×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

DIVIGEL 0,5g 0,1% N28

Kategoriya:
- Tanosil tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Finlyandiya
Faol modda:
Эстрадиол
Qadoqda soni:
- 28
Ishlab chiqaruvchi:
- Орион Корпорейшн Орион Фарма
Vakil:
- Sorrento Medical
ATX kodi:
- G03CA03
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

REGULON tabletkalari N21 Gedeon Richter PLC Vengriya
44 100 s`om dan
DIVIGEL 0,5g 0,1% N28 Орион Корпорейшн Орион Фарма Finlyandiya
PROGESTERON inyeksiya uchun eritma 1ml 2,5% N10 Биофарма,Фармацевтический завод, ООО Ukraina
9 000 s`om dan
LAKTINET tabletkalari 0,075mg N28 ОАО «Гедеон Рихтер» Vengriya
95 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: ташқи қўллаш учун гель

Таркиби:

1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда - эстрадиол гемигидрат (эстрадиолга эквивалент) - 1 мг,

ёрдамчи моддалар: карбомер (карбопол 974 Р), троламин, пропиленгликоль, этанол, тозаланган сув.

Дивигель гелининг фаол моддаси – эстрадиол синтетик 17α-эстрадиол ҳисобланиб, кимёвий ва биологик жиҳатдан эндоген инсон эстрадиоли билан бир хилдир. У аёлларда менопауза даврида эстрогенларнинг пасайган миқдорини қоплайди, бу билан менопауза симптомларини енгиллаштиради. Эстрогенлар менопауза даврида ёки овариоэктомиядан сўнг юзага келувчи суяк массаси йўқотилишининг олдини олади.

Эстрадиолни медроксипрогестерон ацетат билан биргаликда трансдермал қўллаш, холестерин/ЮЗЛП (юқори зичликдаги липопротеинлар) нисбатининг ўзгаришисиз, умумий холестерин миқдорининг пасайишига имкон беради. Постменопаузал даврдаги суяк тўқимаси зичлигининг камайишини мувофиқлаштириш учун Дивигелнинг самарадорлиги перорал эстроген препаратларни қўллашдаги каби бир хил.

0,5 г ёки 1,0 г дан гель алюминий фольгали пакетчага жойланади.

28 пакетлар давлат ва рус тилларида тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлаштирилган.

Дивигель эстрадиолнинг спирт асосли гели ҳисобланади.

Гель тери устига суртилганда, спирт тезда буғланиб кетади ва эстрадиол тери орқали сингиб, қон айланиш тизимига тушади. Препаратни 200-400 смсатҳга (бир ёки икки кафт ўлчами) суртиш сўрилган эстрадиол миқдорига таъсир кўрсатмайди. Бироқ, агар препарат каттароқ майдонга суртилса, сўрилиш даражаси аҳамиятли тарзда камаяди. Эстрадиолнинг бир қанча миқдори тери ости клетчаткасида ушланиб туради, у ердан босқичма босқич қон айланиш тизимига кириб боради. Трансдермал қўллаш, жигар метаболизмининг биринчи босқичини четлаб ўтиш имконини беради. Шу сабабли, эстрогеннинг қон плазмасидаги концентрацияси ўзгариши Дивигель препаратини қўллашда перорал эстрогенларни қўллашдагига нисбатан анча паст акс этган.

Дивигелни трансдермал суртишда, эстрадиолнинг плазмадаги концетрациялари қуйидагича бўлган:

Дивигель Дозаси

Cмакс (пикомоль/л)

Cўртача (пикомоль/л)

Cмин (пикомоль/л)

0,5 мг

143

75

92

1 мг

247

124

101

1,5 мг

582

210

152

Препарат билан даволаш вақтида эстрадиол/эстрон нисбати 0,4-0,7 даражасида сақланиб қолади, эстрогенларни перорал қабул қилганда эса бу миқдор, одатда, 0,2 дан кам қийматгача пасаяди. Биокираолишлигининг турғун кўрсаткичи эстрадиол валератнинг эквивалент  перорал дозасига нисбатан 82% ни ташкил қилади.

Дивигель трансдермал қўлланганда, метаболизм ва экскреция (чиқарилиши) табиий эстрогенларники билан ўхшаш бўлади.

Даволашнинг илк бир неча ойи давомида кескин қон кетиши ва қонли ажралмалар, сезувчанлик ёки кўкрак катталашиши кузатилиши мумкин. Ушбу симптомлар, одатда, қисқа муддатли ҳисобланади ва даволаш давомида йўқолади.

Қуйида келтирилган маълумотлар клиник тадқиқотлар ўтказилганда ва рўйхатдан ўтказилгандан кейинги даврда олинган. Ножўя реакциялар тахминан 76% беморларда юзага келиши мумкин. Клиник тадқиқотлар давомида 10% дан ортиқ беморларда рўйхатга олинган ножўя таъсирлар сифатида препарат суртилган жойдаги реакциялар ва сут безларидаги оғриқлар кузатилган.

Ножўя реакцияларнинг пайдо бўлиш тез-тезлиги қуйидаги таснифга эга:

Тез-тез (≥ 1/100 < 1/10); тез-тез эмас (≥  /1000 < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000 < 1/1000); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас).

Эстрадиолни трансдермал қўллашда юзага келган ножўя реакциялар:

Хавфсиз, хавфли ва аниқланмаган ўсмалар (жумладан киста ва полиплар).

Тез-тез эмас: сут безининг хавфсиз ўсмаси ва эндометрия.

Тез-тезлиги номаълум: миома.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: юқори сезувчанлик реакциялари.

Тез-тезлиги номаълум: наслий ангиотневротик шишнинг оғирлашиши.

Метаболизм ва овқатланишнинг бузилиши

Тез-тез: шиш, тана вазнининг ортиши, тана вазнининг камайиши.

Тез-тез эмас: иштаҳанинг ортиши.

Тез-тезлиги номаълум: гиперхолестеринемия1.

Рухий бузилишлар

Тез-тез: депрессия, асабийлик, уйқучанлик.

Тез-тез эмас: либидо ва кайфият ўзгариши, хавотирлик, уйқусизлик, апатия, эмоционал лабиллик (қўзғалувчанлик), диққатни жамлашнинг бузилиши.

Тез-тезлиги номаълум: эйфория1, қўзғалиш1.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши.

Тез-тез эмас: мигрень, парестезия.

Тез-тезлиги номаълум: тремор1.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: кўришнинг бузилиши.

Кам ҳолларда: контакт линзаларни ўзлаштира олмаслик.

Тез-тезлиги номаълум: кўз қуриши1.

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: оқиб келиш ҳисси

Тез-тез эмас: кучли юрак уриши

Кам ҳолларда: артериал босимнинг ортиши, веналар тромбоэмболияси.

Тез-тезлиги номаълум: бош мияда қон айланишининг бузилиши, юзаки флебит1, пурпура1.

Респиратор тизим томонидан бузилишлар, торакал ва медиастинал бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: нафас олишнинг қийинлашиши1.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: қабзият, қусиш, меъдада оғриқлар, метеоризм.

Тез-тез эмас: ич қотиши.

Тез-тезлиги номаълум: қорин соҳасида оғриқ, қорин дам бўлиши, диспепсия1, диарея1, ректал симптомлар.

Гепатобилиал тизим томонидан бузилишлар.

Кам ҳолларда: жигар функциясининг ва сафро ажралишининг бузилиши.

Тез-тезлиги номаълум: холестатик сариқлик.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: акне, соч тўкилиши, тери қуриши, тугунли эритема, эшакеми.

Кам ҳолларда: тошма.

Тез-тезлиги номаълум: контакт дерматит, экзема, тирноқ пластинкасини ўзгариши1, терининг тугунли ўзгариши1, гирсутизм1.

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: бўғим симптомлари, мушак тиришишлари.

Буйрак ва сийдик-жинсий тизим томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: қистовлар сони ва сийиш тез-тезлигининг ошиши.

Тез-тезлиги номаълум: сийдикни ушлаб туролмаслик1, цистит1, сийдикнинг рангсизланиши1, гематурия1.

Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан бузилишлар.

Тез-тез: сут безларида сезувчанлик/оғриқ/қаттиқлашиш, шиддатли қон кетиши ёки қон аралаш ажралмалар, вагинал ажралмалар, вульвар/вагинал симптомлар, менструал бузилишлар.

Тез-тез эмас: сут безларининг катталашиши, сут безларининг сезувчанлигини ошиши, эндометрий гиперплазияси.

Кам ҳолларда: дисменорея, предменструал синдром.

Тез-тезлиги номаълум: бачадон симптомлари1.

Умумий бузилишлар ва қўллаш жойидаги реакциялар.

Тез-тез: қизариш, суртиш жойида қичишиш, оғриқ, гипергидроз.

Тез-тез эмас: чарчоқ.

Тез-тезлиги номаълум: лаборатория кўрсаткичларининг нормадан силжиши, астения, гипертермия1, гриппсимон симптомлар1, лохаслик1.

1Алоҳида хабарлар. Тадқиқотларда кам сонли (n = 611) инсонларнинг иштирок этганлиги сабабли, олинган натижаларга асосланиб келтирилган ножўя реакцияларни тез-тез эмас ёки кам ҳолларда учрайдиган ҳолатлар деб таснифлаш мумкин эмас.

Эстроген-прогестагенлар билан мажмуавий даволашда юзага келган бошқа ножўя реакциялар:

Эстрогенга боғлиқ хавфсиз ва хавфли ўсмалар, масалан эндометрий раки.

Ўринбосар гормонал даволаш (ЎГД) қабул қилаётган аёл беморларда шундай даволаш олмайдиганларга нисбатан кўпроқ юзага келувчи веноз тромбоэмболия (масалан, оёқлар чуқур веналари тромбози ёки чаноқ веналари тромбози ва ўпка артериялари эмболияси).

Миокард инфаркти ва инсульт ривожланиши мумкин.

Ўт пуфаги фаолиятининг бошқа бузилишлари эҳтимоли мавжуд.

Хлоазма, кўпшаклли эритема, тугунли эритема ва геморрагик тошманинг якка ҳоллари ҳақида хабарлар берилган.

65 ёшдан сўнг деменция ривожланиш эҳтимоли мавжуд.

Сут безлари раки ривожланиш хавфи

Сут безлари раки ривожланиш хавфи эстроген ва прогестаген мажмуасини беш йилдан ортиқ қўллаган аёлларда юқори бўлади. Хавф эстроген монодаволашсини қўллаган аёлларда эстроген-прогестаген мажмуасини қўллаганларга нисбатан аҳамиятли даражада паст бўлади. Хавф даражаси даволаш давомийлигига боғлиқ.

Эндометрий раки ривожланиш хавфи

Постменопаузда интакт бачадонли пациентлар

ЎГДни қўлламайдиган интакт бачадонли аёлларда эндометрий раки ривожланиш хавфи 5:1000 ни ташкил қилади.

Эстрогенлар монотерапия ЎГД олаётган интакт бачадонли аёллар учун тавсия этилмайди, чунки эндометрия саратони хавфи ортади.

Эпидемиологик тадқиқотлар натижаларига асосан, эндометрий саратони ривожланиш хавфининг ортиши эстрогенлар монотерапия давомийлиги ва эстроген дозасига боғлиқ ва бу 50 ёшдан 65 ёшгача бўлган ҳар 1000 аёлдан 5 дан 55 тагача қўшимча ҳолатни ташкил қилади.

Прогестагенларни эстрогенлар билан даволанишнинг ҳар бир давр давомида энг камида 12 кунга қўшиш ушбу хавф ортишининг олдини олади.

Тадқиқотларга кўра, мажмуавийланган ЎГДни 5 йил давомида қўллаш (циклик ёки узлуксиз) эндометрий раки хавфи ривожланишини оширмайди.

Тухумдонлар раки ривожланиш хавфи

ЎГДни узоқ муддатли қўллаш тухумдонлар раки хавфи ривожланишининг аҳамиятсиз ортиши билан ифодаланди. Тадқиқотларга кўра, 5 йил давомида кечган ЎГДда 2500 аёл беморларда фақатгина битта рак қўшимча ҳолати рўйхатга олинган.

Веналар эмболияси хавфининг ривожланиши.

ЎГД веналар тромбоэмболияси, масалан чуқур веналар тромбози ёки ўпка эмболияси ривожланишининг 1,3-3 карра хавфи билан боғлиқ. Касалликнинг ривожланиш эҳтимоли ЎГДнинг биринчи йилида юқори бўлади.

Юрак ишемик касаллиги ривожланиш хавфи

Юрак ишемик касаллиги ривожланиш хавфи ЎГД олаётган, 60 ёшдан катта аёл беморларда бироз ортади.

Ишемик инсульт ривожланиши хавфи.

Ишемик инсультнинг нисбий хавфи ҳам эстрогенлар монотерапияси, ҳам эстроген-прогестаген мажмуавий даволанаётган аёл беморларда 1,5 баробар ортади. Геморрагик инсульт хавфи ЎГД давомида ортмайди.

Нисбий хавф ёш ёки даволаш давомийлигига боғлиқ эмас, бироқ хавф, ўз ўрнида, ёшга боғлиқ бўлиши аниқ. Шунинг учун инсульт ривожланиши умумий хавфи ёш ўтган сари ЎГД қабул қилаётган аёл беморларда ортиб боради.

 

65 ёшдан катта бўлган аёлларни даволашда ўринбосар гормонал даволаш тажрибаси аҳамиятсиз.

ЎГДни фақат ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатувчи постменопауза симптомларни даволашда қўллаш лозим.

Даволашнинг фойда ва хавф нисбатини диққат билан (камида ҳар йили) баҳолаш керак.

ЎГДни унинг фойдаси хавфдан устун бўлаётган давр мобайнигача давом эттириш мумкин.

Муддатидан аввалги менопауза ўринбосар гормонал даволаш билан боғлиқ ножўя самаралар ҳақидаги маълумот чекланган. Ёш аёлларда ножўя реакцияларнинг паст даражадаги мутлоқ хавфи туфайли, ушбу аёллар учун хавф ва фойда нисбати кексаларга нисбатан кўпроқ ижобий бўлиши мумкин.

Тиббий кўрик

Ўринбосар гормонал даволаш (ЎГД)ни бошлашдан аввал ёки қайта буюришда, шифокор пациентнинг тўлиқ шахсий ва оилавий анамнезини тўплаши, препаратни буюришда қўллаш мумкин бўлмаган холатлари ва керакли эҳтиёткорликка риоя қилиш мақсадида, тиббий кўрик (жумладан, кичик чаноқ органлари ва сут безлари) дан ўтказиш лозим.

Даволаш жараёнида даврий текширишни ўтказиб туриш тавсия этилади. Текшириш  услулларнинг сони ва тури ҳар бир пациент учун шахсий аниқланади. Сут безларида қандай ўзгаришлар бўлса шифокорга хабар бериш кераклиги тўғрисида аёлларга маълумот берилиши керак. Тадқиқотлар, жумладан маммография қабул қилинган нормаларга мувофиқ равишда олиб борилиши ва ҳар бир бемор аёлнинг индивидуал клиник эҳтиёжларига мослашиш керак.

Назоратни талаб қилувчи шартлар

Қуйида келтирилган ҳолатларнинг бирор бири мавжуд, аввал учраган ва/ёки ҳомиладорлик ёки аввалги гормонал даволаш даврида кучайган бўлса, у ҳолда бемор аёл доимий шифокор назорати остида бўлиши зарур. Ушбу ҳолатлар Дивигель билан даволаш вақтида, айрим ҳолларда, қайталаниши ёки кучайиши мумкин, хусусан бачадон лейомиомаси (фибромиома) ёки эндометриоз, тромбоэмболитик касалликлар, агар улар анамнезда бўлса, ёки уларнинг хавфи, эстрогенга боғлиқ ўсмалар хавф омиллари (масалан, сут безлари наслий ракининг I-даражаси), артериал гипертензия, жигар касалликлари (масалан, жигар аденомаси), қон томирларни шикастланиши билан ёки шикастланишсиз кечувчи қандли диабет, холелитиаз, мигрень ёки кучли бош оғриғи, тизимли қизил югурик, анамнезида эндометрий гиперплазияси, тутқаноқ, астма, отосклероз, наслий Квинке шиши.

Даволашни дарҳол тўхтатиш сабаблари

Агар қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар аниқланганда ва қуйидаги ҳолатлар юзага келганда: сариқлик ёки жигар фаолиятининг ёмонлашиши, артериал босимнинг яққол ортиши, мигренсифат бош оғриғининг янги хуружлари, ҳомиладорлик даволашни тўхтатиш лозим.

Эндометрий гиперплазияси ва карциномаси

Агар интакт бачадонли бемор аёллар узоқ муддат давомида фақат эстрогенлар билан даволанаётган бўлса, эндометрий гиперплазияси ва рак хавфи ортади. Эстрогенларни қўллаётган беморларда, уларни қўлламаганларга нисбатан, даволаш давомийлиги ва эстрогенлар дозасига мувофиқ равишда эндометрий рак хавфининг 2-12 каррали ортиши ҳақида хабар берилган.

Даволаш тўхтатилгандан сўнг хавф камида 10 йил давомида юқори даражада сақланиб қолади.

Интакт бачадонли аёлларда эстроген ва гестагеннинг мажмуавий терапияси ёки прогестагенни циклик равишда, бир ой ёки 28 кун давомида камида 12 кунга қўшиш эстроген ортиши билан боғлиқ бўлган хавфни олдини олади.

Даволашнинг биринчи ойи давомида кескин қон кетишлари ва қонли ажралмалар юзага келиши мумкин. Агар қон кетиши ёки қонли ажралмалар даволаш бошлангандан бироз вақтдан сўнг ёки даволаш тўхтатилгандан сўнг пайдо бўлса, қон кетиш сабаблари ўрганилиши шарт. Зарур ҳолатларда, ҳужайраларнинг хавфли трансформациясини истисно қилиш учун эндометрий биопсиясини ўтказиш лозим.

Прогестагенсиз эстрагенлар билан даволаш эндометриоз ўчоғида рак олди ёки хавфли ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, эндометриоз туфайли гистерэктомияни ўтказган бемор аёллар, айниқса,  аниқланган эндометриоз ўчоқлари бўлган бемор аёлларда эстрогенлар билан даволаш ўтказиш давомида прогестаген қўшишни кўриб чиқиш лозим.

Сут безлари раки

Сут безлари раки ривожланиш хавфи эстроген ва гестаген комбинациясини қўллаётган беморларда, ва фақат эстроген қабул қилаётганларда ҳам ортади.

Эстроген-прогестагенли мажмуавий даволаш

Рандомизацияланган, плацебо-назорат қилинадиган ва эпидемиологик тадқиқотлар шуни кўрсатганки, эстроген вва прогестаген комбинациясини ўринбосар гормонал даволаш учун қўллаш, сут безлари раки ривожланиш хавфини оширади. Самара тахминан 3 йилдан сўнг пайдо бўлади.

Эстрогенлар билан монотерапия

Гистерэктомияни ўтказган аёлларда эстрогенларни ўринбосар гормонал даволаш сифатида қўллаш, сут безлари раки пайдо бўлиш хавфининг ортишига олиб келмайди.

Бошқа кузатишлар сут безлари раки ривожланиш хавфининг аҳамиятсиз ортишини кўрсатади, аммо ушбу ортиш эстроген-прогестаген комбинацияни қўллашдагига нисбатан анча паст.

Рак касалликлари хавфининг аниқ ортиши эстрогенлар билан кўп йиллик даволаш олишда кузатилади. Бироқ даволаш тўхтатилгандан бир неча йилдан сўнг хавф ўзининг илк даражасига қайтади.

ЎГД, айниқса эстроген-прогестагенли комбинациялар сут безлари тўқималари зичлигини оширади, бу эса сут безлари ракига радиологик ташхис қўйишнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Тухумдонлар раки

Тухумдонлар раки сут безлари ракига нисбатан анча кам учрайди. Эстрогенли ЎГДни узоқ муддат қўллаш (камида 5-10 йил), тухумдонлар раки ривожланиш хавфининг бироз ортиши билан боғлиқ бўлган. Айрим тадқиқотлар маълумотларига асосан, комбинирланган ЎГДни узоқ вақт давомида қўллаш худди шундай ёки хатто камроқ хавф билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Веноз тромбоэмболия

ЎГД веноз тромбоэмболия, масалан чуқур веналар тромбози ёки ўпка эмболияси ривожланишининг 1,3-3 карра хавфи билан боғлиқ. Касалликнинг ривожланиши ўринбосар гормонал даволашнинг биринчи йилида асосга эга.

Тромбозларга мойиллиги бўлган бемор аёлларда веноз тромбоэмболия ривожланиши хавфи юқори бўлади. Чунки ЎГД хавфни ошириши мумкинлиги туфайли, у бундай бемор аёлларга қарши кўрсатилган.

Веноз тромбоэмболия ривожланишининг умумий хавф омиллари эстрогенлар, кекса ёш, катта жаррохлик операциялари, узоқ муддатли иммобилизация, семириш (ТВИ > 30 кг/м2), ҳомиладорлик/туғишдан кейинги давр, тизимли қизил югирик ва ракни ўз ичига олади.

Веноз тромбоэмболия ривожланишида веналар варикозининг эҳтимолий роли ҳақидаги масалада келишувга эришилмаган.

Барча жарроҳлик беморлари учун операциядан кейинги тромбоэмболияга қарши курашиш бўйича махсус профилактик чора-тадбирлар кўриб чиқилиши керак. Агар бемор аёлни  режалаштирилган операциядан сўнг узоқ муддат давомида иммобилизация қилиш керак бўлса, у ҳолда жарроҳлик аралашувидан 4-6 ҳафта олдин ўринбосар гормонал даволашни тўхтатиш талаб этилади. Даволашни қониқарли даражада ҳаракат фаоллиги тиклангунга қадар давом эттириш мумкин эмас.

Агар бемор аёл анамнезида веноз тромбоэмболия бўлмаса, лекин у ёшлигида тромбоэмболияни бошдан кечирган яқин қариндошларга эга бўлса, у ҳолда чекловлар диққат билан қайта кўриб чиқилган ҳолда, скрининг таклиф қилиниши мумкин.

Антикоагулянтларни узоқ муддат давомида қабул қилаётган беморлар ўринбосар гормонал даволашнинг афзаллик ва хавфини яхшилаб ўйлаб кўришлари керак.

Агар веноз тромбоэмболия даволаш бошиданоқ ривожланса, даволашни тўхтатиш лозим. Бемор аёл тромбоэмболиянинг қандай симптомларида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклигини билиши зарур (масалан, оёқнинг оғриқли шиш, кўкракда бехосдан пайдо бўлган оғриқ, нафас олишнинг қийинлашиши).

Юрак ишемик касаллиги

Рандомизацияланган, назорат қилинувчи тадқиқотлар давомида, юрак ишемик касаллиги билан оғриган ёки бошқа тоифа бемор аёлларда эстроген-прогестаген мажмуаси ёки эстрогенлар билан монотерапияли ўринбосар гормонал даволашнинг ҳимоявий самараси аниқланмаган.

Эстроген-прогестагенли мажмуавий даволаш

Юрак ишемик касаллиги ривожланишининг нисбий хавфи эстроген-прогестагенли мажмуаловчи даволаш қўлланганда бироз ортади. Юрак ишемик касаллиги ривожланишининг абсолют хавфи ёшга боғлиқ. Менопаузага яқин аёлларда эстроген-прогестагенли комбинирланган даволаш натижасида юрак ишемик касаллиги ҳолатлари сони жуда кам, лекин ёш ўтгани сари бу қиймат ортиб боради.

Эстрогенлар билан монотерапия

Рандомизацияланган, назорат қилинувчи тадқиқотларда фақат эстроген қабул қилган аёлларда гистерэктомиядан сўнг юрак ишемик касаллиги ривожланишининг юқори хавфи аниқланмаган.

Ишемик инсульт

Эстроген-прогестерон мажмуавий даволаш ва эстрогенлар билан монотерапия 1,5-каррали ишемик инсульт хавфи билан боғлиқ. Нисбий хавф ёш ўтиши билан ёки менопаузадан сўнг ўзгармайди. Инсульт хавфи аҳамиятли равишда ёшга боғлиқ бўлганлиги туфайли, ЎГД олаётган аёлларда инсультнинг умумий хавфи ёш ўтган сари ортиб боради.

Бошқа хусусиятлари

Эстрогенлар организмда суюқликнинг ушлаб қолинишига олиб келиши мумкин, шунинг учун юрак ва буйраклар функцияси бузилган аёл беморлар махсус назорат остида бўлишлари керак.

Гиперглицеридемия билан оғриган, ЎГД қабул қилаётган пациентларни қатъий кузатиш талаб этилади. Эстрогенларни бундай пациентлар томонидан қўлланишида, триглицеридлар миқдорининг қон плазмасида кескин ошишининг бир қанча ҳолатлари маълум. Бу панкреатит ривожланишига олиб келиши мумкин.

Эстрогенлар тиреоид-боғловчи глобулин (ТБГ) миқдорини оширади, бу эса айланиб юрган ва оқсил билан боғланган йод, Т4 концентрацияси (колонкали ёки радиоиммун тадқиқот услуби) ёки Т3 концентрацияси (радиоиммун тадқиқот услуби) ёрдамида ўлчанувчи қалқонсимон без гормонлари миқдори даражасининг ошишига олиб келади.

Т3 миқдорининг ортиши камаяди, бу эса ЎГД миқдорининг ортганлигини кўрсатади, эркин Т4 ва Т3 концентрациялари ўзгаради.

Қон зардобидаги концентрацияси ва бошқа боғловчи оқсиллар, масалан кортикоид-боғловчи глобулин (КБГ), жинсий гормонларни боғловчи глобулин (ЖГБГ) концентрациялари ортиши мумкин, бу эса, мувофиқ равишда, айланиб юрувчи кортикостероидлар ва жинсий стероид гормонлар концентрацияларининг ошишига олиб келади. Эркин ёки биологик фаол гормон концентрацияси ўзгаришсиз қолади. Плазманинг бошқа оқсиллари концентрацияси ортиши мумкин (ангиотензин/ренин субстрат, альфа-1-трипсин, церулоплазмин).

Кам ҳолларда, айниқса, анамнезида ҳомиладорлик даврида хлоазмаси бўлган аёлларда, хлоазма пайдо бўлиши мумкин. Хлоазмага мойиллиги бўлган аёллар ЎГД давомида қуёш нурлари ёки ультрабинафша нурланиш таъсирини минимал даражага келтириши лозим.

ЎГД когнитив функцияларни яхшиламайди. Деменция ривожланиш хавфи 65 ёшдан катта бўлган аёлларда эстрогенлар билан даволаш аввалида ва давомида ортишлиги ҳақида бир қатор исботлар мавжуд.

Дивигель контрацептив восита ҳисобланмайди, шунинг учун керакли контрацептив воситаларини қўллаш зарур.

Дивигель тери қизаришини келтириб чиқариши мумкин бўлган пропиленгликоль сақлайди.

Дори воситасини автотранспорт ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир хусусиятлари

Препарат автотранспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

-     табиий ёки сунъий менопауза ва бошқа эстроген-етишмовчилиги ҳолатларида эстрогенлар танқислиги билан боғлиқ симптомлар;

-     остеопороз профилактикаси учун бошқа дори воситалари қарши кўрсатилган ёки тўғри келмаган ҳолларда, суяк синишининг юқори хавфи бўлган постменопаузли остеопороз профилактикасида қўлланади.

-     Сут безлари раки (ташхис қўйилган, гумон қилинаётган ёки анамнезда);

-     ташхис қўйилган ёки гумон қилинаётган эстрогенга боғлиқ хавфли ўсмалар (масалан, эндометрий раки);

-     аниқланмаган этиологияли вагинал қон кетиши;

-     даволаш ўтказилмаган эндометрий гиперплазияси;

-     веналар тромбоэмболик касаллиги, мавжуд ҳолда ёки анамнезда (чуқур веналар тромбози (ЧВТ), ўпка артерияси эмболияси);

-     қоннинг ташхис қўйилган юқори даражадаги ивиши (масалан, С протеини, S протеини ёки антитромбин танқислиги);

-     артериялар ўткир тромбоэмболияси, мавжудлигида ёки анамнезда (масалан, стенокардия, миокард инфаркти);

-     жигар ўткир хасталиклари, мавжудлигида ёки анамнезда (жигар функцияси лаборатория кўрсаткичларининг нормага келишига қадар);

-     фаол ёки ёрдамчи моддаларга нисбатан юқори сезувчанлик;

-     порфирияда қўллаш мумкин эмас.

Жигар ферментлари индуктор-препаратларини, айниқса цитохром Р450, (барбитуратлар, карбамазепин, гризеофульвин ва рифампицин) ни ёндош қўллаш, эстрадиол метаболизмини тезлаштириши мумкин.

Ритонавир ва нелфинавир, кучли ингибитор бўлишлигига қарамай, эстрогенлар билан биргаликда қўлланганда, аксинча, кучайтирувчи самара беради.

Тешик далачой сақловчи ўсимлик асосидаги препаратлар эстрогенлар ва прогестагенлар метаболизмини кучайтириши мумкин. Трансдермал қўлланганда, препарат жигардан “биринчи ўтиш” самарасини четлаб ўтади, ўз навбатида, трансдермал суртилган эстрогенлар ва прогестагенлар ичга қабул қилинган гормонларга нисбатан камроқ даражада фермент индукторлари таъсирига учрайди.

Замбуруғга қарши азол воситалар (масалан, флуконазол, итраконазол, кетоконазол, вориконазол), верапамил, макролидлар (масалан, кларитромицин, эритромицин), дилтиазем каби кучли ва мўътадил CYP 3A4 ингибиторлари ва грейпфрутли шарбат эстрогенларнинг зардоб концентрациясини ошириши мумкин.

Эстрогенлар ва прогестагенларнинг клиник юқори метаболизми вагинал қон кетиш характерининг ўзгаришига ва самарасининг пасайишига олиб келиши мумкин.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дивигель – бу трансдермал қўллаш учун гель бўлиб, давомий ёки циклик даволаш учун мўлжалланган. Одатдаги бошланғич доза кунига 1 г гелни ташкил қилиб, бу 1 мг эстрадиолга мос келади. Қўллаш давомийлиги ва дозани, беморларнинг индивидуал хусусиятларини (клиник ҳолатидан келиб чиқиб, 2-3 циклдан сўнг дозага тузатиш киритиш мумкин: суткасига 0,5 г дан 1,5 г гелгача, бу эса суткасига 0,5 мг дан 1,5 мг гача эстрадиолга мос келади ) инобатга олган ҳолда, шифокор белгилайди.

Интакт бачадонли бемор аёллар учун Дивигелни 1 ой оралиқ билан прогестагенлар билан даволашни, масалан медроксипрогестерон ацетат, норэтиндрон, норэтиндронацетат ёки дидрогестеронни 12-14 кундан кам бўлмаган вақт давомида қўллаган ҳолда, бирга мажмуада қўллаш керак.

Прогестагенлар аёлларга гистерэктомиядан сўнг, агар уларда эндометриоз ташхис қўйилмаган бўлса, тавсия этилмайди

Дивигель тоза, қуруқ терига суртилиши лозим.

Дивигель дозасини кунига 1 марта сон терисига ёки чаноқ соҳа пастки қисмига, мунтазам равишда суртиш жойини ўзгартирган ҳолда суртилади. Суртиш майдони ўлчами бўйича – 1-2 кафтни ташкил қилади. Дивигелни сут безлари, юз, жинсий аъзолар ҳамда қизарган тери қисмларига суртиш мумкин эмас. Препарат суртилгандан сўнг гель қуригунча бир неча минут кутиш керак. Суртилган жойни бир соат давомида ювиш мумкин эмас. Дивигель кўзга тасодифий тегишининг олдини олиш зарур. Гель суртилгандан сўнг дарҳол қўлларни ювиш керак.

Ўринбосар гормонал даволаш (ЎГД)ни аввал қўлламаган ёки узоқ муддатли мажмуавий даволашдан сўнг, аёл беморлар исталган кунда Дивигель билан даволанишни бошлашлари мумкин.

Узлуксиз ўринбосар гормонал даволашдан сўнг Дивигелга ўтаётган аёл беморлар даволашни охирги даволаш циклидан сўнг бошлашлари мумкин.

Постменопаузал симптомларни даволашда энг кичик самарадор дозани қўллаш ва даволаш давомийлиги имкон қадар қисқа бўлиши лозим.

Агар бемор гелни ўз вақтида суртишни унутиб қўйса, у ҳолда даволашни одатга қўра, эртаси куни давом эттириш лозим. Препарат номунтазам қўлланганда, бачадондан ҳайзга ўхшаш қон кетиши юзага келиши мумкин.



Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

DIVIGEL 0,5g 0,1% N28 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
DIVIGEL 0,5g 0,1% N28 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
DIVIGEL 0,5g 0,1% N28 dori vositasi Орион Корпорейшн Орион Фарма tomonidan Finlyandiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
DIVIGEL 0,5g 0,1% N28 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
DIVIGEL 0,5g 0,1% N28 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
DIVIGEL 1g 0,1% N28
Narh: 222 300 so'mdan Batafsil
PROGINOVA draje N21
  • Ishlab chiqarilish joyi: Frantsiya
  • Faol modda: Эстрадиол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Дельфарм Лилль С.А.С.
Narh: 200 000 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
DIVIGEL 1g 0,1% N28
DIVIGEL 0,5g 0,1% N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Finlyandiya
  • Faol modda: Эстрадиол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Орион Корпорейшн Орион Фарма
  • Vakil: Sorrento Medical
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9