ва клиник ҳолатни назорат қилиш керак, чунки кальций препаратлари юрак гликозидларининг терапевтик ва токсик самараларини потенциялаши мумкин.

Кальций ва Д3 витамини препаратлари меъда-ичак йўлларидан тетрациклинларнинг сўрилишини кучайтириши мумкин. Шунинг учун препаратларни қабул қилиш орасидаги вақт интервали 3 соатдан кам бўлмаслиги керак.

Бисфосфонат препаратларини ёки натрий фторидининг сўрилишини пасайишини олдини олиш учун, Компливит® Кальций Д3 ни улар қабул қилинганидан кейин камида икки соат ўтгач қабул қилиш тавсия этилади.

Глюкокортикостероидлар кальцийнинг сўрилишини пасайтиради, шунинг учун глюкокортикостероидлар билан даволаш Компливит® Кальций Д3 нинг дозасини оширишни талаб қилиши мумкин.

Колестерамин препаратлари ва минерал ва ўсимлик мойлари асосидаги сурги воситалари билан бир вақтда даволаш, Д3 витаминининг сўрилишини пасайтириши мумкин.

Тиазид қатори диуретиклари билан бир вақтда қўлланганида гиперкальциемияни юз бериш хавфи ошади, чунки улар кальцийни найчалар орқали реабсорбциясини оширадилар. Фуросемид ва бошқа “ҳалқали” диуретиклар, аксинча, кальцийни буйраклар орқали чиқарилишини оширадилар.

Думалоқ, икки томони қавариқ шаклли, ғадир-будур ғовак юзали, оқдан то оч-сариқ тусли оқ ранглигача бўлган, кучсиз мева ҳидли чайналадиган таблеткалар.
Ичга қабул қилинади, чайналади ёки бутунлигича ютилади, асосан овқатланиш вақтида.

Катталарга: остеопорозни даволашда – 1 таблеткадан кунига 2-3 марта, остеопорозни олдини олиш учун – 1 таблеткадан кунига 2 марта. Кальций ва Д витаминининг танқислигида: катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан суткада 1-2 марта. 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – кунига 1-2 таблеткадан. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга – шифокорнинг тавсияси бўйича дозаланади.

Симптомлари: чанқоқлик, полиурия, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, қабзиятлар, бош айланиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, хушдан кетиш ҳолати, кома; давомли қўлланганида: қон томир ва тўқималар кальцинози.

Дозани ошириб юборилишининг лаборатор кўрсаткичлари: гиперкальциурия, гиперкальциемия (плазмадаги кальций тахминан 2,6 ммоль).

Даволаш: регидратация, “ҳалқали” диуретиклар, глюкокортикостероид препаратлар, кальцитонин, бисфосфонатлар, кальцийли чекланган парҳезни буюриш, гемодиализ ўтказиш керак. Дозани ошириб юборилишнинг сиптомлари аниқланган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

KOMPLIVIT KALSIY D3 tabletkalari N100 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
KOMPLIVIT KALSIY D3 tabletkalari N100 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
KOMPLIVIT KALSIY D3 tabletkalari N100 dori vositasi ОАО «Фармстандарт-УфаВИТА» tomonidan Rossiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
KOMPLIVIT KALSIY D3 tabletkalari N100 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
KOMPLIVIT KALSIY D3 tabletkalari N100 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Analoglar
KOMPLIVIT KALSIY D3 tabletkalari N30
Narh: 29 400 so'mdan Batafsil
DIARKAL tabletkalari N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Кальция карбонат, Колекальциферол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Индия произведено: Lincoln Pharmaceuticals Ltd.
  • Vakil: GANGA HEALTHCARE M.CH.J
Ishlab chiqaruvchining dorilari
KOMPLIVIT MAMA tabletkalari N30
KOMPLIVIT KALSIY D3 tabletkalari N30
Narh: 29 400 so'mdan Batafsil
KOMPLIVIT tabletkalari N60
ARTROZAN inyeksiya uchun eritma 2,5ml 6mg/ml N10
KODELAK NEO tabletkalari 50mg N10
Narh: 38 000 so'mdan Batafsil
KOMPLIVIT MAMA tabletkalari N60
KOMBILIPENTABS tabletkalari N15
KOMBILIPEN TABS tabletkalari N60
KOMBILIPEN TABS tabletkalari N30
Другие формы препарата
KOMPLIVIT AKVA D3 tomchilar dlya priema vnutr 10ml 15000ME/ML
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9