×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

PANADOL DETSKIY suspenziya 100ml 120mg/5ml

Kategoriya:
- Og'riq qoldiruvchi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Frantsiya
Faol modda:
Парацетамол
Ishlab chiqaruvchi:
- ГСК Консьюмер Хелскер С.А.
Vakil:
- GSK Consumer Healthcare S.A.
ATX kodi:
- N02BE01
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 16 ta dorixonasida topildi

ico 38 900 s`om dan

Dorixonalardan izlash
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: ичиш учун суспензия

Таркиби:

Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

Фаол  модда: парацетамол 120 мг;

Ёрдамчи моддалар: олма кислотаси, азорубин (Е122), ксантан камеди, глюкозанинг малтитол сиропи, қулупнай хушбўйлик моддаси (L10055), суюқ сорбитол (кристалланувчи) (Е420), натрий метилпарагидроксибензоати (Е219), натрий этилпарагидроксибензоати (Е215), натрий пропилпарагидроксибензоати (Е217), сорбитол (Е420), сувсиз лимон кислотаси, сув.

120 мг/5 мл суспензия 100 мл дан тўқ рангли шиша флаконларда. 100 мл ли флаконлар ўлчов шприци ва қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойлаштирилган.

 

 

Препарат оғриқни қолдирувчи ва иситмани тушурувчи хусусиятларга эга. Марказий нерв тизимида циклооксигеназани блоклаб, оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсир қилади. Яллиғланишга қарши таъсири аслида йўқ.

Сўрилиши юқори – парацетамол меъда–ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиш тахминан 15%. Плазмадаги чўққи концентрацияга 30-60 минутдан кейин эришилади.Парацетамол организм суюқликларида нисбатан бир текис тақсимланади.

Асосан жигарда бир неча метоболитлар ҳосил қилиб метоболизмга учрайди. Янги туғилган чақалоқлар ҳаётининг биринчи икки кунида ва 3-10 ёшли болаларда парацетамолнинг асосий метаболити парацетамол сулфати ҳисобланади, 12 ёш ва ундан катта болаларда – конъюгацияланган глюкуронид ҳисобланади. Препаратнинг бир қисми (тахминан 17%) фаол метаболитлар ҳосил қилиб гидроксилланади, улар глутатион билан конъюгацияланади. Глутатион етишмовчилигида ушбу парацетамолнинг метаболитлари гепатоцитлар фермент тизимини блоклаши ва уларнинг некрозини чақириши мумкин.

Терапевтик дозаларда қабул қилинганида препаратнинг ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил этади.

Терапевтик дозаларда қабул қилинган дозанинг 90-100% бир кун ичида сийдик билан чиқарилади. Препаратнинг асосий қисми жигарда конъюгациялангандан сўнг чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг 3% дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Препаратнинг бозор чиқарилганидан кейинги рўйхатга олинган ва парацетамолнинг терапевтик/тавсия этилган дозада қўлланилиши билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлар тўғрисидаги маълумотлар, органлар синфи ва тизимлар, ҳамда ривожланиш суръатларига мувофиқ келтирилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам (<1/10000), суръати номаълум (мавжуд бўлган маълумотларга асосан баҳолашнинг имкони йўқ).Ножўя таъсирлар суръати препарат бозорга чиқарилгандан сўнг клиник синовларда олинган спонтан хабарлар бўйича баҳоланган.

Қон ва лимфа тизимининг бузилишлари

Жуда кам: тромбоцитопения.

Иммунитет тизимининг бузилишлари

Жуда кам: анафилаксия.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан, тери тошмаси, Квинке шиши, Стивенс-Жонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз.

Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи органларининг бузилишлари

Жуда кам: ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НСЯҚП ларга ўта юқори сезувчанлиги бўлган беморларда бронхоспазм.

Жигар ва ўт чиқариш йўлларининг бузилишлари

Жуда кам: жигар функциясининг бузилиши.

Таркибида парабенлар (метил ва пропил парагидроксибензоатлар) борлиги сабабли, эшакеми ривожланиши мумкин.

Ножўя реакциялар хақида хабар бериш

Агар беморда бирон бир ножўя реакциялар бўлса, унга шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Ушбу тавсия барча мумкин бўлган ножўя реакцияларга, шу жумладан, йўриқномада кўрсатилмаганларга, нисбатан қўлланилади. Шунингдек, сиз мазкур ножўя реакциялар тўғрисида ножўя реакциялар (ҳаракатлар) бўйича маълумотлар ахборот базасига, шу жумладан, дори препаратларининг самарасизлиги тўғрисида хабар беришингиз мумкин. Ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш орқали сиз препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида қўпроқ маълумот олишга ёрдам берасиз.

Енгил даражадан ўрта жадаллик даражасигача бўлган оғриқлар ва/ёки иситмалаш ҳолатларини симптоматик даволаш.

-       парацетамолга ва препаратнинг ҳар қандай бошқа таркибий қисмига юқори сезувчанлик;

-       жигар етишмовчилиги.

 


Варфарин ва бошқа кумарин ҳосилаларининг антикоагулянт таъсири парацетамолни узоқ муддат давомида мунтазам равишда қўллаш фонида кучайиши мумкин, бу қон кетиш хавфини оширади. Вақти-вақти билан қабул қилиш сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Даволашни мунтазам равишда ХМН (халқаро меъёрлаштирилган нисбат) кўрсаткичи бўйича назорат қилиш керак. Зарур бўлганда, парацетамол билан даволаш пайтида ва парацетамол бекор қилингандан кейин перорал антикоагулянтнинг дозасини коррекциялаш лозим.

Аномал даражада юқори концентрацияларда парацетамолни қабул қилиш, глюкозооксидаза-пероксидаза реакцияси ёрдамида қон глюкозасини аниқлаш натижаларига таъсир қилиши мумкин.

Парацетамолни қўллаш фосфорли-волфрамли кислота қўлланиладиган усул билан қонда сийдикчилни аниқлаш натижаларига таъсир қилиши мумкин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Ёруғликдан ҳимоялансин. Музлатилмасин.

Болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Флакон очилгандан кейинги яроқлилик муддати – 1 ой.

Препарат перорал қабул қилинади.Болалар учун Панадол 2 ойликкача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Болалар учун Панадол тана вазни 4 дан 42 кг гача бўлган болаларда (тахминан 12 ёшгача) қўллаш учун кўрсатилган.

Болаларда қўллаганда боланинг тана вазнига мувофиқ белгиланган дозаларга амал қилиш муҳимдир.

Боланинг ёши ва тана вазнига мувофиқ белгиланган тахминий бир марталик дозалар қуйидаги жадвалда кўрсатилган.

Парацетамолнинг тавсия қилинган бир марталик дозаси 1 кг тана вазнига 10-15 мг ни ташкил қилади. Препаратнинг 1 мл - 24 мг парацетамолни сақлайди. Препаратни 4-6 соатлик интерваллар билан, лекин 24 соат ичида 4 қабулдан ошмаган ҳолда қўллаш зарур. Қўллашнинг энг кичик интервали 4 соатни ташкил қилади.

 

Тана вазни (кг)

Ёши

Бир марталик дозаси (мл)

Максимал суткалик дозаси (мл)

4-7

2-6 ой

2,5

15

7-10

6 ой - 1 ёш

2,5-5,0

18-25

10-12

1-2 ёш

5,0-7,5

25-30

12-16

2-4 ёш

7,5-10,0

30-40

16-19

4-5 ёш

10,0

40 -47

20-25

6-7 ёш

12,0

50-62

26-31

8-9 ёш

16,0

65-77

32-42

10-12 ёш

20,0

80-105


 

Максимал суткалик дозанинг чегаралари тана вазни чегарасига мувофиқдир, бунда кичик қийматлар кичикларга, катталари – катта қийматларга мос келади. Парацетамолнинг тавсия қилинган суткалик дозаси кўпи билан 60 мг/кг ни ташкил қилади.

Препаратни асл ҳолатда ёки сув, сут ёки мевали шарбатда аралаштирган ҳолда қабул қилиш мумкин.

Препаратни мунтазам равишда қабул қилиш кучли иситмалаш ҳолатларидан халос бўлишга ёки оғриқ жадаллигини ўзгартиришга имкон беради.

Терапевтик таъсирга эришиш учун зарур бўлган энг кичик дозани қўллаш керак.

Шифокор маслаҳатисиз дорини қўллашнинг максимал давомийлиги – 3 кун.

Буйрак етишмовчилиги. Оғир буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси ≤ 10 мл/дақ.) қабул қилишлар орасидаги интервал камида 8 соатни ташкил қилиши керак.

Жигар етишмовчилиги. Жигар етишмовчилиги ташҳис қилинган беморларга препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. 

Болалар. Кичкина болаларда дозани ошириб юбориш хавфи мавжуд (терапевтик дозани ошириб юбориш ёки кўпинча тасодифий заҳарланиш), бу ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин.Кекса ёшдаги беморларда ҳам заҳарланиш хавфи мавжуд.

Белгилар. Белгилар одатда дастлабки 24 соат ичида пайдо бўлади ва кўнгил айниши, қусиш, анорексия, рангпар тери қопламалари ва қорин оғриғини ўз ичига олади.

Парацетамолни катталарда 10 г ва ундан ортиқ бир марталик дозада ва бола учун 150 мг/кг тана вазнига дозада қабул қилиш жигар ҳужайраларининг емирилишига ва жигарнинг тўлиқ қайтмас некрозига олиб келади, натижада кома ва ўлимга олиб келадиган жигар етишмовчилиги, метаболик ацидоз ва энцефалопатия ривожланади. Гепатотоксиклик ва жигар функциясининг бузилиши билан кечадиган ўткир панкреатит ҳолатлари қайд этилган.

Қабул қилгандан 12-48 соат ўтгач протромбин миқдорининг пасайиши билан бир вақтда жигар трансаминазалари, лактатдегидрогеназа ва билирубин миқдорининг ошиши кузатилиши мумкин.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби.

Зудлик билан касалхонага ётқизиш.

Қон плазмасидаги парацетамол миқдорини аниқлаш учун қон намуналарини олиш.

Препаратни перорал қабул қилганда ошқозонни ювиш.

Дозанинг ошириб юборилишини даволашда N-асетилцистеин антидотини иложи борича томир ичига ёки перорал, иложи бўлса, препаратни қабул қилганидан кейин 10 соат ичида юбориш керак.

Симптоматик даволаш.

Ҳомиладорлик. Ҳайвонлар устида ўтказилган тадқиқотлар ва эпидемиологик тадқиқотлар парацетамолнинг ҳомиланинг ривожланишига хавфини ёки фетотоксик таъсирини аниқламади. Шундай қилиб, ҳомиладорлик пайтида препаратнинг терапевтик дозалари қўлланилиши мумкин.

Кўкрак сути билан боқиш. Кўкрак сути билан эмизиш пайтида препаратни терапевтик дозаларда қўллаш мумкин.

Болалар. Ўртача ва оғир даражадаги буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморлар препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.

Дозани ошириб юбормаслик учун препаратни қўллашдан олдин, биргаликда ишлатиладиган бошқа препаратларда парацетамол йўқлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак.

Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилиши  жигар етишмовчилигининг ривожланишига олиб келиши мумкин, бу жигар трансплантациясини талаб қилади ёки ўлимга олиб келади.

Глютатион миқдори паст бўлган беморларда жигар фаолиятининг бузилиши (жигар етишмовчилигининг ривожланиши) қайд этилган (масалан, кучли озиш, анорексия, тана вазни индексининг пасайиши, спиртли ичимликларни сурункали суиистеъмол қилишда).

Тавсия этилган максимал дозалар:

-       тана вазни 37 кг дан кам бўлган болалар: парацетамолнинг умумий дозаси кунига 80 мг/кг дан ошмаслиги керак (“Дозанинг ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).

-       тана вазни 38 кг дан 50 кг гача бўлган болалар: парацетамолнинг умумий дозаси кунига 3 г дан ошмаслиги керак (“Дозанинг ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).

Болалар учун Панадол препарати сорбитолни ўз ичига олади, шунинг учун уни фруктозани ўзлаштираолмаслиги бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.

Глутатион захиралари камайган беморларда, масалан сепсисда, парацетамол метаболик ацидоз ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Парацетамолни кунига 60 мг/кг дозада қабул қиладиган болаларда бошқа иситмани туширувчи восита билан комбинациялаш фақат парацетамол самарасиз бўлган тақдирда оқланган.

Препарат таркибига аллергик реакцияларни келтириб чиқарадиган азорубин бўёқ моддаси киради. Таркибида парагидроксибензоатлар (натрий метил парагидроксибензоат, натрий пропил парагидроксибензоат, натрий этил парагидроксибензоат) борлиги сабабли аллергик реакциялар (шу жумладан, кечиктирилган) ривожланиши мумкин.

PANADOL DETSKIY suspenziya 100ml 120mg/5ml qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

PANADOL

PANADOL

Preparatning savdo nomi: Panadol

Xalqaro patentlanmagan nomi:parasetamol

Dori shakli: plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar.

Preparatning tarkibi (1 tabletkaga hisoblaganda):

faol modda: parasetamol – 500 mg.

yordamchi moddalar: makkajo‘xori kraxmali, o‘ta jelatinlangan kraxmal, kaliy sorbati, povidon, talk, stearin kislotasi, triasetin, gipromelloza.

Ta‘rifi: Chetlari yassi kapsulasimon shaklli oq rangli tabletkalar. Tabletkaning bir tomonida PANADOL yozuvi, boshqa tomonida – riska bosib tushirilgan.

Farmakoterapevtik guruhi: analgetik nonarkotik vosita.

ATX kodi: N02B E01

 

Farmakologik xususiyatlari

Preparat og‘riq qoldiruvchi va isitmani tushiruvchi xususiyatlarga ega. Og‘riq va termoregulyasiya markazlariga ta‘sir etib, asosan markaziy nerv tizimida sikloksigenaza SOG1 va SOG2 ni bloklaydi. Yallig‘lanishga qarshi ta‘siri deyarli yo‘q. Me‘da va ichakning shilliq qavatida ta‘sirlanishni chaqirmaydi. Suv-tuz almashinuviga ta‘sir qilmaydi, chunki periferik to‘qimalarda prostaglandinlarning sinteziga ta‘sir ko‘rsatmaydi.

Farmakokinetikasi

So‘rilishi – yuqori, TCmax  0,5-2 soatdan keyin erishiladi; Cmax – 5-20 mkg/ml, plazma oqsillari bilan bog‘lanishi – 15% ni tashkil qiladi. Gemato-ensefalik to‘siq (GET) orqali o‘tadi. Emizikli ona qabul qilgan parasetamol dozasining 1% dan kamroq qismi ko‘krak sutiga o‘tadi. Parasetamolning plazmadagi samarali terapevtik konsentrasiyasiga, uni 10-15 mg/kg dozada buyurilganda erishiladi.

Jigarda metabolizmga uchraydi (90-95%): 80% glyukuron kislotasi va sulfatlar bilan kon‘yugasiyalanish reaksiyalariga kirishib, nofaol metabolitlarni hosil qiladi. 17% gidroksillanishga uchrab, 8 faol metabolitlarni hosil qiladi, ular esa o‘z navbatida glutation bilan kon‘yugasiyalanib, nofaol metabolitlarni hosil qiladi. Glutation tanqisligida ushbu metabolitlar gepatosit ferment tizimlarini bloklab, ularning nekrozini chaqirishi mumkin. Preparatning metabolizmida shuningdek CYP2E1 izofermenti ham ishtirok etadi. Yarim chiqarilish davri (T1/2) – 1-4 soat. Buyraklar orqali metabolitlar, asosan kon‘yugatlar holida chiqariladi, faqat 3% gina qismi o‘zgarmagan holda chiqariladi. Keksa yoshli bemorlarda preparatning klirensi pasayadi va yarim chiqarilish davri uzayadi.

Qo‘llanilishi

Simptomatik davolash:

  1. bosh og‘rig‘i, migren, tish og‘rig‘i, tomoqdagi og‘riqlar, bel og‘riqlari, mushaklardagi og‘riqlar, og‘riqli xayz ko‘rishlarda og‘riq sindromini davolash uchun qo‘llanadi.
  2. isitma sindromini davolash: (isitmani tushiruvchi vosita sifatida). Gripp va «shamollash» kasalliklari fonidagi tana harorati oshganida qo‘llanadi. Preparat qo‘llangan vaqtdagina og‘riqni qoldirishga mo‘ljallangan bo‘lib, kasallikni avj olishiga ta‘sir ko‘rsatmaydi.

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

  • o‘ta yuqori sezuvchanlik;
  • 6 yoshgacha bo‘lgan bolalarda qo‘llash mumkin emas

Ehtiyotkorlik bilan:

Buyrak va jigar yetishmovchiligida, xavfsiz giperbilirubinemiyalarda (shu jumladan Jilber sindromida), virusli gepatitda, glyukozo-6-fosfatdegidrogenaza tanqisligida, jigarni alkogolli shikastlanishida, alkogolizmda, keksalarda, homiladorlik va laktasiya davrida ehtiyotkorlik bilan qo‘llash kerak.

Qo‘llash usuli va dozalari

Kattalar (shu jumladan keksalar): 0,5-1 g (1-2 tabletka) dan, agar zarurati bo‘lsa sutkada 4 martagacha qabul qilinadi. Qabul qilishlar orasidagi interval – kamida 4 soat, bir martalik dozani (2 tabletka) 24 soat davomida ko‘pi bilan 4 marta (8 tabletka) qabul qilish mumkin.

Bolalar (6-9 yosh): 1/2 tabletkadan, agar zarurat bo‘lsa, sutkada 3-4 martagacha qabul qilinadi. Qabul qilishlar orasidagi interval – kamida 4 soat. 6-9 yoshli bolalar uchun bir martalik maksimal dozasi – 1/2 tabletka (250 mg), maksimal sutkalik doza – 2 tabletka (1 g ).

Bolalar (9-12 yosh): 1 tabletkadan, agar zarurati bo‘lsa, sutkada 4 martagacha qabul qilinadi. Qabul qilishlar orasidagi interval – kamida 4 soat, bir martalik dozani (1 tabletka) 24 soat davomida ko‘pi bilan 4 marta (4tabletka) qabul qilish mumkin.

Preparatni shifokorning ko‘rsatmasi va kuzatuvisiz og‘riqni qoldiruvchi vosita sifatida 5 kundan ortiq va isitmani tushiruvchi vosita sifatida 3 kundan ortiq qabul qilish tavsiya etilmaydi. Sutkalik dozani va davolash davomiyligini oshirish faqat shifokor nazorati ostida bo‘lishi mumkin.

 

Nojo‘ya ta‘sirlari

Tavsiya etilgan dozalarda preparat odatda yaxshi o‘zlashtiriladi. Parasetamol nojo‘ya ta‘sirlarni kam chaqiradi. Ba‘zida terida toshmalar, qichishishlar, Kvinke shishi ko‘rinishidagi allergik reaksiyalar kuzatilishi mumkin. Kam hollarda – qon tizimida buzilishlar (anemiya, trombositopeniya, metgemoglobinemiya) bo‘lishi mumkin.

Yuqori dozalarda uzoq vaqt qo‘llanganida jigar va buyrak faoliyatini buzilish (buyrak sanchig‘i, nospesifik bakteruriya, interstisial nefrit, papillyar nekroz) ehtimoli oshadi va qon ko‘rsatkichlarini nazorat qilish zarur bo‘ladi.

Dozani oshirib yuborilishi

Preparatni faqat tavsiya etilgan dozalarda qabul qilish kerak.

Tavsiya etilgan doza oshirib yuborilgan hollarda, garchi Siz o‘zingizni yaxshi his qilayotgan bo‘lsangiz ham, darhol tibbiy yordamga murojaat qiling, chunki jigarni keyinroq namoyon bo‘luvchi jiddiy shikastlanish xavfi mavjud.

Kattalarda jigarni shikastlanishi parasetamolni 10 g va undan ortiq qabul qilinganda yuz berishi mumkin. Parasetamolni 5 g va undan ortiq qabul qilinganda quyidagi xavfli omillarga ega bo‘lgan pasientlarda jigarni shikastlanishiga olib kelishi mumkin:

  • uzoq vaqt davomida karbamazepin, fenobarbital, fenitoin, primidon, rifampisin, teshik dalachoy preparatlari, yoki jigar fermentlarini stimullovchi boshqa preparatlar bilan davolanganda;
  • muntazam ravishda ko‘p miqdorda alkogol iste‘mol qilinganda;
  • glutation tanqisligi ehtimoli mavjud bo‘lganda (ovqatlanishni buzilishi, mukovissidoz, OITV-infeksiya, ochlik, ozib ketish).

Parasetamol bilan o‘tkir zaharlanishning belgilari bo‘lib ko‘ngil aynishi, qusish, me‘dada og‘riqlar, terlash, teri qoplamalarini oqarishi bo‘lishi mumkin. 1-2 sutkadan so‘ng jigar faoliyatini buzilishi belgilari (jigar sohasida og‘riqlar, «jigar» fermentlari faolligi oshib ketishi) aniqlanishi mumkin. Dozani oshirib yuborilishining og‘ir holatlarida tubulyar nekrozli jigar yetishmovchiligi (shu jumladan, jigarni og‘ir darajadagi shikastlanishi bo‘lmasa ham), aritmiya, pankreatit, ensefalopatiya va komatoz holat rivojlanishi mumkin. Kattalarda gepatotoksik ta‘siri parasetamolni 10 g yoki undan ko‘proq qabul qilinganda paydo bo‘ladi.

Davolash: preparatni qabul qilishni to‘xtatish va zudlik bilan shifokorga murojaat qilish kerak. Me‘dani yuvish va enterosorbentlarni (faollashtirilgan ko‘mir, polifepan) qabul qilish tavsiya etiladi; SH-guruh donatorlarini va glutation sintezini o‘tmishdoshi – metioninni preparatning dozasi oshirib yuborilgandan keyin 8-9 soat o‘tgach yuboriladi va N-asetilsisteinning dozasi parasetamolning qondagi konsentrasiyasiga, shuningdek preparat qabul qilingandan keyin o‘tgan vaqtga qarab belgilanadi. Jigar faoliyatini jiddiy buzilishlari bo‘lgan bemorlarni parasetamol qabul qilingandan 24 soatdan keyin davolash toksikologiya markazi yoki jigar kasalliklariga ixtisoslashgan bo‘lim mutaxassislari bilan hamkorlikda olib borilishi kerak.

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Parasetamolni va boshqa nosteroid yallig‘lanishga qarshi preparatlarni birgalikda uzoq vaqt davomida qabul qilish «analgetik» nefropatiya va buyrak papillyar nekrozini rivojlanishi, buyrak yetishmovchiligining terminal bosqichga o‘tish xavfini oshiradi. Yuqori dozalarda parasetamol va salisilatlarni uzoq vaqt davomida bir vaqtda qo‘llash buyrak yoki qovuq rakini rivojlanish xavfini oshiradi.

Diflunisal parasetamolning plazmadagi konsentrasiyasini 50% ga oshiradi, bu gepatotoksiklikni rivojlanish xavfini oshiradi.

Mielotoksik dori vositalari preparatning gematotoksik ko‘rinishlarini kuchaytiradi.

Preparat uzoq muddat qabul qilinganda bilvosita antikoagulyantlar (varfarin va boshqa kumarinlar) ning samarasini kuchaytiradi, bu qon ketishlar xavfini oshiradi. Jigarda mikrosomal oksidlanish fermentlarining induktorlari (barbituratlar, fenitoin, karbamazepin, rifampisin, zidovudin, difenin, fenitoin, etanol, flumesinol, fenilbutazon va trisiklik antidepressantlar) doza oshirib yuborilganida gepatotoksik ta‘sirini rivojlanish xavfini oshiradi. Mikrosomal oksidlanishning ingibitorlari (simetidin) gepatotoksik ta‘sir xavfini kamaytiradi.

Metoklopramid va domperidon parasetamolni so‘rilish tezligini oshiradi, kolesteramin esa kamaytiradi. Etanol o‘tkir pankreatit rivojlanishiga olib keladi.

Preparat urikozurik preparatlarning faolligini pasaytirishi mumkin.

Maxsus ko‘rsatmalar

Preparatni qabul qilishdan oldin shifokor bilan maslahatlashish kerak, agar:

  • Sizda jigar yoki buyrak kasalligi bo‘lsa;
  • Siz ko‘ngil aynishi va qusishga qarshi preparatlar (metoklopramid, domperidon), shuningdek qonda xolesterin miqdorini pasaytiruvchi preparatlar (kolesteramin) qabul qilayotgan bo‘lsangiz;
  • Siz antikoagulyantlar qabul qilayotgan bo‘lsangiz va Sizga uzoq vaqt mobaynida har kuni og‘riqsizlantiruvchi preparatlar zarur bo‘lsa. Bunday holatda parasetamolni ba‘zida qabul qilish mumkin.
  • Siz homilador bo‘lsangiz yoki emizsangiz.

Siydik kislotasi va glyukoza miqdorini aniqlash uchun qon tahlili o‘tkazilganda shifokorga preparat qabul qilayotganligingiz haqida xabar berish kerak.

JIGARNING TOKSIK SHIKASTLANISHINI OLDINI OLISH MAQSADIDA PARASETAMOL BILAN BIR VAQTDA ALKOGOLLI ICHIMLIKLAR ISTE‘MOL  QILISH, SHUNINGDEK ALKOGOLNI SURUNKALI ISTE‘MOL QILISHGA MOYIL SHAXSLAR PREPARATNI QABUL QILISHLARI MUMKIN EMAS.

Chiqarilish shakli

Plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar 500 mg.

6 yoki 12 tabletka saqlovchi PVX/alyumin blister.

1 yoki 2 blister (har birida 6 yoki 12 tabletkadan) qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylashtirilgan.

 

Yaroqlilik muddati

5 yil.

O‘ramida ko‘rsatilgan yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin.

Saqlash sharoiti

25oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin.

Bolalar ololmaydigan joyda saqlansin.

Dorixonalardan berish tartibi

Reseptsiz.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

PANADOL DETSKIY suspenziya 100ml 120mg/5ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
PANADOL DETSKIY suspenziya 100ml 120mg/5ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
PANADOL DETSKIY suspenziya 100ml 120mg/5ml dori vositasi ГСК Консьюмер Хелскер С.А. tomonidan Frantsiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
PANADOL DETSKIY suspenziya 100ml 120mg/5ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
PANADOL DETSKIY suspenziya 100ml 120mg/5ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
PARDIFEN Kids suspenziyasi 100 ml 100 mg+162,5 mg / 5 ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Vegapharm Life Sciences Pvt. Ltd., Индия, произведено: Lark Laboratories (India)
  • Vakil: VEGAPHARM
Narh: 32 500 so'mdan Batafsil
BOLBURG LAYT suspenziya 120mg/5ml 60ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
  • Vakil: Rhydburg
FEVALGAN sirop 5ml 120mg/5ml N10
Narh: 16 000 so'mdan Batafsil
NOVEKS PARASETAMOL suspenziya 120ml 120mg/5ml
Narh: 21 000 so'mdan Batafsil
TAIKOLD S AROMATOM poroshok so vkusom malini N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Gruziya
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: GM Pharmaceuticals Ltd, OOO
  • Vakil: GMP
KYUPEN IV infuziya uchun eritma 100ml 1%
Narh: 52 000 so'mdan Batafsil
TAIKOLD S AROMATOM eritma so vkusom limona N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Gruziya
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: GM Pharmaceuticals Ltd, OOO
  • Vakil: GMP
PIRETIKOL suspenziya 100ml 250mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
PIRETIKOL suspenziya 150ml 120mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
PANADOL DETSKIY suppozitorii 125mg N10
SEFEKON D suppozitorii 50mg N10
Narh: 7 000 so'mdan Batafsil
SEFEKON D suppozitorii 250mg N10
Narh: 10 000 so'mdan Batafsil
SEFEKON D suppozitorii 100mg N10
Narh: 10 000 so'mdan Batafsil
PARASETAMOL suppozitorii 100mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Алтайвитамины, ЗАО
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
PARASETAMOL tabletkalari 500mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Merrymed Farm, ООО
Narh: 1 400 so'mdan Batafsil
PARASETAMOL tabletkalari 200mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Merrymed Farm, ООО
Narh: 900 so'mdan Batafsil
PARASETAMOL sirop 50ml 2,4%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy, СП ООО Узбекско-Британское
PARASETAMOL sirop 40ml 2,4%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy, СП ООО Узбекско-Британское
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
PARASETAMOL tabletkalari 500mg N250
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Gufik Avitsenna, СП
PARASETAMOL tabletkalari 500mg N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Gufik Avitsenna, СП
Narh: 10 000 so'mdan Batafsil
PARASETAMOL tabletkalari 500mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Gufik Avitsenna, СП
Narh: 1 400 so'mdan Batafsil
PARASETAMOL sirop 90ml 2,4%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dentafill Plyus, ООО
Narh: 1 800 so'mdan Batafsil
PARASETAMOL sirop 90ml 2,4%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Lafz, ООО
Narh: 1 800 so'mdan Batafsil
PARASETAMOL sirop 50ml 2,4%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Lafz, ООО
PARASETAMOL sirop 40ml 2,4%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Lafz, ООО
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
PARASETAMOL SD suppozitorii 250mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ООО «SHARQ DARMON»
PARASETAMOL SD suppozitorii 100mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ООО «SHARQ DARMON»
PARASETAMOL SD suppozitorii 50mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ООО «SHARQ DARMON»
EFFERALGAN suppozitorii 150mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Frantsiya
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: UPSA SAS
EFFERALGAN suppozitorii 80mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Frantsiya
  • Faol modda: Парацетамол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: UPSA SAS
Narh: 24 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
FENISTIL gel 30g N1
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
SINEKOD DLYA DETEY tomchilar 20ml 5mg/ml
PANADOL DETSKIY suppozitorii 125mg N10
LAMIZIL DERM gel 15g 1%
VOLTAREN EMUL gel 50g 1%
Narh: 60 000 so'mdan Batafsil
VOLTAREN EMUL gel 100g 1%
Narh: 77 000 so'mdan Batafsil
SINEKOD sirop 200ml 1,5mg/ml
Narh: 162 000 so'mdan Batafsil
VOLTAREN EMUL gel 20g 1%
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
LAMIZIL krem 15g 1%
Narh: 104 600 so'mdan Batafsil
OTRIVIN sprey 10ml 0,1%
Narh: 34 700 so'mdan Batafsil
OTRIVIN sprey so vkusom mentola 10ml 0,1%
Другие формы препарата
PANADOL DETSKIY suppozitorii 125mg N10
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9