×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

SERSENSA inyeksiya uchun eritma 5ml 250mg/5ml N5

Kategoriya:
- Gepatoprotektorlar, fosfolipidlar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Ruminiya
Faol modda:
Фосфолипиды
Qadoqda soni:
- 5
Ishlab chiqaruvchi:
- Dr.Sertus Ilac Sanayi Ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: S.C. Rompharm Company S.R.L.
Vakil:
- Dr.Sertus
ATX kodi:
- A05BA
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan

O'xshash dorilar

ESSENSIALE FORTE N kapsulalar 300mg N30 А.Наттерманн энд Сие ГмбХ Germaniya
54 000 s`om dan
URSOLIV kapsulalar 250mg N50 АВВА РУС ОАО Rossiya Federatsiyasi
155 000 s`om dan
APKOSUL kapsulalar N100 Ajanta Pharma Limited Hindiston
24 000 s`om dan
ALLOXOL tabletkalari N10 Ирбитский ХФЗ,ОАО Rossiya
1 700 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма.

Таркиби:

Препаратнинг 1 ампуласи қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фосфатидилхолин (соя дуккакларидан олинган фосфолипидлар шаклида) 250 мг.

ёрдамчи моддалар: натрий дезоксихолат, 96% ли этанол, all-rac-ɑ-токоферилацетат, рибофлавин (рибофлавин натрий фосфати шаклида), бензил спирти, натрий хлориди, натрий гидроксиди ва/ёки хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Вена ичига юбориш учун эритма. 5 мл дан сариқ рангли 5 шиша ампула контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Серсенца препаратининг таркибига кирувчи фосфолипидлар ҳужайралар ва ҳужайра органеллаларининг қобиғини асосий тузилиш элементлари ҳисобланадилар; кимёвий тузилиши бўйича эндоган фосфолипидларга тўғри келадилар, аммо фаоллиги бўйича уларнинг таркибида политўйинмаган ёғ кислоталарининг миқдори юқори бўлганлиги туфайли эндоген фосфолипидлардан устун турадилар. Ушбу юқори энергетик молекулаларни гепатоцитларнинг ҳужайра мембраналарини шикастланган соҳаларига сафланиши жигар ҳужайраларининг бутунлигини тиклайди, уларнинг регенерациясига ёрдам беради. Гарчи уларнинг цис-иккиламчи боғлари политўйинмаган ёғ кислоталарини фосфолипидларнинг мембраналарида углеводород занжирларини параллел жойлашишини бартараф қилса-да, фосфолипид тузилмаларининг жойлашиш зичлиги эса сусаяди, бу моддалар алмашинуви тезлигини оширади. Ҳосил бўлган функционал блоклар мембраналарга фиксация бўлган ферментларнинг фаоллигини оширадилар ва муҳим метаболик жараёнларни нормал, физиологик йўл билан кечишига ёрдам берадилар.

Фосфолипидлар липопротеинлар метаболизмини бошқариб, нейтрал ёғлар ва холестеринни оксидланиш жойларига ташидилар, бу жараён асосан юқори зичликдаги липопротеинларни холестерин билан боғланиш ҳусусиятини ошиши ҳисобига юз беради.

Шундай қилиб, липидлар ва оқсиллар метаболизмига; жигарнинг детоксикацион фаолиятига; жигарнинг ҳужайра тузилмалари ҳамда фосфолипидларга боғлиқ ферментлар тизимини сақлаб туришга меъёрлаштирувчи таъсир кўрсатади, бу эса жигарда бириктирувчи тўқималарни шаклланишига тўсқинлик қилади.

Фосфолипидларни сафрога экскреция бўлганида литоген индекс пасаяди ва сафрони барқарорлашувчи юз беради.

Асосан юқори зичликдаги липопротеидлар билан боғланиб, фосфатидилхолин, хусусан жигар ҳужайраларига келади.

Холин компонентини ярим чиқарилиш даври 66 соатни; тўйинмаган ёғ кислоталарники эса – 32 соатни ташкил этади.

Препаратнинг тахминан 5% ахлат билан чиқарилади.

Ножўя самараларнинг ривожланиш тезлигини баҳолаш мақсадида қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 - < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000 - < 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10000 - < 1/1000), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар ривожланиш тезлигини аниқлаш имконини бермайди).

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: юқори дозаларда қўлланганида кам ҳолларда диарея ривожланиши мумкин.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда препаратнинг таркибида бензил спирти борлиги сабабли, юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин; жуда кам ҳолларда тери аллергик реакциялари (тошма, экзантема ёки эшакеми) ривожланиши мумкин; учраш тезлиги номаълум – қичишиш бўлиши мумкин.

Фақат тиниқ эритмаларни қўллаш керак!

Вена ичига юбориш учун эритмани суюлтириш учун электролитли эритмаларни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Серсенца препаратининг таркибида бензил спирти борлиги сабабли, у йўлдош тўсиғи орқали ўтиши мумкин, ҳомиладорликда она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина препаратни қўллаш мумкин.

Лактация даврида Серсенца препаратини қўллаш зарурати бўлганида, препаратни қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқлиги сабабли, эмизишни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни 3 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас (препаратнинг таркибида бензил спирти борлиги сабабли).

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш, шунингдек диққатни юқори жамлаш билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

•       Жигарни ёғли дистрофияси (шу жумладан, қандли диабетда);

•       ўткир ва сурункали гепатитлар, жигар циррози, жигар ҳужайралари некрози, жигар энцефалопатияси, кома ва кома олди ҳолати, жигарни токсик шикастланиши (шу жумладан, алкоголизмда);

•       жигарни дори воситалари таъсирида шикастланиши;

•       ҳомиладорлик токсикози ва гестозларида жигарнинг функционал синамаларини яққол ўзгаришлари; жигарни ўткир сариқ дистрофияси (ўткир гепатоз, Шихен синдроми); ҳомиладорларни ҳавфсиз холестази (ҳомиладорлар гепатози);

•       операциядан олдин ва кейинги даволаш, айниқса, гепатобилиар соҳаларда ўтказилган операцияларда;

•       холестаз ва ўт тошлари ҳосил бўлишини қайталанишини олдин олиш;

•       псориаз (ёрдамчи даволаш сифатида);

•       нур касаллигида қўлланади.

•       препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

•       3 ёшгача бўлган болалар, жумладан янги туғилган чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқларда қўллаш мумкин эмас.

 

Антикоагулянтлар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин, шунинг учун бир вақтда қўлланганида антикоагулянтнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири маълум эмас.

2оС-8оС ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Серсенца препарати вена ичига юбориш учун мўлжалланган, маҳаллий таъсирланиш реакциялари бўлиши мумкинлиги туфайли, уни тери остига ва мушак ичига юбориш мумкин эмас.

Катталар ва 12 ёш ҳамда ундан катта болаларга бошқа тавсиялар бўлмаганида, препаратни вена ичига оқим билан аста-секин суткада 5-10 мл (1-2 ампула) дан, оғир ҳолатларда эса – суткада 10 мл дан 20 мл гача (2-4 ампула) юбориш керак. Бир мартада 10 мл (2 ампула) гача препаратни юбориш мумкин.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга суткада 2-5 мл дан буюрилади.

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга суткада 2 мл гача буюрилади.

Препаратни пациентнинг қони билан 1:1 нисбатда суюлтириш тавсия этилади. Пациентнинг шахсий қонини ишлатиш имкони бўлмаганида, препаратни суюлтириш учун таркибида электролитлар сақламаган инфузион юбориш учун 5% ёки 10% ли декстроза (глюкоза) эритмасини, 1:1 нисбатда қўллаш керак. Даволашнинг давомийлиги клиник-лаборатор кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади ва 2-5 кундан 10-20 кунгача бўлган муддатни ташкил этиши мумкин.

Шифокорнинг кўрсатмасига қараб, препаратни 250-300 мл 5% ли декстроза (глюкоза) эритмасида суюлтириб, минутига 40-50 томчи тезлик билан томчилаб юбориш мумкин.

Препаратнинг суюлтирилган эритмаси бутун юбориш вақти давомида тиниқ бўлиб қолиши керак.

Препаратни парентерал юборишдан имкон борича перорал қабул қилишга ўзгартириш тавсия этилади.

Бир шприцда бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин. 0,9% ли натрий хлорид эритмасида ва Рингер эритмасида суюлтирилмасин!

Кузатилмаган.

Серсенца препаратининг таркибида бензил спирти борлиги сабабли, у йўлдош тўсиғи орқали ўтиши мумкин, ҳомиладорликда она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина препаратни қўллаш мумкин.

Лактация даврида Серсенца препаратини қўллаш зарурати бўлганида, препаратни қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқлиги сабабли, эмизишни тўхтатиш керак.

SERSENSA inyeksiya uchun eritma 5ml 250mg/5ml N5 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

SERSENSA

SERSENCA

 

Preparatning savdo nomi: Sersensa

Ta‘sir etuvchi modda (XPN): fosfolipidlar

Dori shakli: vena ichiga yuborish uchun eritma.

Tarkibi:

Preparatning 1 ampulasi quyidagilarni saqlaydi:

faol modda: 250 mg fosfatidilxolin (soya dukkaklaridan olingan fosfolipidlar shaklida);

yordamchi moddalar: natriy dezoksixolat, 96% li etanol, all-rac-α-tokoferilasetat, riboflavin (riboflavin natriy fosfati shaklida), benzil spirti, natriy xloridi, natriy gidroksidi va/yoki xlorid kislotasi, in‘eksiya uchun suv.

Ta‘rifi: tiniq, ko‘kimtir-sariq rangli eritma.

Farmakoterapevtik guruhi: Jigar va o‘t chiqarish yo‘llari kasalliklarini davolash uchun qo‘llanadigan preparatlar. Gepatoprotektor vosita.

ATX kodi: A05BA

Farmakologik xususiyatlari

Sersensa preparatining tarkibiga kiruvchi fosfolipidlar hujayralar va hujayra organellalarining qobig‘ini asosiy tuzilish elementlari hisoblanadilar; kimyoviy tuzilishi bo‘yicha endogan fosfolipidlarga to‘g‘ri keladilar, ammo faolligi bo‘yicha ularning tarkibida polito‘yinmagan yog‘ kislotalarining miqdori yuqori bo‘lganligi tufayli endogen fosfolipidlardan ustun turadilar. Ushbu yuqori energetik molekulalarni gepatositlarning hujayra membranalarini shikastlangan sohalariga saflanishi jigar hujayralarining butunligini tiklaydi, ularning regenerasiyasiga yordam beradi. Garchi ularning sis-ikkilamchi bog‘lari polito‘yinmagan yog‘ kislotalarini fosfolipidlarning membranalarida uglevodorod zanjirlarini parallel joylashishini bartaraf qilsa-da, fosfolipid tuzilmalarining joylashish zichligi esa susayadi, bu moddalar almashinuvi tezligini oshiradi. Hosil bo‘lgan funksional bloklar membranalarga fiksasiya bo‘lgan fermentlarning faolligini oshiradilar va muhim metabolik jarayonlarni normal, fiziologik yo‘l bilan kechishiga yordam beradilar.

Neytral yog‘lar va xolesterinni oksidlanish joylariga tashib, fosfolipidlar lipoproteinlar metabolizmini boshqaradi, bu jarayon asosan yuqori zichlikdagi lipoproteinlarni xolesterin bilan bog‘lanish hususiyatini oshishi hisobiga yuz beradi.

Shunday qilib, lipidlar va oqsillar metabolizmiga; jigarning detoksikasion faoliyatiga; jigarning hujayra tuzilmalari hamda fosfolipidlarga bog‘liq fermentlar tizimini saqlab turishga me‘yorlashtiruvchi ta‘sir ko‘rsatadi, bu esa jigarda biriktiruvchi to‘qimalarni shakllanishiga to‘sqinlik qiladi.

Fosfolipidlarni safroga ekskresiya bo‘lganida litogen indeks pasayadi va safroni barqarorlashuvchi yuz beradi.

Farmakokinetikasi

Asosan yuqori zichlikdagi lipoproteidlar bilan bog‘lanib, fosfatidilxolin, xususan jigar hujayralariga keladi.

Xolin komponentini yarim chiqarilish davri 66 soatni; to‘yinmagan yog‘ kislotalarniki esa – 32 soatni tashkil etadi.

Preparatning taxminan 5% axlat bilan chiqariladi.

 

Qo‘llanilishi

  • Jigarning yog‘li distrofiyasi (shu jumladan, qandli diabetda);
  • o‘tkir va surunkali gepatitlar, jigar sirrozi, jigar hujayralari nekrozi, jigar ensefalopatiyasi, koma va koma oldi holati, jigarni toksik shikastlanishi (shu jumladan, alkogolizmda);
  • jigarni dori vositalari ta‘sirida shikastlanishi;
  • homiladorlik toksikozi va gestozlarida jigarning funksional sinamalarini yaqqol o‘zgarishlari; jigarning o‘tkir sariq distrofiyasi (o‘tkir gepatoz, Shixen sindromi); homiladorlarning havfsiz xolestazi (homiladorlar gepatozi);
  • operasiyadan oldin va keyingi davolash, ayniqsa, gepatobiliar sohalarda o‘tkazilgan operasiyalarda;
  • xolestaz va o‘t toshlari hosil bo‘lishini qaytalanishini oldin olish;
  • psoriaz (yordamchi davolash sifatida);
  • nur kasalligida qo‘llanadi.

Qo‘llash usuli va dozalari

Sersensa preparati vena ichiga yuborish uchun mo‘ljallangan, mahalliy ta‘sirlanish reaksiyalari bo‘lishi mumkinligi tufayli, uni teri ostiga va mushak ichiga yuborish mumkin emas.

Kattalar va 12 yosh hamda undan katta bolalarga boshqa tavsiyalar bo‘lmaganida, preparatni vena ichiga oqim bilan asta-sekin sutkada 5-10 ml (1-2 ampula) dan, og‘ir holatlarda esa – sutkada 10 ml dan 20 ml gacha (2-4 ampula) yuborish kerak. Bir martada       10 ml (2 ampula) gacha preparatni yuborish mumkin.

6 yoshdan 12 yoshgacha bo‘lgan bolalarga sutkada 2-5 ml dan buyuriladi.

3 yoshdan 6 yoshgacha bo‘lgan bolalarga sutkada 2 ml gacha buyuriladi.

Preparatni pasientning qoni bilan 1:1 nisbatda suyultirish tavsiya etiladi. Pasientning shaxsiy qonini ishlatish imkoni bo‘lmaganida, preparatni suyultirish uchun tarkibida elektrolitlar saqlamagan infuzion yuborish uchun 5% yoki 10% li dekstroza (glyukoza) eritmasini, 1:1 nisbatda qo‘llash kerak. Davolash davomiyligi klinik-laborator ko‘rsatkichlarni hisobga olgan holda shifokor tomonidan shaxsiy ravishda belgilanadi va 2-5 kundan 10-20 kungacha bo‘lgan muddatni tashkil etishi mumkin.

Shifokorning ko‘rsatmasiga qarab, preparatni 250-300 ml 5% li dekstroza (glyukoza) eritmasida suyultirib, minutiga 40-50 tomchi tezlik bilan tomchilab yuborish mumkin.

Preparatning suyultirilgan eritmasi butun yuborish vaqti davomida tiniq bo‘lib qolishi kerak.

Preparatni parenteral yuborishdan imkon boricha peroral qabul qilishga o‘zgartirish tavsiya etiladi.

Bir shprisda boshqa dori vositalari bilan aralashtirilmasin. 0,9% li natriy xlorid eritmasida va Ringer eritmasida suyultirilmasin!

Nojo‘ya ta‘sirlari

Nojo‘ya samaralarning rivojlanish tezligini baholash maqsadida quyidagi ko‘rsatkichlardan foydalaniladi: juda tez-tez (≥ 1/10), tez-tez (≥ 1/100 – < 1/10), tez-tez emas (≥ 1/1000 – < 1/100), kam hollarda (≥ 1/10000 – < 1/1000), juda kam hollarda                  (< 1/10000), uchrash tezligi noma‘lum (mavjud bo‘lgan ma‘lumotlar rivojlanish tezligini aniqlash imkonini bermaydi).

Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: yuqori dozalarda qo‘llanganida kam hollarda diareya rivojlanishi mumkin.

Immun tizimi tomonidan: kam hollarda preparatning tarkibida benzil spirti borligi sababli, yuqori sezuvchanlik reaksiyalari rivojlanishi mumkin; juda kam hollarda teri allergik reaksiyalari (toshma, ekzantema yoki eshakemi) rivojlanishi mumkin; uchrash tezligi noma‘lum – qichishish bo‘lishi mumkin.

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

  • preparatning komponentlariga yuqori sezuvchanlik;
  • 3 yoshgacha bo‘lgan bolalar, shu jumladan yangi tug‘ilgan chaqaloqlar va chala tug‘ilgan chaqaloqlarda qo‘llash mumkin emas.

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Antikoagulyantlar bilan o‘zaro ta‘sir qilishi mumkin, shuning uchun bir vaqtda qo‘llanganida antikoagulyantning dozasiga tuzatish kiritish kerak. Preparatni boshqa dori vositalari bilan o‘zaro ta‘siri ma‘lum emas.

Maxsus ko‘rsatmalar

Faqat tiniq eritmalarni qo‘llash kerak!

Vena ichiga yuborish uchun eritmani suyultirish uchun elektrolitli eritmalarni qo‘llash mumkin emas.

Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanishi

Sersensa preparatining tarkibida benzil spirti borligi sababli, u yo‘ldosh to‘sig‘i orqali o‘tishi mumkin, homiladorlikda ona uchun davolashdan kutilgan foyda homila uchun potensial havfdan ustun bo‘lgan hollardagina preparatni qo‘llash mumkin.

Laktasiya davrida Sersensa preparatini qo‘llash zarurati bo‘lganida, preparatni qo‘llash havfsizligi yuzasidan ma‘lumotlar yo‘qligi sababli, emizishni to‘xtatish kerak.

Pediatriyada qo‘llanishi

Preparatni 3 yoshgacha bo‘lgan bolalarga qo‘llash mumkin emas (preparatning tarkibida benzil spirti borligi sababli).

Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri

Preparat avtotransportni haydash, shuningdek diqqatni yuqori jamlash bilan bog‘liq bo‘lgan ishlarni bajarish qobiliyatiga ta‘sir qilmaydi.

Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin.

Dozani oshirib yuborilishi

Kuzatilmagan.

Chiqarilish shakli

Vena ichiga yuborish uchun eritma. 5 ml dan sariq rangli 5 shisha ampula kontur uyali o‘ramda. 1 kontur uyali o‘ram qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan.

Saqlash sharoiti

2oS-8oS haroratda saqlansin.

Yaroqlilik muddati

3 yil.

Dorixonalardan berish tartibi

Resept bo‘yicha beriladi.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

SERSENSA inyeksiya uchun eritma 5ml 250mg/5ml N5 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
SERSENSA inyeksiya uchun eritma 5ml 250mg/5ml N5 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
SERSENSA inyeksiya uchun eritma 5ml 250mg/5ml N5 dori vositasi Dr.Sertus Ilac Sanayi Ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: S.C. Rompharm Company S.R.L. tomonidan Ruminiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
SERSENSA inyeksiya uchun eritma 5ml 250mg/5ml N5 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
SERSENSA inyeksiya uchun eritma 5ml 250mg/5ml N5 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
LIVSON inyeksiya uchun eritma 5ml 250mg/5ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Фосфолипиды ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Avison Pharmaceuticals Pvt. Ltd, Индия произведено: Adore Pharmaceuticals Pvt. Ltd
  • Vakil: Shayana Farm MChJ
REZALYUT PRO kapsulalar N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Фосфолипиды ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Menarini International Operations Luxembourg S.A., Люксембург произведено: Berlin-Chemie AG (Menarini Group)
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9