×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ENERFOS poroshok 5,0g

Kategoriya:
- Dori vositalari
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
фруктозо-1,6-дифосфат натриевая соль
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- С01ЕВ07
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

EFFEKT YeRNAST kapsulalar Rusan Pharma LTD Индия
NEUROCOMPLEX KIDS stiki 1,5g N20 BIOTACT DEUTSCHLAND O'zbekiston
73 990 s`om dan
33 700 s`om dan
BLOKART V 12 poroshok 3ml N5 Casasco Argentina
390 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
фаол модда:

фруктозо-1,6-дифосфати октагидрати тринатрийли тузи                         6,1 г;

ёки

фруктозо-1,6-дифосфати тригидрати тринатрийли тузи,                          5,0 г;

бу Фруктозо-1,6-дифосфор кислотасига эквивалент                                3,75 г.                                         3,75 г;

Инфузион эритмани тайёрлаш учун 6,1 г ёки 5,0 г кукун, эритувчи билан комплектда тиббиётда қўлланилишга доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Фосфат ҳужайра ичи суюқлигининг таркибидаги асосий анион ҳисобланади. У плазмада икки хил органик ва ноорганик шаклларда фосфолипидлар компоненти: ферментлар ва нуклеин кислоталар кофактори сифатида тақдим этилган.

Фосфат бир қатор физиологик жараёнларда асосий роль ўйнайди, чунки: у макроэргик боғлиқлик (аденозинтрифосфат) ҳосил бўлишида, тўқималарга кислород етказилишида (2,3 – дифосфоглицерат), гликолиз бошқарувида, қон плазмасида ва сийдикда рН даражаларини таъминлашда иштирок этади.

Катта ёшдаги одамларда фосфат даражасининг меъёрий кўрсаткичи 0,8 дан 1,5 ммоль/л гача бўлади.

Гипофосфатемия кўпинча турли клиник вазият: ҳам шошилинч вазиятлар (гемотрансфузия, экстракорпорал қон айланиши), ҳам сурункали - алкоголизм ва алкоголли абстинент синдроми, узоқ вақт мобайнида фосфат боғловчи антацидларни қабул қилиш, оғир ва кенг соха куйишлари, диабетик кетоацидоз, респиратор алкалоз, жарроҳлик аралашувларидан сўнг тикланиш, қалқонсимонолди  бези  гиперфункцияси, D витамини танқислиги каби ҳолатларда ҳам учрайди.

Фосфат қабул қилиш ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва етарли миқдорда керакли воситалар билан озиқланмаслик оқибатидаги гипофосфатемия натижасида юзага келувчи респиратор етишмовчилик билан оғриган беморларда нафас мушаклари функциясини яхшилайди.

Оғир гипофосфатемия ҳолатлари кўпинча парентерал озиқланувчи пациентларда, организмга етарли миқдорда фосфат тушмаслиги оқибатида ҳам пайдо бўлади.

Парестезия, мушак гипотонияси ва гипервентиляция каби гипофосфатемиянинг клиник аломатлари, айниқса, оғир даражадаги фосфат етишмовчилиги ҳолатида намоён бўлади. Шунингдек, яққол клиник аломатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда ҳам фосфат танқислиги оқибатида айрим метаболик функцияларнинг бузилиши юз бериши мумкин.

 Фосфорнинг керакли даражада  ўзлаштирилиши  парентерал озиқланиш  вақтида аминокислоталар ва углеводларнинг тўғри ўзлаштирилиши учун муҳим омил эканлиги тадқиқотларда кўрсатилган. D-фруктозо-1,6-дифосфат каби моддалар алмашинувини рағбатлантирувчи органик фосфатларни қабул қилиш қон зардобида  фосфатнинг физиологик даражаси тез тикланишини таъминлайди. D-фруктозо-1,6-дифосфат фармакологик дозаларда ҳужайра мембранаси билан ўзаро таъсири, циркуляциядаги  калийнинг ҳужайра ичига киришига  ёрдам беради ва ҳужайра ичи юқори энергетик фосфат пули (тўплами) ва 2,3-дифосфоглицерат ҳосил бўлишини  кучайтиради.

Тўлиқ парентерал овқатланиш учун қўшимчаларда D-фруктозо-1,6-дифосфатнинг катионлар, айниқса, кальций ионлари билан мувофиқлиги ноорганик фосфатга нисбатан анча яхшироқдир.

250 мг/кг дозада вена ичидан юборилгандан 5 дақиқадан сўнг препаратнинг қон плазмасидаги концентрацияси 770 мл/л ни ташкил этади,  80 минутдан сўнг қон плазмасида препаратнинг аҳамиятли концентрацияси аниқланмаган. Препаратнинг қон плазмасидан ярим чиқарилиши даври - Т½  10-15 минутни ташкил қилади. Фруктозо-1,6-дифосфати фосфатаза ҳамда ва эритроцитлар мембранаси ва қон плазмасида сақланувчи бошқа ферментларнинг таъсири бошида монофосфат, триозофосфатлар ва анорганик фосфатларга тезда айланиши ва қон томирдан ташқаридаги бўшлиқда уни тақсимланиши оқибатида қон плазмасидан чиқарилади.

Юз бериши мумкин бўлган ҳолатлар:

-       тери қопламаларининг  қизариши, юрак уришиниг тезлашиши,  қўл-оёқлар увишиши (препарат 10 мл/минутига юқори тезликда юборилган ҳолатда); 

- иситмалаш реакциялари, инъекция жойининг инфекцияланиши, юборилган жойда оғриқ ҳисси, терини таъсирланиши, тромбозлар, флебитлар, экстравазация.

Жуда кам ҳолларда:

-   гиперфосфатемия (мувофиқлаштирилмаган дозаларда);

-   турли оғирлик даражадаги аллергик реакциялар,  анафилактик шокка қадар

       Ножўя реакциялар юзага келганда дархол препаратни тўхтатиш керак, ишлатилмай қолган суюқликни текширув учун олиб қўйиш тавсия қилинади

Шифокор рецепти бўйича.
Инфузия вақтидаги экстравазация оғриқ ва маҳаллий таъсирланишга олиб келиши мумкин.

Даволаш вақтида плазмада электролитлар даражасини назорат қилиб бориш лозим. Креатинин клиренси 50 мл/минутига паст бўлган пациентларда плазмада фосфат даражасини назорат қилиш ва зарур ҳолларда, препарат дозасини камайтириш тавсия этилади.

Эритма мутлақо тиниқ бўлмаса, ундан фойдаланмаслик керак.

Препаратнинг транспорт воситаларини ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашга таъсир қилмайди ёки аҳамиятга эга бўлмаган даражада  таъсир кўрсатади.

Эҳтиёткорлик чоралари

Энерфос юборилганда эритмани тери ости тўқимасига тушиши ўртача махаллий оғриқни чиқаради.

- ўткир миокард инфаркти;

- шок ҳолатлари; 

- сурункали юрак етишмовчилиги;

- миокарднинг интраоперацион ишемияси; 

- турли ўчоқлардаги ишемия (жумладан оёқларнинг оғир ишемияси);

- бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши;

- метаболизм бузилиши билан чақирилган гипофосфатемия;

- юракда ўтказиладиган жарроҳлик амалиётида экстракорпорал қон айланиши ва массив трансфузия оқибатида  дифосфоглицерат миқдорининг камайиши; 

- спорт тиббиётида интенсив жисмоний юкламадан кейин йўқотилган қувватни тиклаш учун;

- хаддан ташқари жисмоний зўриқиш синдромини олдини олиш, экстремал жисмоний зўриқишларга мослашишни яхшилаш учун қўлланилади.

-       препаратга юқори сезувчанлик;

-       фруктозага ирсий ўзлаштираолмаслик;

-       гиперфосфатемия;

-       буйрак етишмовчилиги;

-       18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);

-       ҳомиладорлик ва лактация даври (самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас.

Фармакологик ўзаро таъсир ҳолатлари маълум эмас. Препарат рН 5,5 ҳолатида эрийдиган препаратлар ёки ишқорий кальций эритмалари билан бирга ишлатилмасин. Бошқа препаратлар билан бирга қўлланилиши бўйича тадқиқотлар ўтказилмаганлиги сабабли Энерфос препаратини бошқа препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Энерфос эритмаси 1 минутда 10 мл дан кўп бўлмаган тезлик билан вена ичига юборилади.

Эритмани тайёрлаш: лиофилизирланган кукун флакондаги 50 мл дистиллирланган сувда эритилади.

Тавсия этиладиган бир марталик доза, касалликнинг оғирлик даражасига кўра белгиланади. Ўткир ҳолатларда, одатда 125-175 мг/кг (суткада 2 флаконга тўғри келади), максимал 250 мг/кг юборилади Юқорироқ дозаларни юбориш лозим бўлганида суткалик  дозани 2га бўлиб юбориш тавсия этилади. Сурункали ҳолатларда доза бир кг тана вазнига 75мг дан 160 мг гача  (1-2 флакон 5 г дан).

Миокарднинг интраоперацион ишемиясида препарат кардиоплегик эритма таркибига бевосита юборилишидан олдин қўшилади. Жарроҳлик амалиётларидан олдин ва 1-2 кун давомида операциядан кейин, 3-5 кун давомида суткасига 1 флакондан инфузияларнинг профилактик курсларини ўтказиш тавсия қилинади. Ортиқча фосфор тўпланмаслиги учун препарат дозаси гипофосфатемиянинг оғирлик даражасига кўра белгиланади. Тўлиқ парентерал озиқланишда бўлган беморларга препарат дозаси тавсия этилган суткалик фосфор дозасига боғлиқ равишда белгиланади.

Тавсия этилган дозаларни ошириб юбориш мумкин эмас.

Эритма (ҳам тайёрланган, ҳам қўлланилишга тайёр эритма) бир марта қўллашга ишлатилиши керак. Эритма тайёрланганидан кейин дарҳол қўлланилиши керак. Чўкмаси ишлатилмайди.

 

Доза ошириб юборилиши ҳолатлар номаълум.

Шунга қарамасдан Энерфосни кўп ва/ёки тез-тез қўлланилиши назарий жиҳатдан гиперфосфатемияга чақириши мумкин, бу эса ўз навбатида гипокальциемия ривожланишига олиб келиши мумкин.  

Даволашда препаратни дарҳол тўхтатиш ва электролитлар дисбалансини мувофиқлаштириш тавсия қилинади, препаратни юбориш натижасига эга бўлди.

Фосфатемия яққоллигини камайтириш учун махсус тадбирларни ўтказиш зарур бўлиши мумкин, фосфор сақловчи хелат ҳосил қилувчи агентларни перорал қабул қилиш ёки гемодиализ ўтказиш.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ENERFOS poroshok 5,0g dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ENERFOS poroshok 5,0g dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ENERFOS poroshok 5,0g dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ENERFOS poroshok 5,0g dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ENERFOS poroshok 5,0g dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
YeZAFOSFINA infuziya uchun eritma 10g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Italiya
  • Faol modda: фруктозо-1,6-дифосфат натриевая соль ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Biomedica Foscama Group S.p.A.
Narh: 277 200 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
ENERFOS eritma 100 ml 5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Jurabek Laboratories, СП ООО
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9