×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

TENOVIKS eritma 20mg N3

Kategoriya:
- Yallig'lanishga qarshi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Теноксикам
Qadoqda soni:
- 3
Ishlab chiqaruvchi:
- NITIN LIFESCIENCES LTD.
Vakil:
- Spey Medical
ATX kodi:
- M01AC02
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 222 ta dorixonasida topildi

ico 90 700 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 130 000 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 108 500 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

ADONAK tabletkalari 100mg N100 Rhydburg Pharmaceuticals Limited Hindiston
NUROFEN tabletkalari 200mg N20 Рекитт Бенкизер Хелскэр Интернешнл Лтд Buyuk Britaniya
60 000 s`om dan
ETODOMED 400 tabletkalari 400mg N10 Protech Biopharma Pvt. Ltd Hindiston
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инъекцион эритма учун лиофилизацияланган кукун

Таркиби:

Ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: теноксикам ВР - 20 мг

ёрдамчи моддалар: маннитол BP, трометамин USP, аскорбин кислотаси BP, динатрий ЭДТА BP, натрий метабисульфит BP, натрий гидроксиди BP, инъекция учун сув BP.

Ҳар бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

Инъекция учун стерил сув ВР 2 мл

Инъекция учун эритма таёрлаш учун лиофилизация қилинган кукунли 3 флакон ва 3 ампула эритувчи билан давлат ва рус тиллардаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

 

Теноксикам – ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларининг (НЯҚДВ) оксикам гуруҳига мансуб. Кучли яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи, оз даражада исистмани тушурувчи, ҳамда тромбоцитларнинг агрегациясини олдини олиш ҳусусиятларига эга. Таъсир механизми асосида циклооксигеназа-1 (ЦОГ-1) ва циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) изоферментларининг фаоллигини пасайтириш хусусияти ётади, натижада яллиғланиш ўчоғида, ҳамда тананинг бошқа тўқималарида простогландин синтези камаяди. Бундан ташқари, теноксикам яллиғланиш ўчоғида лейкоцитларнинг тўпланишини пасайтиради. Яллиғланишга қарши таъсир даволанишнинг биринчи ҳафта сўнгида ривожланади.

Сўрилиши

Сўрилиши – тез ва тўлиқ амалга ошади. Биокираолишлиги – 100 %. Плазмада максимал концентрацияси(Тmах) 2 соатдан сўнг аниқланади.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан боғланиши 99 %. Теноксикам синовиал суюқликларга яхши кириб боради. Осонлик билан гистогематик тўсиқдан ўта олади.

Метаболизми ва чиқарилиши

Жигарда гидроксил гуруҳини бирикиши йўли билан 5-гидрокситеноксикам ҳосил бўлиш билан метаболизмга учрайди. 1/3 қисми сафро орқали, 2/3 қисми эса фаол бўлмаган метаболитлар шаклида сийдик орқали чиқарилади.

Теноксикамни ўзига хос томони унинг таъсир доираси ва ярим чиқарилиш даврини (Т½) узоқ давомийлиги ҳисобланади – 72 соат.

Аллергик реакциялар:терида тошма, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш (Квинке шиши), ҳавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми),  токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), бронхоспазм.

Нерв тизими томонидан:кўриш нерви неврити, қўзғалувчанлик, депрессия ҳолатлари (тушкунлик), парестезия, галлюцинациялар, бош айланиш, уйқуни бузулиши, астения, кучли ҳолсизлик, бош оғриғи.

Юрак-қон томир тизими томонидан:тахикардия, АБ (артериал қон босимини) ошиши, периферик шишлар.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан:диспепсия, кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея, қабзият, метеоризм, НПВП-гастропатиялар, қорин соҳасида оғриқлар, стоматит, иштаҳа пасайиши, колит ва Крон касаллигини зўрайиши, жигар фаолиятини бузилиши. Юқори дозада узоқ муддат қабул қилинганда – МИЙ (меъда ичак йўли) шиллиқ қавати яраланиши, қон кетиши (меъда ичак, милк, бачадон, геморроидал соҳаларда), ичак девори перфорацияси (тешилиши).

Сийдик-таносил аъзолари томонидан: нефротик синдроми, интерстициал нефрит, буйрак фаолиятини бузилиши.

Сезги аъзолари томонидан: эшитишни пасайиши, қулоқларни шанғиллаши, кўзини таъсирчанлиги, кўришни бузилиши.

Лаборатор кўрсаткичлар томонидан:агранулоцитоз, лейкопения, кам ҳолларда – анемия, тромбоцитопения, қон ивиш вақтини узайиши, гипербилирубинемия, қонда “жигар ферментлари” (масалан, АЛТ, АСТ) фаоллигини ошиши, сийдик азоти концентрациясини ошиши, гиперкреатининемия.

Бошқалар: терлашни кучайиши, тана вазнининг ўзгариши, гипергликемия, периорбитал (кўз атрофида) шиш.

Даволаш вақтида давомида периферик қон ва жигар ҳамда жигар ва буйраклар функционал ҳолатини, протромбин индексини (билвосита антикоагулятлар фонида), қонда глюкоза концентрациясини (гипогликемик ДВ фонида) назорат қилиш лозим. 17- кетостероидларни аниқлаш лозим бўлганда препарат текширувдан 48 соат олдин тўхтатилади.

Препарат жарроҳлик амалиётларидан бир неча кун олдин тўхталиши лозим.

Артериал гипертензия ва СЮЕ (сурункали юрак етишмовчилиги) билан оғриган беморларга диуретиклар билан буюрилганда организмда Na+ва сувнинг ушланиб қолишини ҳисобга олиш лозим.

МИЙ томонидан ножўя таъсирлар ҳавфини пасайтириш мақсадида минимал қисқа давр мобайнида минимал эффектив дозада қабул қилиш тавсия этилади.

Теновикс баъзи антикоагуянтлар билан биргаликда қабул қилинганида, жумладан кумарин ва вараринларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Пробеницид биргаликда қўлланганида Теновиксни организмдан чиқарилишини юборилишини кучайтиради. 

Теновикс қонда юрак гликозидларининг миқдорини пасайтириши мумкин.

Диуретиклар билан қўлланганда гипернатриемия ва гиперкалиемия ривожланиши, ҳамда нефротик таъсир ҳавфини ошиши кузатилади.

Теновикс ва циклоспорин биргаликда қўлланганда нефротоксиклик ҳавфи ошади.

НЯҚВ мифепристоннинг самарасини сусайтиради (Теновикс препаратини мифепристон билан бирга, ҳамда мифепристон қабулидан сўнг 8-12 кун давомида қабул қилиш тавсия қилинмайди).

Теновикс кортикостероидлар билан, ҳамда салицилат гуруҳи препаратлари ва наркотик бўлмаган анальгетиклар билан биргаликда қўллаш мумкин эмас.

Теновиксни хинолин антибиотиклари билан қўлланилиши тиришиш ривожланиш ҳавфини оширади.

Теновикс препаратини серотонин рецепторлари блокаторлари ва антиагрегант воситалари билан биргаликда қўллашда меъда-ичак қон кетишлари ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Теноксикамни ҳомиладорлик даврида қўлланганлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда Теновиксни тератоген таъсири кузатилмаган бўлсада, бироқ одамларда ушбу тадқиқотлар олиб борилмаган. НЯҚВ учинчи уч ойлигида ҳомила юрак-қон томир тизимига салбий таъсир қилиши, ҳамда туғруқ жараёнида асоратлар келтириб чиқариши мумкин. Теновикс препаратини ҳомиладор аёлларга айниқса, учинчи уч ойлигида буюриш тавсия этилмайди.

Теновикс препаратини бир қисми она сути таркибида аниқланиши мумкин. Препаратни лактация даврида қўлланганида, даволаш вақтида ва ундан кейин (бир неча кун давомида) кўкрак билан эмизишни тўхтатиб туриш лозим.

Автомобилни бошқариш ва бошқа мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қиилиши

Даволаш давомида автотранспорт воситасини бошқаришда, ҳамда бошқа диққатни жамлаш қобилиятига ва психомотор реакцияларни тезлигига потенциал ҳавф солувчи машғулотлар билан шуғулланганда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш талаб этилади.

Таянч-ҳаракат аъзоларини оғриқ синдроми билан кечувчи яллиғланиш ва дегенератив касалликлари:

-    ревматоидли артрит, носпецифик инфекцион полиартрит, подагралиартрит;

-    артрозлар, остеоартрозлар;

-    тендинит, тендовагинит, бурсит, миозит;

-    Бехтеревкасаллиги (анкил малекуласини бириктирувчи спондилит);

-    умуртқа поғона соҳасида оғриқлар, невралгия, миалгия, илдизли-рефлектор синдром;

-    травмадан кейинги ва жарроҳлик амалиётидан кейинги оғриқ синдромларида қўлланади.

-    анамнезида теноксикам ва бошқа НЯҚВ ёки кукунни ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик,

-    ҳазм қилиш аъзоларининг эрозив-яра касалликлари (шу жумладан анамнезида); гастрит ва меъда-ичакдан қон кетишларини оғир шакллари (шу жумладан анамнезида)

-    анамнезида «аспиринли триада», лактозани ҳазм қилмаслик;

-    яққол жигар ва буйрак етишмовчилиги;

-    қон касалликлари: гемофилия, коагуляцияни яққол бузилишлари;

-    болалар ёши;

-    ҳомиладорликни учинчи триместри («Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши»га қаранг) да қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

-    енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги буйрак ва жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларга;

-    юрак етишмовчилиги, шишлар, артериал гипертензия;

-    қандли диабет;

-    кекса ёшдагиларга қўлланади.

Теновикс урикозурик ДВ самарадорлигини сусайтиради, антиагрегантларни, фибринолитикларни таъсирини кучайтиради, ГКС (глюкокортикостероидлар), эстрогенлар ножўя таъсирларини кучайтиради; гипотензив ДВ ва диуретиклар самарадорлигини сусайтиради, сульфонилмочевина ҳосилаларини гипогликемик самарасини кучайтиради.

Li+, метатрексатни қондаги концентрациясини оширади.

Жигарда микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) гидроксил гуруҳига бириккан фаол метаболитлар ишлаб чиқарилишини оширади.

Антацид ва колестирамин абсорбцияни сусайтиради.

Бошқа НЯҚДВ билан қабул қилиш дорининг ножўя таъсирлари ҳавфини оширади, айниқса, МИЙ аъзолари томонидан.

Миелотоксик ДВ теноксикамнинг гематотоксик хусусиятини кучайтиради.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

Кукун – 2 йил.

Эритма – 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Теновикс мушак ичи ва томир ичига юбориш учун эритма тайёрлашга мўлжалланган. Эритмани тайёрлаш учун кукунли флаконга эритувчи қўшилади ва эҳтиётлик билан кукун эригунча секин силкитилади. Таркибида эримай қолган бўлаклар сақлаган эритмани, ҳамда ранги ва тиниқлиги ўзгарган эритмани қўллаш ман этилади. Тайёр бўлган эритмани думба мушагининг юқориги ҳамда ташқи квадрантига чуқурроқ ёки томир ичига секинлик билан юборилади.

Муолажа давомийлиги ва дозалари шифокор томонидан белгиланади.

Катталар учун теновиксни ўртача тавсия этиладиган дозаси суткада 20 мг ташкил қилади.

Артритни ўткир формасида катталарга одатда Теновикс суткада 40 мг дан икки кун давомида, сўнг суткада 20 мг дан юборишга ўтилади. Пациентнинг аҳволи яхшилангач Теновиксни дозаси суткасига 10 мг гача камайтирилади.

Буюрилган дозани бир қабулда қўллаш керак.

Ўзига ҳос клиник ҳолатларда қўлланилиши

Кекса ёшдаги пациентларга Теновикс, одатда, суткасига 20 мг дан кўп бўлмаган дозада буюрилади. Буйраклар функциясини бузилишлари бўлган пациентларга Теновикс дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин:

–креатинин клиренси 25 мл/мин дан юқори бўлган пациентларга, одатда, суткасига 20 мг дан кўп бўлмаган дозада буюрилади;

– креатинин клиренси 25 мл/мин дан паст бўлган пациентларга Теновикс буюрилмайди.

Альбумин даражаси паст бўлган, ҳамда гипербилирубинемия ҳолатлардаги пациентларга Теновиксни дозасини суткада 20 мг дан кўп буюрмаслик керак.

Теновикс дори воситаси билан даволаш курсини ўртача давомийлиги 7 кунни ташкил этади, шундан сўнг теноксикам билан перорал даволашга ўтилади. Оғир ҳолатларда парентерал шаклдаги даволаш курси муолажа 14 кунгача узайтирилиши мумкин.

Симптомлари: ич келиши бузилиши, бош айланиши, кўнгил айниши, бош оғриши, эпигастрал соҳада дискомфорт (ноҳушлик), ҳамда қўзғалувчанлик ёки уйқучанлик. Дозани ошириш давом этилганда қулоқларда шанғиллаш, холсизлик, тиришиш, меъда-ичакдан қон кетиши, дизориентация, ўткир жигар ва буйрак етишмовчилиги, ҳамда комалар келиб чиқиши мумкин.

Даволаш:симптоматик. Специфик антидоти йўқ. Яхши диурезни таъминлаш лозим. Потенциал токсик миқдорда қабул қилган пациентлар камида 4 соат давомида назорат остида бўлишлари зарур. Шу билан бирга буйрак ва жигар функциясини синчков мониторинги тавсия этилади. Тез-тез ва узоқ давом этган тириршишларда беморга вена ичига диазепам юборилиши керак.

Теноксикамни ҳомиладорлик даврида қўлланганлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда Теновиксни тератоген таъсири кузатилмаган бўлсада, бироқ одамларда ушбу тадқиқотлар олиб борилмаган. НЯҚВ учинчи уч ойлигида ҳомила юрак-қон томир тизимига салбий таъсир қилиши, ҳамда туғруқ жараёнида асоратлар келтириб чиқариши мумкин. Теновикс препаратини ҳомиладор аёлларга айниқса, учинчи уч ойлигида буюриш тавсия этилмайди.

Теновикс препаратини бир қисми она сути таркибида аниқланиши мумкин. Препаратни лактация даврида қўлланганида, даволаш вақтида ва ундан кейин (бир неча кун давомида) кўкрак билан эмизишни тўхтатиб туриш лозим.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

TENOVIKS eritma 20mg N3 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
TENOVIKS eritma 20mg N3 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
TENOVIKS eritma 20mg N3 dori vositasi NITIN LIFESCIENCES LTD. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
TENOVIKS eritma 20mg N3 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
TENOVIKS eritma 20mg N3 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
Aviten kukuni 20mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Теноксикам ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Avantika Medex Pvt. Ltd, Индия произведено: Montage Laboratories Pvt. Ltd
  • Vakil: MChJ Konark Pharm MChJ
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
TEKSIVEL poroshok 20mg N1
Narh: 45 000 so'mdan Batafsil
OKSITEN tabletkalari 20mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Gretsiya
  • Faol modda: Теноксикам ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Grand Medical Group AG, Швейцария произведено: Anfarm Hellas S.A.
Narh: 24 000 so'mdan Batafsil
OKSITEN poroshok 20mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Gretsiya
  • Faol modda: Теноксикам ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Grand Medical Group AG, Швейцария произведено: Anfarm Hellas S.A.
  • Vakil: Grand Medical Group AG
ARTOKSAN kapsulalar 20mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Misr
  • Faol modda: Теноксикам ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Global Napi Pharmaceuticals
Narh: 42 400 so'mdan Batafsil
TENIKAM LIOFILIZIROVANNIY poroshok 20mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Gruziya
  • Faol modda: Теноксикам ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: GM Pharmaceuticals Ltd.
  • Vakil: GMP
Narh: 50 500 so'mdan Batafsil
ARTOKSAN tabletkalari 20mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Теноксикам ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Narh: 42 400 so'mdan Batafsil
TEKSIVEL tabletkalari 20mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ruminiya
  • Faol modda: Теноксикам ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Arena Group S.A.
ARTOKSAN suppozitorii 20mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Misr
  • Faol modda: Теноксикам ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm, Великобритания произведено: Глобал Напи Фармасьютикалз
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 44 000 so'mdan Batafsil
ARTOKSAN poroshok 20mg N3
  • Ishlab chiqarilish joyi: Misr
  • Faol modda: Теноксикам ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited, Великобритания произведено: E.I.P.I.Co.
Narh: 119 500 so'mdan Batafsil
ARTOKSAN gel 45g 1%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Теноксикам ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 53 800 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9