×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ADOFER MAKS sirop 200 ml

Kategoriya:
- Kamqonlik
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Фолиевая кислота, Цианокобаламин, Железо холина цитрат
Ishlab chiqaruvchi:
- Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
Vakil:
- Rhydburg
ATX kodi:
- B03AE01
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

FOLISPEY tabletkalari 5mg N20 РЕПЛЕК ФАРМ Лтд. Makedoniya
28 000 s`om dan
SORBIFER DURULES tabletkalari N50 Egis Pharmaceuticals Private Limited Vengriya
71 500 s`om dan
VENOFER inyeksiya uchun eritma 5ml 20mg/ml N5 Vifor International Inc. Shveytsariya
264 900 s`om dan
FERRUM LEK tabletkalari 100mg N30 Lek Pharmaceuticals d.d. Sloveniya
78 700 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: сироп

Таркиби:

Ҳар бир 5 мл сироп  сақлайди:

фаол моддалар:

темир холин цитрати                                                                                  310 мг;

фолат кислотаси                                                                                        0,75 мг;

цианокобаламина (витамин В12)                                                                3,5 мкг;

L-лизин моногидрохлориди                                                          70 мг;

ёрдамчи моддалар: эритрозин супра бўёвчиси, суюқ сорбит, рафинатланган шакар, натрий карбоксиметилцеллюлоза, ксантан камеди, аспартам, натрий метилгидроксибензоат, натрий пропилгидроксибензоат , бронопол, натрий сахарин, лимон кислота моногидрати, хар-хил мевалар ароматизатори, натрий гидроксид,  тозаланган сув.

Сироп ПЭТ флаконда 200 мл, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

     

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Лекин кам ҳолларда: меъда-ичак бузилишлари ва аллергик реакциялар юз бериши мумкин.

Препарат темир ва фолат кислотаси танқислиги билан боғлиқ анемияларда самарали, аммо бошқа этиологияли анемияларда самарасиз. Препаратни буюришдан олдин лаборатория таҳлилларига асосланиб беморда темир танқислигини тасдиқлаш лозим. Бошқа темир сақловчи препаратларни бирга қўллашдан сақланиш керак. Темир сақловчи препаратлар қўлланганида аҳлатни қора рангга бўялиши мумкин бўлиб, у клиник аҳамиятга эга эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Бу маҳсулотни ҳомиладор аёлларда қўлланганда ҳомилада бузилиш чақириши ёки репродуктив қобилиятга таъсир қилиши мумкинлиги номаълум. Препаратни ҳомиладор аёлларда фақат жуда зарур бўлганида қўллаш керак.

Препаратни кўкрак сутига кириши номаълум. Чунки кўпчилик препаратлар кўкрак сутига ўтади, шунинг учун бу маҳсулотни эмизикли оналарга қўлланганда эҳтиёткорлик намоён қилиш керак.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Таъсир қилмайди.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, гемохроматоз, гемолитик анемия, темир танқислиги генезли бўлмаган анемия, цирроз, ўткир жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Метилдопа, пенициллин, хинолин қатори препаратлари, тетрациклинлар билан бир вақтда қабул қилинганида кўрсатилган препаратларнинг сўрилиши пасайиши мумкин. Препаратни тироксин билан бир вақтда қабул қилиш қонда тиреотропиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.

Антацид воситалар бир вақтда қабул қилинганида темирни сўрилиши камайиши мумкин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозалаш:

Катталарга: Бир ёки икки 5 мл кошикчада кунига икки ёки уч марта ёки шифокор тавсияси бўйича.

Болалар:  5 мл дан кунига икки ёки уч махал.

Агар темир дозасини ошириб юборилишига шубҳа бўлса, у ҳолда симптомлар ўз ичига кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин оғриғи, қонли қусиқ, ичакдан қон кетишлар, ланжлик ва томир етишмовчилигини олади. Гипергликемия ва метаболик ацидоз ҳам кузатилиши мумкин. Даволашни дарҳол амалга ошириш керак. Оғир ҳолатларда, яширин фазадан сўнг қайталланиш 24-48 соатдан сўнг юз бериши мумкин бўлиб у кома, гипотензия ва гепатоцеллюлар некроз ва буйрак етишмовчилиги кўринишида намоён бўлади.

Даволаш.

Препаратни кейинги сўрилишини камайтириш ёки бартараф қилиш учун қуйидаги ҳаракатлар тавсия қилинади:

1. Қусиш учун воситаларни юбориш.

2. Меъдани ювиш меъдага тушиб бўлган препаратларни чиқариб ташлаш учун керакли бўлиши мумкин. Буни деферроксамин (2 г/л) эритмасини ишлатган ҳолда ўтказиш керак. Деферроксаминни (5 г ни 50-100 мл сувда) меъда тозалангандан кейин юбориш керак. Беморни қусиқ массалари билан мумкин бўлган аспирацияни аниқлаш учун мунтазам кузатув остида, зарур бўлганда нафас аппаратини кислород аппарати ёрдамида тутиб туриш керак.

3. Маннитол ёки сорбитол эритмасини меъдани тозаланишини чақириши учун бериш керак.

4. Оғир заҳарланиш: шок ва/ёки темирни зардобдаги юқори даражаси (> 142 мкмаль/л) билан бўлган кома бўлганида дарҳол ҳаётий фаолиятни тутиб туриш учун чораларини қўллаш ва деферроксаминни вена ичига қуйиш керак. Деферроксаминни тавсия қилинадиган дозаси эритмани вена ичига максимал 24 соатда 80 мг/кг гача секин юборилганда соатига 5 мг/кг ни ташкил қилади. Диққат: Агар инфузия тезлиги ҳаддан зиёд юқори бўлса, гипотения пайдо бўлиши мумкин.

5. Унчалик оғир бўлмаган заҳарланишлар: деферроксаминни 50 мг/кг мушак ичига юбориш, (максимал доза 4 г)

6. Зардобдаги темир даражасини назорат қилиш лозим.

7. Сув ёки электролит мувозанатини бузилишини тиклаш учун ҳар қандай суюқликларни қабул қилиш керак.

Фолат кислота одатда яхши ўзлаштирилади. Меъда ичак бузилишлари пайдо бўлиши мумкин. Кам аллергик реакциялар қайд қилинади.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ADOFER MAKS sirop 200 ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ADOFER MAKS sirop 200 ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ADOFER MAKS sirop 200 ml dori vositasi Rhydburg Pharmaceuticals Ltd tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ADOFER MAKS sirop 200 ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ADOFER MAKS sirop 200 ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
REPEP 10 tabletkalari 10mg N100
Narh: 28 000 so'mdan Batafsil
ADOKSIN OZ tabletkalari N10
RELOK 20 kapsulalar 20mg N100
RELOK 20 kapsulalar 20mg N100
Narh: 82 700 so'mdan Batafsil
ADOLOKS 500 tabletkalari 500mg N10
EVRI KOLD tabletkalari N4
Другие формы препарата
ADOFER kapsulalar N30
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9