×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

POLIDEKSA S FENILEFRINOM sprey 15ml

Kategoriya:
- Nazal vositalar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Frantsiya
Faol modda:
Фенилэфрин, Дексаметазон, неомицин, полимиксина В сульфат
Ishlab chiqaruvchi:
- Софартекс
Vakil:
- Sorrento Medical
ATX kodi:
- R01AX30
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 4 ta dorixonasida topildi

ico 71 500 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 71 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

OTRIVIN sprey 10ml 0,1% ГСК Консьюмер Хелскер С.А. Shveytsariya
34 700 s`om dan
SNUP sprey 15ml 0,1% Stada Arzneimittel AG, Германия произведено: Hemomont d.o.o. Chernogoriya
34 500 s`om dan
KSILOMER sprey 15ml 0,1% Aseptica, ООО O'zbekiston
19 000 s`om dan
SNUP sprey 15ml 0,1% Stada Arzneimittel AG, Германия произведено: Ursafarm Arzneimittel GmbH Germaniya
34 500 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: назал спрей

Таркиби (100 мл га):

фаол моддалар:

неомицин сульфати.................... 1 г, бу 650 000 ХБ га мос келади

полимиксин В сульфати .......................................1000 000 ХБ

дексаметазон натрий метасульфобензоати. ........0,025 г

фенилэфрин гидрохлориди........................... ........0,250 г

ёрдамчи моддалар:

метилпарагидроксибензоати………0,100 г

литий хлориди………………………0,340 г

лимон кислотаси моногидрати.....…0,280 г

литий гидроксиди…………………..0,100 г

макрогол 4000 …………………….5,000 г

полисорбат 80……………………...0,200 г

тозаланган сув………………...100 мл гача.

Назал спрей.

15 мл дан ёруғликни ўтказмайдиган, пурковчи учлиги бўлган полиэтилен бураладиган қопқоқли полиэтилен флаконлар. Ҳар флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Отоларингологияда маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат. Буруннинг шиллиқ қаватига дексаметазоннинг яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, неомицин ва полимиксин В антибиотикларининг антибактериал таъсирига эга.

Дексаметазон маҳаллий қўлланганда яхши сўрилади, шиллиқ қават яллиғланганда унинг сўрилиши ошади. Кўрсатилган антибиотиклар қўшилганида бурун бўшлиғи ва қўшимча бўшлиқларнинг инфекцион-яллиғланиши касалликларини чақирувчи кўпчилик граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга антибактериал таъсир доираси кенгаяди.

Маҳаллий аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Ноодатий реакциялар пайдо бўлиши ҳолатида препаратни кейинчалик қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги хақида шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Флакон қўлланганда, унинг пуркагичини юқорига қилиб вертикал ҳолатда ушлаш лозим. Буруннинг қўшимча бўшлиқларини ювиш учун қўллаш мумкин эмас.

Спортчилар диққатига: препарат допинг-назоратда мусбат самара бериши мумкин бўлган компонентларини сақлайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автомобиль ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига препаратнинг салбий таъсири хақида маълумотлар йўқ.


Бурун бўшлиғи, халқум, буруннинг қўшимча бўшлиқларининг яллиғланиш ва инфекцион касалликлари:

-    ўткир ва сурункали ринит;

-    ўткир ва сурункали ринофарингит;

-    синуситларда қўлланилади.


-    ёпиқ бурчакли глаукомага шубҳа бўлганда;

-    моноаминооксидаза ингибиторларини бир вақтда қўллаш;

-    вирусли касалликлар;

-    альбуминурия билан кечувчи буйракнинг касалликлари; буйрак етишмовчилиги;

-    ҳомиладорлик;

-    эмизиш даври;

-    болалик ёши (2,5 ёшгача);

-    препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дорилар билан ўзаро таъсири фенилэфриннинг миқдори билан боғлиқ.

Фенилэфрин диуретикларнинг ва гипотензив ДВ (шу жумладан метилдопа, мекамиламин, гуанадрел, гуанетидин) гипотензив самарасини камайтиради. Агар ушбу мажмуани қўллаш зарур бўлса, шифокорнинг кузатуви зарур.

Препаратни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Катталарга: ҳар бир бурун йўлига бир пуркашдан суткада 3-5 марта.

2,5 дан 18 ёшгача бўлган болаларга: ҳар бир бурун йўлига бир пуркашдан суткада 3 марта.

Даволашнинг давомийлиги - 5-10 кунни ташкил қилади.

Қўлланилишдаги эҳтиёткорлик чоралари

Артериал гипертензияси, ЮИК, гипертиреози бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Препаратни кўзга тушишидан сақланиш лозим. Препаратни беҳосдан кўзга ва бошқа шиллиқ қаватларга тушишида кўп миқдордаги сув билан дарҳол ювиш лозим.

 


Тизимли қон оқимда паст даражада сўрилиши сабабли дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

POLIDEKSA S FENILEFRINOM sprey 15ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
POLIDEKSA S FENILEFRINOM sprey 15ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
POLIDEKSA S FENILEFRINOM sprey 15ml dori vositasi Софартекс tomonidan Frantsiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
POLIDEKSA S FENILEFRINOM sprey 15ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
POLIDEKSA S FENILEFRINOM sprey 15ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 196 000 so'mdan Batafsil
Narh: 109 700 so'mdan Batafsil
IZOFRA sprey 15ml 1,25%
Narh: 53 400 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9