×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

SHAYNOMIN tabletkalari N30

Kategoriya:
- Stomatologik
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
витамин C, Хондроитина сульфат, глюкозамина сульфата калия хлорид
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- West-Coast Pharmaceutical Works Ltd.
Vakil:
- WELL MED PHARM
ATX kodi:
- A01AD11
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish
Biologik aktiv qo'shimcha (BAQ). Ushbu mahsulot dori vositasi emas.

O'xshash dorilar

DENTINOKS gel 10g Dentinox Gesellschaft fur pharmazeuiticshe Preparate Lenk & Schuppan Germaniya
GERVETIN eritma 1,5mg REPLEK FARM Ltd. Makedoniya
XOLISAL gel 10g Валеант, ООО, Россия произведено: Pharmaceutical Works Jelfa S.A. Polsha
55 000 s`om dan
SHALFEY tabletkalari N30 Рубикон, ООО Belarusiya
22 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Таркиби

Хар бир таблетка қуйидагиларни ўз ичига олади:

Глюкозамин калий сулфат хлориди….…………………….500 мг

Хондроитин сулфати.…………………….…………………400 мг

Витамин С …………………………………………………...100 мг

Тўлдирувчилар ......................................................................зарурият бўйича

Қадоқда 30 таблеткадан.

Глюкозамин калий сулфат хлориди хондроитиннинг таркибий қисмидир ва организмда бўғимларнинг кемирчак тўқималари томонидан ишлаб чиқарилади. Глюкозамин кемирчак тўқимаси шаклланиши учун зарур бўлган биокомпонентларни синтез қилиш учун қурилиш материали сифатида қўлланилади. Суякда калцийнинг нормал чўкишини таъминлайди.

Хондроитин сулфат - гликозаминогликанлар гуруҳига мансуб юқори молекуляр полисахарид. Бўғимларнинг кемирчак тўқималари томонидан ишлаб чиқарилади, у синовиал суюқликнинг таркибига киради.

С витамини (аскорбин кислотаси) инсон рационидаги зарур витаминлардан биридир. У гормонлар, интерферонлар, сафро кислоталари каби тана учун муҳим бўлган бирикмалар синтези учун  қайтарилувчи ва метаболик жараёнлар коферменти биологик вазифасини бажаради. Аскорбин кислотаси бириктирувчи ва суяк тўқималарининг нормал ишлаши учун ҳам зарурдир. Антиоксидант сифатида у ҳужайра мембраналарини шикастланишдан ҳимоя қилади.

Камдан кам ҳолларда аллергик реакциялар ва қабзият бўлиши мумкин.

Озиқага БФҚ.

ДОРИ ВОСИТАСИ ЭМАС!

Қўллашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Шайномин биологик фаол қўшимчаси- организмдаги кемирчак ва боғламларнинг нормал шаклланиши, синовиал суюқликнинг секрециясини таъминлаш, бўғимларнинг нормал ишлаши ва уларнинг эрта эскириши ва бузилишининг олдини олиш учун фойдали бўлган табиий биокомпонентлар ва С витаминининг манбаидир.

Шайноминни кемирчак тўқималарнинг нормал янгиланиш жараёни, бўғимларда дегенератив жараёнларнинг ривожланишини олдини олиш (тормозлаш), уларнинг нормал физиологик функцияларини сақлаб туриш учун тавсия этилади.

Шайномин маҳсулоти бўғимларнинг боғлам ва кемирчак тўқималарининг мустаҳкамлигини, шунингдек бириктирувчи тўқима ва синовиал суюқликнинг нормал шаклланишини ва унинг ёпишқоқлигини таъминлайди.

Биоқўшимча кемирчакнинг ортиқча ейилишини олдини олишга ёрдам беради, айниқса узоқ вақт жисмоний машқлар пайтида (спортчиларда, юк кўтарувчиларда), терининг эластиклигини ва мушакларнинг мустаҳкамлигини узоқ муддат сақлашга ёрдам беради.

Шайноминни узоқ йотоқ режимдан сўнг реабилитация даврида бўғинлар фаолиятини кучайтириш учун ҳам тавсия этиш мумкин.

Биоқўшимча тиш, соч, тирноқларнинг нормал шаклланиши, зарур жисмоний фаоллик ва тананинг умумий тонусини сақлаб туриш учун фойдалидир.

Таркибий моддаларга шахсий таъсирчанлик, 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар, хомиладорлик, лактация даври.

Қуруқ, болалар ололмайдиган жойда 30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Катталар асосий овқатдан кейин кунига 1 ёки 2 таблеткадан ёки мутахассис кўрсатмаси бўйича.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

SHAYNOMIN tabletkalari N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
SHAYNOMIN tabletkalari N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
SHAYNOMIN tabletkalari N30 dori vositasi West-Coast Pharmaceutical Works Ltd. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
SHAYNOMIN tabletkalari N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
SHAYNOMIN tabletkalari N30 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Ishlab chiqaruvchining dorilari
EVIKET tabletkalari N30
Narh: 76 000 so'mdan Batafsil
FISIKAL tabletkalari N30
GINKOVEL kapsulalar N60
VESTRIM tabletkalari N30
Narh: 88 000 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9