×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ASKOSIN tabletkalari N100

Kategoriya:
- Vitaminlar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Аскорбиновая кислота, Цинк
Qadoqda soni:
- 100
Ishlab chiqaruvchi:
- Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Vakil:
- Kusum
ATX kodi:
- A11GB
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 103 ta dorixonasida topildi

ico 93 072 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 118 700 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

O'xshash dorilar

SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N60 Bayer Consumer Care AG Germaniya
100 000 s`om dan
MAGNE V6 tabletkalari 5mg N50 Sanofi Aventis France, Франция произведено: Sanofi Winthrop Industrie Frantsiya
36 000 s`om dan
45 000 s`om dan
119 500 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
10 таблетка стрипда; 3 ёки 10 та стрип тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамга жойланган.
Аскорбин кислотаси (С витамини) оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини тартибга солувчи, антиоксидант ва метаболик восита сифатида организмнинг адаптацион имкониятларини оширади, унинг инфекцияларга қаршилигини кучайтиради. Оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини тартибга солишда, углеводлар, аминокислоталар, пигментлар ва холестерин алмашинувида, стероид гормонлар, катехоламинлар синтезида, қон ивиши жараёнида иштирок этади. Коллаген синтезини кучайтиради, регенерация жараёнларини рағбатлантиради, капиллярлар ўтказувчанлик қобилиятини нормаллаштиради. Жигарда нафас олиш ферментларини фаоллаштириш ҳисобига унинг детоксикация ва оқсил ҳосил қилувчи фаолиятини кучайтиради, коллаген ва протромбин синтезини оширади. Сафро ажралишини яхшилайди, меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини тиклайди. Гистамин ажратилишини тормозлайди ва унинг деградациясини тезлаштиради, простагландинлар ҳосил бўлишини ҳамда яллиғланиш ва анафилаксиянинг бошқа медиаторларини сусайтиради. Иммунологик реакцияларни тартибга солади (антителолар, комплементнинг С3-компоненти, интерферон синтезини фаоллаштиради), фагоцитозга ёрдам беради, организмнинг инфекцияларга қаршилигини оширади. Яллиғланишга ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Аскорбин кислотасига бўлган суткалик эҳтиёж катталарда 70–100 мг ни, ҳомиладорларда ва лактация даврида 100–120 мг ни, болаларда ёшга боғлиқ ҳолда 30–70 мг ни ташкил этади. Рух биологик мембраналар, ҳужайра рецепторлари, протеинларнинг тузилмавий компоненти бўлиб ҳисобланади, 200 дан ортиқ энзиматик тизимлар таркибига киради. Иммун ва антиоксидант ҳимоя реакцияларида, қон ҳосил қилишда, аминокислоталар синтезида, генетик ахборотни сақлаш ва узатишда иштирок этади. Ретинолни ташувчи оқсил компоненти бўлгани ҳолда рух А витамини ва С витамини билан биргаликда антителолар синтезини рағбатлантирган ва вирусларга қарши таъсирни амалга оширган ҳолда иммун танқислиги юзага келишига тўсқинлик қилади. У эритроцитлар ва қоннинг бошқа шаклли элементлари ҳосил бўлиши учун зарур. Рух ёғ алмашинувини нормага келтиради, эндокрин безларининг нормал фаолиятини, шу жумладан инсулин, ўсиш гормони, кортикотропин ва соматотропин синтезини таъминлайди. Жинсий ва репродуктив фаолиятни қўллаб-қувватлайди – жинсий гормонлар ўтмишдоши бўлган ва тестостерон ҳосил бўлишига қўшиладиган Е витамини метаболизми учун зарур; рух шунингдек простатанинг нормал фаолият кўрсатиши учун ҳам муҳим. Рухга бўлган суткалик эҳтиёж 15 мг ни ташкил этади.
Аскорбин кислотаси ингичка ичакда фаол сўрилади. Ичга қабул қилинганидан кейин 4 соат ўтгач плазмада максимал концентрациясига эришилади. Организмда заҳира даражаси тахминан 1,5 г ни ташкил этади. Тахминан 25% плазма протеинлари билан боғланади. Метаболизмга учрамаган аскорбат ва метаболитлар буйраклар, ичак, шунингдек тер ва кўкрак сути орқали чиқарилади. Меъда-ичак йўллари касалликларида (гастрит, яра, қабзият, ич кетиши, гижжа инвазияси, лямблиозда), янги тайёрланган мева ва сабзавот шарбатлари истеъмол қилинганида, ишқорли сув ичилганида С витаминининг сўрилиши бузилиши мумкин. Плазмада препарат концентрацияси 1,4 мг/100 мл дан ортиқ ошганида унинг чиқарилиши ортади. Препаратнинг сўрилиши янги тайёрланган мева ва сабзавот шарбатлари истеъмол қилинганида, ишқорли сув ичилганида камаяди. Чекиш ва этил спиртини суистеъмол қилиш организмда аскорбин кислотаси захираларини кескин камайтиргани ҳолда унинг парчаланишини жадаллаштиради. Рух ичакдан сўрилади, тўқималарда тақсимланади ва қатор ферментлар ва биологик фаол моддалар таркибига киради. Организмдан чиқарилган рухнинг 90%и ахлат билан, 2–10% сийдик билан чиқарилади. Кальций препаратлари ва кальцийга бой рацион рух ўзлаштирилишини деярли 50%га пасайтиришга қодир, кофеин ва алкоголь эса уни жадал равишда организмдан чиқаради.
Аскоцин® шамоллаш, инфекция ва иммун танқислиги касалликларига мойиллик бўлганида, С витаминининг гипо- ва авитаминозида, қон кетишларида (бачадон, ўпка, бурундан қон кетишларида, нур касаллигида), жигар касалликларида (А гепатити, сурункали гепатит, циррозда), ҳомиладорлар нефропатиясида, Аддисон касаллигида, антикоагулянтлар дозаси ошириб юборилганида, суяк синишларида ва узоқ муддат битмайдиган яраларда, дистрофияда буюрилади. Аскоцин® иммунитет пасайиши, бириктирувчи тўқималар шикастланиши, углевод, ёғ алмашинуви бузилишлари, ички секреция безлари фаолияти бузилишлари, қон томирларининг юқори ўтказувчанлиги ва мўртлиги билан кечадиган касалликларни комплекс даволашда, шунингдек простата безининг гипофункциясида қўлланилиши мумкин. Препарат атеросклероз, бронхиал астма, бириктирувчи тўқималар касалликларида (ревматоид артрит, тизимли қизил югурик, склеродермияда) буюрилиши мумкин.
Аскорбин кислотасига ва препаратнинг бошқа компонентларига индивидуал юқори сезувчанликда. Тромбофлебит, тромбозларга мойиллик. 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Аскоцин® қонда салицилатлар, этинилэстрадиол, бензилпенициллин ва тетрациклин концентрациясини оширади, перорал контрацептивлар концентрациясини пасайтиради. Кумарин ҳосилаларининг антикоагуляция таъсирини камайтиради. Ичакда темир препаратлари сўрилишини яхшилайди. Этил спиртининг умумий клиренсини оширади. Хинолон қатори препаратлари, кальций хлориди, салицилатлар, кортикостероидлар узоқ вақт қўлланилганида С витамини захираларини камайтиради. Кортикостероидлар С витамини ва рух даражасини камайтиради.
Аскорбин кислотаси ва дефероксаминни бир вақтда қўлланилиши темирнинг тўқималарда, айниқса юрак мушагида токсиклигини оширади, бу қон айланиши тизимининг декомпенсациясига олиб келиши мумкин. Уни дефероксамин инъекциясидан кейин фақат 2 соат ўтгач қабул қилиш мумкин.
Препаратнинг юқори дозалари трициклик депрессантлар самарадорлигини камайтиради.

Препарат одатда, яхши ўзлаштирилади. Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганида қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея.
МНТ томонидан: марказий нерв тизими қўзғалувчанлигининг ошиши, бош оғриғи.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: конкрементларнинг ҳосил бўлиши.
Тери ва яқин орада жойлашган тўқималар томонидан: аллергик реакциялар.
Қон тизими томонидан: қон таначаларининг глюкозо-6-фосфатдегидрогеназаси етишмовчилиги бўлган беморларда эритроцитлар гемолизини келтириб чиқариши мумкин.

Аскоцин® овқатдан кейин қабул қилинади; таблеткани чайналади ва кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ичилади.
Катталарга бир кунда 1 марта 1 тадан таблетка буюрилади. Яққол ифодаланган авитаминозда ва инфекция касалликларини даволашда қисқа муддатда (5-7 сутка давомида) бир кунда 2 марта 1 тадан таблетка қабул қилиниши мумкин. Даволаш муддати касаллик табиати ва кечишига боғлиқ.
Болалар
Аскоцин® болаларга буюрилмайди.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, ичак спазмлари, диарея; эҳтимол аллергик реакциялар, буйрак функциясини бузилиши, артериал босимнинг ошиши, марказий нерв тизимининг юқори қўзғалувчанлиги, уйқунинг бузилиши. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.
Ҳомиладорлик даврида С витаминини юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилиши ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила учун келадиган хавфдан устун бўлганида қўлланилиши мумкин. Аскорбин кислотаси кўкрак сутига ўтади, шу сабабли лактация даврида препаратни шифокор назорати остида қўллаш зарур.
ASKOSIN tabletkalari N100 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

ASKOSIN®

ASCOZIN®

 

Preparatning savdo nomi: ASKOSIN®

Ta‘sir etuvchi moddalar: askorbin kislotasi va rux.

Dori shakli: chaynaladigan tabletkalar.

Tarkibi:

Har bir chaynaladigan tabletka quyidagilarni saqlaydi:

Askorbin kislotasi                                                       100 mg;

Natriy askorbati askorbin kislotasiga ekvivalent 400 mg;

Rux oksidi ruxga ekvivalent                                         15 mg;

yordamchi moddalar: mannit (E421), povidon K 30, krospovidon, FCF (E110) sariq shafaq bo‘yog‘i, etilsellyuloza, aspartam (E951), magniy stearati, 844763 apelsinli aromatizatori va izopropil spirti.

Ta‘rifi: och-to‘q sariq rangli, bir tekis dog‘li, dumaloq, ikki tomoni qavariq tabletkalar.

Farmakoterapevtik guruhi: askorbin kislotasi boshqa dori preparatlari bilan majmuada.

ATX kodi: A11GB

 

Farmakologik xususiyatlari

Farmakodinamikasi

Askorbin kislotasi (S vitamini) oksidlanish-qaytarilish jarayonlarini tartibga soluvchi, antioksidant va metabolik vosita sifatida organizmning adaptasion imkoniyatlarini oshiradi, uning infeksiyalarga qarshiligini kuchaytiradi.

Oksidlanish-qaytarilish jarayonlarini tartibga solishda, uglevodlar, aminokislotalar, pigmentlar va xolesterin almashinuvida, steroid gormonlar, katexolaminlar sintezida, qon ivishi jarayonida ishtirok etadi. Kollagen sintezini kuchaytiradi, regenerasiya jarayonlarini rag‘batlantiradi, kapillyarlar o‘tkazuvchanlik qobiliyatini normallashtiradi. Jigarda nafas olish fermentlarini faollashtirish hisobiga uning detoksikasiya va oqsil hosil qiluvchi faoliyatini kuchaytiradi, kollagen va protrombin sintezini oshiradi. Safro ajralishini yaxshilaydi, me‘da osti bezining tashqi sekretor faoliyatini tiklaydi. Gistamin ajratilishini tormozlaydi va uning degradasiyasini tezlashtiradi, prostaglandinlar hosil bo‘lishini hamda yallig‘lanish va anafilaksiyaning boshqa mediatorlarini susaytiradi. Immunologik reaksiyalarni tartibga soladi (antitelolar, komplementning S3-komponenti, interferon sintezini faollashtiradi), fagositozga yordam beradi, organizmning infeksiyalarga qarshiligini oshiradi. Yallig‘lanishga va allergiyaga qarshi ta‘sir ko‘rsatadi.

Askorbin kislotasiga bo‘lgan sutkalik ehtiyoj kattalarda 70–100 mg ni, homiladorlarda va laktasiya davrida 100–120 mg ni, bolalarda yoshga bog‘liq holda 30–70 mg ni tashkil etadi.

Rux biologik membranalar, hujayra reseptorlari, proteinlarning tuzilmaviy komponenti bo‘lib hisoblanadi, 200 dan ortiq enzimatik tizimlar tarkibiga kiradi. Immun va antioksidant himoya reaksiyalarida, qon hosil qilishda, aminokislotalar sintezida, genetik axborotni saqlash va uzatishda ishtirok etadi. Retinolni tashuvchi oqsil komponenti bo‘lgani holda rux A vitamini va S vitamini bilan birgalikda antitelalar sintezini rag‘batlantirgan va viruslarga qarshi ta‘sirni amalga oshirgan holda immun tanqisligi yuzaga kelishiga to‘sqinlik qiladi. U eritrositlar va qonning boshqa shaklli elementlari hosil bo‘lishi uchun zarur. Rux yog‘ almashinuvini normaga keltiradi, endokrin bezlarining normal faoliyatini, shu jumladan insulin, o‘sish gormoni, kortikotropin va somatotropin sintezini ta‘minlaydi. Jinsiy va reproduktiv faoliyatni qo‘llab-quvvatlaydi – jinsiy gormonlar o‘tmishdoshi bo‘lgan va testosteron hosil bo‘lishiga qo‘shiladigan Ye vitamini metabolizmi uchun zarur; rux shuningdek prostataning normal faoliyat ko‘rsatishi uchun ham muhim. Ruxga bo‘lgan sutkalik ehtiyoj 15 mg ni tashkil etadi.

Farmakokinetikasi

Askorbin kislotasi ingichka ichakda faol so‘riladi. Ichga qabul qilinganidan keyin 4 soat o‘tgach plazmada maksimal konsentrasiyasiga erishiladi. Organizmda zahira darajasi taxminan 1,5 g ni tashkil etadi. Taxminan 25% plazma proteinlari bilan bog‘lanadi. Metabolizmga uchramagan askorbat va metabolitlar buyraklar, ichak, shuningdek ter va ko‘krak suti orqali chiqariladi. Me‘da-ichak yo‘llari kasalliklarida (gastrit, yara, qabziyat, ich ketishi, gijja invaziyasi, lyambliozda), yangi tayyorlangan meva va sabzavot sharbatlari iste‘mol qilinganida, ishqorli suv ichilganida S vitaminining so‘rilishi buzilishi mumkin. Plazmada preparat konsentrasiyasi 1,4 mg/100 ml dan ortiq oshganida uning chiqarilishi ortadi. Preparatning so‘rilishi yangi tayyorlangan meva va sabzavot sharbatlari iste‘mol qilinganida, ishqorli suv ichilganida kamayadi. Chekish va etil spirtini suiste‘mol qilish organizmda askorbin kislotasi zaxiralarini keskin kamaytirgani holda uning parchalanishini jadallashtiradi.

Rux ichakdan so‘riladi, to‘qimalarda taqsimlanadi va qator fermentlar va biologik faol moddalar tarkibiga kiradi. Organizmdan chiqarilgan ruxning 90% axlat bilan, 2–10% siydik bilan chiqariladi. Kalsiy preparatlari va kalsiyga boy rasion rux o‘zlashtirilishini deyarli 50% pasaytirishga qodir, kofein va alkogol esa uni jadal ravishda organizmdan chiqaradi.

 

Qo‘llanilishi

Askosin® shamollash, infeksiya va immun tanqisligi kasalliklariga moyillik bo‘lganida, S vitaminining gipo- va avitaminozida, qon ketishlarida (bachadon, o‘pka, burundan qon ketishlarida, nur kasalligida), jigar kasalliklarida (A gepatiti, surunkali gepatit, sirrozda), homiladorlar nefropatiyasida, Addison kasalligida, antikoagulyantlar dozasi oshirib yuborilganida, suyak sinishlarida va uzoq muddat bitmaydigan yaralarda, distrofiyada buyuriladi. Askosin® immunitet pasayishi, biriktiruvchi to‘qimalar shikastlanishi, uglevod, yog‘ almashinuvi buzilishlari, ichki sekresiya bezlari faoliyati buzilishlari, qon tomirlarining yuqori o‘tkazuvchanligi va mo‘rtligi bilan kechadigan kasalliklarni kompleks davolashda, shuningdek prostata bezining gipofunksiyasida qo‘llanilishi mumkin. Preparat ateroskleroz, bronxial astma, biriktiruvchi to‘qimalar kasalliklarida (revmatoid artrit, tizimli qizil yugurik, sklerodermiyada) buyurilishi mumkin.

 

Qo‘llash usuli va dozalari

Askosin® ovqatdan keyin qabul qilinadi; tabletkani chaynaladi va ko‘p bo‘lmagan miqdordagi suv bilan ichiladi.

Kattalarga bir kunda 1 marta 1 tadan tabletka buyuriladi. Yaqqol ifodalangan avitaminozda va infeksiya kasalliklarini davolashda qisqa muddatda (5-7 sutka davomida) bir kunda 2 marta 1 tadan tabletka qabul qilinishi mumkin. Davolash muddati kasallik tabiati va kechishiga bog‘liq.

Bolalar

Askosin® bolalarga buyurilmaydi.

 

 

Nojo‘ya ta‘sirlari

Preparat odatda, yaxshi o‘zlashtiriladi. Yuqori dozalarda uzoq vaqt qo‘llanilganida quyidagi nojo‘ya reaksiyalar bo‘lishi mumkin.

Ovqat hazm qilish yo‘llari tomonidan: ko‘ngil aynishi, qusish, jig‘ildon qaynashi, ich ketishi.

MNT tomonidan: markaziy nerv tizimi qo‘zg‘aluvchanligining oshishi, bosh og‘rig‘i.

Siydik chiqarish tizimi tomonidan: konkrementlarning hosil bo‘lishi.

Teri va yaqin orada joylashgan to‘qimalar tomonidan: allergik reaksiyalar.

Qon tizimi tomonidan: qon tanachalarining glyukozo-6-fosfatdegidrogenazasi yetishmovchiligi bo‘lgan bemorlarda eritrositlar gemolizini keltirib chiqarishi mumkin.

 

Qo‘llanilishi mumkin bo‘lmagan holatlar

Askorbin kislotasiga va preparatning boshqa komponentlariga individual yuqori sezuvchanlikda. Tromboflebit, trombozlarga moyillik, qandli diabet. 18 yoshgacha bo‘lgan bolalarda qo‘llash mumkin emas.

 

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Askosin® qonda salisilatlar, etinilestradiol, benzilpenisillin va tetrasiklin konsentrasiyasini oshiradi, peroral kontraseptivlar konsentrasiyasini pasaytiradi. Kumarin hosilalarining antikoagulyasiya ta‘sirini kamaytiradi. Ichakda temir preparatlari so‘rilishini yaxshilaydi. Etil spirtining umumiy klirensini oshiradi. Xinolon qatori preparatlari, kalsiy xloridi, salisilatlar, kortikosteroidlar uzoq vaqt qo‘llanilganida S vitamini zaxiralarini kamaytiradi. Kortikosteroidlar S vitamini va rux darajasini kamaytiradi.

Askorbin kislotasi va deferoksaminni bir vaqtda qo‘llanilishi temirning to‘qimalarda, ayniqsa yurak mushagida toksikligini oshiradi, bu qon aylanishi tizimining dekompensasiyasiga olib kelishi mumkin. Uni deferoksamin in‘eksiyasidan keyin faqat 2 soat o‘tgach qabul qilish mumkin.

Preparatning yuqori dozalari trisiklik depressantlar samaradorligini kamaytiradi.

 

Maxsus ko‘rsatmalar

Askosin® yuqori dozalarda qo‘llanilganida buyrak funksiyasi va arterial bosimni, shuningdek me‘da osti bezi funksiyasini nazorat qilish zarur.

Glyukozo-6-fosfatdegidrogenaza tanqisligida, buyrak funksiyasini buzilishlarida ehtiyotkorlik bilan qo‘llaniladi; siydik-tosh kasalliklarida S vitaminining sutkalik dozasi sutkalik dozasi 1 g dan oshmasligi kerak.

Preparat turli xil laboratoriya testlari (qonda glyukoza, bilirubin miqdori, transaminazalar, laktatdegidrogenaza faolligi) natijalarini o‘zgartirishi mumkin. Uzoq vaqt davolanganda glyukoza darajasini nazorat qilish zarur.

Askorbin kislotasi temir so‘rilishini oshirishi tufayli, gemoxromatozi, talassemiya, polisitemiya, leykemiya va sideroblast anemiyasi bo‘lgan pasientlarda uni yuqori dozalarda qo‘llanilishi xavfli bo‘lishi mumkin. Organizmda temir miqdori yuqori bo‘lgan pasientlarda askorbin kislotasi minimal dozalarda qo‘llanilishi zarur.

Askosin® ni rak kasalligi rivojlanib borayotgan pasientlarda ehtiyotkorlik bilan buyurish zarur, chunki uni qo‘llanilishi jarayonning kechishini tezlashtirishi mumkin.

Homiladorlik va laktasiya davri

Homiladorlik davrida S vitaminini yuqori dozalarda uzoq vaqt qo‘llanilishi homilaning rivojlanishiga salbiy ta‘sir ko‘rsatishi mumkin. Homiladorlik davrida faqat ona uchun kutiladigan foyda homila uchun keladigan xavfdan ustun bo‘lganida qo‘llanilishi mumkin. Askorbin kislotasi ko‘krak sutiga o‘tadi, shu sababli laktasiya davrida preparatni shifokor nazorati ostida qo‘llash zarur.

Avtomobilni boshqarish va boshqa mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatiga ta‘siri

Preparat haydovchilarga yoki murakkab texnika bilan ishlovchi odamlarga salbiy ta‘sir ko‘rsatishi mumkinligi haqidagi ko‘rsatmalar yo‘q.

Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tganidan keyin ishlatilmasin.

 

Dozani oshirib yuborilishi

Simptomlari: ko‘ngil aynishi, qusish, ichak spazmlari, diareya; ehtimol allergik reaksiyalar, buyrak funksiyasini buzilishi, arterial bosimning oshishi, markaziy nerv tizimining yuqori qo‘zg‘aluvchanligi, uyquning buzilishi.

Davolash: simptomatik davolash o‘tkaziladi.

 

Chiqarilish shakli

10 tabletka stripda; 3 yoki 10 ta strip tibbiyotda qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton o‘ramga joylangan.

 

Saqlash sharoitlari

Yorug‘likdan himoya qilingan joyda, 25°S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin.

 

Yaroqlilik muddati

3 yil.

 

Dorixonalardan berish tartibi

Reseptsiz.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ASKOSIN tabletkalari N100 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ASKOSIN tabletkalari N100 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ASKOSIN tabletkalari N100 dori vositasi Kusum Healthcare Pvt. Ltd. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ASKOSIN tabletkalari N100 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ASKOSIN tabletkalari N100 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Analoglar
SINKOVIT tabletkalari 500 mg+4 mg N100
Ishlab chiqaruvchining dorilari
DERMAZOL shampun 100ml 2%
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
DERMAZOL shampun 50ml 2%
Narh: 34 000 so'mdan Batafsil
MUKEKS sirop 100ml 30mg/5ml
Narh: 26 000 so'mdan Batafsil
NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100
Narh: 176 800 so'mdan Batafsil
UKRLIV tabletkalari 250mg N30
Narh: 165 000 so'mdan Batafsil
DOMRID tabletkalari 10mg N30
Narh: 35 800 so'mdan Batafsil
DOMRID suspenziya 60ml 1mg/ml
ESZOL tabletkalari 100mg N10
Narh: 84 900 so'mdan Batafsil
REMOV LOSON 50ml 4% N1
Narh: 33 000 so'mdan Batafsil
OKSAPIN tabletkalari 300mg N30
Narh: 35 500 so'mdan Batafsil
MEZAKAR tabletkalari 200mg N50
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
MEZAKAR SR tabletkalari 400mg N50
Narh: 78 000 so'mdan Batafsil
LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100
Narh: 89 600 so'mdan Batafsil
ZARDEKS kapsulalar 300mg N100
DIKLOSEYF suppozitorii 50mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF suppozitorii 100mg N10
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF MAKS gel 30g 5%
Narh: 25 000 so'mdan Batafsil
VOLVIT/WOLVIT tabletkalari 5 mg N30
VERTINEKS tabletkalari 5mg N10
ARTRIKYUR tabletkalari N60
ALFAFORKAL kapsulalar 0,25mkg N30
TAYGERON tabletkalari 750mg N5
Narh: 49 000 so'mdan Batafsil
TAYGERON tabletkalari 500mg N5
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
REKOL tabletkalari 10mg N14
Narh: 46 400 so'mdan Batafsil
MUKEKS tabletkalari 30mg N100
Narh: 78 400 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9