×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ALTLEVO infuziya uchun eritma 500ml N1

Kategoriya:
- Antibiotiklar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Левофлоксацин
Qadoqda soni:
- 1
Ishlab chiqaruvchi:
- ALTHEA PHARMA PVT. LTD.
Vakil:
- Medlife Pharm
ATX kodi:
- J01MA12
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

SEFOTAKSIM poroshok 1,0g N1 Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО Belarusiya
2 700 s`om dan
MAKSIFLOKS ko'z tomchilari 5ml 5mg/ml S.C. Rompharm Company S.R.L. Ruminiya
47 000 s`om dan
IZIPTOL suspenziya 90ml 480mg/10ml СП ООО "Remedy Group" O'zbekiston
SEFVIN tabletkalari 250mg N10 Mediwin Pharmaceuticals Hindiston
65 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

1 флакон (100 мл) эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг левофлоксацинга эквивалент левофлоксацин гемигидрати;

ёрдамчи моддалар: натрий хлорид кислотаси,  (рН ни тўгрилаш учун), инъекция учун сув.

Инфузия учун эритма, 500 мг/100 мл флаконларда. Бир флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Алтлево - фторхинолонлар гуруҳидан бўлган кенг таъсир доирасига эга синтетик антибактериал препарат, фаол модда сифатида офлоксацинни чапга айланувчи изомери – левофлоксацин сақлайди.

Левофлоксацин ДНК – гиразани (топоизомераза II) ва топоизомераза IV ни блоклайди, ДНК ни суперспирализацияси ва узилишларини тикилишини бузади, ДНК синтезини ингибиция қилади цитоплазма, ҳужайра девори ва мембраналарида чуқур морфологик ўзгаришлар чақиради.

Левофлоксацин қуйидаги  микроорганизмларга нисбатан фаол:

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis, Enterococcus spp., Listeria monocytogenes, Staphylococcus coagulasenegative methi- S(I) [метилциллин-сезгирлар (метициллинга ўртача сезгирлар)], Staphylococcus aureus methi-S, Staphylococcus epidermidis-S, Stapylococcus spp (CNS), Staphylococcus spp (CNS), Streptococcus agallactiae, Streptococcus pneumoniae peni I/S/R (пенициллинга сезгирлар – ўртача сезгирлар – резистентлар), Streptococcus pyogenes, Viridans streptococci peni – S/R.

аэроб грамманфий микроорганизмлар: Acinetobacter baumannii, Acinetobacter spp., Actenobacillus actinomycetemcomitans, Citrobacter freundii, Eikenella corrodens, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter cloacae, Enterobacter spp., Escherichia coli, Gardnerella vaginalis, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae ampi-S/R (ампициллинга – сезгирлар - резистентлар), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylori, Klebsiella oxytaca, Klebsiella pneumoniae, Klebsiella spp., Moraxella catarrhalis b+b-, Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae non PPNG/PPNG, Neisseria meningitides, Pasteurella canis, Pasteurella dagmatis, Pasteurella multocida, Pasteurella spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Providencia stuartii, Providencia spp., Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas spp., Salmonella spp., Serratia marcescens, Serratie spp.

анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Bifidobacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Peptostreptococcus, Propionibacterium spp., Veilonella spp.

Бошқа микроорганизмлар: Bartonella spp., Chlamydia pneumaniae, Chlamydia psittaci, Chlamydia trachomatis, Legionella pneumophila, Legionella spp., Mycobacterium spp., Mycobacterium leprae, Mycobacterium tuberculosis, Mycoplasma hominis, Mycoplasma pneumoniae, Rickettsia spp., Ureaplasma urealyticum.

Ўртача фаол:

аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium urealitium, Corynebacterium xerosis, Enterococcus faecium, Staphylococcus epidermidis methi-R (метициллинга резистентлар), Stapylococcus haemolyticus methi-R.

аэроб грамманфий микроорганизмлар: Burkholderia cepacia, Campilobacter jejuni/coli.

анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus, Bacteroides ovaius, Prevoitella spp., Porphyromonas spp.

Препаратга чидамли:

аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium jeikeium, Staphylococcus aureus methi-R, Staphylococcus coagulase-negative methi-R.

аэроб грамманфий микроорганизмлар: Alcaligenes xylosaxidans.

Бошқа микроорганизмлар: Mycobacterium avium

Соғлом кўнгиллиларга левофлоксацинни 500 мг дозада вена ичига (в/и) 60 минутлик инфузия қилинганидан кейин плазмадаги ўртача чўққи концентрацияси 6,2 мкг/мл ни ташкил қилади. Левофлоксациннинг фармакокинетикаси тўғри чизиқли характерга эга ва препарат бир марта ва кўп марта юборилганида олдиндан айтиб берилиши мумкин. Левофлоксациннинг концентрациясини плазма профили в/и юборилганидан кейин, таблеткалар қабул қилгандагига ўхшаш. Шунинг учун, оғиз орқали ва в/и юбориш йўллари бир-бирининг ўрнини боса олади деб ҳисоблаш мумкин.

500 мг левофлоксацин бир марта қабул қилинганидан кейинги фармакокинетик характеристикаси мос равишда қуйидагиларни ташкил қилади: максимал концентрация (Сmax) 6,2±1,0 мкг/мл, максимал концентрацияга эришиш вақти (Тmax) – 1,0±0,1 соат, ярим чиқарилииш даври (Т1/2) – 6,4±0,7 соат.

Левофлоксацин асосан ўзгармаган шаклда сийдик билан чиқарилади. Левофлоксациннинг ўртача якуний Т1/2 бир марталик ва кўп марталик юборишдан кейин 6 соатдан 8 соатгачани ташкил қилади.

Буйрак етишмовчилигида препаратнинг клиренсини камайиши ва уни буйрак орқали чиқарилиши, креатинин клиренсининг даражасини пасайиши билан боғлиқ.

Тери қопламалари томонидан ва ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари:

Баъзида: қичишиш ва терини қизариши.

Кам ҳолларда: эшакеми, бронхларни торайиши ва оғир бўғилиш эҳтимоли каби симптомлар билан ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари (анафилактик ва анафилактоид реакцияар).

Жуда кам ҳолларда: тери ва шиллиқ қаватларни шишлари (масалан, юз ва томоқ соҳасида), артериал босимни тўсатдан тушиши ва шок; қуёш ва ультрабинафша нурланишга юқори сезувчанлик (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг); аллергик пневмонит; васкулит.

Тез-тезлиги номаълум: терида оғир тошмалар тошиши, пуфаклар ҳосил бўлиши билан бирга, масалан, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ва экссудатив кўп шаклли эритема. Ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакцияларидан олдин баъзида енгилроқ тери реакциялари бўлиши мумкин. Юқорида номланган реакциялар препаратни биринчи дозаси юборилганидан бир неча минут ёки соат ўтганидан кейиноқ ривожланиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари ва модда алмашинуви томонидан:

Тез-тез: кўнгил айниши, диарея, қусиш.

Баъзида: иштаҳани йўқолиши, қусиш, қоринда оғриқлар, овқат ҳазм бўлишини бузилиши.

Кам ҳолларда: қандли диабети бўлган беморлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қондаги қанд миқдорини тушиб кетиши (гипогликемия); гипогликемиянинг мумкин бўлган белгилари: булемия, асабийлик, терлаш, қалтираш.

Тез-тезлиги номаълум: қонли ич кетиши, у жуда кам ҳолларда ичакни яллиғланишининг ва ҳатто сохтамембраноз колитнинг белгиси ҳам бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Бошқа хинолонларни қўллаш тажрибаси, уларни порфириянинг зўрайишини чақириши мумкинлигидан гувоҳлик беради (модда алмашинувини жуда кам учрайдиган касаллиги), шу касаллик билан хасталанган беморларда. Бундай самарани препарат қўлланганида ҳам истисно қилиб бўлмайди.

Нерв тизими томонидан:

Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши ва/ёки қотиб қолиш, уйқучанлик, уйқуни бузилиши.

Баъзида: безовталик, қалтираш, таъм сезувчанлигини бузилиши.

Кам ҳолларда: депрессия, психотик реакциялар (масалан, галлюцинациялар билан), нохуш туйғулар (масалан, қўлларнинг панжаларида парестезиялар), қалтираш, қўзғалган ҳолат, тиришишлар ва онгни чалкашиши, кўришни бузилиши.

Тез-тезлиги номаълум: сенсор ёки сенсомотор периферик невропатия, кўриш ва эшитишни бузилиши тактил сезувчанликни пасайиши, аутоагрессив хулқли психотик реакциялар, шу жумладан суицид фикрлар ва ҳаракатлар билан, эшитишни бузилиши.

Юрак- қон томир тизими томонидан:

Кам ҳолларда: кучли юрак уриши, артериал босимни пасайиши.

Жуда кам ҳолларда: томирли коллапс.

Тез-тезлиги номаълум: QT интервалини узайиши (“Махсус кўрсатмалар”. QT интервалини узайишига қаранг).

Суяк-мушак тизими томонидан:

Баъзида: бўғим ва мушак оғриқлари.

Кам ҳолларда: пайларни шикастланиши жумладан (тендинит), астеник бульбар фалаж билан касалланган беморлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган мушак кучсизлиги.

Тез-тезлиги номаълум: мушакларни шикастланиши (рабдомиолиз), пайларни узилиши (масалан, ахиллов пайини); бу ножўя самараси даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида кузатилиши мумкин ва икки томонлама характерга эга бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг).

Жигар ва буйрак томонидан:

Тез-тез: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши (масалан, аланинаминотрансфераза ва аспартатаминотрансфераза).

Баъзида: қон зардобида билирубин ва креатининнинг даражасини ошиши.

Жуда кам ҳолларда: жигар реакциялари, ҳатто буйрак етишмовчилигигача бўлган буйрак функциясини ёмонлашуви, масалан, аллергик реакциялар оқибатидаги (интерстициал нефрит).

Номаълум: жигарни кучли шикастланиши, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги ҳолати, левофлоксацин учун хабар берилган, асосан жиддий асосий касалликлари бўлган пациентларда (масалан, сепсис), гепатит.

Қон яратиш тизими томонидан:

Баъзида: эозинофиллар сонини ошиши, лейкоцитлар сонини камайиши.

Кам ҳолларда: нейтропения, тромбоцитопения, бу қоновчанликни кучайиши билан бирга кечиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда: оғир инфекцияларни ривожланиши (тана ҳароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши, томоқни яллиғланиши ва ҳолатни турғун ёмонлашуви).

Тез-тезлиги номаълум: гемолитик анемия; панцитопения, агранулоцитоз.

Бошқалар:

Тез-тез: оғриқлар юборилган жойда, қизариш ва флебит.

Баъзида: умумий ҳолсизлик.

Жуда кам ҳолларда: иситма.

Ҳар қандай антибиотик билан даволаш одамда нормал ҳолатда бўладиган микрофлоранинг ўзгаришини чақириши мумкин (бактериялар ва замбуруғлар). Шу сабабга кўра қўлланаётган антибиотикка нисбатан чидамли бактериялар ва замбуруғларнинг кучли кўпайиши юз бериши мумкин (иккиламчи инфекция ва суперинфекция), у кам ҳолларда қўшимча даволашни талаб қлиши мумкин.

Рецепт бўйича.
Бўғим тоғайларининг шикастланишини эҳтимоли туфайли, препаратни болалар ва ўсмирларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшли беморларни даволашда, бу гуруҳ беморларда кўпроқ буйрак функциясини бузилишлари бўлишини кўзда тутиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Пневмококклар чақирган ўпкаларни жуда оғир яллиғланишида, Алтлево оптимал терапевтик самара бермаслиги мумкин. Айрим қўзғатувчилар (Р.aeruginosa) чақирган госпитал инфекцияларда, мажмуавий даволаш талаб қилиниши мумкин.

Тавсия қилинган юбориш давомийлигига қатъий риоя қилиш керак, у камида 60 минутни (100 мл инфузион эритма) ташкил қилиши керак. Левофлоксацинни қўллашнинг тажрибаси, инфузия вақтида кучли юрак уриши ва артериал босимни транзитор тушиши кузатилиши мумкинлигини кўрсатади. Кам ҳолларда артериал босимни кучли тушиши томирли коллапснинг сабаби бўлиши мумкин. Агарда левофлоксацинни юбориш вақтида артериал босимни яққол тушиши кузатилса, препаратни қуйиш дарҳол тўхтатилади.

Препарат билан даволаш вақтида, бош миянинг олдинги шикастланиши билан боғлиқ бўлган, масалан, инсульт ёки оғир жарохат билан, беморларда тиришишлар хуружи ривожланиши мумкин. Тиришишга тайёргарлик фенбуфен, унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки теофиллин билан бир вақтда қўлланганида ошиши мумкин (Дориларнинг ўзаро таъсирига қаранг).

Левофлоксацин қўлланганида жуда кам ҳолларда фотосенсибилизация кузатилишига қарамасдан ундан сақланиш учун, беморларга жуда зарур бўлмаса, кучли қуёш ёки сунъий ультрабинафша нурланишлари (масалан, баланд тоғли жойда қуёшда бўлиш ёки солярийга бориш) тавсия этилмайди.

Сохтамембраноз колитга гумон қилинганида дарҳол Алтлевони бекор қилиш ва мувофиқ даволашни бошлаш керак. Бундай ҳолларда, ичак моторикасини сусайтирувчи дори воситаларини қўллаш мумкин эмас.

Препарат қўлланганида жуда кам кузатиладиган тендинит (энг аввал ахиллов пайини яллиғланиши) пайларни узилишига олиб келиши мумкин. Кекса ёшдаги беморлар тендинитга кўпроқ мойил бўладилар. Кортикостероидлар билан даволаш аксарият ҳолларда пайларни узилиши хавфини оширади. Тендинитга гумон қилинганида препарат билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва шикастланган пайни мувофиқ даволашни бошлаш керак, масалан, унга тинчлик ҳолатини таъминлаш (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ва Ножўя таъсирларига қаранг).

Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган беморлар (модда алмашинувини наслий бузилиши) фторхинолонларга эритроцитларни парчаланиши (гемолиз) билан реакция беришлари мумкин. Шу билан бир қаторда бундай беморларда левофлоксацин билан даволашни юқори эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.

Барча хинолонлар каби, оғиз орқали қабул, қилиш учун гипогликемик воситалар (масалан, глибенкламид) ёки инсулин билан ёндош қабул қилаётган диабетли пациентларда одатда гипогликемия ҳоллари кузатилган. Бундай пациентлар учун қондаги глюкоза даражасини синчиклаб кузатиш тавсия қилинади.

Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилаётган пациентларда жуда кам ҳоллари QT интервалини узайишини ҳақида хабар берилган. Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қўллашда эҳтиёткорлик кўрсатиш керак, QT интервалини узайиши учун маълум хавф омиллари бўлган пациентларда, масалан:

  • кексалик ёши
  • бузилган электролит мувозанати (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия)
  • QT интервалини туғма узайиши синдроми
  • юрак касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия)
  • QT интервалини узайтириши маълум бўлган препаратлар (масалан, IA ва III синф аритмияга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар) (Қўллаш усули ва дозалари, Дориларнинг ўзаро таъсири га қаранг)

Левофлоксацин қабул қилаётган пациентларда сийдикда опиоидларни аниқлаш сохта мусбат натижаларни бериши мумкин. Юқори специфик усуллар билан опиатларнинг мавжудлиги таҳлилининг ижобий натижаларини тасдиқлашнинг зарурати пайдо бўлиши мумкин.

Катталарда левофлоксацинга сезгир бактериялар чақирган енгил ва ўртача оғирликдаги инфекцияларни даволаш:

- шифохонадан ташқари пневмония;

- сийдик - чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (жумладан пиелонефритни);

- сийдик - чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари;

- простатит;

- юқорида кўрсатилган касалликлар билан боғлиқ бўлган септицемия/бактериемия;

- интраабдоминал инфекцияларда қўлланади.

левофлоксацинга, бошқа хинолонларга ёки препаратнинг бирон - бир компонентига ўта юқори сезувчанлик;

- тутқаноқ;

- хинолонлар билан олдинги ўтказилган даволашдаги пайларнинг шикастланиши;

- болалик ва ўсмирлик ёши (18 ёшгача);

- ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Буйрак функциясини ёндош пасайиши бўлишини юқори эҳтимоли муносабати билан, кекса ёшдаги шахсларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги).

Хинолонлар ва ўз навбатида тиришишга тайёргарликнинг церебрал бўсағасини пасайтириш қобилиятига эга моддаларни бир вақтда қўллаш, тиришишга тайёргарликнинг церебрал бўсағасини яққол пасайтириши ҳақида хабарлар бор. Бу тенг даражада хинолонлар ва теофиллинни, фенбуфенни ёки унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситаларни (ревматик касалликларни даволаш учун воситалар) бир вақтда қўллашга ҳам тааллуқлидир.

Препаратнинг таъсири сукральфат (меъда шиллиқ қаватини ҳимоя қилиш учун восита) билан бир вақтда қўлланганида яққол сусаяди. Ҳудди шунингдек магний ёки алюминий сақловчи антацид воситалар (жиғилдон қайнаши ва гастралгияларни даволаш учун препаратлар), шунингдек темир тузларини (анемияни даволаш учун воситалар) бир вақтда қабул қилинганда ҳам содир бўлади. Бу препаратларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки қабул қилингандан 2 соат кейин Алтлевони қабул қилиш керак. Кальций карбонати билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Глюкокортикостероидларни қабул қилиш пайларни узилиш хавфини оширади. К витаминининг антагонистларини бир вақтда ишлатишда қоннинг ивиш тизимини назорат қилиш керак.

Левофлоксацинни чиқарилиши (буйрак клиренси) циметидин ва пробеницид таъсирида бироз секинлашади. Шуни таъкидлаш керакки, бу ўзаро таъсири деярли ҳеч қандай клиник аҳамиятга эга эмас. Шунга қарамасдан, чиқарилишнинг маълум йўлларини (найчалар секрецияси) блокловчи пробеницид ва циметидин дори воситалар турлари билан бир вақтда қўлланганида, левофлоксацин билан даволашни эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.

Энг аввало, бу буйрак функцияси чекланган беморларга тааллуқли. Левофлоксацин циклоспориннинг Т1/2 бироз оширади.

Левофлоксацин бошқа фторхинолонлар каби, QT интервалини узайтириши маълум бўлган дори препаратларни (масалан, IA ва III синфи аритмияга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар) қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатилиши керак  (“Махсус кўрсатмалар”. QT интервалини узайишига қаранг).
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30° С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Музлатилмасин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Препаратнинг инфузион эритмаси кунига бир ёки икки марта юборилади. Дозалар инфекциянинг характери ва оғирлигига, шунингдек тахмин қилинаётган қўзғатувчининг сезгирлигига қараб белгиланади.

Препаратнинг 500 мг инфузион эритмаси в/и аста-секин томчилаб юборилади. Препаратнинг 500 мг 1 флакон эритмаси (500 мг левофлоксацинли 100 мл инфузион эритма) инфузиясининг давомийлиги 60 минутдан кам бўлмаслиги керак (Махсус кўрсатмаларга қаранг). Беморнинг ҳолатига қараб бир неча кун даволашдан кейин в/и томчилаб юборишдан, препаратни шу дозадаги ичга қабул қилиш учун мўлжалланган шаклини қабул қилишга ўтиш мумкин.

Препаратнинг 500 мг в/и инфузион эритмаси қуйидаги инфузион эритмалар билан мутаносиб: натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси, декстрозанинг 5% ли эритмаси, 2,5% ли Рингер эритмаси декстроза билан, парентерал озиқланиш учун мажмуавий эритмалар (аминокислоталар, карбонсувлар, электролитлар).

Алтлевонинг 500 мг эритмасини гепарин билан ёки ишқорий реакцияга эга бўлган эритмалар билан (масалан, бикарбонат натрий эритмаси билан) аралаштириш мумкин эмас. Касалликнинг кечишига мўлжалланган даволашнинг давомийлиги кўпи билан 14 кунни ташкил қилиши лозим. Бошқа антибиотикларни қўллашдаги каби, препарат билан даволашни тана ҳарорати нормаллашганидан кейин ёки қўзғатувчи ишончли йўқотилганидан кейин минимум 48-72 соат давомида давом эттириш тавсия этилади. Препарат билан даволашни шифокор кўрсатмасисиз бекор қилиш ёки муддатидан олдин тўхтатиш мумкин эмас.

 

Симптомлари: онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилиши ва тутқаноқ хуружлари туридаги тиришиш хуружлари, галлюцинациялар ва тремор, кўнгил айниши, меъда-ичак шиллиқ қаватларининг эрозив шикастланишлари бўлиши мумкин.

Левофлоксациннинг супратерапевтик дозалари билан ўтказилган клинико-фармакологик тадқиқотларда, QT интервалини узайиши кўрсатилган.

Даволаш: симптоматик даволаш.

Левофлоксацин диализ (гемодиализ, перитонеал диализ ва доимий перитонеал диализ) ёрдамида чиқарилмайди. Махсус антидоти мавжуд эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ALTLEVO infuziya uchun eritma 500ml N1 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ALTLEVO infuziya uchun eritma 500ml N1 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ALTLEVO infuziya uchun eritma 500ml N1 dori vositasi ALTHEA PHARMA PVT. LTD. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ALTLEVO infuziya uchun eritma 500ml N1 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ALTLEVO infuziya uchun eritma 500ml N1 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Analoglar
MEFLOSID 750mg N7
Narh: 67 800 so'mdan Batafsil
MEFLOSID infuziya uchun eritma 100ml 500mg/100ml
Narh: 55 000 so'mdan Batafsil
LEFOKSIN tabletkalari 0,5mg N5
SELEVO infuziya uchun eritma 0,5% 100ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Abaris Healthcare PVT. LTD. Plot No.-1407-11, Vill-Rajpur, Tal-Kadi City: Rajpur, Dist: Mehsana, Gujarat State, Индия
  • Vakil: VEGAPHARM
SELEVO tabletkalari 500mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: «UNITED BIOTECH (P) LTD», Индия.
  • Vakil: VEGAPHARM
Narh: 62 000 so'mdan Batafsil
VELMEKS tabletkalari 750mg N5
VELMEKS tabletkalari 500mg N10
Narh: 26 000 so'mdan Batafsil
VELMEKS tabletkalari 250mg N10
Narh: 14 600 so'mdan Batafsil
LEVORIL tabletkalari 250mg N10
LEVONIK FL tabletkalari 500mg, 750mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Scott-Edil Pharmacia Limited
  • Vakil: Farmalife
Narh: 34 000 so'mdan Batafsil
LEVORIL inyeksiya uchun eritma 100ml 5mg/ml
Narh: 48 800 so'mdan Batafsil
SPIROFLOKS OFTALMO ko'z tomchilari 5ml 0,5%
LEMOKS tabletkalari 500mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: GM Pharmaceuticals Ltd.
  • Vakil: GMP
Narh: 77 000 so'mdan Batafsil
LEVOFEKSIN ko'z tomchilari 5ml 5mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Koreya
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Ildong Pharmaceutical. Co., Ltd.
LEVOSEF 500 infuziya uchun eritma 100ml 5mg/5ml
Narh: 43 700 so'mdan Batafsil
FLEKSID tabletkalari 250mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Lek d.d.
FLEKSID tabletkalari 250mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Lek d.d.
FLEKSID infuziya uchun eritma 100ml 5mg/ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Sandoz Pharmaceuticals d.d., Словения произведено: Lek d.d.
FLEKSID infuziya uchun eritma 50ml 5mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Sandoz Pharmaceuticals d.d., Словения произведено: Lek d.d.
TAYGERON tabletkalari 750mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Narh: 56 100 so'mdan Batafsil
TAYGERON tabletkalari 500mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
TAVANIK tabletkalari 500mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Frantsiya
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Sanofi Winthrop Industrie
LOTIKS tabletkalari 250mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: Malta
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Actavis Group PTC ehf., Исландия произведено: Actavis Ltd
LOTIKS tabletkalari 500mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Malta
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Actavis Group PTC ehf., Исландия произведено: Actavis Ltd
LEVORIL tabletkalari 500mg N10
Narh: 76 200 so'mdan Batafsil
LEVOMAK tabletkalari 500mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Macleods Pharmaceutical Ltd
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
LEVOKSIMED tabletkalari 500mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil:
Narh: 42 000 so'mdan Batafsil
LEVOKSIMED ko'z tomchilari i ushnie 5ml 0,5% N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ophthalmics Ilaclari Ltd Sti, Турция произведено: Idol Ilac Dolum San. ve Tic. A.S., Турция по лицензии World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.,
Narh: 53 000 so'mdan Batafsil
LEVAKSELA infuziya uchun eritma 100ml 5mg/ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: КРКА д.д.
LEVAKSELA infuziya uchun eritma 100ml 5mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Левофлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: КРКА д.д.
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9