×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

GERVETIN eritma 1,5mg

Kategoriya:
- Stomatologik
Ishlab chiqarilish joyi:
- Makedoniya
Faol modda:
Бензидамин
Ishlab chiqaruvchi:
- REPLEK FARM Ltd.
Vakil:
- Spey Medical
ATX kodi:
- A01AD02
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

SHALFEY tabletkalari N20 Рубикон, ООО Belarusiya
5 000 s`om dan
GERVETIN pastilkalar so vkusom myati 3mg N20 REPLEK FARM Ltd. Makedoniya
67 088 s`om dan
DENTINOKS gel 10g Dentinox Gesellschaft fur pharmazeuiticshe Preparate Lenk & Schuppan Germaniya
GERVETIN eritma 1,5mg REPLEK FARM Ltd. Makedoniya
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун эритма.

Таркиби: 1 грамм эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1,5 мг бензидамин гидрохлориди.

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, глицерол, этанол 96%, натрий сахаринат, натрий гидрокарбонат, полисорбат 60, ялпиз ароматизатори (суюқ), хинолин сариқ бўёвчиси 70 E (104), индиготин бўёвчиси 85 E (132), тозаланган сув.

Томоқ ва оғиз бўшлиғини чайиш учун эритма 100 г шиша флаконда. Флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда жойланади.

Бензидамин индазоллар гуруҳига мансуб бўлиб, ностероид яллиғланишга қарши препарат ҳисобланади. Препарат яллиғланишга қарши, оғриқсизлантирувчи, маҳаллий оғриқ қолдирувчи ва кенг таъсир доирали микроорганизмларга қарши антибактериал таъсир кўрсатади. Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради; ҳужайра мембранасини барқарорлаштиради, АТФ ва оксидланиш фосфорланиш жараёнларидаги бошқа макроэргик бирикмаларни ишлаб чиқарилишини тормозлайди. Препаратнинг яллиғланишга қарши ва мембранани барқарорлаштирувчи таъсири простагландинларни, гистаминни, брадикининни, цитокининларни, комплемент омиллари ва бошқа носпецифик шикастловчи омиллар синтезини тормозлаши ва фаолсизлантириши билан боғлиқ. Оғриқсизлантирувчи ва маҳаллий оғриқ қолдирувчи таъсири альгоген хусусиятига эга бўлган биоген аминларнинг концентрациясини билвосита камайтириши ва рецептор аппаратнинг оғриқ бўсағаси сезувчанлигини ошириши билан боғлиқ; бензидамин шунингдек тўқима рецепторлари билан брадикининни ўзаро таъсирини блоклайди, яллиғланиш ўчоғида қон айланишини қайта тиклайди ва оғриқ сезувчанлигини камайтиради. Бензидамин микроорганизмларнинг мембраналари орқали тез ўтиши қобилияти туфайли антибактериал ва специфик микробларга қарши таъсир намоён қилади ва микроорганизм ҳужайраларидаги метаболик жараёнларни бузиб ва ҳужайра структурасини шикастлаб, ҳужайранинг лизисини (парчаланишини) чақиради.

Препарат Candida Albicans га нисбатан замбуруғларга қарши таъсирга эга. У ҳужайра деворини ва мицетларнинг метаболик занжирини структурали бузилишини чақириб, замбуруғларнинг репродукциясига тўсқинлик қилади. Препарат маҳаллий қўлланганда шиллиқ қаватлар орқали яхши сўрилади ва яллиғланган тўқималарга ўтади. Бензидаминни бошқа химиотерапевтик препаратлар билан даволаш схемасига киритиш даволашнинг самарадорлигини аҳамиятли даражада оширади ва даволаш муддатини қисқартиради.   

Препарат маҳаллий қўлланганда шиллиқ қаватлар орқали яхши сўрилади ва яллиғланган тўқималарга ўтади. Метаболитлар кўринишида буйрак орқали чиқарилади.

Маҳаллий реакциялар: оғизни қуриши, оғиз бўшлиғида увишиш, ачишиш ҳисси.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси.

Бошқалар: уйқучанлик.

  

Агар эритма қўлланганда ачишиш ҳисси пайдо бўлса, уни дастлаб градирланган стаканчада сув даражасини белгигача етказиш йўли билан, сув қўшиб суюлтириш керак. Кўзга тушишидан сақланиш керак. Препарат автомобилни бошқариш қобилиятига ва юқори диққатни талаб қилувчи бошқа фаолият турларига таъсир кўрсатмайди.

Оғиз бўшлиғини ва ЛОР-аъзоларини яллиғланиш касалликлари:

·      гингивит, глоссит, стоматит (шу жумладан нур билан даволаш ва химиотерапиядан кейин);

·      ангина, фарингит, ларингит, тонзиллит;

·      кандидоз (мажмуавий даволаш таркибида);

·      сўлак безининг калькулёз яллиғланиши;

·      жарроҳлик аралашувлари ва жароҳатлардан (шу жумладан тонзиллэктомия, жағларни синиши) кейин;

·      тишларни даволаш ёки олиб ташлагандан кейин;

·      пародонтоз;

·      инфекцион-яллиғланиш касалликларида мажмуавий даволаш таркибида қўллаш лозим.

·      препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

·      12 ёшгача бўлган болалар ёшида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланиши:

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин 

Аниқланмаган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, оригинал ўрамида 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати:

Ўрамида кўрсатилган.

Яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Маҳаллий қўллаш учун эритма: томоқни ёки оғизни чайиш учун 15 мл препарат ҳар

1,5-3 соатда ишлатилади. Чайишдан кейин эритмани туфлаб ташлаш керак. Яллиғланиш жараёнларида чайиш учун суюлтирилмаган эритма ишлатилади, оғиз ва томоқни гигиеник чайиш учун суюлтирилган эритма (15 мл препарат ва 15 мл сув аралаштирилади) ҳар куни ишлатилади. Препаратни ютиш мумкин эмас!

Оғиз бўшлиғи ва ЛОР-аъзоларининг яллиғланиш касалликларида (турли этиологияли):
4 кундан 15 кунгача;

Одонто-стоматологик патологияларда: 6 кундан 25 кунгача;

Жарроҳлик аралашувлари ва жароҳатлардан кейин (тонзилэктомия, жағларни синиши): 4 кундан 7 кунгача.

Препарат узоқ муддат давомида қўлланганда, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Ҳозирги вақтга қадар Герветин препаратини дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

GERVETIN eritma 1,5mg dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
GERVETIN eritma 1,5mg dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
GERVETIN eritma 1,5mg dori vositasi REPLEK FARM Ltd. tomonidan Makedoniya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
GERVETIN eritma 1,5mg dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
GERVETIN eritma 1,5mg dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
GERVETIN pastilkalar so vkusom myati 3mg N20
Narh: 67 088 so'mdan Batafsil
ANGIDAK sprey 30ml 0,255mg 176 doz
GERVETIN sprey 30ml 1,5mg/ml
Narh: 99 000 so'mdan Batafsil
ZVEZDOCHKA LOR sprey 30ml 0,15%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vetnam
  • Faol modda: Бензидамин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Danson-BG, OOD, Болгария произведено: Danapha Pharmaceutical Joint Stock Company
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
INFORIN krem 50g 10%
Narh: 46 000 so'mdan Batafsil
GERVETIN pastilkalar so vkusom myati 3mg N20
Narh: 67 088 so'mdan Batafsil
PARSOLET tabletkalari 20mg N30
Narh: 129 800 so'mdan Batafsil
KETANEYM FORTE tabletkalari 100mg N20
KETANEYM RETARD tabletkalari 150mg N20
KETANEYM krem 30g 5%
Narh: 20 000 so'mdan Batafsil
SVETOKS tabletkalari 10mg N20
Narh: 36 000 so'mdan Batafsil
GERVETIN sprey 30ml 1,5mg/ml
Narh: 99 000 so'mdan Batafsil
KETANEYM suppozitorii 100mg N12
Другие формы препарата
GERVETIN pastilkalar so vkusom myati 3mg N20
GERVETIN sprey 30ml 1,5mg/ml
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9