×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 500ml 6%

Kategoriya:
- Qon va qon aylanishi
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Гидроксиэтилкрахмал
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- B05AA07
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

MAGNIYA SULFAT inyeksiya uchun eritma 5ml 25% N10 Novopharma plus, СП ООО O'zbekiston
2 800 s`om dan
MULTITON infuziya uchun eritma 200ml Remedy Group СП OOO O'zbekiston
15 000 s`om dan
TIVORTIN infuziya uchun eritma 100ml 42mg/ml ООО “Юрия-Фарм” Ukraina
57 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: Инфузия учун эритма.

Таркиби:

фаол модда:гидроксиэтилкрахмал ўртача молекуляр вазни 200 000, ўрин алмашиниш даражаси 0,45-0,55 – 60,0 г ва 100 г.

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 9,0 г,  инъекция учун сув – 1 литргача.                                      

6% ва 10% ли инфузия учун эритма 100, 250 ва 500 мл дан флаконларда.
Плазмафор инфузион эритмаси – бу натрий хлоридининг изотоник эритмасидаги гидроксиэтил крахмал синтетик коллоидининг ўртача молекуляр вазни 200 000 дальтон ва моляр ўрин алмашиниш даражаси 0,45-0,55 бўлган 6% (изотоник эритма) ва 10% (гиперонкотик) ли эритмаси.

Плазмафор препаратини оригинал субстанциясининг физик-кимёвий хусусиятлари, гиповолемия ва шокда, шунингдек терапевтик гемодилюция учун қўлланганда: марказий ва периферик гемодинамикани, микроциркуляцияни нормаллашиши, аъзо ва тўқималарга кислородни етказиб бериш ва улар томонидан сарфланиши яхшиланиши, капиллярлар деворларини тикланиши (қон томири деворларини ўтказувчанлигини нормаллашиши), маҳалий яллиғланиш реакцияларини камайиши, тўлақонли иммун жавобни фаоллашуви, мўътадил гемодилюция фонида қоннинг шаклли элементларини, физиологик тўпланган жойдан сафарбар қилиниши ва фаол метаболизмга жалб килиниши ҳисобига препаратнинг юқори терапевтик самарадорлигини таъминлайди.

Сувни боғлаш ва ушлаб қолиш ҳисобига, препарат юборилган суюқлик ҳажмининг 100% ни (6% эритма учун) ва 130-140% ни (10% эритма учун) ташкил этувчи волемик таъсирга эга ва бу таъсир 4-6 соат давомида барқарор сақланиб туради.

Бундан ташқари, препарат гематокрит кўрсаткичларини пасайтириши ҳисобига қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди, қон плазмасини қовушқоқлигини камайтиради, тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради ва эритроцитлар адгезиясига тўсқинлик қилади.

Амилаза таъсирида Плазмафор куйимолекуляр (70000 дальтондан кичик) фрагментларгача парчаланади, улар буйраклар орқали чиқарилади. Тузилиши бўйича ГЭК гликогенга ўхшаш, айнан шу билан унинг юқори даражада ўзлаштира олиниши ва анафилактик реакцияларни юз бериш хавфини пастлиги изохланади.

Препаратнинг қон зардобидаги максимал концентрацияси (Cmax) – 11,1±2,7 мг/мл ни ташкил қилади. Юбориш тезлиги ва инфузия қилишдан мақсадга кўра, ярим чиқарилиш вақти (Т1/2) 5-6 соатни ташкил қилади. Клиренс кўрсаткичи минутига 7,33 млни ташкил қилади. Препаратни юбориш бошланганидан кейинги, биринчи 12 соат давомида сийдикда гидроксиэтилкрахмалнинг 24,48±3,93 г миқдори (юборилган миқдорнинг 49%) аниқланади. Юборилгандан сўнг препарат буйраклар орқали (24 соат давомида тахминан 70%) ва сафро орқали чиқарилади. Плазмафор жигар, ўпка, талоқ ва лимфа тугунларига токсик таъсир кўрсатмаган холда, оз миқдорда ретикуло-эндотелиал тизими ҳужайраларида тўпланади, аммо бу клиник аҳамиятга эга эмас.

Гидроксиэтилкрахмалга аллергик ва жудак кам холларда анафилактоид реакциялар, жумладан тери реакциялари, артериал гипотензия ва шок, бронхоспазм, нафас олишни қийинлашиши, юрак етишмовчилиги каби холатлар кузатилиши мумкин.

Препаратнинг гемодилюция самараси натижасида, препаратнинг юқори дозаларида, гематокрит ва қон плазмаси оқсиллари концентрациясини пасайишига, шунингдек қон ивиш вақтини ўтувчан ошишига ва қон кетишларига олиб келиши мумкин, бироқ бундай ҳолларда тромбоцитларни фаолиятига таъсири кузатилмайди. Плазмафор препаратини қўлланилиши клиник аҳамиятли қон кетишларини чақирмайди.

Препаратни ўртача ва юқори дозалар диапазонида ҳар куни давомида қўлланиганда терини қичишиши узоқ муддат чақириши мумкин. Бундай ҳолларда максимал суткалик дозани 250 мл гача камайтириш тавсия этилади. Терини қичишиши тегишли даволаш тугагандан кейин  бир неча ҳафтадан кейин пайдо бўлиши ва узоқ вақт давомида сақланиб туриши мумкин.

Плазмафор препаратини қўлланганда қон зардобида амилаза фаоллиги ошиши мумкин, бу панкреатитни клиник намоён бўлиши билан кечмайди. Гиперамилаземия буйраклар орқали секин чиқариладиган «ГЭК-амилаза» комплексини ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Плазмафор препаратини деструктив панкреатити бўлган беморларни консерватив ва жаррохлик йўли билан даволашда қўллаш мумкин.

Ўзлаштираолмаслик реациялари юз берганида, препаратни вена ичига юборишни дарҳол тўхтатиш ва зарур шошилинч чораларни ўтказиш лозим.

Даволаш жараёнида организмни етарли даражада суюқлик билан таъминланишини кузатиш, қон зардобининг электролит таркиби ва суюқлик мувозанати, шунингдек буйракларни чиқариш функциясини  назорат қилиш лозим. Дегидатация ҳолатларида Плазмафор препаратнин юборишдан олдин(диурезни рағбатлантириш учун), глюкоза эритмалари ва тузли эритмаларни инфузияларини қўллаш йўли билан регидратацияни амалга ошириш керак.

Томир ичига жуда тез юбориш, шунингдек, жуда катта дозаларни қўллаш гемодинамиканинг бузилишига олиб келиши мумкин.

Юрак етишмовчилигининг декомпенсациясига олиб келувчи гипергидратация ҳолатларини юз беришини олдини олиш учун, анамнезида юрак касаллиги бўлган беморларда, юрак фаолияти ва айланаётган қон ҳажмини (АҚҲ) назорат қилиш лозим.

Фибриноген етишмовчилигида препаратни фақат донор қони компонентлари йўклиги сабабли беморнинг ҳаёти хавф остида қолганда, шошилинч вазиятлардагина ёрдам кўрсатиш учун қўллаш мумкин.

ГЭК организмнинг клиник-кимёвий кўрсаткичларга (глюкоза, оқсил, ЭЧТ, ёғ кислотаси, холестерин, сорбитдегидрогеназа, сийдикнинг нисбий оғирлигига) таъсир кўрсатишини унутмаслик керак.

Препаратни қандли диабети бўлган беморларга юборилиши қонда глюкозанинг даражасини ошиши билан кечмайди, шунинг учун Плазмафор препарати ушбу тоифа пациентларни консерватив ёки жарроҳлик йўли билан даволашда ишлатилиши мумкин.

Даволаш даврида ва унгача бўлган давр мобайнида лейкоцитлар, тромбоцитлар, гемоглобин, гематокрит, креатинин, протромбин ва қисман тромбопластин вақтини кўрсаткичларини тез-тез ва мунтазам равишда назорат килиб туриш тавсия этилади. Анамнезида жигар касалликлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Эритманинг ранги ва/ёки ўзгарганда кристал преципитат хосил бўлганда эритмани юбориш мумкин эмас. Препаратни фақат агар эритма тиниқ, ўрами шикастланмаган бўлсагина препаратни ишлатиш мумкин.

Гиповолемия ва шок: куйишларда, жароҳатларда, операцияларда, ўткир қон йўқотишларда, инфекцион касалликларда ва шу каби холатларда қўлланилади; терапевтик гемодилюцияда (шу жумладан изоволемик гемодилюцияда): центрифуга қилиш йўли билан лейкоцитар массани йиғишни оширишда (лейкоферезда қўшимча востита сифатида) хам қўлланилади.

Гидроксиэтилкрахмал ва препаратнинг таркибига кирувчи бошқа ташкил қилувчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик, гипергидратация, гиперволемия, қон ивишини яққол бузилиши декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, ўпкаларни шишининг кардиоген шакли, бош мия ички қон кетишлари, олиго- ва анурия билан кечувчи буйрак етишмовчилигида (гиповолемия билан боғлиқ бўлмаган) қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида, геморрагик диатезларда, мия ички босимини ошиши, дегидратация холатларида, (олдиндан муофиклаштирувчи даволашни ўтказиш талаб қилинади), сув-электролит мувозанатини яққол бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим

 

Бошқа дори воситалари билан бир идиш ва тизимда аралаштирилмасин. Гидроксиэтилкрахмал аминогликозидли антибиотиклар билан бир вақтда қўлланилганда, уларнинг нефротоксиклигини кучайтириши мумкин.

Гидроксиэтилкрахмални гепарин ёки перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилиши, қон кетиш вақтини ошириши мумкин.

Бошқа дори воситалари, айниқса бета-блокатор ва вазодилятаторлар қабул қилаётган пациентларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки суюқлик ҳажмини тўлдириш юзасидан даволашга қарамай, тизимли артериал босим ва юрак қисқаришлари сонидаги ўзгаришлар аниқланмаслиги мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояданган жойда, 25 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин. 

Эритмани хиралашиш ёки чўкмага тушиш холларида қўллаш мумкин эмас.

12 ёшдан катта болаларга ва катталарга вена ичига томчилаб ёки оқим билан буюрилади. Умумий доза, юбориш давомийлиги ва тезлиги, юқотилган қон ёки плазма ҳажми ва бемор ҳолатига боғлиқ бўлиб, одатдаги қон айланиш кўрсаткичларига (масалан, қон босими ва гематокрит) мониторингига қараб ўзгариши мумкин.

Биринчи 10-20 мл Плазмофорни® анафлактоид реакцияларнинг юзага келиши эҳтимоли туфайли шифокорнинг доимий назорати остида 500 мл/минутига (0.1 мл/кг га мос келади)дан оширмасдан аста-секин юбориш керак. 

Препаратни жуда тез ва юқори дозада юборишда қон айланиш тизимининг юклама хавфини ҳисобга олиш лозим.

Максимал суткалик доза

Максимал  суткалик доза суткада кг тана вазнига  2,0 г гидроксиэтилкрахмалдан ошмаслиги керак, бу суткада Плазмафорни 6% эритмасини кг тана вазнига 33 млга ёки 10 % эритмасини кг тана вазнига 20 млга мос келади.

 

Ёшга оид гуруҳ

Энг юқори суткалик доза, тана вазнига мл/кг юзасидан

              6% ли эритма

 

10% ли эритма

Катталар ва 12 ёшдан катта болалар

33

 

20


Болалар

Плазмафорани® 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган, шунинг учун уни болаларга эҳтиёткорлик билан ва фақат қўллашдан кутилаётган фойда ва  мумкин бўлган хавф нисбатини  диққат билан баҳоланган кейин буюриш лозим.   

Максимал  юбориш тезлиги

Энг юқори юбориш тезлиги клиник ҳолатга боғлиқ. Геморрагик шокнинг ўткир босқичида юбориш тезлиги кг тана вазинга соатига 20мл гача бўлиши тавсия этилади, бу кг тана вазнига  минутига  0,33 млга мос келади. Критик ҳолатларда 500 мл эритмани (босим остида) тез юбориш мумкин. Препаратни босим остида юборилганда, эмболия келиб чиқиш хавфини олдини олиш учун, флакондан барча хавони олдиндан чиқариб ташлаш керак.  Операция қилинаётган жойни ичига юборишида юбориш тезлиги камайтирилиши керак. Даволаш давомийлиги гиповолемияни давомийлиги ва яққоллиги, даволашнинг гемодинамик самарасига ва гемодилюция даражасига боғлиқ.

Даволаш: препарат инфузиясини зудлик билан тўхтатиш керак; диуретикларни буюриш мумкин.

Препарат эмбриотоксик ва тератоген таъсир кўрсатмаслиги аниқланган, бироқ препаратнинг ҳомиладорлик вақтида фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.

Препаратни лактация даврида қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун уни аёлларга лактация даврида буюрилганда эҳтиёткорликни намоён этиш лозим.

PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 500ml 6% qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar
QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

PLAZMAFOR

PLAZMAFORE

 

Preparatning savdo nomi: Plazmafor

Ta‘sir etuvchi modda (XPN): Gidroksietil kraxmal (GEK)

Dori shakli: Infuziya uchun eritma.

Tarkibi:

Faol modda: Gidroksietilkraxmal o‘rtacha molekulyar vazni 200 000, o‘rin almashinish darajasi 0,45-0,55 – 60,0 g va 100 g.

Yordamchi moddalar: natriy xloridi – 9,0 g, in‘eksiya uchun suv – 1 litrgacha.

Ta‘rifi: Rangsiz, tiniq eritma.

Farmakoterapevtik guruhi: Plazma o‘rnini bosuvchi vosita.

 

Farmakologik xususiyatlari

Farmokodinamikasi

Plazmafor infuzion eritmasi – bu natriy xloridining izotonik eritmasidagi gidroksietil kraxmal sintetik kolloidining o‘rtacha molekulyar vazni 200 000 dalton va molyar o‘rin almashinish darajasi 0,45-0,55 bo‘lgan 6% (izotonik eritma) va 10% (giperonkotik) li eritmasi.

Plazmafor preparatining original substansiyasini fizik-kimyoviy xususiyatlari, gipovolemiya va shokda, shuningdek terapevtik gemodilyusiya uchun qo‘llanganda quyidagilar: markaziy va periferik gemodinamikani, mikrosirkulyasiyani normallashishi, to‘qima va a‘zolarga kislorodni yetkazib berish va ular tomonidan sarflanishi yaxshilanishi, kapillyarlar devorlarini tiklanishi (qon tomir devorlari o‘tkazuvchanligini normallashishi), mahaliy yallig‘lanish reaksiyalarini kamayishi, to‘laqonli immun javobni faollashuvi, mo‘‘tadil gemodilyusiya fonida qonning shaklli elementlarini, fiziologik to‘plangan joydan safarbar qilinishi va faol metabolizmga jalb kilinishi hisobiga preparatning yuqori terapevtik samaradorligini ta‘minlaydi.

Suvni bog‘lash va ushlab qolish hisobiga, preparat yuborilgan suyuqlik hajmining 100% ni (6% eritma uchun) va 130-140% ni (10% eritma uchun) tashkil etuvchi volemik ta‘sirni namoyon etadi va bu ta‘sir 4-6 soat davomida barqaror saqlanib turadi.

Bundan tashqari, preparat gematokrit ko‘rsatkichlarini pasaytirishi hisobiga qonning reologik xususiyatlarini yaxshilaydi, qon plazmasi qovushqoqligini kamaytiradi, trombositlar agregasiyasini susaytiradi va eritrositlar adgeziyasiga to‘sqinlik qiladi.

Amilaza ta‘sirida plazmafor buyrak orqali chiqarib yuboriladigan quyi molekulyar (70000 daltondan kichik) qismlarga parchalanadi. Tuzilishi bo‘yicha GEK glikogenga o‘xshash, aynan shu bilan uning yuqori darajada o‘zlashtira olinishi va anafilaktik reaksiyalarni yuz berish xavfini pastligi izoxlanadi.

Farmakokinetikasi

Preparatning qon zardobidagi maksimal konsentrasiyasi (Cmax) – 11,1±2,7 mg/ml ni tashkil qiladi. Yuborish tezligi va infuziya qilish maqsadiga qarab, yarim chiqarilish vaqti (T1/2) 5-6 soatni tashkil qiladi. Klirens ko‘rsatkichi minutiga 7,33 ml ni tashkil qiladi. Preparatni yuborish boshlanganidan keyin, dastlabki 12 soat davomida gidroksietilkraxmalning 24,48±3,93 g miqdori (yuborilgan miqdorning 49%) siydikda aniqlanadi. Yuborilgandan so‘ng preparat buyrak (24 soat davomida taxminan 70%) va safro orqali chiqariladi. Plazmafor jigar, o‘pka va limfa tugunlariga toksik ta‘sir ko‘rsatmagan xolda, oz miqdorda retikulo-endotelial tizim hujayralarida saqlanadi, ammo bu klinik ahamiyatga ega emas.

Qo‘llanilishi

Gipovolemiya va shok (profilaktika va davolash): kuyishlarda, jarohatlarda, operasiyalarda, o‘tkir qon ketishlarida, yuqumli kasalliklar va shu kabi xolatlarda qo‘llaniladi; terapevtik gemodilyusiyada (shu jumladan izovolemik gemodilyusiyada): sentrifuga qilish yo‘li bilan leykositar massa yig‘ishni oshirishda (leykoferezda qo‘shimcha vosita sifatida) qo‘llaniladi.

 

Qo‘llash usuli va dozalari

Plazmafor preparati vena ichiga infuziya qilish uchun mo‘ljallangan. O‘zga ko‘rsatmalar bo‘lmasa, plazmafor aylanayotgan suyuqlik xajmini o‘rnini qoplash ehtiyoji yoki gemodilyusiyaning zarur darajasiga muvofiq, yoshga bog‘liq quyidagi dozalarda vena ichiga tomchilab yuboriladi:

Yoshga oid guruh O‘rtacha sutkalik doza, tana vazniga ml/kg yuzasidan Eng yuqori sutkalik doza, tana vazniga ml/kg yuzasidan
6% li eritma 10% li eritma 6% li eritma 10% li eritma
Kattalar va 12 yoshdan katta bolalar 33 20 33 20
6 dan 12 yoshgacha bo‘lgan bolalar 15-20 10-15 33 20
3 dan 6 yoshgacha bo‘lgan bolalar 15-20 10-15 33 20
Yangi tug‘ilgan chaqaloqlar va 3 yoshgacha bo‘lgan bolalar 10-15 8-10 33 20

Yuz berishi mumkin bo‘lgan anafilaktik reaksiyalarni hisobga olib, plazmafor preparatining birinchi 10-20 ml ni bemorning xolatini sinchkov kuzatuvi ostida, sekin yuborish lozim. Preparat yuqori dozada va/yoki xaddan tashqari tez yuborilganda, qon aylanish tizimiga ortiqcha bosim xavfi yuz berishini hisobga olish xam lozim.

Vena ichiga yuboriladigan sutkalik doza va yuborish tezligi yo‘qotilgan qon hajmi, gemoglobinning konsentrasiyasi hamda gematokrit ko‘rsatkichlariga qarab belgilanadi. Qon-tomir tizimi va o‘pkani shikastlanish xavfi bo‘lmagandan yosh bemorlarda kolloidli, suyuqlik hajmini o‘rnini bosuvchi preparatning qo‘llash me‘yori, gematokrit ko‘rsatkichini 30% ga teng yoki undan kamroq bo‘lishidir.

Infuziyaning eng yuqori yuborish tezligi gemodinamikaning dastlabki ko‘rsatkichlariga bog‘liq bo‘lib, taxminan soatiga 20 ml/kg ni tashkil qiladi.

Eng yuqori sutkalik dozasi: 1 kg tana vazniga nisbatan sutkada 33 ml (6% li eritma uchun) va 20 ml (10% li eritma uchun) (1 kg tana vazniga nisbatan sutkada 2,0 g gidroksietilkraxmal) preparatni tashkil qiladi.

Davolash davomiyligi gipovolemiyaning davomiyligi va darajasi, infuzion terapiyaning gemodinamik samarasi hamda gemodilyusiya darajasiga bog‘liq.

Nojo‘ya ta‘sirlari

Gidroksietilkraxmalni yuborilishiga allergik va anafilaktoid reaksiyalar, shu jumladan teri reaksiyalari, arterial gipotenziya va shok, bronxospazm, nafas olishni qiyinlashishi, yurak yetishmovchiligi kabi xolatlar kuzatilishi mumkin.

Preparatning gemodilyusiya samarasi natijasida, preparatning yuqori dozalari, gematokrit va qon plazmasi oqsillari konsentrasiyasini pasayishiga, shuningdek qon ivish vaqtini vaqtinchalik oshishiga va qon ketishlariga olib kelishi mumkin, biroq bunday hollarda trombositlar faoliyatiga ta‘siri kuzatilmaydi. Plazmafor preparatining qo‘llanilishi klinik ahamiyatli qon ketishlarini chaqirmaydi.

Preparatning o‘rtacha va yuqori dozalar diapazonida uzoq muddat davomida har kuni qo‘llaniganda terini qichishishi yuz berishi mumkin. Bunday hollarda maksimal sutkalik dozani 250 ml gacha kamaytirish tavsiya etiladi. Terini qichishishi tegishli davolashdan bir necha hafta o‘tib ham paydo bo‘lishi va uzoq vaqt davomida saqlanib turishi mumkin.

Plazmafor preparati qo‘llanganida qon zardobida amilaza faolligi oshishi mumkin, lekin bu pankreatitni klinik namoyon bo‘lishi bilan kechmaydi. Giperamilazemiya buyrak orqali asta-sekin chiqariladigan «GEK-amilaza» kompleksini hosil bo‘lishi bilan bog‘liq. Plazmafor preparatini destruktiv pankreatiti bo‘lgan bemorlarni konservativ va jarroxlik yo‘li bilan davolashda qo‘llash mumkin.

Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llash

Preparat embriotoksik va teratogen ta‘sir ko‘rsatmasligi aniqlangan, biroq preparatning homiladorlik vaqtida faqat hayotiy zarur holatlardagina qo‘llash tavsiya qilinadi.

Preparatni laktasiya davrida qo‘llash tajribasi yo‘q, shuning uchun uni ayollarga laktasiya davrida buyurilganda ehtiyotkorlikni namoyon etish lozim.

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

Gidroksietilkraxmal va preparatning tarkibiga kiruvchi boshqa qismlariga o‘ta yuqori sezuvchanlik, gipergidratasiya, gipervolemiya, qon ivish jarayoni buzilishining og‘ir xolatlari, yurak yetishmovchiligining dekompensasiya shakli, o‘pka shishining kardiogen shakli, bosh miyada ichki qon ketishlari, oligo- va anuriya bilan kechuvchi buyrak yetishmovchiligida (gipovolemiya bilan bog‘liq bo‘lmagan) qo‘llash mumkin emas.

Ehtiyotkorlik bilan: homiladorlikning birinchi uch oyligida, gemorragik diatezlarda, miya ichki bosimini oshishi, degidratasiya xolatlarida, (ushbu xolatlarni yaxshilovchi dastlabki muolaja o‘tkizish talab qilinadi), suv-elektrolit muvozanatini yaqqol buzilishlarida ehtiyotkorlik bilan qo‘llash lozim

 

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Boshqa dori vositalari bilan bir idish va tizimda aralashtirilmasin. Gidroksietilkraxmal aminoglikozidli antibiotiklar bilan bir vaqtda qo‘llanilganda, ularning nefrotoksikligini kuchaytirishi mumkin.

Gidroksietilkraxmalni geparin yoki peroral antikoagulyantlar bilan bir vaqtda qo‘llanilishi, qon ketish vaqtini oshirishi mumkin.

Boshqa dori vositalari, ayniqsa beta-blokator va vazodilyatatorlar qabul qilayotgan bemorlarga alohida e‘tibor berish lozim, chunki suyuqlik hajmini to‘ldirish yuzasidan davolashga qaramay, arterial bosim va yurak qisqarishlari sonida o‘zgarishlar aniqlanmasligi mumkin.

Maxsus ko‘rsatmalar

O‘zlashtiraolmaslik reasiyalari yuz berganida, preparatni yuborishni darhol to‘xtatish va zarur shoshilinch choralarni o‘tkazish lozim.

Davolash jarayonida organizmni yetarli darajada suyuqlik bilan ta‘minlanishini kuzatish, qon zardobining elektrolit tarkibi va suyuqlik muvozanati, shuningdek buyrakning chiqarish faoliyatini nazorat qilish lozim.

Yangi tug‘ilgan chakaloq va uch yoshgacha bo‘lgan bolalarda preparatni o‘rtacha sutkalik dozada qo‘llash tavsiya etiladi. Bolalarda suv-elektrolit xolatining o‘ziga xosligi tufayli, gidratasiya darajasi va elektrolitlar tarkibini sinchkovlik bilan kuzatish tavsiya qilinadi.

Degidratasiya xolatlarida plazmafor preparatini qo‘llashdan avval (siydik ajralishini faollashtirish uchun) glyukoza yoki tuzli eritmalarni yuborish orqali regidratasiyani o‘tkazish lozim.

Vena ichiga xaddan tashqari tez yuborilishi, shuningdek xaddan tashqari katta dozalarda qo‘llanishi gemodinamikani buzilishlariga olib kelishi mumkin.

Yurak faoliyatining dekompensasiyasiga olib keluvchi gipergidratasiya holatlarini yuz berishini oldini olish uchun, yurak faoliyati va aylanayotgan qon hajmini (AQH) nazorat qilish lozim.

Fibrinogen yetishmovchiligida preparatni faqat donor qoni komponentlari yo‘kligi sababli bemorning hayoti xavf ostida qolgandagina, shoshilinch vaziyatlardagina yordam ko‘rsatish uchun qo‘llash mumkin

GEK organizmning klinik-kimyoviy ko‘rsatkichlarga (glyukoza, oqsil, ECHT, yog‘ kislotasi, xolesterin, sorbitdegidrogenaza, siydikning nisbiy og‘irligiga) ta‘sir ko‘rsatishini unutmaslik kerak.

Preparatni qandli diabeti bo‘lgan bemorlarga yuborilishi qonda glyukozaning darajasini oshishi bilan kechmaydi, shuning uchun plazmafor preparati ushbu toifa pasientlarni konservativ yoki jarrohlik yo‘li bilan davolashda ishlatilishi mumkin.

Davolash davrida va ungacha bo‘lgan davr mobaynida leykositlar, trombositlar, gemoglobin, gematokrit, kreatinin, protrombin va qisman tromboplastin qon ivish vaqti ko‘rsatkichlarini tez-tez va muntazam ravishda nazorat kilib turish tavsiya etiladi. Anamnezida jigar kasalliklari bo‘lgan bemorlarda ehtiyotkorlik bilan qo‘llaniladi. Eritmaning rangi o‘zgarganda yoki kristal presipitat xosil qilganida eritmani yuborish mumkin emas. Eritma tiniq, o‘rami shikastlanmagan bo‘lsagina preparatni ishlatish mumkin!

Preparat bolalar olaolmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tganidan keyin ishlatilmasin.

Dozani oshirib yuborilishi

Davolash: preparat infuziyasini zudlik bilan to‘xtatish kerak; diuretiklarni buyurish mumkin.

Chiqarilish shakli

6% va 10% li infuziya uchun eritma 100, 250 va 500 ml li flakonlarda.

 

Saqlash sharoiti

Quruq va yorug‘likdan himoyalangan joyda, 250S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Muzlatilishiga yo‘l qo‘yilmasin.

Yaroqlilik muddati

2 yil.

 

Dorixonalardan berish tartibi

Resept bo‘yicha.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 500ml 6% dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 500ml 6% dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 500ml 6% dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 500ml 6% dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 500ml 6% dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 250ml 10%
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 100ml 10%
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 500ml 10%
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 250ml 6%
STABIZOL eritma 500ml 6% N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin Chemie AG (Menarini Group)
REFORTAN N infuziya uchun eritma 250ml 6% N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin Chemie AG (Menarini Group)
REFORTAN N PLYUS infuziya uchun eritma 500ml 10% N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin Chemie AG (Menarini Group)
REFORTAN N PLYUS infuziya uchun eritma 250ml 10% N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin Chemie AG (Menarini Group)
NIRXES 200 inyeksiya uchun eritma 500ml 6%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Aculife Healthcare Pvt. Ltd
REFORTAN N infuziya uchun eritma 500ml 6% N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin Chemie AG (Menarini Group)
REFORTAN N infuziya uchun eritma 250ml 6% N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin Chemie AG (Menarini Group)
SIOLIT eritma 100ml 6%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
STABIZOL eritma 500ml 6% N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin Chemie AG (Menarini Group)
REFORTAN N PLYUS infuziya uchun eritma 250ml 10% N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin Chemie AG (Menarini Group)
NIRXES 200 inyeksiya uchun eritma 250ml 6%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Aculife Healthcare Pvt. Ltd
GEKSAZEF infuziya uchun eritma 100ml 6%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group, СП ООО для Zefer Pharma Ltd
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 100ml 6%
ZITIL infuziya uchun eritma 200ml 6%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
GEKODEZ infuziya uchun eritma 200ml 60mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Гидроксиэтилкрахмал ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ООО “Юрия-Фарм”
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9