×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

MOKSITAV ko'z tomchilari 5ml 0,5%

Kategoriya:
- Antibiotiklar
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Моксифлоксацин
Ishlab chiqaruvchi:
- Aseptica, ООО
Vakil:
- Aseptica
ATX kodi:
- J01MA14
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 49 ta dorixonasida topildi

ico 44 500 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 45 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

FLEKSID infuziya uchun eritma 100ml 5mg/ml N1 Sandoz Pharmaceuticals d.d., Словения произведено: Lek d.d. Sloveniya
STREPTOMISIN poroshok 1g N1 Reyoung Pharmaceutical Co., Ltd Xitoy
2 500 s`om dan
GULSEF SB poroshok 1000mg/500mg N1 Karbon Pharma Pvt. Ltd. Hindiston
20 541 s`om dan
METRONIDAZOL tabletkalari 250mg N20 Remedy, СП ООО Узбекско-Британское O'zbekiston
3 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

1 мл препарат эритмаси  қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: моксифлоксацин (моксифлоксацин гидрохлорид шаклида) – 5,0 мг;

ёрдамчи моддалар: натрия хлориди, бор кислотаси, натрия гидроксиди ёки хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Кўз томчилари 0,5% 5 мл дан тиқин-томчилагич ва ҳимоя халқаси билан таъминланган бураладиган ҳимоя қопқоқли полиэтилен флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Моксифлоксацин – тўртинчи авлод фторхинолони – бактериал ДНК ни репликацияси рекомбинацияси ва тикланиши учун зарур бўлган ДНК-гираза ва топоизомераза IV ни бостиради.

Фторхинолонларга, шу жумладан моксифлоксацинга бактерияларнинг чидамлилиги, умуман ДНК-гираза ва топоизомераза IV ни кодловчи генларнинг мутацияси билан чақирилади. Грамманфий бактериялар орасида моксифлоксацинга чидамлилик mаr (кўп сонли антибиотикорезистентлик) ва qnr (хинолонларга резистентлик) ген тизимларининг мутацияси оқибатида ривожланиши мумкин. Бета-лактамлар, макролидлар ва аминогликозидлар билан қарама-қарши чидамлиликни бўлиши мумкинлиги, таъсир механизмидаги фарқларни назарда тутиб, тахмин қилинмайди.

Европа антибактериал препаратларга чидамлиликни тестлаш бўйича қўмитаси (EUCAST) томонидан олинган минимал бостирувчи концентрацияларининг эгри чизиғининг (МПК) (мг/л) чегара концентрациялари қуйидагича:

  • Staphylococcus species           S ≤ 0,5, R > 1
  • Streptococcus А, В, С, G           S ≤ 0,5, R > 1
  • Streptococcus pneumoniae           S ≤ 0,5, R > 0,5
  • Haemophilus influenzae           S ≤ 0,5, R > 0,5
  • Moraxella catarrhalis           S ≤ 0,5, R > 0,5
  • Enterobacteriaceae        S ≤ 0,5, R > 1
  • Тури ҳисобга олинмаганда           S ≤ 0,5, R > 1

In vitro шароитида олинган чегара концентрациялари, моксифлоксацин тизимли қўлланганида клиник самарадорлигини башорат қилиш имконини берди. Бу маълумотларни препаратни маҳаллий офтальмологик ишлатилишига қўллаш мумкин эмас, чунки бир томондан, кўзда унинг жуда юқори концентрациясига эришилади, бошқа томондан, маҳаллий физик-кимёвий шароитларнинг хусусиятлари қўллаш жойида унинг фаоллигига таъсир кўрсатиши мумкин.

Бактерияларнинг маълум турларини орттирилган антибиотикорезистентликнинг тез-тезлиги географик ҳолат ва вақтга қараб ўзгариши мумкин. Чидамлилик тўғрисидаги маҳаллий маълумотларга таянган афзал, айниқса, агарда гaп оғир инфекцияларни даволаш тўғрисида бораётган бўлса. Зарурати бўлганида, моксифлоксацинга чидамлиликни ривожланиш тез-тезлигини, хаттоки айрим инфекцияларда уни ишлатилиши шубҳа остига олинадиган ҳудудларда, мутахассисга мурожаат қилиш керак.

Одатда сезгир микроорганизмлар

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium турлари, шу жумладан Corynebacterium diphtheriae, Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans гуруҳи

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Enterobacter cloacae, Haemophilus influenzae, Klebsiella oxytoca, Moraxella catarrhalis, Serratia marcescens

Анаэроб микроорганизмлар: Proprionibacterium acnes

Бошқа микроорганизмлар: Chlamydia trachomatis

Орттирилган чидамлиликни ривожлантириш қобилиятига эга микроорганизмлар

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (метициллинга чидамли), Staphylococcus, коагулазонегатив турлари (метициллинга чидамли)

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Neisseria gonorrhoeae

Бошқа микроорганизмлар: йуқ

Табиий чидамли микроорганизмлар

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Pseudomonas aeruginosa

Бошқа микроорганизмлар: йуқ


МОКСИТАВ эритмаси кўз томчиларини маҳаллий юборилгандан кейин моксифлоксацин қон айланиш тизимига сўрилади. Моксифлоксациннинг концентрациялари, препаратни иккала кўзга 4 кун давомида кунига 3 марта олган, иккала жинсдаги 21 та текширилган пациентнинг қон плазмасида аниқланган. Ўртача барқарор максимал концентрацияси (Сmах) ва эгри чизиқ остидаги майдон (AUC) мувофиқ 2,7 нг/мл ва 41,9 нг*ч/мл ни ташкил қилган. Бу кўрсаткичлар моксифлоксациннинг 400 мг ли терапевтик дозаси перорал юборилганидан кейин кузатиладиган ўртача Сmах ва AUC дан тахминан 1600 ва 1200 марта паст бўлган. Моксифлоксацинни қон плазмасидан ярим чиқарилиш вақти тахминан 13 соатга тенг.
Қуйидаги нохуш самаралари даволаш билан боғлик деб баҳоланган ва қуйидаги мезонлар бўйича таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам (≥1/10 000 дан <1/1000 гача), жуда кам (<1/10 000) ёки номаълум (баҳолаш учун маълумотлар етарли эмас). Тез-тезлигини баҳолашнинг ҳар бир гуруҳида нохуш самаралар жиддийлигини камайиши тартибида келтирилган.

Қон айланиши ва лимфатик тизимини бузилишлари: жуда кам холатларда: гемоглобиннинг даражасини пасайиши.

Нерв тизимини бузилишлари: жуда кам холатларда: таъмни ўзгариши; тез-тез эмас: бош оғриғи, парестезия

Кўз томонидан бузилишлар: жуда кам холатларда: кўз оғриғи, кўзларни таъсирланиши, кўзларнинг қуруқлиги, кўзни қичишиши, конъюнктивал гиперемия, кўзни гиперемия; жуда кам холатларда: шох парданинг эпителиал нуқсони, нуқтали кератит, шох пардани бўялиши, конъюнктива остига қон қуйилиши, конъюнктивит, кўзни шиши, кўзда нохуш ҳислар, кўришни хиралашиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, қовоқларнинг касалликлари, қовоқ эритемаси.

Нафас йўлларининг бузилишлари, кўкракдаги ва медиастинал бузилишлар: жуда кам холатларда: бурунда дискомфорт, ютқун-ҳиқилдоқ оғриғи, ёт жисм ҳисси (ютқунда).

Меъда-ичак бузилишлари: жуда кам холатларда: қусиш.

Гепатобилиар бузилишлар: жуда кам холатларда: аланинаминотрансферазанинг даражасини ошиши, гамма-глютамилтрансферазанинг даражасини ошиши

Дори препаратининг клиник текширишларида хабар берилмаган қуйидаги ножўя реакциялари, препарат бозорга чиққанидан кейинги текширишлари вақтида аниқланган. Бу ножўя самараларини пайдо бўлиш жуда камлиги тоифаси номаълум ва мавжуд маълумотлар уларни баҳолаш учун етарли эмас.

Юрак фаолиятини бузилишлари: номаълум: кучли юрак уриши

Нерв тизимини бузилишлари: номаълум: бош айланиши

Кўз томонидан бузилишлар: номаълум: эндофтальмит, ярали кератит, шох парданинг эрозиялари, шох пардада тирналишлар, кўз ички босимини ошиши, шох пардани хиралашиши, шох парда инфильтрати, шох пардада қатламлар, кўз аллергияси, кератит, шох пардани шиши, ёруғликдан қўрқиш, шох пардани шикастланиши, блефарит, қовоқни шиши, кўз ёши ажралишини кучайиши, кўздан ажралмалар, кўзларда ёт таналар ҳис қилиш

Нафас йўлларини бузилишлари, кўкракдаги ва медиастинал бузилишлар: номаълум: ҳансираш

Меъда-ичак бузилишлари: номаълум: кўнгил айниши

Тери ва тери ости тўқимасини бузилишлари: номаълум: эритема, тошма, қичишиш

Иммун тизимини бузилишлари: номаълум: юқори сезувчанлик

Тизимли юбориладиган хинолонларни олган беморларда жиддий, баъзида эса, фатал ўта юқори сезувчанлик (анафилактик) реакциялар, айрим беморларда – биринчи дозадан кейинроқ аниқланган. Баъзи реакциялар юрак-томир етишмовчилиги, хушдан кетиш, ангиневротик шиш (шу жумладан ҳиқилдоқ, ютқун ёки юзни шиши), нафас йўлларининг спазми, ҳансираш, эшакеми ва қичишиш билан кечган.

МОКСИТАВ эритмаси кўз томчиларига аллергик реакциялар пайдо бўлганида, дори препаратини қўллашни тўхтатиш керак. Моксифлоксацинга ёки маҳсулотнинг бошқа компонентига жиддий ўткир ўта юқори сезувчанлик реакцияларида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш талаб қилиниши мумкин. Кислородли ва сунъий нафас билан даволаш талаб қилиниши мумкин.

Бошқа антибактериал воситалар ҳолларидаги каби, узоқ вақт қўллаш, сезгир бўлмаган микроорганизмлар, шу жумладан замбуруғларни ўсишига олиб келиши мумкин. Агарда суперинфекция юз берса, препаратни ишлатишни тўхтатинг ва муқобил даволашни бошланг.

Янги туғилган чақалоқларда конъюнктивитни даволаш учун МОКСИТАВ эритмаси кўз томчиларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини аниқлаш учун маълумотлар етарли эмас. Шунинг учун ушбу дори препаратини янги туғилган чақалоқлардаги конъюнктивитни даволаш учун ишлатиш тавсия қилинмайди.

МОКСИТАВ эритмаси кўз томчиларини гонококкли конъюнктивитни, шу жумладан чақалоқлардаги гонококкли офтальмияни олдини олиш ёки эмпирик даволаш учун, фторхинолонга чидамли Neisseria gonorrhoeae тарқалганлиги туфайли қўллаш мумкин эмас. Neisseria gonorrhoeae чақирган кўз инфекцияси бўлган пациентлар тегишли тизимли даволашни олишлари керак.

Ушбу дори препарати 2 ёшдан кичик пациентларда Chlamydia trachomatis ни даволаш учун тавсия қилинмайди, чунки у ушбу тоифа пациентлар учун текширилмаган. Chlamydia trachomatis чақирган кўз инфекцияси бўлган 2 ёшдан ошган пациентлар тегишли тизимли даволашни олишлари керак.

Офтальмияси бўлган янги туғилган чақалоқлар, ҳолатига мувофиқ даволаш, масалан Chlamydia trachomatis ёки Neisseria gonorrhoeae чақирган инфекцияларда тизимли даволашни олишлари лозим.

Пациентларга, агарда уларда кўзнинг бактериал инфекциянинг белгилари ва симптомлари бўлса контакт линзаларни тақмасликни тавсия қилиш керак.

Хомиладорлик ва лактация қўлланиши

Хомиладор аёлларда МОКСИТАВ эритмаси кўз томчиларини қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Бироқ ҳомиладорликка таъсирини эҳтимоли кам, чунки моксифлоксациннинг тизимли таъсири аҳамиятсиздир. Препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин.

Моксифлоксацинни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум. Ҳайвонларда ўтказилган текширишлар, моксифлоксацин перорал қабул қилинганидан кейин кўкрак сутида паст даражасини кўрсатди. Бироқ МОКСИТАВ эритмаси кўз томчиларини терапевтик дозаларини эмизилаётган болага таъсири кутилмайди. Препаратни эмизишда қўллаш мумкин.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Бошқа кўз томчилари ҳолидаги каби, кўришни вақтинчалик хиралиги ёки кўришни бошқа бузилишлари автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Агарда томизилганидан кейин кўришни ноаниқлиги аниқланса, унда автомобилни ҳайдаш ёки механизмлар билан ишлашни бошлашдан олдин, пациент кўриш яхшилангунича кутиб туриши керак.

Педиатрияда қўлланиши

Болалар, шу жумладан янги туғилган чақалоқлар иштирокидаги клиник синовларнинг маълумотларига кўра, болаларда ножўя реакцияларнинг тури ва оғирлиги, катталарда аниқланганлар билан бир хил бўлган.

 

Моксифлоксацинга сезгир штаммлар томонидан чақирилган йирингли бактериал конъюнктивитни маҳаллий даволаш. Антибактериал воситаларни ишлатиш бўйича расмий тавсияларни ҳисобга олиш лозим.
Фаол моддаларга, ёрдамчи моддаларга ёки бошқа хинолонларга юқори сезувчанлик.
МОКСИТАВ эритмаси 0,5% кўз томчилари билан ўзаро таъсирни ўрганиш бўйича махсус текширишлар ўтказилмаган. Дори препарати кўзга маҳаллий қўлланганидан кейин моксифлоксациннинг паст тизимли концентрациясини ҳисобга олиб, дорилар билан ўзаро таъсирининг эҳтимоли жуда кам.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг!

Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати

2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

Кўз томчилари кўринишида маҳаллий қўлланиши

Катталар ва кексаларда қўллаш: шикастланган кўзга бир томчидан кунига 3 марта. 5 кундан кейин инфекция кучсизлаша бошлайди, шундан кейин даволашни яна 2-3 кун давом эттириш лозим. Агарда даволаш бошланганидан кейин 5 кун ўтгач яхшиланиш белгилари бўлмаса, ташҳисни ва ёки даволашни қайта кўриб чиқиш лозим.

Даволашнинг давомийлиги касалликнинг оғирлиги ва инфекциянинг бактериологик кечишига боғлиқ.

Болаларда қўлланиши: дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Жигар ва буйрак етишмовчилигида қўлланиши: дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Дозатор-учлик ва эритмани ифлосланишини олдини олиш учун, қовоқлар, уни ўраб турувчи соҳалар ёки бошқа юзаларга дозатор-учликни тегишига йўл қўймаслик учун эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препаратни буруннинг шиллиқ қавати орқали сўрилишини олдини олиш учун, айниқса болаларда ва янги туғилган чақалоқларда, бурун кўз ёши каналига томчилар юборилганидан кейин 2-3 минутга бармоқлар билан ёпиб туриш лозим.

Агарда биттадан ортиқ маҳаллий офтальмологик дори воситаси ишлатилаётган бўлса, дориларни юбориш орасидаги 5 минутли танаффусга амал қилиш лозим.

Болалар, шу жумладан янги туғилган чақалоқлар иштирокидаги клиник синовларнинг маълумотларига кўра, болаларда ножўя реакцияларнинг тури ва оғирлиги, катталарда аниқланганлар билан бир хил бўлган.
МОКСИТАВ эритмаси кўз томчиларининг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йуқ. Конъюнктивал бўшлиқнинг офтальмологик воситалар учун чекланган сиғими дори препаратларнинг дозасини ошириб юборилишини инкор қилади. Тасодифан ютиб юборилганида бир флакондаги моксифлоксациннинг концентрацияси нохуш оқибатларни чақириш учун ҳаддан ташқари кам.

 

Хомиладор аёлларда МОКСИТАВ эритмаси кўз томчиларини қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Бироқ ҳомиладорликка таъсирини эҳтимоли кам, чунки моксифлоксациннинг тизимли таъсири аҳамиятсиздир. Препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин.

Моксифлоксацинни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум. Ҳайвонларда ўтказилган текширишлар, моксифлоксацин перорал қабул қилинганидан кейин кўкрак сутида паст даражасини кўрсатди. Бироқ МОКСИТАВ эритмаси кўз томчиларини терапевтик дозаларини эмизилаётган болага таъсири кутилмайди. Препаратни эмизишда қўллаш мумкин.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

MOKSITAV ko'z tomchilari 5ml 0,5% dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
MOKSITAV ko'z tomchilari 5ml 0,5% dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
MOKSITAV ko'z tomchilari 5ml 0,5% dori vositasi Aseptica, ООО tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
MOKSITAV ko'z tomchilari 5ml 0,5% dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
MOKSITAV ko'z tomchilari 5ml 0,5% dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
LAKSOMOKSIV eritma 400mg/100ml 100ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: KARBONPHARMAPVT.LTD.
  • Vakil: NUTRIMED
KINOLOKS tabletkalari 400mg N5
Narh: 52 000 so'mdan Batafsil
ODISIN ko'z tomchilari 5ml 0,5% N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Bangladesh
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Beximсo Pharmaceuticals Ltd
  • Vakil: OMEGA SINTEZ
MOKSIFLOKSASIN infuziya uchun eritma 100ml 0,4%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Zieva Farm, Индия произведено: Realcade Lifescience Pvt. Ltd
MOKSAFOR infuziya uchun eritma 100ml 400mg/100ml
MOKSAFOR infuziya uchun eritma 250ml 400mg/250ml
MOKSI — G tabletkalari 400mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Gruziya
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: GM Pharmaceuticals Ltd, OOO
  • Vakil: GMP
MOFTREKS ko'z tomchilari i ushnie 10ml 0,5% N1
MOKSIKUM tabletkalari 400mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 91 800 so'mdan Batafsil
MOKSIKUM infuziya uchun eritma 250ml 400mg/250ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 108 500 so'mdan Batafsil
MOKSOFT ko'z tomchilari 5ml 0,5% N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Alembic Pharmaceuticals Limited
AVELOKS tabletkalari 400mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Bayer Pharma AG
BIVOKSA ko'z tomchilari 5ml 0,5% N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ruminiya
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ophthalmics, Великобритания произведено: S.C. Rompharm Company S.R.L.
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
APDROPS ko'z tomchilari 5ml 0,5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Ajanta Pharma Limited
Narh: 58 800 so'mdan Batafsil
MOKSISIN ko'z tomchilari 5ml 0,5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Armaniston
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Ликвор ФармКомпания
Narh: 49 000 so'mdan Batafsil
MAKSIFLOKS ko'z tomchilari 5ml 5mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ruminiya
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: S.C. Rompharm Company S.R.L.
Narh: 38 949 so'mdan Batafsil
VIGAMOKS tomchilar 5ml 0,5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belgiya
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Алкон-Куврер Н.В. С.А.
ROTOMOKS infuziya uchun eritma 250ml 400mg/250ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Моксифлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Scan Biotech Ltd
Ishlab chiqaruvchining dorilari
VIROSTAV ko'z tomchilari 10ml 0,1%
Narh: 49 000 so'mdan Batafsil
DROPOLAK ko'z tomchilari 5ml 0,5%
Narh: 36 000 so'mdan Batafsil
DOLKAIN ko'z tomchilari 10ml 0,5%
Narh: 38 000 so'mdan Batafsil
FLUTINOS sprey 12ml 0,05%
Narh: 63 000 so'mdan Batafsil
KSILOMER S EVKALIPTOM sprey 10ml 0,1%
Narh: 22 000 so'mdan Batafsil
KSILOMER S EVKALIPTOM sprey 10ml 0,05%
Narh: 22 000 so'mdan Batafsil
EMOTROP ko'z tomchilari 5ml 1% N1
Narh: 38 000 so'mdan Batafsil
SINOZOL ko'z tomchilari 10ml N1
TOBRADROP DX ko'z tomchilari 5ml
Narh: 46 000 so'mdan Batafsil
KROMOVIZ ko'z tomchilari 10ml 4%
Narh: 34 800 so'mdan Batafsil
Narh: 38 800 so'mdan Batafsil
KSILOMER sprey 15ml 0,05%
Narh: 15 700 so'mdan Batafsil
KSILOMER sprey 15ml 0,1%
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
TRIODEKS ko'z tomchilari i ushnie 5ml
Narh: 38 000 so'mdan Batafsil
TIMOPRESS ko'z tomchilari 5ml 0,5%
MONODEKS ko'z tomchilari 5ml 0,1%
DROPOFENAK ko'z tomchilari 5ml 0,1%
Narh: 28 000 so'mdan Batafsil
Narh: 12 000 so'mdan Batafsil
TOBRADROP ko'z tomchilari 5ml 0,3% N1
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
TAUMED ko'z tomchilari 10ml 4%
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
FRAMEKS sprey 15ml 1,25%
Narh: 35 800 so'mdan Batafsil
Narh: 42 600 so'mdan Batafsil
NOZATON sprey 12ml 0,05%
Narh: 70 000 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9