×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

REGIDRATONIK infuziya uchun eritma 250ml

Kategoriya:
- Qon va qon aylanishi
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
декстроза (глюкоза), Натрия хлорид
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- B05CB
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 40 ta dorixonasida topildi

ico 15 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 19 000 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 15 700 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

KONTRIVEN eritma 1ml 10000 KIE/ml N10 БиоФарма OOO Ukraina
5 000 s`om dan
REAMBERIN eritma 400ml 1,5% N1 ПОЛИСАН НТФФ, ООО Rossiya
54 100 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
1 л эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: глюкоза сувсиз глюкозага қайта ҳисобланганда – 50 г; натрий хлориди – 0,9 г; ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 л гача.

Инфузия учун эритма 100, 250 ёки 500 мл дан флаконларда.
Инфузия учун эритма 100, 250 ёки 500 мл дан флаконларда.

1 л эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: глюкоза сувсиз глюкозага қайта ҳисобланганда – 50 г; натрий хлориди – 0,9 г; ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 л гача.

Регидратция ва дезинтоксикация учун восита, организмда йўқотилган суюқликни ўрнини яхши тўлдиради.

Глюкоза осон ўзлаштириладиган қимматли озуқа материали манбаи бўлиб, у ёнганида тўқималарда организмнинг ҳаётий фаолияти учун зарур бўлган аҳамиятли миқдорда энергия ажралиб чиқади.

Натрий ва хлор ионлари организмда сувни тақсимланишини назорат қилувчи, кислота-ишқор мувозанатини бошқарувчи, қон плазмасида ва ҳужайрадан ташқари суюқликда мувофиқ осмотик босимни тутиб турувчи ҳужайрадан ташқари суюқликнинг муҳим анорганик компонентларидир.

Глюкозанинг натрий хлориди билан инъекция учун эритмаси калориялар ва электролитлар манбаи сифатида қимматлидир.

Препарат қўлланганда турли реакциялар: фебрил реакция (бош оғриғи, тана ҳароратини ошиши), инъекция қилинган жойда инфекциялар, инъекция қилинган жойдан бошланадиган веналар тромбози ёки флебити, экстравазация ва гиперволемия, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония, буйрак фаолиятини бузилиши, шишлар, ҳансираш, безовталик, ҳолсизлик, мушакларни тортишиши ва гипертонуси пайдо бўлиши мумкин. Эритмани катта миқдорда юбориш хлоридли ацидозга, гипергидратацияга, организмдан калийни чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин.

Реакциялар пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш, пациент ҳолатини баҳолаш, мувофиқ терапевтик қарши чораларни ўтказиш, шунингдек зарурати бўлганида қолган суюқликни экспертиза учун сақлаш зарур.

Рецепт бўйича.
Регидротоник эритмасида натрий ионлари сақланганлиги сабабли, уни зарурат туғилганда димланган юрак етишмовчилиги бўлган беморларда, айниқса пациентларда ва кекса одамларда операциядан кейин, оғир буйрак етишмовчилигида, сийдик - чиқариш йўлларини обструкциясида, гиперволемияда, шунингдек натрийни тутилиши туфайли шишлар билан кечадиган клиник ҳолатларда катта эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим.

Узоқ муддат парентерал даволашда глюкоза миқдорини ўзгаришларини, шунингдек қонда суюқлик ва электролитларнинг мувозанатини лаборатор ва клиник текширишларни мунтазам ўтказиш йўли билан кузатиш зарур.

Болаларга, айниқса чақалоқларга ва чала туғилган чақалоқларга (буйрак фаолияти ҳали етилмаган ёки суюқликни чиқарилиш қобиляти чекланган бўлса) в/и эритмани дозалаш ва препаратниин фузиясини тезлиги гиперкалемия/гипергликемияни ривожланишининг юқори хавфи, зардобни гиперосмолярлиги ва қон қуйилиши эҳтимоли туфайли эҳтиёткорлик билан танланиши керак.

Глюкозанинг зардобдаги концентрациясини, суюқликни истъемол қилиниши, диурез ва зардобдаги электролитларнинг концентрацияси доимий мониторинги талаб қилинади. Чақалоқларда ва жуда кичик болаларда хатто суюқликнинг оз миқдори сув-туз мувозанатига таъсир қилиши мумкин.

Препарат глюкоза сақлайди, шунинг учун уни яққол ёки субклиник қандли диабети ёки углеводларга ҳар қандай генезли интолерантлантлиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Регидратоникни бошқа препаратларнинг эритмалари билан аралаштирганда юз бериши мумкин бўлган номутаносибликнинг хавфини иложи борича минимумга етказиш учун, ушбу аралашмалар аралаштирилгандан кейиноқ, юборишдан олдин, шунингдек юбориш вақтида лойқа ёки чўкма борлигини аниқлаш учун визуал текширилиши лозим.

суюқлик мувазанатини, электролитларнинг концентрациясини ўзгаришини ва узоқ парентерал даволаш вақтида кислота ишқор мувазанатини кузатиш мақсадида, шунингдек зарур бўлганда беморнинг ҳолатига кўра вақти-вақти билан мунтазам клиник баҳолашни амалга ошириш ва лаборатория таҳлилларини ўтказиш керак.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратни ҳомиладор аёлларга фақат жуда зарур ҳолларда буюриш лозим. Суюқлик мувозанатини, глюкоза ва электролитларнинг концентрациясини кузатиш, шунингдек она ва ҳомилада кислота ишқор мувозанатини вақти-вақти билан кузатиб туриш зарур. Юборилган суюқликнинг миқдори, чақирилаётган сийдик ва электролитларнинг зардобдаги даражасини кузатиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Препаратни турли генезли, қусиш, диарея оқибатидаги дегидратацияда, операциядан кейинги даврда, коллапсда, шокда (турли қон ўрнини босувчилари ва шокка қарши суюқликларнинг комопненти сифатида), йўқотилган суюқликнинг ўрнини тўлдириш учун, операция вақтида ва ундан кейин қон плазмаси ҳажмини тутиб туриш учун, организмда углеводларни етишмовчилигининг ўрнини қоплаш учун, геморрагик диатезларда, дезинтоксикация мақсадида инфузион даволаш учун, шунингдек бошқа препаратларнинг эритмаларини тайёрлаш учун қўлланади.

Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, гипергликемия, қандли диабет, ўпка, мияни шишиши билан хавфини солувчи қон айланишини бузилишлари, сурункали буйрак ва юрак етишмовчилиги, кортикостероидларнинг катта дозалари билан даволаш, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни глюкокортикостероидлар билан бирга қўлланганда гипернатриемия кучаяди. Шунинг учун уни кортикостероидлар, кортикотропин олаётган пациентларга, шунингдек туз тўпланишига мойиллиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати

3 йил.

Рангсиз, тиниқ суюқлик.
Вена ичига (в/и) томчилаб юборилади.

Юборишдан олдин эритмани 36-380С гача иситиш керак. Препаратни йирик периферик веналарни таъсирланишини иложи борича камайтириш учун кичик диаметрли игналар ёрдамида секин юбориш тавсия қилинади.

Эритмани қон томирдан ташқари тўқимага тушиши оқибатида инфильтратларни ҳосил бўлишига йўл қўйилмасин. Дозалаш шифокорнинг кўрсатмасига биноан амалга оширилади ва пациентнинг ёши, тана вазни, клиник ҳолати ва лаборатор текширишларининг кўрсаткичларига боғлиқ бўлади. Одатда суткада 300-1500 мл дан, минутига максимал 80 томчигача, болаларга соатига 5 мл/кг тезликда қўлланади.

Катталар учун максимал суткалик доза 2000 мл ни ташкил қилади.

Препаратни гематокрит ва қондаги электролитларнинг концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқлик мувозанатини ҳар 6 соатда аниқланади.

Ортиқча сувли интоксикацияси синдроми билан харакетланади. Дарҳол юборишни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак. Натрий хлоридининг гипертоник эритмасини, кучли диуретикларни (ўткир юрак етишмовчилигида ва ўпка шишида) юбориш, электролитлар мувозанатини тўғрилаш тавсия қилинади.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

REGIDRATONIK infuziya uchun eritma 250ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
REGIDRATONIK infuziya uchun eritma 250ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
REGIDRATONIK infuziya uchun eritma 250ml dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
REGIDRATONIK infuziya uchun eritma 250ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
REGIDRATONIK infuziya uchun eritma 250ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
REGIDRATONIK infuziya uchun eritma 500ml
REGIDRATONIK FORTE infuziya uchun eritma 250ml
REGIDRATONIK FORTE infuziya uchun eritma 100ml
REGIDRATONIK infuziya uchun eritma 100ml
Narh: 9 200 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
REGIDRATONIK infuziya uchun eritma 500ml
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9