×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

TOLKIMADO tabletkalari 50mg N30

Kategoriya:
- Suyak mushak tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Faol modda:
Толперизон
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
Vakil:
- Dr.Sertus
ATX kodi:
- M03BX04
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan

O'xshash dorilar

TERAFLEKS kapsulalar N120 Bayer Consumer Care AG Germaniya
362 900 s`om dan
MUFLEKSIN kapsulalar 4mg N20 Bilim Ilac Sanayii ve Ticaret A.S. Turkiya
65 000 s`om dan
TRAUMEL S maz 50g Biologische Heilmittel Heel GmbH Germaniya
89 000 s`om dan
TIZALUD tabletkalari 4mg N30 Киевский витаминный завод, ПАО Ukraina
70 600 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: толперизон гидрохлориди 50 мг ёки 150 мг.

ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси моногидрати, микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тальк, стеарин кислотаси.

қобиғини таркиби: оқ Опадри® 03F180011 (гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол).

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Толперизон марказий таъсирга эга бўлган миорелаксант ҳисобланади. Толперизоннинг таъсир механизми бутунлай аниқланмаган. У нерв тўқимасига нисбатан юқори аффинликка эга бўлиб, бош мия устунида, орқа мия ва периферик нерв тўқимасида энг юқори концентрацияларга эришади.

Толперизоннинг асосий самараси спинал рефлектор ёйни тормозланиши билан боғлиқ. Эҳтимол, бу самараси, пастга тушувчи йўллар бўйлаб қўзғалувчанликни ўтишини енгиллашишини бартараф қилиш билан бирга, толперизоннинг терапевтик таъсирини таъминлайди. Толперизоннинг кимёвий тузилиши лидокаиннинг тузилишига ўхшаш. Лидокаин каби, у мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсирга эга ва ҳаракат нейронлари ҳамда бирламчи афферент толаларнинг электрик қўзғалувчанлигини пасайтиради. Толперизон потенциалга боғлиқ натрий каналларининг фаоллигини дозага боғлиқ равишда тормозлайди. Мувофиқ равишда, таъсир потенциалининг амплитудаси ва частотаси пасаяди.

Таъсир потенциалига боғлиқ кальций каналларига сусайтирувчи самараси исботланган. Мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсирига қўшимча равишда, толперизон шунингдек медиаторни ажралиб чиқишини тормозлаши мумкин деб тахмин қилинади.

Ва ниҳоят, толперизон айрим кучсиз α-адренергик антагонистларнинг ҳусусиятларига ва антимускарин таъсирга эга.

Ичга қабул қилинганидан сўнг толперизон ингичка ичакда яхши сўрилади. Қон плазмасида максимал концентрациясига қабул қилингандан сўнг 0,5-1 соатдан кейин эришилади. Яққол ифодаланган тизимолди метаболизмига учраши сабабли, биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил этади. Ёғларнинг миқдори юқори бўлган овқат перорал буюрилган толперизоннинг биокираолишлиги тахминан 100% гача ошади ва плазмадаги чўққи концентрациясини прапарат оч қоринга қабул қилинганда кузатиладиган концентрациясига нисбатан тахминан 45% га ошириб, чўққи концентрациясига эришиш вақтини тахминан 30 минутга кечиктиради.

Толперизон жигар ва буйракда жадал метаболизмга учрайди.

Толперизон буйраклар орқали метаболитлар шаклида деярли бутунлай (99% дан ортиқ) чиқарилади.

Фармакологик фаол метаболитлари номаълум.

Ичга қабул қилинганидан сўнг ярим чиқарилиш даври тахминан 2,5 соатни ташкил этади.

Нохуш реакцияларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез эмас (≥ 1 /1000, аммо < 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000), жуда кам ҳолларда (< 1/10000).

Қон ва лимфа тизимлари томонидан кузатиладиган бузилишлар: жуда кам ҳолларда – анемия, лимфаденопатия.

Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакцияси, анафилактик реакция; жуда кам ҳолларда – анафилактик шок.

Озиқланиш ва моддалар алмашинувини бузилишлари: тез-тез эмас – анорексия; жуда кам ҳолларда – полидипсия.

Руҳий бузилишлар: тез-тез эмас – уйқусизлик, уйқуни бузилиши; кам ҳолларда – фаолликни пасайиши, депрессия.

Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик; кам ҳолларда – диққатни бузилиши, тремор, тиришишлар, сезувчанликни пасайиши, парестезия, патологик қотиб колиш; жуда кам ҳолларда – онгни чалкашиши.

Кўриш аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – кўришни хиралашиши.

Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар: қулоқларда шовқин, бош айланиши.

Кардиологик бузилишлар: кам ҳолларда – стенокардия, тахикардия, юрак уришини ҳис этиш; жуда кам ҳолларда – брадикардия.

Қон-томирлар тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – артериал гипотензия; кам ҳолларда – ёноқларни патологик қизариши.

Респиратор, торакал ва медиастинал бузилишлар: кам ҳолларда – диспноэ, бурундан қон кетиши, тахипноэ.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – қоринда дискомфорт, диарея, оғизни қуриши, диспепсия, кўнгил айниши; кам ҳолларда – эпигастрийда оғриқ, қабзият, метеоризм, қусиш.

Гепатобилиар тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – жигар томонидан енгил бузилишлар.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – аллергик дерматит, кучли терлаш, қичишиш, эшакеми, тошмалар.

Сийдик чиқариш тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – энурез, протеинурия.

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – мушакларни заифлиги, миалгия, қўл-оёқларда оғриқ; кам ҳолларда – қўл-оёқларда дискомфорт; жуда кам ҳолларда – остеопения.

Тизимли бузилишлар ва юборилган жойдаги асоратлар: тез-тез эмас – астения, лоҳаслик, толиқиш; кам ҳолларда – маст бўлиш ҳисси, қизиб кетиш ҳисси, таъсирчанлик, чанқаш; жуда кам ҳолларда – кўкрак қафасида дискомфорт.

Лаборатор текширувларда аниқланган нормадан силжишлар: кам ҳолларда – артериал босимни пасайиши, қонда билирубиннинг концентрациясини ошиши, жигар ферментларининг фаоллигини ўзгариши, тромбоцитлар сонини пасайиши, лейкоцитлар сонини ошиши; жуда кам ҳолларда – қонда креатининнинг миқдорини ошиши бўлиши мумкин.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар

Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақидаги хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.
Толкимадо таркибида лактоза моногидратини сақлайди. Галактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштиролмаслиги, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентларга ушбу препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Анамнезида бошқа препаратларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари ёки аллергик реакциялари бўлган аёл пациентларда ривожланиш ҳавфи юқори бўлади.

Юқори сезувчанликнинг ҳар қандай симптомларини пайдо бўлишига нисбатан пациентларга эътиборли бўлишни тавсия этиш керак. Агар симптомлар ривожланган бўлса, толперизонни қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Унга нисбатан ўта юқори сезувчанлик ҳуружлари кузатилганидан кейин толперизонни такроран буюриш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Аҳамиятли клиник маълумотлар йўқлиги сабабли, Толкимадо препаратини ҳомиладорлик вақтида (айниқса биринчи уч ойлигида) қўллаш мумкин эмас, даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

Толперизонни кўкрак сутига ажралиб чиқиши юзасидан маълумотлар йўқлиги туфайли, Толкимадо препаратини эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

3 ёшгача бўлган болаларда толперизонни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар чекланган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Толкимадо препарати автотранспортни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

•      органик неврологик касалликлар (пирамида йўлларини шикастланиши, тарқоқ склероз, цереброваскуляр бузилишлар, миелопатиялар, энцефаломиелит) да скелет мушакларининг патологик ошган тонусини шошилинч ёки узоқ муддат даволаш учун;

•      таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари (масалан, спондилёз, спондилоартрит, цервикал ва люмбал синдромлар, йирик бўғимларни артрозлари) да намоён бўлувчи мушаклар гипертонуси ва мушак спазмларини даволаш учун;

•      ортопедия ва травматологияда оператив аралашувлардан кейин тикланиш даврида даволаш учун;

•      қон-томирларни облитерацияланувчи касалликлари (облитерацияланувчи атеросклероз, диабетик ангиопатия, облитерацияланувчи тромбангиит, Рейно касаллиги, диффуз склеродермия), шунингдек қон-томирлар иннервациясини бузилиши асосида ривожланувчи касалликлар (акроцианоз, вақти-вақти билан авж олувчи ангионевротик дисбазия) ни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади;

•      педиатрия амалиётида махсус кўрсатмалар бўлиб Литтл касаллиги ва мушак дистонияси билан кечувчи бошқа энцефалопатиялар ҳисобланади.

•      толперизонга ёки бошқа аналогик кимёвий моддалар (эперизон) га, шунингдек препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

•      миастения;

•      3 ёшгача бўлган болалар;

•      лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

CYP2D6 нинг маркерли субстрати бўлган декстрометорфан билан дори воситаларнинг фармакокинетик ўзаро таъсирини ўрганиш, толперизонни бир вақтда қўллаш асосан CYP2D6 томонидан метаболизмга учрайдиган дори воситалар (тиоридазон, толтеридон, венлафаксин, атомоксетин, дезипрамин, декстрометорфан, метопролол, небивалол, перфеназин) нинг қондаги миқдорини ошириши мумкинлигини кўрсатган.

Одам жигарининг микросомаларида ва одам гепатоцитларида ўтказилган лаборатор экспериментлар CYP нинг бошқа изоферментлари (CYP2B6, CYP2C8, CYP2C9, CYP2C19, CYP1А2, CYP3A4) ни аҳамиятли даражада ингибиция ёки индукция бўлишини чақирмаган.

CYP2D6 субстратлари ва/ёки бошқа препаратлар бир вақтда қўлланганида толперизоннинг метаболик йўллари турлича эканлиги сабабли, толперизоннинг таъсирини ошишига тахмин қилинмайди.

Толперизоннинг биокираолишлиги, агар у оч қоринга қабул қилинса, пасаяди.

Гарчи толперизон марказий таъсирга эга бўлган препарат ҳисобланса-да, унинг седатив самараси жуда паст. Марказий таъсирга эга бўлган бошқа миорелаксантлар билан бир вақтда буюрилганида толперизоннинг дозасини пасайтириш керак.

Толперизон нифлумат кислотасининг таъсирини кучайтиради, шунинг учун бир вақтда қўлланганида нифлумат кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг дозасини пасайтиришни кўриб чиқиш керак.

25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Препаратни ичга овқатдан кейин, бир стакан сув билан қабул қилиш керак. Препаратни оч қоринга қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки овқатнинг етарли бўлмаган миқдори толперизоннинг биокираолишлигини пасайтириши мумкин.

Катталар

Препаратни пациентлар томонидан ўзлаштирилиши ва индивидуал эҳтиёжига қараб ўртача суткалик дозаси 150-450 мг ни ташкил этади, 3 марта қабул қилишга бўлинади.

Болалар

Дори воситаси тана вазни 30 кг дан ортиқ (10 ёшдан катта) болаларга тана вазнига 2-4 мг/кг суткалик дозада буюрилади, уч марта қабул қилинади.

Суткалик дозалари юқори эмаслигини ҳисобга олиб, болаларни даволашда препаратни 50 мг дозада қўллаш тавсия этилади. Таблеткалар бўлакларга бўлиш учун мўлжалланмаганлиги сабабли, препаратни тана вазни 30 кг ва ундан ортиқ бўлган болаларга буюриш керак.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар чекланган. Ушбу пациентлар гуруҳида ножўя реакцияларни янада юқорироқ ривожланиш тезлиги кузатилган. Буйрак функциясини ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларга препаратнинг дозасини шифокорнинг синчков назорати остида титрлаш керак. Буйрак функциясини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларга толперизонни қўллаш тавсия этилмайди.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар чекланган. Ушбу пациентлар гуруҳида ножўя реакцияларни янада юқорироқ ривожланиш тезлиги кузатилган. Жигар функциясини ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларга препаратнинг дозасини шифокорнинг синчков назорати остида титрлаш керак. Жигар функциясини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларга толперизонни қўллаш тавсия этилмайди.

Толперизоннинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар кўп эмас. Препарат кенг терапевтик интервалига эга.

Толперизоннинг юқори дозаларини ўткир токсиклигини ўрганиш юзасидан ўтказилган клиник олди тадқиқотларида атаксия, тонико-клоник тиришишлар, диспноэ ва нафас фаолиятини фалажига олиб келган.

Даволаш: толперизон специфик антидотига эга эмас. Дозаси ошириб юборилганида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш тавсия этилади.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

TOLKIMADO tabletkalari 50mg N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
TOLKIMADO tabletkalari 50mg N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
TOLKIMADO tabletkalari 50mg N30 dori vositasi Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
TOLKIMADO tabletkalari 50mg N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
TOLKIMADO tabletkalari 50mg N30 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
MIDOKALM tabletkalari 150mg N30
Narh: 43 500 so'mdan Batafsil
MIDOKALM tabletkalari 50mg N30
Narh: 44 000 so'mdan Batafsil
TOLKIMADO tabletkalari 150mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Толперизон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 57 000 so'mdan Batafsil
MIDERIZON tabletkalari 50mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vengriya
  • Faol modda: Толперизон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Meditop Pharmaceutical Co. Ltd.
TOLKIMADO inyeksiya uchun eritma 1ml 100 mg/ml+2,5 mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Толперизон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Rompharm Ilac San. Ve Tic. Ltd. Sti.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 48 200 so'mdan Batafsil
MIDOKALM inyeksiya uchun eritma 1ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vengriya
  • Faol modda: Толперизон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Gedeon Richter PLC
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
ETOSERT krem 50g 100mg/10mg
Narh: 49 000 so'mdan Batafsil
ELFUNAT tabletkalari 125mg N30
Narh: 35 000 so'mdan Batafsil
SEKDAZA tabletkalari 0,5g N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Seknidazol ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
MOKSIKUM tabletkalari 400mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Moksifloksasin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 91 800 so'mdan Batafsil
TOLKIMADO tabletkalari 150mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Толперизон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 57 000 so'mdan Batafsil
SERTOXOL kapsulalar 300mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ursodezoksixolevaya kislota ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
SERTOFEN gel 60g 1,25%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Deksketoprofen ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 46 000 so'mdan Batafsil
SERTOFEN tabletkalari 25mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Deksketoprofen ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
POMPEZO kapsulalar 40mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ezomeprazol ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 113 900 so'mdan Batafsil
POMPEZO kapsulalar 20mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ezomeprazol ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
LORNADO tabletkalari 8mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Lornoksikam ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 50 400 so'mdan Batafsil
LEVOSETIL tomchilar dlya priema vnutr 20ml 5mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Levosetirizin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
Narh: 35 000 so'mdan Batafsil
FARIKTAN suspenziya 60 ml 162,5 mg/5 ml+100 mg/5 ml
LORNADO tabletkalari 4mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Lornoksikam ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Другие формы препарата
TOLKIMADO inyeksiya uchun eritma 1ml 100 mg/ml+2,5 mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Толперизон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Rompharm Ilac San. Ve Tic. Ltd. Sti.
  • Vakil: Dr.Sertus
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9