×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

NOFLUK infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml

Kategoriya:
- Zamburug'ga qarshi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Флуконазол
Ishlab chiqaruvchi:
- VMG Pharmaceuticals Pvt. Ltd
Vakil:
- Hindfarm Group
ATX kodi:
- J02AC01
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

FLUKONAZOL kapsulalar 100mg N7 Radiks, ЧНПП O'zbekiston
8 000 s`om dan
FLYUDAR kapsulalar 150mg N1 Well Med Pharm, ИП ООО O'zbekiston
6 000 s`om dan
FLUKONAZOL kapsulalar 150mg N1 ООО «Озон» Rossiya
2 040 s`om dan
DIFLAZON kapsulalar 50mg N7 КРКА д.д. Sloveniya
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 2 мг флуконазол;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.

Вена ичига инфузия учун эритма 100 мл ли флаконда.

1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Таъсир механизми

Флуконазол, триазоллар синфига мансуб замбуруғларга қарши восита – эргостеролни синтез қилиш учун замбуруғли ферментларнинг кучли ва селектив ингибитори. Унинг дастлабки таъсир механизми – Р450 цитохроми билан ифодаланган замбуруғли 14 альфа-ланостерол-деметилизациясини сўндириш бўлиб, бу замбуруғли эстрагол биосинтезини ажралмас босқичи ҳисобланади. 14 альфа-метил-стеролларни тўпланиши замбуруғ ҳужайрасининг мембранасидаги эргостеролни кейинги йўқотиш билан боғланади ва флуконазолни замбуруғларга қарши фаоллиги учун жавоб бериши мумкин. Флуконазол сут эмизувчиларнинг Р450 цитохроми ферментларининг турли тизимларига нисбатан Р450 цитохромининг замбуруғли ферментларига селектив ҳисобланади.

Флуконазолни 28 кун давомида суткада 50 мг дозада қўлланилиши эркакларда қон плазмасида тестостерон даражасига ёки репродуктив ёшдаги аёлларда эндоген стероидлар даражасига таъсир кўрсатмайди. Флуконазол суткада 200 - 400 мг дозада эндоген стероидлар даражасига ёки эркак жинсидаги соғлом кўнгиллиларда АКТГ ни рағбатлантиришга нисбатан жавобга клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Антипирин билан ўзаро таъсирига доир ўрганиш 50 мг флуконазолни бир марта ёки кўп марта қўллаш антипирин метаболизмига таъсир кўрсатмаслигини намоён қилган.

In vitro шароитдаги сезувчанлик.

Флуконазол кўпроқ учрайдиган Candida турларига (шу жумладан C.albicans, C.parapsilosis, C.tropicalis) нисбатан замбуруғларга қарши фаолликни in vitro шароитда намоён қилади. C.glabrata флуконазолга кенг диапазондаги сезувчанликни намоён қилади, айни вақтда C.krusei унга нисбатан резистент бўлади.

Шунингдек флуконазол Cryptococcus neoformans ва Cryptococcus gattii ҳам, Blastomices dermatitidis, Coccidioides immitis, Histoplasma capsulatum ва Paracoccidioides brasiliensis эндемик моғор замбуруғларига ҳам қарши фаолликни in vitro шароитда намоён қилади.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра Candida турлари келтириб чиқарадиган микозларнинг экспериментал моделларига қарши минимал ингибиция қилувчи концентрация ва самарадорлик ўртасида корреляция мавжуд. AUC ва флуконазол дозаси ўртасида чизиқли боғлиқлик (тахминан 1:1) мавжуд. Шунингдек AUC ёки доза ва перорал кандидозни ва камроқ даражада кандидемияни даволашга ижобий клиник жавоб ўртасида тўғри, аммо етарли бўлмаган боғлиқлиқ мавжуд. Флуконазол юқори минимал ингибиция қилувчи концентрацияни намоён қиладиган штаммлар келтириб чиқарадиган инфекцияларни шу сингари даволаш кам даражада қониқарли ҳисобланади.

Резистентлик механизми

Candida туркумидаги микроорганизмлар замбуруғга қарши азонал воситаларга кўп сонли резистентлик механизмларини намоён қилади. Флуконазол битта ёки ундан ортиқ резистентлик механизмларига эга бўлган замбуруғлар штаммларига қарши юқори минимал ингибиция қилувчи концентрацияни намоён қилади, бу in vivo шароитда самарадорлигига ва клиник амалиётда салбий таъсир кўрсатади. Кўпинча флуконазолга сезгир бўлмаган C. Albicans турларидан бошқа Candida spp. суперинфекция ривожланиши ҳоллари ҳақида хабар берилган (масалан Candida krusei). Бундай ҳолларни даволаш учун замбуруғларга қарши муқобил воситаларни қўллаш лозим.

Назорат нуқталари (антимикроб воситаларга сезувчанликни ўрганиш бўйича Европа қўмитасининг таърифига кўра).

Фармакокинетик/фармакодинамик ахборотни, in vitro шароитдаги сезувчанликни ва клиник жавобни ўрганишга доир тадқиқотларга асосланган ҳолда Candida туркумидаги микроорганизмларга флуконазол учун назорат нуқталари аниқланган. Улар маълум тур билан боғлиқ бўлмаган, кўпроқ даражада фармакокинетик/фармакодинамик ахборот асосида аниқланган ва минимал ингибиция қилувчи концентрация бўйича маълум турларга тақсимланишга боғлиқ бўлмаган назорат нуқталарига ҳамда маълум тур билан боғлиқ бўлган, одамдаги инфекциялар билан энг кўп ассоциацияланадиган назорат нуқталарига ажратилган. Ушбу назорат нуқталари қуйида келтирилган.

Замбуруғларга қарши восита

Маълум тур билан боғлиқ назорат нуқталари

S ≤/R>

Маълум тур билан боғлиқ бўлмаган назорат нуқталари

α S ≤ / R >

Candida albicans

Candida glabrata

Candida krusei

Candida parapsilosis

Candida tropicals

Флуконазол

2/4

IE

*

2/4

2/4

2/4


S – сезувчан;

R – резистент;

α – маълум тур билан боғлиқ бўлмаган назорат нуқталари, кўп даражада фармакокинетик/фармакодинамик ахборот асосида аниқланади ва маълум турларга минимал ингибиция қилувчи концентрация бўйича тақсимланишга боғлиқ бўлмайди. Улар фақат махсус назорат нуқтаси мавжуд бўлмаган микроорганизмлар учун текширилган;

* – сезувчанликка текшириш тавсия этилмаган, чунки мазкур тур дори воситаси билан даволаш мақсади бўлиб ҳисобланмайди;

IE – мазкур тур дори билан даволаш мақсади бўлиб ҳисобланишига далиллар етарли эмас.

Фармакокинетикаси

Флуконазолнинг фармакокинетик хусусиятлари вена ичига юборилганда ва перорал қўлланганида бир хил бўлади.

Сўрилиши

Флуконазол перорал қўлланганида яхши сўрилади, қон плазмасида препаратнинг даражаси ва тизимли биокираолишлиги эса қон плазмасида 90% флуконазол даражасидан ошади, бунга препаратни вена ичига юборилганида эришилади. Овқатланиш билан бир вақтда қабул қилиниши перорал қўлланганида препаратнинг сўрилишига таъсир кўрсатмайди. Қон плазмасида максимал концентрацияга препарат қабул қилинганидан кейин 0,5 - 1,5 соат ўтгач эришилади. Қон плазмасидаги концентрация дозага пропорционал бўлади. Биринчи кунда одатдаги суткалик дозадан икки марта ортиқ бўлган юқори доза қўлланганида даволашнинг иккинчи кунида 90% даражасидаги мувозанат концентрациясига эришилади.

Тақсимланиши

Тақсимланиш ҳажми организмда сувнинг умумий миқдорига тахминан тенг. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши паст даражада (11 - 12%).

Флуконазол организмнинг барча ўрганилаётган суюқликларига яхши киради. Сўлакда ва балғамда флуконазол даражаси қон плазмасида препаратнинг концентрациясига ўхшаш бўлади. Замбуруғли менингит билан касалланган пациентларда орқа мия суюқлигида флуконазол даражаси қон плазмасидаги концентрациясининг 80% га етади.

Зардобдаги концентрациялардан юқори бўлган флуконазолнинг теридаги юқори концентрацияларига мугуз қаватида, эпидермисда, дермада ва терда эришилади. Суткада 1 марта 50 мг дозада қўлланилганида флконазол концентрацияси 12 кунлик даволашдан кейин 73 мкг/г ни, даволаш тамомланганидан кейин 7 кун ўтгач эса ҳамон 5,8 мкг/г ни ташкил этган. Ҳафтада 1 марта 150 мг доза қўлланилганида даволашнинг
7-кунида флуконазолнинг концентрацияси 23,4 мкг/г ни; кейинги доза қўлланилганидан кейин 7 кун ўтгач концентрация ҳамон 7,1 мкг/г ни ташкил этган.

Ҳафтада 1 марта 150 мг дозада 4 ой қўлланилганидан кейин тирноқларда флуконазол концентрацияси соғлом кўнгиллиларда 4,05 мкг/г ни ва тирноқ касалликларида 1,8 мкг/г ни ташкил этган; даволаш тамомланганидан кейин 6 ой ўтгач флуконазол тирноқ намуналарида аниқланган.

Биотрансформацияси

Флуконазол оз даражада метаболизмга учрайди. Радиоактив изотоплар билан нишонланган доза юборилганида флуконазолнинг фақат 11% и ўзгарган кўринишда сийдик билан чиқарилади. Флуконазол CYP2С9 ва CYP3A4 изфеорментларининг селектив ингибитори, шунингдек CYP2С19 ферменти ингибитори бўлиб ҳисобланади.

Чиқарилиши

Қон плазмасидан флуконазолни ярим чиқарилиши даври тахминан 30 соатни ташкил этади. Препаратнинг катта қисми буйраклар орқали чиқарилади, шу билан бирга юборилган дозанинг 80% и сийдикда ўзгармаган кўринишда аниқланади. Флуконазол клиренси креатинин клиренсига пропорционал. Айланиб юрувчи метаболитлари аниқланмаган.

Қон плазмасидан узоқ муддатли ярим чиқарилиши даври вагинал кандидозда препаратни бир марта қўллаш, шунингдек бошқа кўрсатмаларда препаратни ҳафтада 1 марта қўллаш имконини беради.

Буйрак етишмовчилиги

Оғир даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (калавалар фильтрацияси тезлиги <20 мл/минут) ярим чиқарилиш даври 30 соатдан 98 соатга қадар кўпаяди. Шу сабабли пациентларнинг ушбу тоифасида флуконазол дозасини пасайтириш зарур. Флуконазол гемодиализ йўли билан, кам даражада интраперитонеал диализ йўли билан чиқарилади. 3 соат давом этадиган гемодиализ сеанси қон плазмасида флуконазол даражасини 50% га пасайтиради.

Болалар

Фармакокинетика бўйича маълумотлар 5 та тадқиқот: бир марталик қўллашга доир 2 та тадқиқот, кўп марталик қўллашга доир 2 та тадқиқот ва чала туғилган чақалоқларда қўллашга доир 1 тадқиқот вақтида 113 та болаларда баҳоланган.

9 ойликдан 15 ёшгача бўлган болаларга 2 - 8 мг/кг флуконазол юборилганидан кейин AUC 1 мг/кг дозага тахминан 38 мкг*соат/мл ни ташкил этган. Кўп марталик қўллашдан кейин қон плазмасидан флуконазолни ярим чиқарилиш даври 15 ва 18 соат оралиғида бўлган; тақсимланиш ҳажми 880 мл/кг ни ташкил этган. Қон плазмасидан тахминан 24 соатни ташкил этган кўпроқ давом этган ярим чиқарилиши даври флуконазолни бир марталик қўлланилганидан кейин содир бўлган. Ушбу кўрсаткич 3 мг/кг дозани 11 кундан 11 ойликкача бўлган болаларга вена ичига бир марталик қўлланилганидан кейин флуконазолни қон плазмасидан ярим чиқарилиши даври билан бир хил бўлган. Ушбу ёш гуруҳидаги пациентларда тақсимланиш ҳажми тахминан 950 мл/кг ни ташкил этган.

Флуконазолни янги туғилган чақалоқларда қўллаш тажрибаси гестация муддати тахминан 28 ҳафта бўлган 12 нафар чала туғилган болаларда ўтказилган фармакокинетика тадқиқотлари билан чекланади. Биринчи доза юборилганида боланинг ўртача ёши 24 соатни (9 соатдан 36 соатгача) ташкил этган; туғилганида ўртача вазни 900 г ни (750 г дан 1100 г гача) ташкил этган. 7 та пациент учун тадқиқотлар протоколи бажарилган. Энг кўпи билан флуконазолнинг вена ичига 5 та инъекцияси 6 мг/кг дозада ҳар 72 соатда юборилган. Ярим чиқарилиш даври биринчи кунда 74 соатни (44 - 185) ташкил этган, сўнгра 7-кунда 53 соатгача (30 - 131) ва 13 - кунда 47 (27 - 68) соатгача пасайган. Эгри чизиқ остидаги майдон (мкг * соат/мл) биринчи кунда 271 (173 - 385) ни ташкил этган, 7-кунда 490 (292 - 734) га қадар кўпайган, сўнгра 13-кунда 360 (167 - 566) га қадар камайган. Тақсимланиш ҳажми (мл/кг) биринчи кунда 1 183 (1070-1470) ни ташкил этган, 7-кунда 1184 (510 - 2130) га қадар ва 13-кунда 1328 (1040 - 1680) га қадар кўпайган.

Кекса ёшдаги пациентларда

Фармакокинетика тадқиқотлари 50 мг флуконазолни перорал қабул қилган 22 нафар (65 ёш ва ундан юқори бўлган) пациент иштирокида ўтказилган. Иштирокчиларнинг 10 тасида бир вақтда диуретиклар қўлланилган. Cmax 1,54 мкг/мл ни ташкил этган ва флуконазол қабул қилинганидан кейин 1,3 соат давомида унга эришилган. AUC ни ўртача қиймати 76,4 ± 20,3 мкг * соат/мл ни ташкил этган. Ярим чиқарилиш даври 46,2 соат ни ташкил этган. Ушбу фармакокинетика кўрсаткичлари ёш соғлом кўнгиллилардаги айнан шу каби кўрсаткичларга нисбатан юқоридир. Диуретикларни бир вақтда қўллаш Cmax ва AUC га сезиларли таъсир кўрсатмаган. Шунингдек ушбу ёш гуруҳидаги пациентларда креатинин клиренси (минутига 74 мл), сийдик билан ўзгармаган кўринишда чиқарилган флуконазол фоизи (0 - 24 соат, 22%) ва флуконазолни буйрак клиренси (минутига 0,124 мл/кг) ёш кўнгиллилардаги айнан шу каби кўрсаткичларга нисбатан паст бўлган. Шунинг учун кекса ёшдаги пациентларда фармакокинетикани ўзгариши буйрак функцияси кўрсаткичларига боғлиқ эканлиги ўз-ўзидан кўриниб турибди.

Бош оғриғи, қорин бўшлиғидаги оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш, тошма, қонда аланинаминотрансфераза (АЛТ), аспартатаминотрансфераза (АСТ) ва ишқорий фосфатаза даражасининг ошиши энг кўп учрайдиган ножўя реакциялар (>1/10) бўлиб ҳисобланади.

Ножўя реакцияларнинг юзага келиши тез-тезлигини баҳолаш учун қуйидаги таснифлашдан фойдаланилади: жуда тез-тез(≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000) ва тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Қон тизими ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: анемия.

Кам ҳолларда: агранулоцитоз, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: анафилаксия.

Метаболик ва алиментар бузилишлар

Тез-тез эмас: иштаҳани пасайиши.

Кам ҳолларда: гипертриглицеридемия, гиперхолестеринемия, гипокалиемия.

Руҳий бузилишлар

Тез-тез эмас: уйқусизлик, уйқучанлик.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош оғриғи.

Тез-тез эмас: тиришишлар, бош айланиши, парестезиялар, таъм сезишни бузилиши.

Кам ҳолларда: тремор.

Эшитиш аъзолари ва вестибуляр аппарати томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: вертиго.

Юрак томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: “пируэт” туридаги пароксизмал юрак қоринчалари тахикардияси, QT интервалини узайиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: қорин бўшлиғида оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш.

Тез-тез эмас: қабзият, диспепсия, метеоризм, оғизни қуриши.

Гепатобиллиар тизими бузилишлари

Тез-тез: аланинаминотрансфераза (АЛТ), аспартатаминотрансфераза (АСТ), ишқорий фосфатаза даражасини ошиши.

Тез-тез эмас: холестаз, сариқлик, билирубин даражасини ошиши.

Кам ҳолларда: жигар етишмовчилиги, гепатоцеллюляр некроз, гепатитлар, гепатоцеллюляр шикастланишлар.

Тери ва тери ости тўқимаси томонидан бузилишлар

Тез-тез: тошмалар.

Тез-тез эмас: қичишиш, медикаментоз дерматит, эшакеми, кучли даражада терлаш.

Кам ҳолларда: токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, ўткир тарқоқ экзантематозли пустулёз, эксфолиатив дерматит, ангионевротик шиш, юзнинг шиши, алопеция.

Таянч-ҳаракат аппарати ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: миалгия.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойида реакциялар

Тез-тез эмас: тез толиқиш, лоҳаслик, астения, иситма.

Болаларда. Болалар иштирокида клиник тадқиқотлар давомида ножўя реакциялар ва лаборатория таҳлиллари натижаларининг нормадан оғишлари тез-тезлиги ва характери катталардаги билан бир хил.

Рецепт бўйича.

Дерматофитияда. Болаларда дерматофитияни даволаш учун флуконазолни қўллаш тадқиқотлари натижаларига кўра флуконазол самарадорлиги гризеофульвиндан ошмайди ва самарадорликнинг умумий кўрсаткичи 20% дан камни ташкил этади. Шу сабабли флуконазолни дерматофитияни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Криптококкозда. Бошқа локализациядаги криптококкозни (масалан, ўпка криптококкози ва тери криптококкозини) даволаш учун флуконазолнинг самарадорлигига доир далиллар етарли эмас, шу сабабли бундай касалликларни даволаш учун дозалар бўйича тавсиялар йўқ.

Чуқур эндемик микозлар. Эндемик микозларнинг паракокцидиоидомикоз, гистоплазмоз ва тери-лимфатик споротрихоз каби бошқа шаклларини даволаш учун флуконазолнинг самарадорлигига доир далиллар етарли эмас, шу сабабли бундай касалликларни даволаш учун дозалар бўйича тавсиялар йўқ.

Буйрак тизими. Буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг).

Гепатобилиар тизим. Жигар функцияси бузилиши бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Флуконазолни қўллаш энг аввало оғир асосий касалликлари бўлган пациентларда кам учрайдиган оғир гепатотоксиклик ривожланиши ҳоллари, шу жумладан ўлим билан якун топадиган ҳоллар юзага келиши билан боғлиқ бўлган. Гепатотоксиклик ривожланиши флуконазолни қўллаш билан боғлиқ бўлган ҳолларда препаратнинг умумий суткалик дозасига, даволаш муддатига, пациентнинг жинси ёки ёшига унинг яққол боғлиқлиги қайд этилмаган. Одатда флуконазол келтириб чиқарадиган гепатотоксиклик қайтувчан бўлади, унинг намоён бўлиши ҳолатлари эса даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолади.

Флуконазолни қўллашда жигарнинг функционал намуналари натижаларида оғишлар кузатиладиган пациентларда жигарнинг кўпроқ даражада оғир шикастланиши ривожланиши юзасидан синчков кузатувни ўрнатиш лозим.

Пациентларни жигарга жиддий таъсир тўғрисида далолат берувчи симптомлар (яққол ифодаланган астения, анорексия, доимий равишда кўнгил айниши, қусиш ва сариқлик) ҳақида хабардор қилиш лозим. Бундай ҳолатда флуконазолни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Юрак-қон томир тизимида. Айрим азолларни, шу жумладан флуконазолни таъсири электрокардиограммада QT интервалини узайиши билан намоён бўлади. Флуконазол препарати қўлланганида жуда кам учрайдиган QT интервалини узайиши ва «пируэт» туридаги пароксизмал юрак қоринчалари тахикардияси ҳоллари тўғрисида хабар берилган. Бундай хабарлар юракнинг структурали касалликлари, электролит алмашинувини бузилиши ва QT интервалига таъсир кўрсатувчи бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллаш каби кўпгина хавф омиллари биргаликда келганида оғир касалликлари бўлган пациентларга тааллуқли бўлган.

Флуконазолни аритмиялар ривожланиши хавфи бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. QT интервалини узайтирувчи ва Р450 цитохроми CYP3А4 ферменти ёрдамида метаболизмга учрайдиган дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Галофантрин. Галофантрин CYP3А4 ферментининг субстрати бўлиб, тавсия этилган даволаш дозаларида қўлланилганида QT интервалини узайтиради. Галофантрин ва флуконазолни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Дерматологик реакциялар. Флуконазол қўлланганида кам ҳолларда Стивенс-Жонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби эксфолиатив тери реакциялари ривожланиши ҳақида хабар берилган. ОИТС бўлган пациентлар кўпгина дори воситалари қўлланганида оғир тери реакциялари ривожланишига кўпроқ мойил бўладилар. Агар замбуруғли юзаки инфекцияли пациентда флуконазолни қўллаш билан боғлиқ бўлган тошмалар пайдо бўлса, препаратни кейинги қўллашни тўхтатиш лозим. Агар инвазив/тизимли замбуруғли инфекцияси бўлган пациентда терида тошмалар пайдо бўлса, унинг ҳолатини диққат билан кузатиш керак, буллёз тошмалар ёки полиморф эритема ривожланиши ҳолларида эса флуконазолни қўллаш тўхтатилиши керак.

Юқори сезувчанлик. Кам ҳолларда анафилактик реакциялар ривожланиши ҳақида хабар берилган.

Р450 цитохром. Флуконазол CYP2C9 ферментининг кучли ингибитори ва CYP3А4 ферментининг ўртача ингибитори бўлиб ҳисобланади. Шунингдек флуконазол CYP2C19 ферментининг ингибитори бўлиб ҳисобланади. Флуконазолни ва CYP2C9, CYP2C19 ва CYP3A4 ферментлари иштирокида метаболизмга учрайдиган тор даволаш йўналишидаги препаратларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларнинг ҳолатини кузатиб бориш лозим.

Терфенадин. Терфенадинни ва флуконазолни суткада 400 мг дан кам дозада бир вақтда қўлланганида пациент ҳолатини синчковлик билан кузатиб бориш лозим.

Ёрдамчи моддалар. Препарат натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасини сақлайди. Ҳар бир 200 мг да (флакон 100 мл дан) 15 ммоль дан натрий (1 мл да 0,145 ммоль натрий) ва хлор ионлари сақланади, ушбу ҳолатни натрий ва суюқликни истеъмол қилиниши чекланиши зарур бўлган пациентларга буюришда эътиборга олиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Флуконазолни одатдаги дозаларда (суткада <200 мг) бир неча юз ҳомиладор аёлларга ҳомиладорликнинг I уч ойлиги давомида бир марта ёки такрорий қўлланилганида олинган маълумотлар ҳомилага ножўя таъсирларни намоён қилмаган. Кокцидиоидозни даволаш учун камида уч ёки ундан ортиқ ой давомида флуконазолнинг юқори дозаларини (суткада 400 - 800 мг) оналари қабул қилган янги туғилган чақалоқларда кўп сонли туғма патологиялар (шу жумладан брадифрения, қулоқ чаноғи дисплазияси, олд лиқилдоғининг ўта катталашиши, сон суягининг қийшайиши, елка-билак синостози) тўғрисида хабар берилган. Флуконазолни қабул қилиниши ва ушбу ҳоллар ўртасидаги боғлиқлик аниқланмаган.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив токсикликни намоён қилган. Ҳомиладорлик даврида флуконазолнинг одатдаги дозаларини ва флуконазол билан даволаш қисқа курсларини қўллаш мумкин эмас, ўта зарурат бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Ҳомиладорлик даврида флуконазолнинг юқори дозаларини ва/ёки флуконазол билан даволаш қисқа курсларини қўллаш мумкин эмас, ҳаёт учун хавф туғдирадиган инфекциялар бундан мустасно.

Флуконазол она сутига киради ва қон плазмасидагига нисбатан камроқ концентрацияга эришади. Эмизишни флуконазолнинг 200 мг ёки ундан камни ташкил этадиган одатдаги дозасини бир марта қўлланилганидан кейин давом эттириш мумкин.

Флуконазолни кўп марта қўлланилганида ёки флуконазолнинг юқори дозалари қўлланилганида эмизиш мумкин эмас.

Болалар. Препарат болаларга улар туғилишидан бошлаб қўлланилади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Флуконазол препаратини автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Пациентларни флуконазол препарати қўлланилганида бош айланиши ёки тиришишлар ривожланиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилиш лозим. Бундай симптомлар ривожланганида автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.

Катталарда қуйидаги каби касалликларни:

−       криптококкли менингит;

−       кокцидиоидоз;

−       инвазив кандидозлар;

−       шиллиқ қаватлар кандидозлари, шу жумладан оғиз-ҳалқум кандидози ва қизилўнгач кандидози, кандидурия, тери ва шиллиқ қаватларнинг сурункали кандидози;

−       маҳаллий даволаш самара бермаганида сурункали атрофик кандидозни (тиш протезларидан фойдаланишдан келиб чиққан кандидоз) даволашда қўлланилади.

Катталарда қуйидаги каби касалликларни:

−       ривожланиши хавфи юқори бўлган пациентларда криптококкли менингитни қайталанишини;

−       ОИТВ бўлган пациентларда ривожланиши хавфи юқори бўлган оғиз-ҳалқум кандидози ва қизилўнгач кандидозини қайталанишини;

−       узоқ муддатли нейтропенияли пациентларда (масалан, кимё терапиясини қабул қилаётган қон хавфли касалликлари бўлган пациентларда ёки пациентларда гемопоэтик ўзак ҳужайраларни трансплантацияси ўтказилаётганда) кандидозли инфекцияларни олдини олишда қўлланилади.

Флуконазол болаларга шиллиқ қаватлар кандидозларини (оғиз-ҳалқум кандидозини, қизилўнгач кандидозини), инвазив кандидозларни, криптококкли менингитни даволаш ва иммунитети пасайган пациентларда кандидозли инфекцияларни олдини олиш учун болаларга туғилишидан бошлаб буюрилади. Препаратни болаларда ривожланиши хавфи юқори бўлган криптококкли менингитни қайталанишини олдини олиш учун самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида қўллаш мумкин. Флуконазол препарати билан даволашни культурал ва бошқа лаборатория таҳлиллари натижалари олинишига қадар бошлаш мумкин; натижалар олинганидан кейин антибактериал даволашга мос равишда тузатиш киритиш лозим.

Флуконазолга, бошқа азол бирикмаларга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига нисбатан юқори сезувчанликда.

Флуконазолни суткада 400 мг ва ундан юқори дозаларда кўп марта қўлланадиган пациентларга (кўп марта қўллашда ўзаро таъсирлашишига доир тадқиқотлар натижаларига мувофиқ) флуконазол ва терфенадинни бир вақтда қўллаш.

Флуконазолни ва QT интервалини узайтирувчи ва CYP3А4 ферменти ёрдамида метаболизмга учрайдиган бошқа дори воситаларини (масалан, цизаприд, астемизол, пимозид, хинидин ва эритромицинни) бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимоя қилинган. қуруқ жойда сақлансин. Музлатилмасин!

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Флуконазол дозаси замбуруғли инфекция турига ва оғирлик даражасига боғлиқ.

Препаратни кўп марта қўллаш зарурати бўлганида инфекцияларни даволашни замбуруғли инфекция фаоллигининг клиник ва лабораторияда намоён бўлиши ҳоллари йўқолишига қадар давом эттириш лозим. Даволаш муддатининг етарли бўлмаслиги фаол инфекция жараёнини қайтадан бошланишига олиб келиши мумкин.

Препарат перорал ёки инфузия орқали қўлланилади. Препаратни қўллаш усули пациентнинг клиник ҳолатига боғлиқ. Препаратни перорал қўллашдан вена ичига ва аксинча қўллашга ўзгартирилганида унинг суткалик дозасини ўзгартириш зарурати йўқ.

Инфузиялар учун эритмани минутига 10 мл дан ошмайдиган тезликда юбориш лозим.

Препаратнинг мутаносиблиги

Флуконазол қуйидагилар каби эритмалар билан мутаносиб:

−    5% ли ва 20% ли глюкоза эритмаси;

−    Рингер эритмаси;

−    Хартман эритмаси;

−    калий хлоридининг глюкозадаги эритмаси;

−    4,2% ли ва 5% ли натрий бикарбонати эритмаси;

−    3,5% ли аминозин эритмаси;

−    0,9% ли натрий хлориди эритмаси;

−    диалафлекс (интраперитонеал диализ учун 6,36% ли эритма).

Флуконазолни инфузион тизимга юқорида кўрсатилган эритмаларнинг бири билан бирга юбориш мумкин. Гарчи препаратни бошқа дори воситалари билан хос бўлмаган номутаносиблиги ҳоллари баён қилинмаган бўлса-да, флуконазолни инфузиядан олдин бошқа препаратлар билан аралаштириш тавсия этилмайди.

Вена ичига инфузиялар учун эритма фақат бир марта юборилиш учун мўлжалланган. Эритиб аралаштиришни фақат асептик шароитларда амалга ошириш лозим. Эритмани ёт заррачалар мавжудлигига ва ранги ўзгарганлигига текшириш зарур. Эритмадан фақат у тиниқ бўлганида ва унда ёт заррачалар бўлмаганида фойдаланиш лозим. Препаратнинг ишлатилмаган қолдиқларини йўқ қилиш зарур.

Катталар

Криптококкоз

Криптококкли менингитни даволаш: тавсия этиладиган юкланиш дозаси биринчи кунда 400 мг ни, самарани бир маромда ушлаб турувчи дозаси суткада 200 - 400 мг ни ташкил этади. Даволаш муддати одатда камида 6 - 8 ҳафтани ташкил этади. Ҳаётга хавф соладиган инфекцияларда суткалик дозани 800 мг гача кўпайтириш мумкин.

Криптококкли менингит ривожланиши хавфи юқори бўлган пациентларда криптококкли менингит қайталанишини олдини олиш учун самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш: тавсия этиладиган доза чекланмаган вақт давомида суткада 200 мг ни ташкил этади.

Кокцидиоидоз. Тавсия этиладиган доза суткада 200-400 мг ни ташкил этади. Даволаш муддати 11 - 24 ойни ёки пациентнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда узоқроқ муддатни ташкил этади. Инфекциянинг айрим шаклларини, айниқса менингитни даволаш учун суткада 800 мг бўлган дозани қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.

Инвазив кандидозлар. Юклама дозаси биринчи кунда 800 мг ни, самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 400 мг ни ташкил этади. Одатда кандидемияни тавсия этиладиган даволаш муддати қон культураларини биринчи салбий натижаларидан ва кандидемия белгилари йўқолишидан кейин 2 ҳафтани ташкил этади.

Шиллиқ қаватлар кандидози

-    Оғиз-ҳалқум кандидози: юклама дозаси биринчи кунда 200 - 400 мг ни, самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 100 - 200 мг ни ташкил этади. Даволаш муддати 7 - 21 ҳафтани (ремиссияга эришишга қадар) ташкил этади, аммо оғир иммун танқислиги бўлган пациентлар учун оширилиши мумкин.

-    Қизилўнгач кандидози: юклама дозаси биринчи кунда 200 - 400 мг ни, самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 100 - 200 мг ни ташкил этади. Даволаш муддати 14 - 30 кунни (ремиссияга эришишга қадар) ташкил этади, аммо оғир иммун танқислиги бўлган пациентлар учун оширилиши мумкин.

-    Кандидурия: тавсия этиладиган доза 7-21 кун давомида суткада 200 - 400 мг ни ташкил этади. Оғир иммун танқислиги бўлган пациентлар учун даволаш муддатини узайтириш мумкин.

-    Сурункали атрофик кандидоз: тавсия этиладиган доза 14 кун давомида суткада 50 мг ни ташкил этади.

-    Тери ва шиллиқ қаватларнинг сурункали кандидози: тавсия этиладиган доза суткада 50 - 100 мг ни ташкил этади. Даволаш муддати 28 кунгачани ташкил этади, аммо инфекциянинг оғирлиги ва турига ёки иммунитет пасайишига боғлиқ ҳолда узайтирилиши мумкин.

ОИТВ бўлган пациентларда ривожланиши хавфи юқори бўлган шиллиқ қаватлар кандидози қайталанишини олдини олиш.

Оғиз-ҳалқум кандидозида, қизилўнгач кандидозида: тавсия этиладиган доза суткада 100 - 200 мг ни ёки ҳафтада 3 марта 200 мг ни ташкил этади. Иммунитети пасайган пациентлар учун даволаш муддати чекланмагандир.

Узоқ давом этадиган нейтропенияли пациентларда кандидоз инфекцияларини олдини олиш. Тавсия этиладиган доза 200 - 400 мг ни ташкил этади. Даволашни кутилаётган нейтропения ривожланишига қадар бир неча кун олдин бошлаш керак ва нейтрофиллар сони 1000/мм3 дан ортиқ ошганидан кейин 7 кун давомида давом эттириш керак.

Кекса ёшдаги пациентлар

Дозани буйрак функцияси ҳолатига боғлиқ ҳолда танлаш зарур (қуйида келтирилганларга қаранг).

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Флуконазол организмдан кўпроқ сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Бир марта қўлланилганида препарат дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентларга (шу жумладан болаларга) препаратни кўп марта қабул қилиш зарурати бўлганида, даволашнинг биринчи куни кўрсатмаларга боғлиқ равишда 50 - 400 мг бошланғич дозани қўллаш лозим. Шундан кейин суталик дозани (кўрсатмаларга боғлиқ равишда) қуйида келтирилган жадвалга мувофиқ ҳисоблаб топиш лозим:

Креатинин клиренси (мл/мин)

Тавсия этиладиган дозадан фоизи

>50

100%

≤50 (диализсиз)

50%

Мунтазам диализ

100% ҳар бир диализдан кейин

Мунтазам диализда бўлган пациентлар ҳар бир диализдан кейин тавсия этиладиган дозани 100% қабул қилишлари керак. Диализ ўтказилмайдиган кунда пациент креатинин клиренсига боғлиқ равишда тузатиш киритилган дозани қабул қилиши керак.

Жигар функцияси бузилиши бўлган пациентларда

Флуконазолни жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки флуконазолни ушбу тоифадаги пациентларга қўллаш бўйича маълумот етарли эмас.

Болалар

Максимал суткалик дозани 400 мг дан оширмаслик керак.

Катталарда худди шундай инфекциялардаги каби даволаш давомийлиги клиник ва микологик жавобга боғлиқ. Флуконазол суткада 1 марта қўлланилади.

Буйрак функцияси бузилиши бўлган болаларга препарат дозаси юқорида келтирилган. Флуконазол фармакокинетикаси буйрак етишмовчилиги бўлган болаларда ўрганилмаган (қуйида бирламчи буйрак функцияси етилмаганлиги тез-тез кузатиладиган янги туғилган чақалоқларда қўллаш бўйича ахборотга қаранг).

12 ёшдан катта болалар

Тана вазни ва пубертат ривожланишига боғлиқ равишда шифокор препаратнинг қандай дозаси (катталар ёки болалар учун) пациент учун оптимал эканлигини баҳолаши лозим. Клиник маълумотлар болаларда флуконазол клиренси катталарга нисбатан юқори эканлигидан далолат беради. Катталарга 100, 200 ва 400 мг дозаларни ва болаларга 3, 6 ва 12 мг/кг дозаларни қўллаш шунга ўхшаш тизимли экспозицияга эришилишига олиб келади.

28 кундан 11 ёшгача бўлган болалар.

Шиллиқ қаватларнинг кандидози: бошланғич доза суткада 6 мг/кг ни, самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 3 мг/кг ни ташкил этади. Мувозанат концентрациясига тезроқ эришиш мақсадида бошланғич дозани биринчи кун қўллаш мумкин.

Инвазив кандидоз, криптококкли менингит: доза касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда суткада 6 - 12 мг/кг ни ташкил этади.

Болаларда юқори ривожланиши хавфи бўлган криптококкли менингит қайталанишини олдини олиш учун самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашда доза касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда суткада 6 мг/кг ни ташкил этади.

Иммун танқислиги бўлган пациентларда кандидозни олдини олиш учун доза индукция қилинган нейтропениянинг ифодаланганлиги ва давомийлигига боғлиқ ҳолда суткада
3 - 12 мг/кг ни ташкил этади (катталар учун дозага қаранг).

27 кунликдан катта болалар

Янги туғилган чақалоқларда флуконазол организмдан секин чиқарилади. Муддатида туғилган чақалоқлар учун қуйида кўрсатилган дозалар асосланадиган фармакокинетика бўйича маълумотлар “Фармакокинетикаси” бўлимида келтирилган.

-    0 дан 14 кунликкача бўлган муддатида туғилган чақалоқларда: юқорида 28 кунликдан 11 ёшгача бўлган болалар учун кўрсатилган доза билан айнан бир хил бўлган дозаларни ҳар 72 соатда қўллаш лозим. Ҳар 72 соатда 12 мг/кг ни ташкил этадиган максимал дозадан оширмаслик лозим.

-    15 кунликдан 27 кунликкача бўлган муддатида туғилган чақалоқларда: юқорида 28 кунликдан 11 ёшгача бўлган болалар учун кўрсатилган доза билан айнан бир хил бўлган дозаларни ҳар 48 соатда қўллаш лозим. Ҳар 48 соатда 12 мг/кг ни ташкил этадиган максимал дозадан оширмаслик лозим.

Флуконазол билан дозани ошириб юборилганлиги ҳақида хабарлар олинган; шу билан бир вақтда галлюцинациялар ва параноидал хулқ-атвор ҳақида хабар берилган. Доза ошириб юборилганида симптоматик сақлаб турувчи даволаш ўтказилиши ва зарурат бўлганида меъдани ювиш зарур. Флуконазол сийдик билан сезиларли даражада чиқарилади; жадаллаштирилган диурез препарат чиқарилишини тезлаштириши мумкин. 3 соат давом этадиган гемодиализ сеанси флуконазолни қон плазмасидаги даражасини 50% га пасайтиради.

Флуконазолни одатдаги дозаларда (суткада <200 мг) бир неча юз ҳомиладор аёлларга ҳомиладорликнинг I уч ойлиги давомида бир марта ёки такрорий қўлланилганида олинган маълумотлар ҳомилага ножўя таъсирларни намоён қилмаган. Кокцидиоидозни даволаш учун камида уч ёки ундан ортиқ ой давомида флуконазолнинг юқори дозаларини (суткада 400 - 800 мг) оналари қабул қилган янги туғилган чақалоқларда кўп сонли туғма патологиялар (шу жумладан брадифрения, қулоқ чаноғи дисплазияси, олд лиқилдоғининг ўта катталашиши, сон суягининг қийшайиши, елка-билак синостози) тўғрисида хабар берилган. Флуконазолни қабул қилиниши ва ушбу ҳоллар ўртасидаги боғлиқлик аниқланмаган.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив токсикликни намоён қилган. Ҳомиладорлик даврида флуконазолнинг одатдаги дозаларини ва флуконазол билан даволаш қисқа курсларини қўллаш мумкин эмас, ўта зарурат бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Ҳомиладорлик даврида флуконазолнинг юқори дозаларини ва/ёки флуконазол билан даволаш қисқа курсларини қўллаш мумкин эмас, ҳаёт учун хавф туғдирадиган инфекциялар бундан мустасно.

Флуконазол она сутига киради ва қон плазмасидагига нисбатан камроқ концентрацияга эришади. Эмизишни флуконазолнинг 200 мг ёки ундан камни ташкил этадиган одатдаги дозасини бир марта қўлланилганидан кейин давом эттириш мумкин.

Флуконазолни кўп марта қўлланилганида ёки флуконазолнинг юқори дозалари қўлланилганида эмизиш мумкин эмас.

Болалар. Препарат болаларга улар туғилишидан бошлаб қўлланилади.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

NOFLUK infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
NOFLUK infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
NOFLUK infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml dori vositasi VMG Pharmaceuticals Pvt. Ltd tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
NOFLUK infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
NOFLUK infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
FUZAR tabletkalari 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Scott-Edil Pharmacia Limited
  • Vakil: Farmalife
Narh: 16 600 so'mdan Batafsil
METAKANDID eritma 200mg/100 ml 100ml N1
Narh: 27 000 so'mdan Batafsil
FUNGAZID OFTALMO ko'z tomchilari 5ml 0,3%
FLYUDAR kapsulalar 50mg N7
Narh: 8 500 so'mdan Batafsil
FLYUDAR kapsulalar 150mg N1
Narh: 6 000 so'mdan Batafsil
FUNGAZID infuziya uchun eritma 100ml 0,2%
Narh: 9 900 so'mdan Batafsil
STERINAZOL kapsulalar 150mg N4
Narh: 99 700 so'mdan Batafsil
VIZANAK NEO kapsulalar 150mg N1
Narh: 24 100 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL infuziya uchun eritma 100ml 0,2%
Narh: 900 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL NIKA kapsulalar 100mg N7
FLUZAMED kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Misr
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Limited, Великобритания произведено: E.I.P.I.Co.
  • Vakil:
Narh: 29 000 so'mdan Batafsil
FLUZAMED ko'z tomchilari 5ml 0,3%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ruminiya
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ophthalmics, Великобритания произведено: S.C. Rompharm Company S.R.L.
  • Vakil:
Narh: 50 400 so'mdan Batafsil
MIKOSIST kapsulalar 150mg N2
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vengriya
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Гедеон Рихтер, ОАО
MIKOSIST kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vengriya
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Гедеон Рихтер, ОАО
VIZANAK infuziya uchun eritma 200mg/100ml
FLUKONAZOL kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ООО «АСТРАФАРМ»
Narh: 2 040 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL kapsulalar 100mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Radiks, ЧНПП
Narh: 8 000 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL kapsulalar 50mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Radiks, ЧНПП
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL tabletkalari 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: O´zkimyofarm, АО им. С.К. Исламбекова
Narh: 4 900 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: LAXISAM Pharmaceuticals, OOO (упаков.) Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО, Беларусь (произ.)
Narh: 2 040 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL kapsulalar 50mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: LAXISAM Pharmaceuticals, OOO (упаков.) Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО, Беларусь (произ.)
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
MIKOFLYU kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ATM Pharm, OOO
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
MIKOZEVS NEO kapsulalar 50mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
MIKOZEVS NEO kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
Narh: 8 000 so'mdan Batafsil
KANDIZEF NEO kapsulalar 50mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group, СП ООО для Zefer Pharma Ltd
VIZANAK NEO kapsulalar 50mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group, СП ООО для Izida Pharma Ltd.
FLYUKO kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Unilink Pharma (P) LTD
FLYUKO kapsulalar 50mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Unilink Pharma (P) LTD
SITONAZOL NEO eritma 200ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
SITONAZOL NEO eritma 100ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
Ishlab chiqaruvchining dorilari
ORDIGIL infuziya uchun eritma 100ml 5mg/ml
Narh: 57 000 so'mdan Batafsil
OKVINOV infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml
ORDIGIL tabletkalari 500mg N10
Narh: 37 000 so'mdan Batafsil
PIPERABAKTAM poroshok 4,0 g 4,0 g+0,5 g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: VMG Pharmaceuticals Pvt. Ltd
FORFERRO inyeksiya uchun eritma 5ml 20mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: VMG Pharmaceuticals Pvt. Ltd
PIPERABAKTAM poroshok 2,0 g 2,0 g+0,25 g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: VMG Pharmaceuticals Pvt. Ltd
ORDIGIL tabletkalari 500mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: VMG Pharmaceuticals Pvt. Ltd
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9