×
×
  • DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N5

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N5

Kategoriya:
- Yurak-qon tomir
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Бендазола гидрохлорид
Qadoqda soni:
- 5
Ishlab chiqaruvchi:
- СП ООО Jurabek Laboratories
ATX kodi:
- C04AХ
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 2 ta dorixonasida topildi

O'xshash dorilar

KARDIOMAGNIL tabletkalari 150 mg+30,39 mg N100 Takeda Osteurope Holding GmbH Daniya
53 800 s`om dan
BOYARISHNIKA nastoyka 25ml Grace Pharma, ООО O'zbekiston
750 s`om dan
TROKSERUTIN gel 40g 2% Зеленая дубрава, ЗАО Rossiya
15 000 s`om dan
ROKSERA tabletkalari 15mg N30 Krka d.d. Sloveniya
50 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инъекция учун 1 % ли эритма.

Таркиби:

фаол модда: бендазол гидрохлорид - 10,0 г;

ёрдамчи моддалар: 96% ли этил спирти, хлорид кислотаси, глицерин, инъекция учун сув

1000 мл гача.                                                                        

Инъекция учун 1 % ли эритма.

1 мл, 2 мл ёки 5 мл рангсиз шиша ёки полипропиленли ампулаларда.

10 ампулалар кўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон қутига жойланади.

5 ёки 10 ампулалар контур уяли ўрамга жойланади.

1    ёки 2 контур уяли ўрам қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Спазмолитик, қон томир кенгайтирувчи, гипотензив восита. Бевосита қон томирлар ва ички аъзоларнинг силлиқ мушакларига бўшашгтирувчи таъсир кўрсатадиган миотроп спазмолитик ҳисобланади. Периферик қон томирларни кенгайтириши ҳисобига гипотензив таъсирга эга. Препаратнинг гипотензив таъсири ўртача ва қисқа муддатли бўлиб (2-3 соат), мушак ичига юборилгандан кейин 30-60 минутдан кейин ва вена ичига юборилгандан кейин 15-20 минутдан кейин ривожланади. Орқа мияда синаптик узатилишни енгиллаштиради, периферик нервлар функцияларини тикланишига ёрдам беради.

Ўртача иммунитентни рағбатлантирувчи фаолликни намоён килиб, у иммун ҳужайраларда цГМФ даражаси ошиши билан ўзаро боғлик, бу етилган Т- ва В-лимфоцитлар пролиферациясини, улар томонидан бошқариш омиллари секрециясини, кооператив реакцияни ва ҳужайраларнинг эффектор функциялари фаоллашишини кучайтиради.

Препарат мушак ичига юборилгандан кейин тизимли қон оқимига тез ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди. Иккита конъюгат: 1-метил-2-бензилбензимидазол ва 1- карбоэтокси-2-бензилбензимидазол ҳосил килиб бендазолнинг имидазол ҳалқаси аминогуруҳларини метил гурухи ва карбоксиэтил гуруҳи кўшилиш орқали биотрансформация бўлади. Метаболизм махсулотлари кўпроқ сийдик билан чикарилади.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи.

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уриши, юрак соҳасидаги оғрик, узоқ вақт қўлланганда юракдан отилиб чиқаётган хажмини пасайиши туфайли ЭКГ кўрсаткичлари ёмонлашиши; артериал босим пасайиши.

Нафас тизими томонидан: қуруқ йўтал, тумов, нафас қийинлашиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, томоқда ачитиш.

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, қичишиш, гиперемия, тошма, эшакеми. Умумий реакциялар: иссиқлик ҳисси, кўп терлаш, юз қизариши.

Юборилган жойидаги реакциялар: маҳаллий оғриқ.

Қон томирлар спазмалари (гипертоник кризлар, артериал гипертензия ривожланиши) ва ички аъзолар силлиқ мушаклари спазмалари (меъда привратник, ичаклар спазмалари); нерв тизими касалликлари (полимиелитнинг колдиқ ҳолатлари, юз нерви периферик фалажлиги, полиневрит)да қўшимча даволаш сифатида қўлланилади.

Препаратиинг компонентларга юқори сезувчанлик. Мушак тонуси пасайиши, тиришиш синдроми билан бирга кечадиган касалликлар. Оғир юрак етишмовчилиги. Артериал гипотензия. Шиши ва азот ажратувчи буйраклар функцияси бузилиши билан сурункали нефрит. Қон кетиш билан бирга кечадиган меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси. Қандли диабетда қўллаш мумкин эмас.

     

Папаверин билан бир вақтда қўлланганда дори воситаларининг ўзаро спазмолитик таъсири кучайиши кузатилади.

Фентоламин, клонидин, резерпин ва диуретиклар билан бир вақтда қўлланганда уларнинг гипотензив таъсири кучайиши кузатилади. p-адреноблокаторлар билан бевосита боғлиқ бўлган қон томирларнинг периферик қаршилиги ошиши олдини олади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.

Гипертоник кризда вена ичига ва мушак ичига 30-50 мг (3-5 мл 1% ли эритма) юборилади. Артериал гипертензия ривожланишида препарат мушак ичига 20-30 мг (2-3 мл 1% ли эритма) дозада юборилади. Даволаш курси 8-14 кун. Силлиқ мушаклар спазмаларида препарат мушак ичига 10-20 мг (1-2 мл 1%- эритма) дозада юборилади.

Нерв тизими касалликларини даволашда суткада бир марта ёки кунора 5-10 кун давомида мушак ичига 5 мг дан қўлланади. Даволаш курси 3-4 ҳафтадан кейин такрорланади. Келгуси курслар ҳар 1-2 ойда ўтказилади.

Болалар

18 ёшгача бўлган болаларда самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак

Кекса ёш (юракдан отилиб чиқаётган хажмини пасайиши).

Симптомлари: гипотензия, кўп терлаш. иссиқлик ҳисси, бош айланиши, кўнгил айниши, енгил бош оғриғи.

Даволаш: препаратни бекор қилиш керак. Ифодаланган гипотензияда бемор оёқлари кўтарилиб “ётган” ҳолатда артериал босими назорат қилингаи ҳолда трансфузион даволаш, қон томирни торайтирувчи воситалари буюрилади, симптоматик даволаш ўтказилади.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N5 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N5 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N5 dori vositasi СП ООО Jurabek Laboratories tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N5 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N5 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 5ml 1% N10
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N10
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 1ml 1% N10
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 5ml 1% N10
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N10
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 1ml 1% N10
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 350 so'mdan Batafsil
Narh: 1 700 so'mdan Batafsil
Narh: 2 200 so'mdan Batafsil
Narh: 10 000 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
DIBAZOL UBF 0,02 tabletkalari N10
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9