×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

SERTOGAMMA eritma 2 ml N5

Kategoriya:
- Vitaminlar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Faol modda:
Цианокобаламин, пиридоксина гидрохлорид (витамин В6), тиамина гидрохлорид
Qadoqda soni:
- 5
Ishlab chiqaruvchi:
- Dr Sertus ilaç sanayi ve ticaret limited şirketi
Vakil:
- Dr.Sertus
ATX kodi:
- A11DB Витамин B1 в комбинации с витаминами B6 и/или B12
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 62 ta dorixonasida topildi

ico 60 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 71 700 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 61 500 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

45 000 s`om dan
SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N60 Bayer Consumer Care AG Germaniya
100 000 s`om dan
MAGNE V6 tabletkalari 5mg N50 Sanofi Aventis France, Франция произведено: Sanofi Winthrop Industrie Frantsiya
36 000 s`om dan
VITARICH sirop 200ml Saga Laboratories, Индия произведено: Stallion Laboratories Pvt. Ltd Hindiston
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

тиамин гидрохлориди (В1 витамини)                     100 мг;

пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)            100 мг;

цианокобаламин (В12 витамини)                             1 мг;

лидокаин гидрохлориди                                         20 мг;

Ёрдамчи моддалар: бензил спирти, калий гексацианоферрати (III), натрий гексаметафосфати, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.

инъекция учун эритма. 2 мл дан 5 та тўқ рангли шиша ампула контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сертогамма – В гуруҳ витаминларидан таркиб топган мажмуавий препарат.

Нейротроп ҳусусиятга эга бўлган В гуруҳ витаминлари нервлар ва ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликларида ижобий таъсир кўрсатади, юқори дозаларда оғриқ қолдирувчи таъсирга эга, қон оқимини кучайишига ёрдам беради ва нерв тизимининг фаолиятини ва қон ҳосил бўлиш жараёнини нормаллаштиради.

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) муҳим фаол модда ҳисобланади. Организмда фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпчилик ферментатив реакцияларнинг коферменти ҳисобланган кокарбоксилазага айланади. Углеворла, ёғлар ва ёғлар алмашинувида, шунингдек синапслар бўйлаб нерв қўзғалувчанлигини ўтиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Ҳужайраларнинг мембраналарини пероксидли оксидланиш маҳсулотларининг заҳарли таъсиридан ҳимоя қилади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) фосфорланган шаклда аминокислоталарни декарбоксилланиши ва қайта аминланиши жараёнларида, липидлар алмашинувида иштирок этувчи энзимларни таркибига киради. Периферик нерв тизими ва марказий нерв тизимини (МНТ) нормал фаолият кўрсатиши учун зарурдир.

Ҳар иккала витаминнинг физиологик фаолияти бир-бирининг таъсирини кучайтириш бўлиб, бу ҳусусияти нерв-мушак ва юрак қон-томир тизимига ижобий таъсири билан намоён бўлади. В6 витаминининг танқислигида кенг тарқалган танқислик ҳолати бу витаминлар юборилганидан сўнг тез бартараф бўлади.

Цианокобаламин (В12 витамини) ҳужайра метаболизми жараёнлари учун зарурдир. Қон яратиш фаолиятига таъсир қилади (анемияга қарши ташқи омил), холин, метионин, креатинин, нуклеин кислоталарни ҳосил бўлишида иштирок этади, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Лидокаин маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита сифатида таъсир қилади.

Парентерал юборилганидан сўнг тиамин гидрохлориди инъекция қилинган жойдан тез сўрилади ва организмга тақсимланади. Қондаги концентрацияси нисбатан паст бўлиб, бунда плазмада асосан эркин тиамин, эритроцитлар ва лейкоцитларда эса – унинг фосфорли эфирлари айланиб юради. Уни фосфорланиши жигарда амалга ошади. Энг фаол фосфорли эфири бўлиб кофермент фаоллигига эга бўлган тиаминдифосфати ҳисобланади. Ҳар куни тахминан 1 мг В1 витамини метаболимга учрайди. Метаболитлари сийдик билан чиқарилади. Биологик ярим парчаланиш даври – 0,35 соат. Ёғларда кам эриганлиги сабабли организмда тиамин гидрохлоридини тўпланиши кузатилмайди. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сутида аниқланади.

В6 витамини пиридоксаль-5-фосфатгача фосфорланади ва оксидланади. Қон плазмасида пиридоксаль-5-фосфат ва пиридоксаль альбумин билан боғланади. Альбумин билан боғланган пиридоксаль-5-фосфат ҳужайра мембранаси орқали ўтиши учун ишқорий фосфатаза ёрдамида пиридоксалга гидролизланади. Тахминан 80% витамин плазма оқсиллари билан боғланади. Пиридоксин гидрохлориди бутун организмга тақсимланади, йўлдош орқали ва она сутига ўтади. Организмда 40-150 мг В6 витамини сақланади, унинг кундалик чиқарилиш тезлиги организмга кириш тезлиги 2,2-2,4% бўлганида тахминан 1,7-3,6 мг ни ташкил этади. Жигарда тўпланади ва сўрилганидан сўнг максимал 2-5 соатдан кейин сийдик билан чиқариладиган 4-пиридоксин кислотасигача оксидланади.

В12 витамини парентерал юборилганидан сўнг ташилиб юрадиган оқсил комплексларини ҳосил қилади, улар жигар, суяк кўмиги ва бошқа аъзолар томонидан тез сўрилади. В12 витамини сафрога тушади ва ичак-жигар циркуляциясида иштирок этади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Жуда кам ҳолларда – кўп терлаш, ҳуснбузар тошмаси, тери реакциялари (эшакеми) кузатилади. Кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, нафасни бузилиши, анафилактик шок, Квинке шиши) ривожланиши мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш ҳусусиятига таъсири

Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва потенциал ҳавфли механизмларбилан ишлайдаган шахсларга препаратни қўллашга нисбатан огоҳлантиришлар йўқ.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликда қўллаш тавсия этилмайди.

Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни болалар ва ўсмирларга қўллаш ҳавфсизлиги бўйича етарли маълумотлар мавжуд эмас.

Препаратнинг таркибида бензил спирти борлиги сабабли препаратни янги туғилган чақалоқлар ва айниқса чала туғилган чақалоқларга буюриш мумкин эмас.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Нерв тизимини келиб чиқиши турлича бўлган касалликлари ва синдромларини мажмуавий даволаш таркибида патогенетик ва симптоматик восита сифатида қўлланади:

-      полинейропатия (шу жумладан, диабетик, алкоголли ва бошқалар);

-      неврит ва полиневрит, шу жумладан ретробульбар неврит;

-      периферик фалажлар, шу жумладан юз нервини фалажи;

-      невралгия, шу жумладан уч шохли нерв ва қовурғалараро нервларнинг невралгияси;

-      оғриқ синдроми (илдизчали, миалгия, ўраб олувчи герпес);

-      В1 ва В6 шунингдек В12 витаминларининг танқислиги исботланган тизимли неврологик касалликлари.

-      препаратнинг компонентларига индивидула юқори сезувчанлик;

-      декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги.

 

Тиамин гидрохлориди сульфитлардан таркиб топган эритмаларда бутунлай парчаланади. Бошқа витаминлар В1 витаминини парчаланиш маҳсулотлари бўлганида фаолсизланадилар. В6 витамини леводопанинг терапевтик самарадорлигини пасайтиради. Препарат циклосерин, D-пеницилламин, адреналин, норадреналин, сульфонамидлар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил. 

Препарат мушак ичига чуқур юбориш учун мўлжалланган.

Оғир ҳолатларда ва ўткир оғриқда – 2 мл дан кунига 1 марта; касалликни зўрайиши бартараф қилинганидан сўнг, ҳамда касалликни енгил шаклларида – 2 мл дан ҳафтада 2-3 марта юборилади. Даволаш давомийлиги касалликни оғирлигига қараб белгиланади.

Препаратнинг ножўя таъсирлари симптомлари яққоллигини кучайиши билан намоён бўлади.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

SERTOGAMMA eritma 2 ml N5 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
SERTOGAMMA eritma 2 ml N5 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
SERTOGAMMA eritma 2 ml N5 dori vositasi Dr Sertus ilaç sanayi ve ticaret limited şirketi tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
SERTOGAMMA eritma 2 ml N5 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
SERTOGAMMA eritma 2 ml N5 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
VITARIM inyeksiya uchun eritma 2ml N3
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 78 000 so'mdan Batafsil
KASLIROL sirop 100ml 250mg/5ml
Narh: 29 000 so'mdan Batafsil
KSILAZOL sprey 10ml 0,5mg/50mg N1
KSILAZOL sprey 10ml 1mg/50mg N1
Narh: 33 600 so'mdan Batafsil
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
ADEMTA tabletkalari 400mg N20
Narh: 274 000 so'mdan Batafsil
GEMBAG inyeksiya uchun eritma 2ml 100mg/2ml N5
LEVOCYeTIL tabletkalari N20
LEVOCYeTIL tomchilar 20ml
ADEMTA poroshok 400mg N5
Narh: 345 000 so'mdan Batafsil
GALARA kapsulalar 75mg N14
GALARA kapsulalar 150mg N28
GALARA kapsulalar 150mg N14
BAGEDA tabletkalari 10mg N30
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9