×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

RODINIR poroshok 60ml 250mg/5ml

Kategoriya:
- Antibiotiklar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Faol modda:
цефдинир
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: PharmaVision Sanayi ve Ticaret A.S.
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- J01DD15
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 55 ta dorixonasida topildi

ico 78 400 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 81 900 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

GERAL tabletkalari 500mg N10 GM Pharmaceuticals Ltd, OOO Gruziya
60 000 s`om dan
ORDIGIL tabletkalari 500mg N10 VMG Pharmaceuticals Pvt. Ltd Hindiston
37 000 s`om dan
VELKUIN infuziya uchun eritma 100ml 0,5% N1 Unosourсe Pharma LTD, Индия произведено: Acums Drugs & Pharmaceuticals Ltd Hindiston
39 000 s`om dan
LEVOFLOKSASIN kapsulalar 250mg N10 Radiks, НПП O'zbekiston
8 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг цефдинир;

ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий цитрат дигидрати, натрий бензоати, ксантан камеди, гуаро камеди, гидратланган коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, «Қулупнай» ароматизатори, кремли ароматизатор, сахароза.

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун 250 мг/5 мл дан бураладиган ҳимоя қопқоқли 60 мл ҳажмли сариқ рангли шиша флаконларда.

1 флакон ўлчов қошиқчаси ва тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Таъсир механизми

Бошқа цефалоспоринлар каби, цефдинир ҳужайра девори синтезини ингибиция қилиши натижасида бактерицид таъсир кўрсатади. Цефдинир, барча эмас, аммо айрим β-лактамаза ферментлари мавжудлигида барқарор бўлади. Бунинг натижасида пенициллинлар ва айрим цефалоспоринларга резистент бўлган кўпгина микроорганизмлар цефдинирга сезгир ҳисобланадилар.

Резистентликни ривожланиш механизми

Цефдинирга резистентлик асосан айрим β-лактамазаларни гидролизи, пенициллинни боғловчи оқсиллар (ПБО) ни ўзгариши ва бактерияларнинг ҳужайра девори ўтказиувчанлигини пасайиши орқали ривожланади. Цефдинир Enterobacter spp., Pseudomonas spp., Enterococcus spp. нинг кўпчилик штаммлари, пенициллинга резистент стрептококклар ва метициллинга резистент стафилококкларга қарши фаол эмас.
H. Influenza нинг β-лактамаза манфий ампициллинга резистент (BLNAR) штаммлари одатда цефдинирга сезгир эмас.

Микробларга қарши фаоллиги

Цефдинирни, ҳам in vitro, ҳам in vivo шароитларида қуйидаги микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига фаоллиги намойиш этилган:

-       граммусбат бактериялар: Staphylococcus aureus (фақат метициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus pneumoniae (фақат пенициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus pyogenes;

-       грамманфий бактериялар: Haemophilus influenza, Haemophilus parainfluenzae, Moraxella catarrhalis.

Қуйидаги маълумотлар in vitro шароитида ўтказилган тадқиқотлардан олинган, аммо уларнинг клиник аҳамияти номаълум.

Цефдинирнинг ингибиция қилувчи минимал концентрацияси (ИМК) in vitro шароитида қуйидаги микроорганизмларнинг штаммларига (≥ 90%) нисбатан 1 мкг/мл ёки ундан камроқ қийматни ташкил этади; бироқ ушбу микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцияларни даволашда цефдинирнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги клиник тадқиқотларда аниқланмаган:

-       граммусбат бактериялар: Staphylococcus epidermidis (фақат метициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus agalactiae, Viridans гуруҳи Streptococcus лари;

-       грамманфий бактериялар: Citrobacter koseri, Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis.

Сўрилиши

Ичга қабул қилингандаги биокираолишлиги

Қон плазмасида цефдинирнинг максимал концентрацияси ичга қабул қилинганидан сўнг
2-4 соатдан кейин кузатилади. Цефдинирнинг дозаси ошиб боргани сайин плазмадаги концентрацияси ҳам ошади, аммо 300 мг (7 мг/кг) дан 600 мг (14 мг/кг) гача бўлган дозалар оралиғида ошиб бориш пропорционаллиги камроқ ҳисобланади. Соғлом катта ёшдагилар томонидан суспензия қабул қилинганидан сўнг цефдинирнинг биокираолишлиги капсулалар кўринишида қабул қилингандагига нисбатан 120% ни ташкил этади. Цефдинирнинг мутлоқ биокираолишлиги суспензия кўринишида қабул қилинганидан кейин 25% ни ташкил этади. Препарат оч қоринга қабул қилинганида соғлом катта ёшдагиларда цефдинирнинг 250 мг/5 мл концентрациядаги перорал суспензиясини
125 мг/5 мл концентрациядаги суспензияга биоэквивалент эканлиги аниқланган.

Овқатни таъсири

250 мг/5 мл концентрациядаги перорал суспензияни ёғнинг миқдори юқори бўлган овқат билан бирга қабул қилган катталарда цефдинирнинг максимал концентрацияси (Сmax) ва “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) қийматлари мувофиқ равишда 44% ва 33% га пасайган. Бундай пасайиши клиник жиҳатдан аҳамиятсиз ҳисобланади, чунки болаларда перорал суспензиянинг ҳавфсизлиги ва самарадорлигини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотлар овқатланиш вақти ҳисобга олмасдан ўтказилган. Шундай экан, цефдинир овқтланишдан қатъий назар қабул қилиниши мумкин.

Болаларда (6 ойликдан 12 ёшгача) цефдинир 7 мг/кг дан 14 мг/кг гача бўлган дозаларда бир марта қабул қилинганидан сўнг унинг фармакокинетик кўрсаткичлари ва плазмадаги концентрация қиймати қуйидаги жадвалда келтирилган:

Болалар томонидан суспензия қабул қилинганидан кейин цефдинирнинг плазмадаги фармакокинетик кўрсаткичларини ўртача қиймати (± СО)

Дозаси

Сmax (мкг/мл)

tmax (соат)

AUC (мкг·соат/мл)

7 мг/кг

2,30 (0,65)

2,2 (0,6)

8,31 (2,50)

14 мг/кг

3,86 (0,62)

1,8 (0,4)

13,4 (2,64)

Препаратни кўп маротаба қабул қилиш

Цефдинир буйрак функцияси нормал бўлган пациентлар томонидан суткада бир ёки икки марта қабул қилинганидан сўнг плазмада тўпланмайди.

Тақсимланиши

Катталарда цефдинирнинг ўртача тақсимланиш ҳажми (Vdarea) 0,35 л/кг (± 0,29) ни ташкил этади; болаларда (6 ойликдан 12 ёшгача бўлган) цефдинирнинг Vdarea қиймати 0,67 л/кг
(± 0,38) ни ташкил этади. Цефдинир катталар ва болаларда плазма оқсиллари билан 60-70% га боғланади; боғланиши концентрациясига боғлиқ эмас.

Цефдинир теридаги пўрсилдоқ суюқлигига, муртак тўқимасига, ўпкалар, буруннинг ёндош бўшлиқлари, ўрта қулоққа яхши ўтади.

Цефдинирни орқа мия суюқлигига ўтиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Метаболизми ва чиқарилиши

Цефдинир аҳамиятсиз даражада метаболизмга учрайди. Цефдинир асосан буйраклар экскрецияси орқали плазмадан (t1/2) 1,7 (± 0,6) тенг бўлган ўртача ярим чиқарилиш даври билан чиқарилади. Буйрак функцияси нормал бўлган соғлом кўнгиллиларда буйрак клиренси қиймати 2,0 (± 1,0) мл/мин/кг ни ташкил этади, перорал қабул қилинганида тахминий клиренси эса 300 мг ва 600 мг дозаларда қабул қилинганидан сўнг мувофиқ равишда 11,6 (± 6,0) ва 15,5 (± 5,4) мл/мин/кг га тенг. 300 мг ва 600 мг дозаларда қабул қилинганидан сўнг сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқариладиган дозанинг ўртача фоиз қиймати мувофиқ равишда 18,4% (± 6,4) ва 11,6% (± 4,6) ни ташкил этади. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда цефдинирнинг клиренси пасаяди.

Буйрак клиренси асосий чиқарилиш йўли эканлиги туфайли, буйрак функциясини яққол бузилиши бўлган пациентларда ёки гемодиализдаги пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш лозим.

Махсус гуруҳлар

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Цефдинирнинг фармакокинетикаси буйрак функциясини турли даражада бузилишлари бўлган 21 нафар катта ёшдаги пациентда ўрганилган. Перорал қабул қилинганида цефдинирнинг чиқарилиш тезлиги, тахминий клиренси (CL/F) ва буйрак клиренсини пасайиши креатинин клиренси (CLcr) ни пасайишига тахминан пропорционал бўлган. Натижада цефдинирнинг плазмадаги концентрациялари буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда бундай бузилишлар бўлмаган пациентлардагига нисбатан юқори бўлган ва узоқроқ вақт давомида сақланиб турган. CLcr қийматлари минутига 30 мл дан
60 мл гача бўлган пациентларда Сmax ва t1/2 қийматлари тахминан 2 марта ошган, AUC қиймати эса – тахминан 3 марта ошган. CLcr < 30 мл/мин бўлган пациентларда Сmax қиймати тахминан 2 марта, t1/2 қиймати тахминан 5 марта, AUC қиймати эса – тахминан 6 марта ошган. Буйрак функциясини яққол ифодаланган бузилишлари (креатинин клиренси
< 30 мл/мин) бўлган пациентларда дозалаш тартибига тузатиш киритиш тавсия этилади.

Гемодиализ

Диализ вақтида (давомийлиги 4 соат) 63% цефдинир организмдан чиқарилади ва тахминий ярим чиқарилиш даври (t1/2) 16 (± 3,5) соатдан 3,2 (± 1,2) соатгача пасаяди. Ушбу пациентлар гуруҳида препаратни дозалаш тартибига тузатиш киритиш тавсия этилади.

Жигар касалликлари

Цефдинир асосан буйраклар орқали чиқарилганлиги ва аҳамиятсиз даражада метаболизмга учраганлиги туфайли, жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда тадқиқотлар ўтказилмаган. Ушбу пациентлар гуруҳида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш мақсадга мувофиқ эмас.

Кекса пациентлар

300 мг дозаси бир марта қабул қилинганидан сўнг цефдинирнинг фармакокинетикасига ёшни таъсири 19 ёшдан 91 ёшгача бўлган 32 нафар пациентда баҳоланган. Цефдинирнинг тизимли таъсири катта ёшдаги пациентларда (N = 16) аҳамиятли даражада, Сmax қиймати 44% га, AUC қиймати эса – 86% га ошган. Бундай ошиш цефдинирнинг клиренсини пасайиши натижасида юзага келган. Тахминий тақсимланиш ҳажми ҳам пасайган, аммо тахминий ярим чиқарилиш даврини аҳамиятли ўзгаришлари (кексалар: 2,2 ± 0,6 соат, ёшлар: 1,8 ± 0,4 соат) кузатилмаган. Цефдинирнинг клиренси, ёшга нисбатан, буйрак функциясини ўзгаришлари билан кўпроқ даражада боғлиқ бўлганлиги туфайли, агар кекса ёшдаги пациентларда буйрак функциясини яққол даражада бузилиши (креатинин клиренси < 30 мл/мин) бўлмаса, уларда препаратнинг дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди (юқорида “Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар”га қаранг).

Жинс ва ирқ

Клиник фармакокинетикасини мета-таҳлил натижалари (N = 217) да жинс ёки ирқни цефдинирнинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсири аниқланмаган.

  

Клиник тадқиқотлар

Цефдинирнинг ҳавфсизлиги 2289 нафар болалар иштирок этган клиник тадқиқотларда, препарат 14 мг/кг суткалик дозада буюрилиб ўрганилган.

Кўпчилик нохуш кўринишлар енгил даражада бўлган ва препарат бекор қилинганидан сўнг ўз-ўзидан ўтиб кетган. Цефдинирни қўллаш билан боғлиқ ўлим ёки меҳнатга давомли лаёқатсизлик ҳолатлари аниқланмаган. 2289 пациентдан 40 нафари (2%) да нохуш реакциялар ривожланганлиги туфайли цефдинирни бекор қилиш даволаш билан кузатилиши мумкин, эҳтимол ёки ишончли боғлиқлик сифатида баҳоланган. Препаратни бекор қилиш кўпчилик ҳолларда, меъда-ичак йўллари томонидан одатда диарея билан намоён бўлувчи, бузилишлар билан боғлиқ бўлган. 0,2% пациентлар цефдинирни қабул қилиш билан боғлиқ тошмалар ривожланганлиги туфайли, даволанишни тўхтатган.

Қуйидаги нохуш реакциялар аниқланган:

Тез-тез: диарея, тошма, қусиш.

Тез-тез эмас: тери кандидози, қоринда оғриқ, лейкопения, вагинал кандидоз, вагинит, ахлатни бузилиши, диспепсия, гиперкинезия, АСТ нинг даражасини ошиши, макулопапуллёз тошма, кўнгил айниши.

Баъзида лаборатор ўзгаришлар нохуш кўринишлар сифатида хабар берилган.

Изоҳ: цефдинир қабул қилган пациентларда, ва назорат препаратини қабул қилган пациентларда диарея ва тошмани ривожланиш тезлиги энг кичик ёшдаги болалар ўртасида юқори бўлган. Цефдинир қабул қилган ≤ 2 ёшдаги пациентларда диареяни ривожланиш тезлиги > 2 ёшдаги пациентларга 4% (51/1226) нисбатан 17% (95/557) ни ташкил этган. Тошмаларни (кичик ёшдаги пациентларда асосан таглик дерматитини) ривожланиш тезлиги > 2 ёшдаги пациентларга 1% (8/1226) нисбатан ≤ 2 ёшдаги пациентларда 8% (43/557) ни ташкил этган.

Клиник тадқиқотларни ўтказиш вақтида цефдинирни қабул қилиш билан ўзаро боғлиқлигидан қатъий назар лаборатор кўрсаткичларни қуйидаги клиник аҳамиятли ўзгаришлари кузатилган.

Тез-тез: лимфоцитоз, лимфопения, ишқорий фосфатазанинг даражасини ошиши, бикарбонатнинг даражасини пасайиши*, эозонофилларнинг даражасини ошиши, лактатдегидрогеназанинг даражасини ошиши, тромбоцитларнинг даражасини ошиши, полиморф ядроли нейтрофиллар (ПМН) нинг даражасини ошиши, ПМН нинг даражасини пасайиши, сийдикда оқсил аниқланиши мумкин.

Тез-тез эмас: фосфорнинг даражасини ошиши, фосфорнинг даражасини пасайиши, сийдик рН нинг даражасини ошиши, лейкопения, лейкоцитоз, кальцийнинг даражасини пасайиши*, гемоглобиннинг даражасини пасайиши, сийдикда лейкоцитларни ошиши, моноцитоз, аспартатаминотрансфераза (АСТ) нинг даражасини ошиши, калийнинг даражасини ошиши*, сийдикнинг солиштирма зичлигини пасайиши, гематокритни пасайиши*.

*N = 1387 ушбу кўрсаткичлар учун

Рўйхатдан ўтказилгандан кейинги қўллаш тажрибаси

Препарат рўйхатдан ўтказилгандан кейин кенг қамроқли қўллаш вақтида, цефдинирни қўллаш билан боғлиқлигидан қатъий назар қуйидаги нохуш кўринишлар ва лаборатор таҳлил натижаларини ўзгаришлари: шок, кам ҳолларда ўлим билан якунланган анафилаксия, юз ва хиқилдоқни шиши, бўғилиш ҳисси, зарбоб касаллиги кўринишидаги реакциялар, конъюнктивит, стоматит, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эксфолиатив дерматит, кўп шаклли эритема, тугунли эритема, ўткир гепатит, холестаз, яшин тезлиги билан кечувчи гепатит, жигар етишмовчилиги, сариқлик, амилазанинг даражасини ошиши, ўткир энтероколит, қон аралаш диарея, геморрагик колит, мелена, сохта мембраноз колит, панцитопения, гранулоцитопения, лейкопения, тромбоцитопения, идиопатик тромбоцитопеник пурпура, гемолитик анемия, ўткир респиратор етишмовчилик, астма ҳуружлари, медикаментоз пневмония, эозинофил пневмония, идиопатик интерстициал пневмония, иситма, ўткир буйрак етишмовчилиги, нефропатия, қон кетишларини ривожланишига мойиллик, қон ивишини бузилишлари, қонни қон томирлар ичида диссеминацияланган ивиши синдроми (ДВС), меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларидан қон кетиши, пептик яра, ичак тутилиши, хушни йўқолиши, аллергик васкулит, цефдинир ва диклофенакни кузатилиши мумкин бўлган ўзаро таъсири, юрак етишмовчилиги, кўкрак қафасида оғриқ, миокард инфаркти, гипертензия, ихтиёрсиз ҳаракатлар, рабдомиолиз хақида хабарлар берилган.

Цефалоспоринлар синфи учун хос бўлган нохуш кўринишлар

Умуман цефалоспоринлар синфига мансуб антибиотикларга нисбатан қуйидаги нохуш кўринишлар ва лаборатор кўрсаткичларни ўзгаришлари: аллергик реакциялар, анафилаксия, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, токсик эпидермал некролиз, буйрак дисфункцияси, токсик нефропатия, жигар дисфункцияси, жумладан холестаз, апластик анемия, гемолитик анемия, қон кетиши, сийдикда глюкозани аниқлашни сохта мусбат натижалари, нейтропения, панцитопения, агранулоцитоз хақида хабарлар берилган. Сохта мембраноз колитнинг симптомлари антибиотиклар билан даволаниш вақтида ва тугаганидан кейин ҳам ривожланиши мумкин.

Айрим цефалоспоринларни қўллаш, хусусан препаратнинг дозаси қайта ҳисобланмайдиган буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда тиришишларни ривожланиши билан кечган. Даволаниш фонида тиришишлар ривожланганида антибиотикни бекор қилиш керак. Клиник зарурат туғилганида тиришишга қарши даволаш буюрилиши мумкин.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар

Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция аниқланганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.

Огоҳлантиришлар

Цефдинир билан даволанишни бошлашдан олдин анамнезида цефдинир, бошқа цефалоспоринлар, пенициллинлар ёки бошқа препаратларга ўта юқори сезувчанлик реакцияларини истисно қилиш керак. Агар цефдинир пенициллинга сезгирлиги бўлган пациентларда қўлланса, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки анамнезида пенициллинга аллергияси бўлган 10% пациентларда юзага келадиган β-лактам антибиотиклар ўртасида кесишган ўта юқори сезувчанлик исботланган. Цефдинирга аллергик реакция ривожланганида зудлик билан препаратни бекор қилиш керак. Жиддий ўткир юқори сезувчанлик реакциялари эпинефрин билан даволашни ва бошқа шошилинч чоралар, жумладан кислород билан таъминлаш, вена ичига суюқликларни юбориш, вена ичига антигистаминлар, кортикостероидлар, вазопрессор аминларни юбориш ва клиник зарурат бўлганида нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлашни талаб этиши мумкин.

Clostridium difficile билан ассоциацияланган диарея (CDAD) деярли барча антибактериал моддалар, жумладан цефдинир қўлланганида кузатилган. CDAD оғирлик даражаси енгил диареядан ўлим билан якунланувчи колитгача тебраниши мумкин. Антибактериал препаратлар билан даволаш йўғон ичакнинг нормал флорасини ўзгартириб, C. difficile ни ҳаддан ташқари ўсишига олиб келади.

C. difficile CDAD ривожланишига сабаб бўлувчи А ва В токсинларни ишлаб чиқаради.
C. difficile нинг гипертоксин ишлаб чиқарувчи штаммлари юқори даражада касалликка ва ўлимга олиб келади, чунки ушбу инфекциялар антимикроб даволашга чидамли бўлиши мумкин ва колэктомияни талаб этиши мумкин. Антимикроб воситалар қўлланганидан сўнг диарея ривожланадиган барча пациентларда CDAD бўлиш эҳтимолини қайта кўриб чиқиш керак. Синчковлик билан тиббий анамнез йиғиш керак, чунки антибактериал воситалар қўлланганидан сўнг икки ойдан ортиқ вақтдан кейин ҳам CDAD ривожланганлиги хақида хабар берилган.

CDAD га шубҳа қилинганида ёки у тасдиқланганида жорий антибактериал даволашни тўхтатиш талаб этилади. Клиник ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, пациентда суюқликни ўрнини тўлдириш, электролитлар ва аминокислоталар эритмаларини юбориш, C. difficile ни антибактериал даволаш, жарроҳлик йўли билан даволаш буюрилиши мумкин.

Эҳтиёткорлик чоралари

Умумий

Бактериал инфекция тасдиқланмаганида ёки бактериал инфекцияга шубҳа қилинганида цефдинирни буюриш ёки препаратни профилактик буюриш пациент учун шубҳали фойда келтириши мумкин ва бу антибиотикларга резистент бактерияларни ривожланиш ҳавфини оширади.

Цефдинирни, кенг таъсир доирали бошқа микробларга қарши воситалар (антибиотиклар) каби, анамнезида колит билан хасталанган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Ўткинчи ёки барқарор буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 30 мл/мин) бўлган пациентларда цефдинирнинг умумий суткалик дозаси камайтирилиши керак, чунки тавсия этилган дозаларда қабул қилиш плазмада цефдинирнинг юқори ёки узоқ муддат сақланувчи концентрацияларини юзага келишига олиб келиши мумкин.

Цефдинир ичга қабул қилиш учун суспензия шаклида темир билан бойитилган болалар аралашмаси билан бирга қабул қилиниши мумкин, чунки темир билан бойитилган болалар аралашмасини бир вақтда истеъмол қилиш цефдинирнинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Диабет билан хасталанган пациентлар, уларни парвариш киладиган шахслар, цефдинирнинг концентрацияси 250 мг/5 мл бўлган ичга қабул қилиш учун суспензиясини 5 мл да 2,84725 г қанд сақлашини ёдда тутишлари керак.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Тератоген самаралари

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда онасининг репродуктив кўрсаткичларига ёки наслининг яшовчанлиги, ривожланиши, хулқ-атвори ёки репродуктив функциясига таъсири кузатилмаган.

Шундай бўлса-да, ҳомиладор аёлларда етарлича ва яхши назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларнинг репродуктив функциясига таъсирини ўрганиш одам организмига таъсири юзасидан ҳар доим ҳам олдиндан айтиш имконини бермаса-да, ҳомиладорлик вақтида препаратни фақат клиник зарурияти асосланган ҳолатдагина қўллаш лозим.

Тўлғоқ ва туғруқ вақтларида цефдинирни қўллаш ўрганилмаган.

Лактация

600 мг цефдинир бир марта қабул қилинганидан кейин кўкрак сутида аниқланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида автотранспортни ҳайдашда ва диққатни юқори даражада жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

 

Родинир микроорганизмларнинг сезгир штаммлари томонидан чақирилган енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги инфекцияларни даволаш учун кўрсатилган.

Препаратга резистент бактерияларни ривожланишини пасайтириш учун ва цефдинир ҳамда бошқа антибактериал воситаларнинг самарадорлигини ошириш учун цефдинирни, фақат сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилганлиги тасдиқланган ёки асосланган инфекцияларни даволаш ёки бартараф қилиш учунгина қўллаш керак. Қўзғатувчи ва унинг сезгирлиги хақида маълумот бўлганида антибактериал даволашни танлашда ёки ўзгартиришда уни инобатга олиш керак. Бундай маълумотлар бўлмаганида антибактериал даволашни танлашда патоген микроорганизмлар циркуляциясининг маҳаллий ҳусусиятларини ва антибактериал воситаларга нисбатан резистентликни ривожланиш моделини инобатга олиш керак.

Катталар ва ўсмирлар (13 ёш ва ундан катта)

-       Haemophilus influenzae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Haemophilus parainfluenzae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Streptococcus pneumoniae (фақат пенициллинга сезгир штаммлари) ва Moraxella catarrhalis (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари) томонидан чақирилган шифохонадан ташқари пневмония;

-       Haemophilus influenzae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Haemophilus parainfluenzae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Streptococcus pneumoniae (фақат пенициллинга сезгир штаммлари) ва Moraxella catarrhalis (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари) томонидан чақирилган сурункали бронхитни зўрайиши;

-       Haemophilus influenzae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Streptococcus pneumoniae (фақат пенициллинга сезгир штаммлари) ва Moraxella catarrhalis (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари) томонидан чақирилган ўткир гайморит.

Изоҳ: болаларда қўллаш юзасидан маълумотлар “Болалар” ва “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимларига қаранг.

-       Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган фарингит/тонзиллит.

Изоҳ: цефдинир оғизҳалқумдан S. pyogenes ни эрадикация қилишда самарали. Бироқ
S. pyogenes томонидан чақирилган ўткир ревматик иситмани олдини олиш учун цефдинирни қўллаш ўрганилмаган. Фақат мушак ичига юбориладиган пенициллин ревматик иситмани олдини олиш учун самарадорликни намойиш этган.

-       тери ва тери тузилмаларининг, Staphylococcus aureus (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари) ва Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган асоратланмаган инфекцияларда қўлланади.

Болалар

-       Haemophilus influenzae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Streptococcus pneumoniae (фақат пенициллинга сезгир штаммлари) ва Moraxella catarrhalis (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари) томонидан чақирилган ўткир бактериал ўрта қулоқ отити;

-       Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган фарингит/тонзиллит.

Изоҳ: цефдинир оғизҳалқумдан S. pyogenes ни эрадикация қилишда самарали. Бироқ
S. pyogenes томонидан чақирилган ўткир ревматик иситмани олдини олиш учун цефдинирни қўллаш ўрганилмаган. Фақат мушак ичига юбориладиган пенициллин ревматик иситмани олдини олиш учун самарадорликни намойиш этган.

-       тери ва тери тузилмаларининг, Staphylococcus aureus (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари) ва Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган асоратланмаган инфекцияларда қўлланади.

 

Анамнезида цефдинирга, цефалоспоринлар синфига мансуб бошқа антибиотикларга ёки дори воситасининг таркибидаги ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Антацидлар (алюминий- ёки магний сақловчи антацидлар)

300 мг цефдинирни 30 мл алюминий ва магний сақловчи антацид билан бир вақтда қабул қилиш сўрилиш тезлиги (Сmax) ва даражасини (AUC) тахминан 40% га пасайтиради. Сmax эришилгунгача бўлган вақт ҳам 1 соатга узаяди. Цефдинир билан даволаниш вақтида антацидларни қабул қилиш зарурати бўлганида цефдинир препаратини антацидни қабул қилишдан камида 2 соат олдин ёки 2 соатдан кейин қабул қилиш лозим.

Пробенецид

Бошқа β-лактам антибиотиклар билан бўлгани каби, пробенецид цефдинирни буйрак орқали чиқарилишини ингибиция қилиб, AUC ни тахминан 2 марта ошишига, плазмада цефдинирнинг максимал даражаларини 54% га ошишига ва тахминий ярим чиқарилиш даврини 50% га ошишига олиб келади.

Темир препаратлари ва темир билан бойитилган озуқа маҳсулотлари

60 мг элементар темир (FeSO4 шаклидаги) сақловчи дори воситалар, ёки 10 мг элементар темир сақловчи витаминлар ва цефдинирни бир вақтда қўллаш сўрилиш даражасини мувофиқ равишда 80% ва 31% га пасайтиради. Цефдинир билан даволаниш вақтида темир препаратларини қўллаш зарурати бўлганида, уни темир препаратларини кабул қилишдан камида 2 соат олдин ёки 2 соатдан кейин қабул қилиш лозим.

Элементар темир билан бойитилган овқат (энг аввало, темир билан бойитилган донли нонушталар) қабул қилишни цефдинирни сўрилишига таъсири ўрганилмаган.

Цефдинир қабул қилган пациентларда ахлатни қизариш ҳолатлари хақида хабар берилган. Кўпчилик ҳолатларда пациентлар шунингдек темир сақловчи препаратларни қабул қилганлар. Ахлатни қизғиш рангга бўялиши меъда-ичак йўлларида сўрилмаган цефдинир ёки унинг парчаланиш маҳсулотлари ва темир комплексларини ҳосил бўлиши натижасида юзага келади.

Таҳлил натижаларига таъсири

Сийдикда кетонларни борлиги сохта мусбат реакцияси нитропруссид ёрдамида таҳлиллар ўтказилганида кузатилиши мумкин, аммо нитроферрицианид ёрдамида ўтказиладиган таҳлилларда кузатилмайди. Цефдинирни қабул қилиш сийдикда глюкозани аниқлаш учун Clinitest®, Бенедикт эритмаси ёки Фелинг эритмаси қўлланганида сохта мусбат реакцияларга олиб келиши мумкин. Глюкозани аниқлаш учун глюкозооксидазанинг ферментатив реакцияларига асосланган таҳлиллар (Clinistix® ёки Tes-Tape® кабилар) ни ўтказиш тавсия этилади. Маълумки, цефалоспоринлар баъзида бевосита Кумбс синамасини мусбат натижасини индукция қилади.

Намликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Тайёр суспензияни 10 кундан ортиқ сақлаш мумкин эмас.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Болалар кузатиладиган инфекцияларда тавсия этилган дозаси ва даволаш давомийлиги қуйида таърифланган; умумий суткалик дозаси барча инфекцияларда суткада 14 мг/кг дан максимал 600 мг гача бўлган дозани ташкил этади. Суткада 1 марта 10 кун давомида қўллаш, суткада 2 марта қўллашдаги каби самаралидир. Тери инфекцияларида суткада

1 марта қўллаш ўрганилмаган; шу сабабли бундай инфекцияларда ичга қабул қилиш учун цефдинир суспензиясини суткада 2 марта қўллаш керак. Ичга қабул қилиш учун цефдинир суспензиясини овқатланиш вақтидан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Суспензияни тайёрлаш

Суспензия бевосита биринчи марта қўллашдан олдин тайёрланади. Кукун бўшашиши учун Родинир препаратининг флаконини чайқатиш, кейин 38 мл хона хароратигача илитилган қайнаган сув икки қисмга бўлиб (белгигача) қўшиш, ва ҳар сафар қўшилганда яхшилаб чайқатиш лозим. Сўнгра кукун бутунлай эриб кетиши учун суспензия тахминан 5 минут туриши лозим. Ҳар сафар қабул қилишдан аввал флаконни яхшилаб чайқатиш лозим. Препаратни аниқ дозалаш учун 5 мл ли ўлчов қошиқчасидан фойдаланиш керак, ҳар сафар ишлатилганидан кейин қошиқни сув билан яхшилаб чайиб ташлаш керак. Эритилганидан кейин суспензияни хона ҳароратида 10 кундан ортиқ сақлаш мумкин эмас.

Болалар (6 ойликдан 12 ёшгача бўлган болалар)

Инфекциянинг тури

Дозаси

Давомийлиги

Ўткир бактериал ўрта қулоқ отити

7 мг/кг ҳар 12 соатда

ёки

14 мг/кг ҳар 24 соатда

5-10 кун

 

10 кун

Ўткир гайморит

7 мг/кг ҳар 12 соатда

ёки

14 мг/кг ҳар 24 соатда

10 кун

 

10 кун

Фарингит/тонзиллит

7 мг/кг ҳар 12 соатда

ёки

14 мг/кг ҳар 24 соатда

5-10 кун

 

10 кун

Тери ва терининг тузилмаларини асоратланмаган инфекциялари

7 мг/кг каждые 12 часов

10 кун

 

Болаларнинг тана вазнига қараб Родинир препаратини қабул қилишлар сони ва тавсия этилган дозалаш тартиби қуйидаги жадвалда келтирилган:

Тана вазни

250 мг/5 мл

9 кг

125 мг/5 мл концентрациядаги цефдинир қўлланади

18 кг

2,5 мл дан ҳар 12 соатда ёки
5 мл дан ҳар 24 соатда

27 кг

3,75 мл дан ҳар 12 соатда ёки 7,5 мл дан ҳар 24 соатда

36 кг

5 мл дан ҳар 12 соатда ёки
10 мл дан ҳар 24 соатда

≥ 43 кг*

6 мл дан ҳар 12 соатда ёки
12 мл дан ҳар 24 соатда

*Тана вазни ≥ 43 кг бўлган болалар 600 мг бўлган максимал суткалик дозани қабул қилишлари лозим.

Болалар (6 ойликдан кичик ёшдаги болалар)

6 ойликкача бўлган янги туғилган чақалоқлар ва гўдакларда препаратнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Болаларда (6 ойликдан 12 ёшгача бўлган болалар) ўткир гайморитни даволаш учун цефдинирни қўллаш катталар ва ўсмирларда ўтказилган етарли ва яхши назоратли тадқиқотлардан олинган далиллар, катталар ва болаларда ўткир синуситнинг патофизиологиясини ўхшашлиги, ва болалардаги қиёсий фармакокинетик маълумотлар билан тасдиқланади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Креатинин клиренси < 30 мл/мин/1,73 м2 бўлган болалар учун цефдинирнинг дозаси 7 мг/кг дан (300 мг гача) суткада 1 марта қабул қилишни ташкил этиши керак.

Гемодиализдаги пациентлар

Цефдинир организмдан гемодиализ ёрдамида чиқарилади. Доимий гемодиализда бўлган пациентлар учун тавсия этилган бошланғич дозалаш тартиби кунора 7 мг/кг ёки 300 мг ни ташкил этади. Ҳар гемодиализ сеанси тугаганидан сўнг 300 мг (ёки 7 мг/кг) дозани қабул қилиш керак. Навбатдаги дозалар (300 мг ёки 7 мг/кг) кейинчалик кунора қабул қилинади.

Кекса пациентлар

Кекса ёшдагилар ва ёшроқ пациентларда препаратнинг самарадорлиги қиёсий ҳисобланади. Гарчи цефдинир барча ёшдаги гуруҳларда яхши ўзлаштирилган бўлса-да, кекса ёшдаги пациентларда ўтказилган клиник тадқиқотларда нохуш кўринишлар, жумладан диареяни ривожланиш тезлиги янада камроқ бўлган. Буйрак функциясини аҳамиятли бузилишлари бўлмаса, кекса ёшдаги пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Одамда цефдинирнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ. Кемирувчиларда препаратнинг ўткир токсиклигини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда 5600 мг/кг бир марталик перорал дозаси нохуш самараларни чақирмаган. Бошқа β-лактам антибиотикларнинг дозаси ошириб юборилганидан сўнг токсикликни белгилари ва симптомлари кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада дискомфорт, диарея ва тиришишлардан иборат бўлган. Цефдинир организмдан гемодиализ ёрдамида чиқарилади. Зарурат бўлганида гемодиализ дозани ошириб юборилиши натижасида жиддий токсик реакциялар кузатилганида, хусусан, буйрак функцияси бузилганида қўлланилиши мумкин.

 

RODINIR poroshok 60ml 250mg/5ml qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

RODINIR

RODINIR

Preparatning savdo nomi: Rodinir

Ta‘sir etuvchi modda (XPN): sefdinir

Dori shakli: qattiq jelatin kapsulalar.

Tarkibi:

Har bir kapsula quyidagilarni saqlaydi:

faol modda: sefdinir – 300 mg;

yordamchi moddalar: kalsiy karmelloza, magniy stearati, polioksil 40 stearati, suvsiz kolloid kremniy dioksidi;

qobig‘ining tarkibi: titan dioksidi, temir (II,III) oksidi, tozalangan suv, jelatin.

Ta‘rifi: №1 o‘lchamli, korpusi kulrang rangli, qopqoqchasi qora rangli, tarkibida oq rangdan och-sariq ranggacha bo‘lgan kukun saqlovchi qattiq jelatin kapsulalar.

Farmakoterapevtik guruhi: antibiotik (uchinchi avlod sefalosporinlar).

ATX kodi: J01DD15

Farmakologik hususiyatlari

Sefdinir – yarimsintetik β-laktam antibiotiki bo‘lib, bakteriyalarning hujayra devorlari sintezini bostirishi hisobiga bakterisid ta‘sir ko‘rsatadi. Preparat β-laktamaza ishlab chiqaradigan va penisillinlar hamda boshqa sefalosporinlarga chidamli bo‘lgan ko‘pchilik mikroorganizmlarga ta‘sir qiladi, ammo plazmidalar orqali keng ta‘sir doirasiga ega bo‘lgan ma‘lum β-laktamazalar tomonidan gidrolizlanishi mumkin.

Sefdinir ham in vitro sharoitlarda, ham klinika amaliyotida quyidagi mikroorganizmlarning ko‘pchilik shtammlariga nisbatan faoldir:

aerob grammusbat mikroorganizmlar: Staphylococcus aureus (shu jumladan, β-laktamaza ishlab chiqaradigan shtammlari), Streptococcus pneumoniae (faqat penisillinga sezgir shtammlari), Streptococcus pyogenes;

aerob grammanfiy mikroorganizmlar: Haemophilus influenzae (shu jumladan, β-laktamaza ishlab chiqaradigan shtammlari), Haemophilus parainfluenzae (shu jumladan, β-laktamaza ishlab chiqaradigan shtammlari), Moraxella catarrhalis (shu jumladan, β-laktamaza ishlab chiqaradigan shtammlari).

Sefdinir Pseudomonas aeruginosa, Enterobacter spp., Enterococcus spp. va metisillinga chidamli Staphylococcus spp. larga nisbatan faol emas.

Farmakokinetikasi

So‘rilishi

Sefdinir plazmada maksimal konsentrasiyasiga ichga qabul qilingandan so‘ng 2-4 soatdan keyin erishiladi. Biokiraolishligi 300 mg bir martalik dozasi qabul qilinganida 21%, 600 mg dozasi qabul qilinganida esa 16% ni tashkil etadi. Yog‘li ovqat iste‘mol qilinganida qon plazmasidagi maksimal konsentrasiyasi (Smax) va AUC muvofiq ravishda 16% va 10% ga kamayadi.

Kattalarda sefdinir kapsulasi ichga qabul qilinganidan so‘ng plazmada farmakokinetik ko‘rsatkichlarini o‘rtacha qiymati (± SO) quyidagi jadvalda keltirilgan:

Dozasi Cmax (mkg/ml) tmax(soatlar) AUC (mkg/soat/ml)
300 mg 1,60 (0,55) 2,9 (0,89) 7,05 (2,50)
600 mg 2,87 (1,01) 3,0 (0,66) 11,1 (3,87)

Taqsimlanishi

Kattalarda sefdinirning o‘rtacha taqsimlanish hajmi 0,35 l/kg, bolalarda (6 oylikdan 12 yoshgacha) – 0,67 l/kg ni tashkil etadi. Preparat terida hosil bo‘lgan pufak suyuqligida, o‘rta quloq suyuqligi, murtaklar, sinus bo‘shliqlari, bronxlarning shilliq qavati, o‘pka to‘qimasida plazmadagi konsentrasiyasining 15-48% konsentrasiyalarda taqsimlanadi. Sefdinir plazma oqsillari bilan 60-70% ga bog‘lanadi, bog‘lanishi preparatning konsentrasiyasiga bog‘liq emas.

Metabolizmi va chiqarilishi

Sefdinir ahamiyatli darajada metabolizmga uchraydi, asosan buyraklar orqali chiqariladi. Plazmadan o‘rtacha yarim chiqarilish davri 1,7-1,8 soatni tashkil etadi. Buyrak klirensi – 2,0 ml/min/kg ni tashkil etadi. 300 mg va 600 mg dozalari ichga qabul qilinganidan so‘ng klirensi muvofiq ravishda 11,6 ml/min/kg va 15,5 ml/min/kg ni tashkil etadi; siydik bilan muvofiq ravishda 18,4% va 11,6% o‘zgarmagan holda chiqariladi.

Qo‘llanilishi

Preparatga sezgir mikroorganizmlar tomonidan chaqirilgan yengil darajadan o‘rtacha og‘irlik darajasigacha bo‘lgan infeksion-yallig‘lanish kasalliklari:

  • LOR-a‘zolarining kasalliklari: o‘tkir sinusit, o‘tkir o‘rta quloq otiti, faringit, tonzillit;
  • quyi nafas yo‘llarining infeksiyalari: surunkali bronxitni zo‘rayishi, kasalxonadan tashqari pnevmoniya;
  • teri va yumshoq to‘qimalarning asoratlanmagan infeksiyalarida qo‘llanadi.

Qo‘llash usuli va dozalari

Rodinir kapsulalari ovqatlanishdan qat‘iy nazar ichga sutkada 1-2 marta qabul qilinadi.

Dozalash tartibi infeksiyaning xarakteri va og‘irlik darajasi, shuningdek taxmin qilingan qo‘zg‘atuvchining sezgirligiga qarab belgilanadi.

Kattalar va 13 yoshdan oshgan bolalarni davolash uchun quyidagi dozalash tartibi tavsiya etilgan:

Faringit, tonzillit, surunkali bronxitni zo‘rayishi: 300 mg dan har 12 soatda 5-10 kun davomida yoki 600 mg dan sutkada bir marta 10 kun davomida qabul qilinadi;

O‘tkir sinusit: 300 mg dan har 12 soatda yoki 600 mg dan sutkada bir marta 10 kun davomida qabul qilinadi.

Kasalxonadan tashqari pnevmoniya, teri va yumshoq to‘qimalarning asoratlanmagan infeksiyalari: 300 mg dan har 12 soatda 10 kun davomida qabul qilinadi.

6 oylikdan 12 yoshgacha bo‘lgan bolalarga preparat quyidagi dozalarda buyuriladi:

O‘tkir o‘rta quloq otiti, faringit, tonzillit: 7 mg/kg dan har 12 soatda 5-10 kun davomida yoki 14 mg/kg dan sutkada bir marta 10 kun davomida qabul qilinadi;

O‘tkir sinusit: 7 mg/kg dan har 12 soatda yoki 14 mg/kg dan sutkada bir marta 10 kun davomida qabul qilinadi.

Teri va yumshoq to‘qimalarning asoratlanmagan infeksiyalari: 7 mg/kg dan har 12 soatda 10 kun davomida qabul qilinadi.

Bolalarga preparatning suspenziya dori shaklini buyurish maqsadga muvofiqdir.

Buyrak yetishmovchiligida (kreatinin klirensi minutiga 30 ml dan kam bo‘lganida) preparatning dozasi:

Kattalar: 300 mg kuniga bir marta qabul qilinadi.

6 oylikdan 12 yoshgacha bo‘lgan bolalar: 7 mg/kg dan sutkada bir marta (sutkada 300 mg gacha) qabul qilinadi.

Gemodializda tavsiya etilgan boshlang‘ich dozasi – 300 mg (yoki 6 oylikdan 12 yoshgacha bo‘lgan bolalar uchun 7 mg/kg) ni tashkil etadi, har 48 soatda qabul qilinadi. Har bir gemodializ muolajasi tugaganida 300 mg preparat (yoki 6 oylikdan 12 yoshgacha bo‘lgan bolalar uchun 7 mg/kg) qabul qilish kerak. Navbatdagi dozalari 300 mg (yoki 6 oylikdan 12 yoshgacha bo‘lgan bolalar uchun 7 mg/kg) dan har 48 soatda qabul qilinadi.

Nojo‘ya ta‘sirlari

Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: ko‘ngil aynishi, diareya; kam hollarda – dispepsiya, gastrit, qusish, qorinda og‘riq, AST, ALT va LDG larning faolligini oshishi;

Markaziy nerv tizimi tomonidan: bosh og‘rig‘i, kam hollarda – bosh aylanishi; juda kam hollarda – tirishishlar.

Allergik reaksiyalar: anafilaksiya, bronxospazm, hansirash, toshma, eshakemi, yorug‘likka sezuvchanlik reaksiyasini oshishi, qichishish, angionevrotik shish, Stivens-Djonson sindromi, ko‘p shaklli eritema, toksik epidermal nekroliz.

Qon yaratish tizimi tomonidan: aplastik anemiya, pansitopeniya, leykopeniya, neytropeniya va agranulositoz.

Qon ivish tizimi tomonidan: protrombin vaqtini uzayishi va halqaro normallashtirilgan nisbatni oshishi, gemolitik anemiya va ichki qon ketishi, Kumbs sinamasini musbat bo‘lishi.

Siydik chiqarish tizimi tomonidan: buyrak faoliyatini buzilishi, toksik nefropatiya, glyukozuriya, ketonuriya.

Boshqalar: superinfeksiya.

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

Preparatning komponentlariga yoki sefalosporinlar sinfining boshqa antibiotiklariga yuqori sezuvchanlikda qo‘llash mumkin emas.

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Tarkibida magniy yoki alyuminiy saqlovchi antasid vositalar, shuningdek temir saqlovchi preparatlar bilan bir vaqtda qo‘llanganida Rodinirning ta‘siri ahamiyatli darajada kamayadi. Rodinir preparatini antasidlar yoki temir saqlovchi preparatlarini qabul qilishdan 2 soat oldin yoki 2 soat keyin qabul qilish kerak.

Boshqa β-laktam antibiotiklar qo‘llanganda bo‘lgani kabi, probenesid sefdinirning buyrak orqali chiqarilishini ingibisiya qiladi, natijada plazmada sefdinirning cho‘qqi konsentrasiyasi oshadi.

Maxsus ko‘rsatmalar

Penisillinga sezgirligi yuqori bo‘lgan pasientlarga sefdinir buyurilganida ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak, chunki anafilaksiyani rivojlanishi bilan kechuvchi kesishgan giperreaktivlik hollari ma‘lum.

Har qanday keng ta‘sir doirasiga ega bo‘lgan antibakterial vosita qabul qilinganida soxta membranoz kolit rivojlanishi mumkinligini inobatga olish kerak.

Keng ta‘sir doirasiga ega bo‘lgan boshqa antibiotiklar buyurilganida bo‘lgani kabi, preparat bilan uzoq muddat davolash chidamli mikroorganizmlarni rivojlanishi va haddan tashqari ko‘payishiga olib kelishi mumkin. Agar davolanish vaqtida zamburug‘li yoki bakterial superinfeksiya rivojlansa, tegishli muqobil davolash buyuriladi.

Sefalosporinlar kam hollarda protrombin faolligini pasaytirishlari mumkin, bu protrombin vaqtini uzayishiga olib keladi.

Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanishi

Homiladorlik va laktasiya vaqtida Rodinir preparati ona uchun kutilgan foyda homila yoki go‘dak uchun potensial havfdan ustun bo‘lgan holdagina buyuriladi.

Pediatriyada qo‘llanishi

6 oylikkacha bo‘lgan bolalarda sefdinir preparatini qo‘llash samaradorligi va havfsizligi yuzasidan ma‘lumotlar aniqlanmagan. 6 yoshgacha bo‘lgan bolalarda Rodinir preparatining suspenziya shaklini qo‘llash tavsiya etiladi.

Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri

Preparat bilan davolanish vaqtida avtotransportni haydash va diqqatni jamlash va psixomotor reaksiyalar tezligini talab etuvchi boshqa potensial havfli faoliyat turlarini bajarishda ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak.

Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin.

Dozani oshirib yuborilishi

Sefdinir preparatining dozasini oshirib yuborilishi yuzasidan ma‘lumotlar yo‘q.

Kuzatilishi mumkin bo‘lgan simptomlar: ko‘ngil aynishi, qusish, epigastriyda og‘riq, diareya va tirishishlar.

Davolash: simptomatik davolash o‘tkaziladi. Sefdinir organizmdan gemodializ yordamida chiqariladi. Zarurat bo‘lganida gemodializ muolajasi jiddiy toksik reaksiyalar kuzatilganida qo‘llanishi mumkin.

Chiqarilish shakli

Qattiq jelatin kapsulalar. 10 kapsula blisterda. 1 yoki 2 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan.

Saqlash sharoiti

25oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin.

Yaroqlilik muddati 

3 yil.

Dorixonalardan berish tartibi

Resept bo‘yicha.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

RODINIR poroshok 60ml 250mg/5ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
RODINIR poroshok 60ml 250mg/5ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
RODINIR poroshok 60ml 250mg/5ml dori vositasi Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: PharmaVision Sanayi ve Ticaret A.S. tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
RODINIR poroshok 60ml 250mg/5ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
RODINIR poroshok 60ml 250mg/5ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
RODINIR kapsulalar 300mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: цефдинир ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Ltd Sti., Турция произведено: Pharma Vision San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
RODINIR poroshok 60ml 125mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: цефдинир ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: PharmaVision Sanayi ve Ticaret A.S.
RODINIR kapsulalar 300mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: цефдинир ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Ltd Sti., Турция произведено: Pharma Vision San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 68 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
RODINIR poroshok 60ml 125mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: цефдинир ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: PharmaVision Sanayi ve Ticaret A.S.
Другие формы препарата
RODINIR kapsulalar 300mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: цефдинир ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Ltd Sti., Турция произведено: Pharma Vision San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
RODINIR kapsulalar 300mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: цефдинир ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Ltd Sti., Турция произведено: Pharma Vision San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9