×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

SLABOTAKS eritma dlya priema vnutr 5ml 3,75mg/5ml

Kategoriya:
- Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
натрия пикосульфат
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- A06AВ08
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

146 800 s`om dan
KALKOR tabletkalari N30 Unicure (India) Pvt. Ltd. Hindiston
MYATI PERECHNOY LISTYa sire 50g Drug Offer Pharm, ООО O'zbekiston
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: ичиш учун эритма 3,75 мг/5мл

Таркиби:

Фаол модда:натрий пикосульфати-3,75 мг

Ёрдамчи моддалар: 70% ли сорбитол, натрий цитрати, натрий бензоати, лимон кислотаси, инъекция учун сув 5 мл гача.

Сурги воситадир. Таъсир этувчи модда-натрий пикосульфати-триарилметан гуруҳига мансуб сурги воситадир.

Маҳаллий сурги восита сифатида, Слаботакс йўғон ичакда бактериал парпарчаланишдан кейин, перистальтикани ошириб, йўғон ичакнинг шиллиқ қаватида рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, йўғон ичакда сув ва электролитлар тўпланишига ёрдам беради. Бу дефекация актини рағбатлантиради, эвакуация вақтини камайтиришига ва ахлатни юмшатишига олиб келади.

Сурги восита ҳисобланиб, препарат йўғон ичак даражасида  таъсир қилувчи, ичак ичидагининг меъда-ичак  йўлининг пастки қисмларидан эвакуация қилиш табиий жараёнини рағбатлантиради.

Шунинг учун препарат юқори  калорияли озиқ-овқатни ёки ингичка ичакдаги муҳим озиқ моддаларни ҳазм  қилиш ёки сўрилишига таъсир қилмайди.

Препаратни қўллаш ичак тенезмалари ва спазмлари билан бирга кечмайди. Сурги самара қабул қилгандан 6-12 соатдан кейин ривожланади, сурги самарасининг яққоллиги қон плазмасида фаол дифенол даражасига боғлиқ эмас. Эмизикли болаларда препаратнинг самарадорлиги, сульфатаза ишлаб чиқарувчи оз миқдорда  бактериал флора туфайли етарли бўлмаслиги мумкин.

Контакт бўшаштирувчи восита. Таьсир қилувчимодда-натрийпикосульфати- триарилметангуруҳи бўшаштирувчисидир.

Маҳаллийбўшаштирувчисифатида, натрий пикосульфатийўғоничакдабактериалпарчаланишдан кейин,перистальтиканиошириб,йўғон ичакшиллиққаватидарағбатлантирувчитаъсир кўрсатади, йўғоничакдасувваэлектролитлартўпланишигаёрдамберади.

Сўрилиши

Сўрилиши аҳамиятсиз, препарат деярли нофаол глюкоронидгача ичак деворида ва жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди. Ичга қабул қилингандан кейин йўғон ичакка тушади, препаратнинг сўрилиши аҳамиятсиз, бу унинг энтерогепатик циркуляциясини инкор этади.

Метаболизми

Йўғон ичакнинг дистал қисмида  бис-(п-гидроксифенил)-пиридил-2-метан фаол метаболити ҳосил қилиши ьилан натрий пикосульфати парчаланиши кузатилади. Сурги самарасини ривожланиш вақти фаол метаболит ажралиб чиқиши тезлиги билан аниқланади ва одатда қўлланилгандан кейин 6-12 соатни (ўртача 10 соат) ташкил қилади.

Препаратнинг аҳамиятсиз қисми тизимли қон оқимига тушади. Фаол метаболитнинг сурги самарасини ва қон зардобида унинг концентрациясинин ўзаро боғланиши мавжуд эмас.

Чиқарилиши

Ичга препаратни 10 мг қабул қилингандан кейин умумий доза қийматидан тахминан 10,4 % сийдик билан глюкоронид кўринишида 48 соат кейн чиқарилади. Препаратнинг юқорироқ дозалар қўлланилганда асосан сийдик билан чиқарилиши камаяди.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан:дискомфорт, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида спазмлар ва оғриқлар, диарея.

  Нерв тизими томонидан :бош айланиши ва ҳушдан кетиш. Препаратни қабул    

  қилгандан кейин пайдо бўладиган бош айланиши ва ҳушидан кетиш вазовагал  

   реакция билан боғлиқ бўлиши мумкин (масалан, дефекация пайтида стресс,  

   қорин соҳасидаги спазмлар)

Иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангиневротик шиш ва тери реакциялари (масалан, тери тошмаси, қичишиш) бўлиши мумкин.

Препаратни хар куни 10 кундан ортиқ шифокор билан маслаҳатлашмасдан қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратни юқори дозаларда узоқ муддат қўллаш сувсизланишга, электролитлар мувозанатинингбузилишига, гипокалиемияга олиб келиши мумкин.

Кекса пациентларда,  гипокалемияда, қонда магний миқдорини ошиши, организми заифлашган пациентларда эхтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Юқори дозаларда опиоидларни қабул қилувчи онкологик беморларда қабзиятни бартараф қилиш учун препарат самарали.

Препаратни қабул пациентларда бош айланиши ва хушидан кетиш кузатилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, бу ҳолатлар дефекация вақтидаги ҳушидан кетиш (ёки дефекация вақтида зўриқиш туфайли келиб чиққан ҳушидан кетиш) ёки қорин оғриғидаги вазовагал реакция билан боғлиқ бўлиб, бу қабзият билан боғлиқ бўлиши мумкин ва препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бўлиши шарт эмас.

Фруктозани ирсий ўзлаштира олмайдиган пациентлар препаратни қабул қилмаслиги керак.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда препаратни фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича 2 ёшдан қўллаш керак

Препарат ўзига хос таъмга эга эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда ўтказилган ишончли ва яхши назоратли тадқиқотлар тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Ҳомиладорлик I  ойлигида препаратни қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорликни II ва III ойликларида препаратни фақат она учун даволашдан потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан анча устун бўлганида препаратни қабул қилиш мумкин.

Эмизиш даври

Фаол метаболитлари ва унинг глюкуронидари кўкрак сути билан ажралмайди. Шундай қилиб препарат лактация даврида қўллаш мумкин, лекин бундай ҳолларда эмизишни тўхтатиш лозим.

Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни автомобил ва механизмларга бошқариш қобилиятига таъсири бўйича махсус клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунга қарамасдан, пациентларга вазовагал реакция (яъни, ичак спазми вақтида) туфайли препаратни қўллашда бош айланиши ва/ёки ҳушидан кетиши мумкинлиги хақида хабар бериш керак. Ичак спазмлари пайдо бўлганида, пациентлар потенциал хавфли фаолият турларидан, шу жумладан, автотранспортни хайдаш ёки механизмларни бошқаришдан сақланиш керак.

 

 

Қуйидаги ҳолларда сурги восита сифатида:

- йўғон ичак атонияси ва гипотонияси (шу жумладан, кекса ёшда, ётган беморларда, операциядан кейин, лактация даврида) билан боғлиқ қабзият;

- дори воситалар қабул қилиши чақирган қабзият;

-геморрой, проктит, тўғри ичак ёриғида (ахлат  консистенцияси  юмшатиш учун) ич келишини бошқариш;

- ўт пуфаги касалликлари, таьсирланган ичак синдроми қабзият устунлиги билан;

- ичак дисбактериози, пархез бузилиши билан боғлиқ қабзиятда қўлланилади.

- ичак тутилиши ёки ичак обструктив касалликлари;

- кўнгил айниши, қусиш, тана ҳароратини кўтарилиш билан кечиши мумкин бўлган қорин бўшлиғининг ўткир касалликлари ёки қоринда қаттиқ оғриқ (шу жумладан, аппендицит);

- ичак ўткир яллиғланиш касалликлари;

- оғир дегидратацияси;

- спастик қабзият;

- номаълум этиологияли ўткир абдоминал оғриқ;

- меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар;

-натрий пикосульфатига  ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик

- фруктозава галактозани наслий ўзлаштираолмаслик;

Ҳомиладорлик ва лактация даври;

-2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Электролит дисбаланси юрак гликозидларга толерантликни камайишига олиб келиши мумкин.

Юқори дозаларда препарат қўлланилганда диуретиклар ёки глюкокортиокстероидлар гипокалиемияни яққоллигини кучайтириши мумкин.

Антибиотиклар билан бир вақтда даволаш препаратининг сурги самарасини камайтириши мумкин.

Препарат 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда ёруғликдан ҳимояланган, болалар ета олмайдиган жойда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.

 

Симптомлар:юқори дозаларни қўллаганда диарея, сувсизланиш, қон босимининг пасайиши, сув-электролит мувозанатини бузилиши, гипокалиемия, тиришишлар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, қабзиятни одатий даволаш учун Слаботакс препаратини тавсия этилган дозалардан аҳамиятли даражада ошган дозада қабул қилиши билан боғлиқ йўғон ичак мушаклари ишемияси ҳақида хабарлар мавжуд.

Слаботакс, бошқа сургилар каби, сурункали  дозани ошириб юборилишида сурункали диарея, қорин  соҳасида оғриқ, гипокалиемия, иккиламчи гиперальдостеронизм, сийдик тош касаллигига олиб келиши мумкин. Сургиларни  сурункали суистеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолда, буйрак каналчаларини шикастланиши, метаболик алкалоз ва гипокалиемия билан боғлиқ мушакларнинг заифлиги ривожланиши мумкин.

Даволаш:препаратни ичишдан кейин сўрилишни камайтириш учун қусишни чақириш ёки меъдани ювиш мумкин. Суюқликни тўлдириш ва электролитлар мувозанатини тузатиш, шунингдек спазмолитик воситаларни буюриш талаб қилиниши мумкин.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда ўтказилган ишончли ва яхши назоратли тадқиқотлар тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Ҳомиладорлик I  ойлигида препаратни қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорликни II ва III ойликларида препаратни фақат она учун даволашдан потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан анча устун бўлганида препаратни қабул қилиш мумкин.

Эмизиш даври

Фаол метаболитлари ва унинг глюкуронидари кўкрак сути билан ажралмайди. Шундай қилиб препарат лактация даврида қўллаш мумкин, лекин бундай ҳолларда эмизишни тўхтатиш лозим.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

SLABOTAKS eritma dlya priema vnutr 5ml 3,75mg/5ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
SLABOTAKS eritma dlya priema vnutr 5ml 3,75mg/5ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
SLABOTAKS eritma dlya priema vnutr 5ml 3,75mg/5ml dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
SLABOTAKS eritma dlya priema vnutr 5ml 3,75mg/5ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
SLABOTAKS eritma dlya priema vnutr 5ml 3,75mg/5ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
PIKODINAR tomchilari 7,5 mg / ml
SLABOTAKS eritma dlya priema vnutr 10ml 3,75mg/5ml
PIKOLAKS tomchilar oralnie 30ml 0,75%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: натрия пикосульфат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
Narh: 38 000 so'mdan Batafsil
PIKOLAKS tomchilar oralnie 15ml 0,75%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: натрия пикосульфат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
Narh: 23 000 so'mdan Batafsil
SLABIKAP tomchilar 10ml 7,5mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya Federatsiyasi
  • Faol modda: натрия пикосульфат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Синтез, ОАО
GUTTALAKS tomchilar dlya priema vnutr 30ml 7,5mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Italiya
  • Faol modda: натрия пикосульфат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Санофи-Авентис Дойчланд ГмбХ, Германия, произведено Институт де Ангели С.Р.Л., 50066 Регелло, Прулли, 103/С, Флоренция, Италия
  • Vakil: Sanofi
Narh: 52 500 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9