×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ADOFER kapsulalar N30

Kategoriya:
- Kamqonlik
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Фолиевая кислота, Цианокобаламин, Цинка сульфат, Карбонильное железо
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- Rhydburg Pharmaceuticals Limited
Vakil:
- Rhydburg
ATX kodi:
- B03AE01
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

MEGAFER inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/5ml N5 Surge Laboratories (Pvt.) Ltd Pokiston
145 000 s`om dan
FOLIEVAYA KISLOTA tabletkalari 5mg N48 Арпимед, ООО Armaniston
9 600 s`om dan
FERROKAL sirop 200ml Ultra Laboratoires Pvt. Ltd. Hindiston
FERROFER inyeksiya uchun eritma 5ml 20mg/ml N5 Nanjing Hencer Pharmaceutical Co., Ltd Xitoy
290 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: э

фаол моддалар: 100 мг элементар темирга эквивалент бўлган темир карбонили; 1,5 мг фолат кислотаси; 15 мкг цианокобаламин; 61,8 мг рух сульфати моногидрати.

ёрдамчи моддалар: коллоид кремний диоксиди, икки асосли кальций фосфати, маккажўхори крахмали, тозаланган тальк, изопропил спирти*, дихлорметан*, повидон.

Карбонил темир – темирли қўшимчаларда мавжуд бўлган ионлашган темирдан фарқланувчи элементар темирнинг микросферик шаклидир. Заррачаларнинг ўртача ўлчами 3-4 мкм ни ташкил этади, 90% эса 10 мкм дан кичик ўлчамга эга. Карбонил темир бир қатор афзалликларга эга:

Сўрилиши: карбонил темир бир текис турғун сўрилишини намойиш этади. Карбонил темир меъда ширасидаги кислота билан секин реакцияга киришади ва аста-секин Fe2+ ионларини ҳосил қилади. Бу ҳолат сўрилиш жараёнидаги тезликни ўзига хос чеклаш воситасидир. Темирнинг бошқа тузлари сувда эрувчанлиги туфайли, ион ҳолатига осон ўтадилар. Темирнинг ортиқча миқдори организмда темирнинг миқдорини ошишини келтириб чиқаради, бу ножўя самаралар / интоксикацияга олиб келади.

Меъда-ичак ўтказувчанлиги: препарат меъда-ичак йўллари орқали ўтказувчанлиги яхши эканлигини намойиш этди. МИЙ томонидан кузатиладиган ножўя самаралар темир сульфати чақирадиган ножўя самаралар каби бўлиши учун карбонил темирнинг ўн бешта нормал дозаси талаб этилади.

Темирнинг миқдори: темир камида 98%, шунинг учун препаратнинг паст дозаси талаб этилади.

Биокираолишлиги: биокираолишлиги бошқа темир тузларига нисбатан икки марта юқори. Тадқиқотлар, карбонил темир микрокукуни озуқа қўшимчалари сифатида ишлатиладиган барча элементар кукунлар ичида нисбатан юқори биологик фаолликка (рибавирин) эга эканлигини кўрсатади. Карбонил темирнинг юқори биокираолишлиги унинг кичик ўлчамдалиги ва бир текис сферик шаклдалиги билан боғлиқ. Демак, катта майдонли юза карбонил темирни ўзлаштирилишини кўзда тутади.

Рух: рух муҳим микроэлемент ҳисобланади ва моддалар алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Рух танқислигида кўпгина белгилар ва симптомлар ривожланади. Ҳомиладорлик вақтида рух танқислиги ҳомилани ўсишини чеклайди, ва оғир шаклида тератоген нуқсонларни ривожланишига сабаб бўлади. Рух етишмовчилиги бепуштликка, туғруқни чўзилишига, ҳомилани ривожланишини кечикиши, ҳам эмбрионни ҳам ҳомилани нобуд бўлишига олиб келади.

Фолат кислотаси ва В12 витамини: фақат фолат кислотасини юбориш гематологик бузилишларга олиб келади ва шу орқали В12 витаминини танқислиги ривожланади, бу ҳолат кейинчалик оғир даражадаги неврологик дисфункция ва касалликка ўтиши мумкин. Шунинг учун мегалобласт анемияни фақат фолат кислотаси билан даволаш мумкин эмас, фолат кислотасини В12 витамини билан бирга даволаш керак. Фолат кислотасининг оптимал дозаси кунига 0,65 мг ва 1,5 мг дозалар ўртасини ташкил этади.

В12 витамини: у шунингдек ҳавфли анемияларда ва меъда-ичак йўлларининг баъзи бузилишларида ишлатилади.

10 капсуладан блистерга жойланади. 3 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. 20 та картон қути гурухли қутига жойланган.

Оғир бўлмаган меъда-ичак бузишлари бўлиши мумкин. Фолат кислотаси ҳар перорал қабул қилингандан сўнг, ҳам парентерал юборилгандан сўнг ҳам, аллергик реакциялар ривожланганлиги юзасидан хабар берилган. Адофер капсулаларида сақланган витаминлар ва микроэлементлар қўлланганида ҳеч қандай маълум ножўя самаралар кузатилмаган. Ривожланиши мумкин бўлган бир қанча ножўя самаралар мавжуд. Улар меъда спазмлари, қабзият, жиғилдон қайнаши, нафас фаолиятини қийинлашиши, диарея, одатда кузатилмайдиган ҳолсизлик ва толиқиш, кўнгил айниши ва қусишдан иборат бўлиши мумкин.

Фақат фолат кислотаси билан даволаш ҳавфли анемия ва В12 витамини танқислиги бўлган бошқа мегалобласт анемияни даволаш учун нотўғри ҳисобланади. Тавсия этилган дозадан ошириш мумкин эмас. Ҳар қандай анемия ҳолатини даволаш шифокорнинг кузатуви ва назоратида бўлиши керак. Перорал темир препаратлари тетрациклин антибиотикларнинг сўрилишига таъсир қилиши мумкинлиги сабабли, ушбу маҳсулотлар икки соат давомида кетма-кет қабул қилиниши мумкин эмас. Агар препарат овқат вақтида қабул қилинса, меъда-ичак дискомфорти (кўнгил айниши каби) минимал даражагача етиши мумкин. Темир препаратлари баъзида қабзият ёки ич кетишини чақириши мумкин.

Темир танқислиги анемияси ва фолат кислотаси танқислигини даволаш учун қўлланади. Адофер ҳомиладорлик вақтида темир танқислигини олдини олиш ва даволаш учун ва фолат кислотасининг дозасини тутиб туриш учун кўрсатилган.

Ушбу маҳсулотни компонентларининг бирортасига маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Овқатланиш дори воситасининг сўрилишини секинлаштириши мумкин. Препарат тетрациклин билан бирга қабул қилинганида заҳарланиш ривожланиши мумкин. Пенициллин билан параллел буюриш охирги модданинг таъсирини пасайтириши мумкин. Темир ва тетрациклинлар бир вақтда қўлланганида уларни сўрилиши камаяди. Антацидлар темирнинг сўрилишини пасайтиради.

 

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин .

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатиш мумкин эмас.

Кунига бир капсуладан ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.

Темир

Дозани ошириб юборилиш симптомлари эпигастрийда оғриқ, диарея ва қусишдан иборат. Юрак етишмовчилиги кузатилиши мумкин. Метаболик ацидоз, тиришишлар, кома, жигар комаси кейинчалик ўлим ҳолати ҳам кузатилиши мумкин. Ўткир жигар некрози ривожланиши мумкин. Меъда-ичакнинг шиллиқ қаватига таъсир кўрсатиши мумкин, некроз ва перфорация ривожланиши, шунингдек стриктура ривожланиши мумкин. Темир танқислиги анемияси билан хасталанмаган, аммо темир препаратлари билан нотўғри даволанаётган пациентлар, жигарни мавжуд бўлган пигментли циррози каби, ҳавфли ҳолатда бўладилар.

Темир билан заҳарланишни даволашда меъда-ичак йўлларидан темирни сўрилишини блоклаш учун тезлик муҳим аҳамиятга эга. Ўткир заҳарланишда темирни хелат шаклига келтирувчи агент десферриоксамин бериш керак.

Агар у бўлмаса, қусишни сунъий равишда чақириб ва меъдани натрий бикарбонатининг 1-5% ли эритмаси ёрдмида ювиб, меъдани бутунлай тозалаш керак. Меъдада тахминан 300 мл эритма қолдиринг. Бошқа даволаш чоралари йўқотилган суюқлик ўрнини тўлдиришдан иборат.

Фолат кислотаси

Фолат кислотасининг дозаси ошириб юборилганида уни одам организмига зарарли таъсирига тегишли ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Шундай бўлса ҳам, фолат кислотасини юқори дозаларини узоқ вақт давомида ҳар куни истеъмол қилиш, баъзи муаммоларга олиб келиши мумкин. Фолат кислотасининг дозасини ошириб юборилишини баъзи симптомлари ич кетиши, уйқусизлик, овқат ҳазм бўлишини бузилиши (кўнгил айниши ёки қоринни дам бўлиши кабилар), тошма, рух танқислиги, психотик ҳаракатлар, оғизда аччиқ таъм ҳисси, таъсирчанлик, қўзғалувчанлик, ёки кучли ҳаракатлар ва тиришишлардан иборат. Бундан ташқари, фолат кислотасининг юқори дозалари юрак касалликлари бўлган одамларда юрак ҳуружи ҳавфини ошириши, шунингдек баъзи дори воситаларнинг, масалан тутқаноққа қарши дори воситаларнинг таъсирини блоклаши мумкин.

В12 витамини

В12 витамини орқа миянинг ўткир ости дегенерациясини яшириши мумкин. В12 витамини,

Цианокобаламин ва гидрокобаламин бирикмаси юборилгандан сўнг аллергик реакциялар қайд этилган. Цианокобаламин ва гидрокобаламинни имкон борича ташхис олдиндан тасдиқланмаган пациентларга юбориш мумкин эмас ва ҳомиладорликдаги мегалобласт анемияни даволаш учун ишлатилиши мумкин эмас. 10 г дан ортиқ дозаларни юбориш фолат кислотаси танқислиги бўлган пациентларда гематологик реакцияларга олиб келиши мумкин; танламасдан қўллаш касалликнинг симптомларини яшириши ва аниқ ташхис қўйишга тўсқинлик қилиши мумкин. Орал контрацептивларни бир вақтда қўллаш орқали концентрацияси камайтирилиши мумкин.

Рух

Рухни катта миқдорини истеъмол қилиш кечиктириб бўлмайдиган кўнгил айниши ва қусишни чақиради. Ўзининг коррозион ҳусусияти туфайли, у қизилўнгач ва меъадада ачишиш ҳиссини чақиради. Ичак санчиқлари, қонли ич кетиши, шунингдек тиришишлар, гипотензия, кома ва ўлим ҳолати ривожланиши мумкин. Даволаш аспирация ва меъда ювиш орқали меъдани бўшатишдан иборат. Сут ва тухум оқсили каби тинчлантирувчи воситаларни бемалол бериш мумкин. Натрий эдетати, кальций юбориш мумкин. Шунингдек оғриқни камайтириш мақсадида морфин ёки петицин юбориш мумкин. Сув-электролитлар мувозанатини барқарорлаштириш керак.

Даволаш: симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.

 

Препарат ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қўлланиши мумкин.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ADOFER kapsulalar N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ADOFER kapsulalar N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ADOFER kapsulalar N30 dori vositasi Rhydburg Pharmaceuticals Limited tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ADOFER kapsulalar N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ADOFER kapsulalar N30 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
REPEP 20 tabletkalari 20mg N100
ADOKSIN OZ tabletkalari N100
ADONAK tabletkalari 100mg N100
EVRI KOLD tabletkalari N100
Narh: 72 800 so'mdan Batafsil
REBEN suspenziya 10ml 200mg/5ml N1
ZENVIT sirop 200ml N1
VIKTAGRA 100 tabletkalari 100mg N4
RIDZIT 250 tabletkalari 250mg N100
RIDZIT 250 tabletkalari 250mg N60
ODOKOL tabletkalari 300mg N30
Narh: 156 700 so'mdan Batafsil
ODOKOL tabletkalari 250mg N30
Narh: 140 000 so'mdan Batafsil
ODOKOL tabletkalari 150mg N30
Narh: 33 000 so'mdan Batafsil
RIDZIT 250 tabletkalari 250mg N6
RITUS tabletkalari 8mg/325mg N100
DIRONEST tabletkalari 10mg N10
REBEN tabletkalari 400mg N1
RIDFORMIN 1000 tabletkalari 1000mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
FEMI tabletkalari 5mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
RIDFORMIN ER 1000 tabletkalari 1000mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
RIDFORMIN 850 tabletkalari 850mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
RIDFORMIN 500 tabletkalari 500mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
RIAKSAMIK 500 tabletkalari 500mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
RIAKSAMIK 250 tabletkalari 250mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
VALSTAN GXT 160/25 tabletkalari 25mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
VALSTAN GXT 160/12,5 tabletkalari 12,5mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
Другие формы препарата
ADOFER MAKS sirop 200 ml
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9