×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

VITAJINAL kapsulalar 430g N30

Kategoriya:
- Dori vositalari
Ishlab chiqarilish joyi:
- Frantsiya
Faol modda:
Фолиевая кислота, DL-альфа-токоферола ацетат, Калия йодид, рыбий жир, холекальциферол (витамин Д3), Витамин Е
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- CAPSUGEL Ploermel
Vakil:
- Sorrento Medical
Noaniqliq haqida habar berish
Biologik aktiv qo'shimcha (BAQ). Ushbu mahsulot dori vositasi emas.

O'xshash dorilar

SPIRIVA kapsulalar 18mkg N30 Берингер Ингельхайм Фарма ГмбХ и Ко.КГ Germaniya
136 599 s`om dan
OKSKORIL sirop 100ml Oxford Laboratories Pvt. Ltd Hindiston
34 500 s`om dan
LONGIDAZA liofilizat 3000me N5 Петровакс Фарм НПО, ООО Rossiya
402 500 s`om dan
IMMUNOCOMPLEX kapsulalar 0,5g N10 BIOTACT DEUTSCHLAND O'zbekiston
52 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
ВИТАЖИНАЛЬ® таркибида хавфсиз ва фақат илмий асосланган дозаларда эҳтиёткорлик билан танланган микронутриентлар мавжуд.

Кундалик рационингизга ушбу содда ва қулай қўшимча омега-3 докозагексаенон кислотаси, Д, Е витаминлари, фолат кислотаси ва йоднинг манбаи ҳисобланади.

ВИТАЖИНАЛЬ® 1 капсуласи таркибида:

Фаол моддалар: балиқ ёғи (ДГК), фолат кислотаси, D-альфа-токоферол концентрати табиий (Е витамини), холекальциферол (D3 витамини), калий йодид.

Қўшимча моддалар: коллоидли кремний диоксиди, рафинадланган индов мойи, сув.

Капсула қобиғи: балиқдан олинган желатин, глицерин, титан диоксиди (Е171, бўёқ), патентланган кўк (Е131, бўёқ).

 

1 капсуладаги фаол моддалар таркиби:

ВИТАЖИНАЛЬ®

Тавсия этиладиган дозалар

Фолат

кислотаси

(В9 витамини)

400 µg

400 µg /кун

Холекальциферол

(D3 витамини)

5 µg

(200 UI)

5 µg /кун

(200 UI)

D-α–токоферол

(Е витамини)

12 мг

-

Йод (калий

йодид таркибида)

150 µg *

250 µg /кун

Омега-3 докозагексаен

кислотаси (ДГК)

200 мг

200 мг/кун дан кам бўлмаган

*Репродуктив ёшдаги аёллар учун (15-49 ёш)

1 капсулага энергетик қиймати: 18,1 кДж / 4,4 ккал

430 мг дан капсулалар; блистерда 10 тадан капсулалар, картон қадоқда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга 3 блистердан.

ВИТАЖИНАЛЬНИ® қўллаш бўйича тавсиялар унинг таркибига кирувчи фаол компонентлар билан аниқланади:

Фолат кислотаси (B9 витамини) ҳомила асаб тизимининг ривожланишида ҳал қилувчи рол ўйнайди, унинг нормал ўсиши ва ривожланишини таъминлайди, қизил қон таначалари ва бошқа қон ҳужайраларини шакллантиришда иштирок этади. Ҳомиладорликнинг эрта даврида ҳомила асаб найчаси ривожланиши дефектлари ва юз-жағ соҳа нуқсони ривожланиши хавфини камайтиради. Фолат кислотаси етишмовчилиги айниқса ҳомиладорликнинг дастлабки ҳафталарида хавфлидир, шунинг учун ушбу витамин ҳомиладорлик пайтида, ва жумладан, ҳомиладорлик даврида қўлланилиши тавсия этилади.

Йод - бу қалқонсимон безнинг нормал ишлаши учун зарур бўлган муҳим микроэлемент. Тиреоид гормонлари ҳомила мия шаклланиши ва ривожланишида иштирок этади, келажакда боланинг хотираси, ақли, эшитиш ва ҳаракат қобилиятларига таъсир этади; организмдаги оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва энергия метаболизмини, шунингдек юрак-қон томир тизими, жинсий ва сут безлари фаолиятини тартибга солади, боланинг ўсиши ва ривожланишига таъсир кўрсатади. Ҳомиладорлик даврида аёлларнинг йодга бўлган эҳтиёжи сезиларли даражада ошади.

Докозагексаен кислотаси (ДГК) омега-3 синфига мансуб бўлган ярим тўйинмаган ёғ кислотаси бўлиб, у туғилмаган боланинг мияси ва тўр пардасини ривожланишида ажралмас рол ўйнайди. Онанинг танасида унинг етишмовчилиги эрта туғилиш хавфи ва туғилишда ҳомила вазнининг камлиги билан боғлиқ. Ҳомиладорлик ва эмизиш пайтида ДГКга бўлган эҳтиёж одатдаги физиологик эҳтиёжга нисбатан 2,5 баравар кўпаяди.

Холекалциферол (D3 витамини) организмдаги калций ва фосфор алмашинувини тартибга солади, суяк скелетлари ва тишларининг нормал шаклланишини таъминлайди; болаларда рахит ривожланишини олдини олади. Унинг ишлатилиши аёл организмида суяк массасининг пасайишини олдини олишга ёрдам беради ва остеопороз хавфини камайтиради.

D- α - токоферол (E витамини) - ҳужайра тузилмаларини оксидланишдан ҳимоя қилувчи табиий антиоксидант. Тўқималар метаболизмининг энг муҳим жараёнларида, оқсиллар ва гемоглобин синтезида иштирок этади, скелет мушаклари, юрак ва қон томирлари, жинсий безларнинг функцияларига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳомиладорликнинг эрта даврида Е витамини етишмаслиги ҳомила тушишини келтириб чиқариши мумкин.

ВИТАЖИНАЛЬ® ни тўлақонли овқатланиш ва соғлом турмуш тарзининг ўрнини босувчи восита сифатида қўллаш мумкин эмас.

аёллар учун  ҳомиладорликка тайёргарлик даврида (режалаштирилган ҳомиладорликдан 1-2 ой олдин), ҳомиладорлик пайтида, туғруқдан кейин ва эмизиш даврида. Кунига 1 марта 1 капсулани овқат вақтида қабул қилиш.

·       компонентларга бўлган шахсий ўзлаштира олмаслик.

·       қалқонсимон бези касалликлари бор аёлларга тавсия этилмайди.

Қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

 

 

ВИТАЖИНАЛЬ® озиқ-овқат қўшимчалари ёки темир ва / ёки калцийни ўз ичига олган дорилар билан, шунингдек йодланган ош тузи билан биргаликда ишлатилиши мумкин.

Агар фолат кислотаси (B9 витамини) ўз ичига олган бошқа маҳсулотлар билан қўлласангиз, дозани ошириб юбормаслик учун ВИТАЖИНАЛЬ® ни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Сақлаш шароити: қуруқ болалар ололмайдиган, ҳарорати 25°С  дан ошмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати: 36 ой.

Қадоқда кўрсатилган муддатдан сўнг қўлланилмасин.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

VITAJINAL kapsulalar 430g N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
VITAJINAL kapsulalar 430g N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
VITAJINAL kapsulalar 430g N30 dori vositasi CAPSUGEL Ploermel tomonidan Frantsiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
VITAJINAL kapsulalar 430g N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
VITAJINAL kapsulalar 430g N30 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9