×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

SERTOXOL kapsulalar 300mg N20

Kategoriya:
- Gepatoprotektorlar, fosfolipidlar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Faol modda:
Урсодезоксихолевая кислота
Qadoqda soni:
- 20
Ishlab chiqaruvchi:
- Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Abdi Ibrahim Ilac San. ve Tic. A.S.
Vakil:
- Dr.Sertus
ATX kodi:
- A05AA02
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan

O'xshash dorilar

ESSENSIALE FORTE N kapsulalar 300mg N30 А.Наттерманн энд Сие ГмбХ Germaniya
54 000 s`om dan
URSOMAK kapsulalar 300mg N20 GM Pharmaceuticals Ltd. Gruziya
65 000 s`om dan
TIOGAMMA infuziya uchun eritma 50ml 12mg/ml N1 Солюфарм Фармацойтише Эрцойгниссе ГмбХ Germaniya
51 400 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: капсулалар

Таркиби

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: урсодеоксихолат кислотаси – 300 мг;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

қобиғининг таркиби: желатин, титан диоксиди, темир III-оксиди.

Қаттиқ желатин капсулалар. 10 капсуладан блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Урсодеоксихолат кислотаси гепатоцитлар, холангиоцитлар ва меъда-ичак йўлларидаги эпителиоцитларга нисбатан билвосита цитопротектив, мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатади. Мембраналардаги липофил структуралар билан ўзаро таъсир қиладиган, ҳужайра мембраналарига сафланадиган ва уларни барқарорлаштирадиган қўшалоқ молекулаларни ҳосил қилади. Жигар ҳужайралари ва ўт чиқариш йўлларини шикастловчи омиллардан ҳимоя қилади, уларни цитотоксик мицеллаларнинг таъсирига нисбатан берилмайдиган қилади.

Иммуномодулловчи фаолликка эга, гепатоцитлардаги HLA-1 ва сафро чиқариш йўллари ҳужайраларидаги HLA-2 тўқималар мутаносиблиги антигенларини экспрессиясини пасайтириши ва иммуноглобулинлар (биринчи навбатда IgM) нинг таъсирини камайтириши ҳисобига жигарда иммунопатологик реакциялар яққоллигини камайтиради. Цитотоксик Т-лимфоцитларни ҳосил бўлишини камайтиради.

Урсодеоксихолат кислотаси холестазда гепатоцитларда Са+2-боғлиқ протеинкиназани фаоллаштириши орқали эксикозни рағбатлантириб, гепатоцитлар учун токсик бўлган ўт кислоталарининг концентрациясини камайтиради, бикарбонатларнинг миқдори юқори бўлган холерезни индуция қилади, бу сафрони пассажини ошишига олиб келади.

Жигарда холестерин синтезини, шунингдек ичакдан сўрилишини пасайтириб, урсодеоксихолат кислотаси сафронинг литогенлигини камайтиради, холато-холестерин индексни пасайтиради, холестерин конкрементларини парчаланишига ёрдам беради ва янгилари ҳосил бўлиши олдини олади.

Ўт тошларини парчаланиши натижали бўлиши учун ўт тошларини таркиби фақат холестеринли бўлиши, уларнинг ўлчами 15-20 мм дан ошмаслиги, ўт пуфаги (тошлар билан ўт пуфагининг энг кўпи билан ярми тўлган бўлиши) ва ўт чиқариш йўллари ўзининг фаолиятини тўлиқ бажариши керак.

Урсодеоксихолат кислотаси бирламчи жигар циррози, муковисцидоз ва алкоголли стеатогепатити бўлган беморларда жигар фиброзини авж олиб боришини ишончли равишда секинлаштиради. Қизилўнгач веналарини варикоз кенгайишининг ривожланиш ҳавфини камайтиради.

Жигар ва бошқа аъзолар патологиясида бузилган апоптоз (ҳужайраларни қариши ва нобуд бўлиши) жараёнларини бошқаради. Урсодеоксихолат кислотасини қўллаш йўғон ичак раки ҳужайраларини ўсишини тормозлайди. 

Препарат ичга қабул қилинганидан сўнг урсодеоксихолат кислотаси ингичка ичакда пассив диффузия ҳисобига, ёнбош ичакда – фаол транспорт орқали сўрилади. Плазмада максимал концентрациясига қабул қилингандан сўнг 30-60 минут оралиғида эришилади.

Препарат мунтазам равишда қабул қилинганида, урсодеоксихолат кислотаси қон плазмасида асосий ўт кислотасига айланади, қондаги умумий ўт кислоталари миқдорини тахминан 48% ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши: 96-99%. Препаратнинг терапевтик самараси урсодеоксихолат кислотасини қон плазмасидаги концентрациясига эмас, балки сафродаги концентрациясига боғлиқ. Сафрода урсодеоксихолат кислотасининг максимал концентрацияси препарат 1 кг тана вазнига 10-14 мг суткалик дозада қабул қилинганида кузатилади. Препаратнинг дозаси яна оширилганида сафрода урсодеоксихолат кислотасининг концентрацияси ошмайди. Урсодеоксихолат кислотаси йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Меъда-ичак йўллари томонидан: клиник тадқиқотларда ахлатни хамирсимон бўлиши ёки диареяни ривожланиши юзасидан ҳисоботлар жуда кўп қайд этилган. Жуда кам ҳолларда бирламчи билиар циррозни даволаш вақтида қорин соҳасида, ўнг томонида кучли оғриқлар ривожланган.

Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан: урсодеоксихолат кислотаси билан даволаниш вақтида жуда кам ҳолларда тошларни кальцийланиши ривожланиши мумкин.

Бирламчи жигар циррозининг кечки босқичларини даволаш вақтида жуда кам ҳолларда жигар циррозини декомпенсацияси кузатилган, у препарат бекор қилинганидан сўнг йўқолган.

Юқори сезувчанлик реакциялари: жуда кам ҳолларда аллергик тошмалар (эшакеми) тошиши мумкин.

Сертохол препаратини қабул қилиш шифокорнинг назоратида амалга оширилиши керак. Препарат билан даволашнинг биринчи уч ойи давомида жигарнинг функционал кўрсаткичлари АСТ (SGOT), АЛТ (SGPT) ва g-GT ни ҳар 4 ҳафтада, сўнгра эса ҳар 3 ойда кузатиш керак.

Холестеринли ўт тошларини эритиш учун қўлланганида:

Даволашнинг самарасини баҳолаш учун, ва тошларнинг кальциноз белгиларини ўз вақтида аниқлаш учун даволаш бошланганидан сўнг 6-10 ойдан кейин тошларнинг ўлчамига қараб ўт пуфагини визуал кузатиш (перорал холецистография) билан бирга турган ва орқага ётган ҳолда сояларини кузатиш (ультратовуш текшируви) керак.

Агар рентген суратида ўт пуфагини визуал кузатиш имкони бўлмаса ёки тошларнинг кальциноза ривожланган бўлса, ўт пуфагини қисқарувчанлиги суст ёки санчиқ ҳуружлари тез-тез кузатилса, Сертохол препаратини қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Сертохол препарати автомобилни бошқариш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажаришга таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликни I уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликни II ва III уч ойликларида она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагини қўллаш мумкин (ҳомиладор аёлларда урсодеоксихолат кислотасини қўллаш юзасидан адекват назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган).

Ҳозирги вақтда урсодеоксихолат кислотасини кўкрак сути билан ажралиб чиқиши юзасидан маълумотлар йўқ. Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш хақидаги масалани ҳал қилиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Сертохол препарати капсулалар шаклида 300 мг дан ишлаб чиқарилганлиги сабабли, препарат 6 ёшгача (тана вазни 20 кг дан кам) бўлган болаларга қўлланилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
•       Ўт пуфагидаги холестеринли тошларни парчалаш учун қўлланади. Рентгенограммада холестеринли тошлар соялар сифатида кўринмаслиги керак ва уларнинг диаметри 15 мм дан ошмаслиги керак. Ўт пуфагида тошлар бўлишига қарамасдан, унинг фаолияти бузилган бўлиши керак эмас;

•       Сафрони рефлюкси билан кечувчи гастритни даволаш учун қўлланади;

•       Декомпенсация белгилари бўлмаганида жигарни бирламчи билиар циррозини (ББЦ) симптоматик даволаш учун қўлланади.

 

•       ушбу дори воситасининг фаол моддасига ёки таркибига кирувчи бошқа инградиентларига юқори сезувчанликда;

•       рентген текширув натижалари мусбат (таркибида кальцийнинг миқдори юқори) бўлган ўт тошлари аниқланганида;

•       фаолият кўрсатмайдиган ўт пуфаги бўлганида;

•       ўт пуфаги, ўт чиқариш йўллари ва ичакни ўткир яллиғланиш касалликларида;

•       декомпенсация босқичидаги жигар циррозида;

•       оғир даражадаги жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида;

•       панкреатитда;

•       ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида;

•       6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Алюминий ионларини ва ионларни алмаштирувчи смолаларни сақловчи антацидлар (холестирамин) препаратни сўрилишини камайтирадилар. Агар ушбу моддалардан бирини сақловчи препаратни қўллаш зарурати бўлса, у ҳолда уни Сертохол препаратини қабул қилишдан камида 2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш керак.

Сертохол препарати циклоспоринни ичакдан сўрилишини кучайтириши мумкин.

Циклоспорин билан даволанаётган пациентларда ушбу модданинг қондаги концентрацияси шифокор томонидан назорат қилиниши керак ва циклоспориннинг дозасини бошқариш керак.

Айрим ҳолларда Сертохол препарати ципрофлоксациннинг сўрилишини камайтириши мумкин.

Гиполипидемик воситалар (айниқса клофибрат), эстрогенлар, неомицин ёки прогестинлар сафрони холестерин билан тўйинишини оширадилар ва препаратнинг холестеринли сафро конкрементларини эритиш ҳусусиятини камайтириши мумкин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.
Сертохол ичга суткада бир марта ухлашдан олдин ёки суткада икки марта қабул қилинади.

Капсула бутун ҳолда, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан ютилади (овқат ёки енгил тамадди билан қабул қилиш мумкин).

Ўт-тош касаллигини даволашда: препаратни қабул қилиш курси узлуксиз ва давомли (бир неча ойдан 2 йилгача бўлиши мумкин) бўлиб, суткалик дозаси 1 кг тана вазнига 10-15 мг дан бошланади, бутун суткалик дозаси ухлашдан олдин бир марта қабул қилинади. Қабул қилиш давомийлиги – тошлар бутунлай парчалангунича ва тошлар ҳосил бўлиши қайталанишини олдини олиш учун яна 3 ой давомида қабул қилинади. Агар даволаш бошланганидан сўнг 12 ойдан кейин ўт тошларини камайиши кузатилмаса, препаратни қабул қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди. Холецистоэктомиядан сўнг, холелитиазни такроран ривожланишини олдини олиш учун – 300 мг дан суткада 2 марта бир неча ой давомида (ўртача 3 ой давомида) қабул қилинади.

Сафрони рефлюкси билан кечувчи гастритни даволаш учун 300 мг препарат ухлашдан олдин қабул қилинади. Даволаш курси: 10-14 кундан 6 ойгача (зарурат бўлганида 2 йилгача) давом этади.

Қолган ҳолатларда препаратнинг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 10-15 мг ҳисобида (зарурат бўлганида 20 мг/кг гача) 2-3 марта қабул қилишга буюрилади; препарат 6 ойдан бир неча йилгача қабул қилинади.

6 ёшдан ошган (тана вазни 20 кг дан ортиқ) болалар учун препаратни дозалаш индивидуал ривишда суткада 1 кг тана вазнига 10-20 мг ҳисобида буюрилади.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари юзасидан хабарлар берилмаган
SERTOXOL kapsulalar 300mg N20 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

SERTOXOL

SERTOCHOL

Preparatning savdo nomi: Sertoxol

Ta‘sir etuvchi modda (XPN): ursodeoksixolat kislotasi

Dori shakli: kapsulalar

Tarkibi:

Har bir kapsula quyidagilarni saqlaydi:

faol modda:300 mg ursodeoksixolat kislotasi;

yordamchi moddalar: makkajo‘xori kraxmali, suvsiz kolloid kremniy dioksidi, magniy stearati;

kapsulaning qobig‘i: jelatin, titan dioksidi, temir III oksidi.

Ta‘rifi: oq yoki deyarli oq rangli kukun saqlovchi, korpusi pushti rangli, qopqoqchasi qizil-jigarrang rangli, tiniq bo‘lmagan, 0 o‘lchamli qattiq jelatin kapsulalar.

Farmakoterapevtik guruhi: o‘t toshlarini erituvchi vosita.

ATX kodi: A05AA02

Farmakologik hususiyatlari

Farmakodinamikasi

Ursodeoksixolat kislotasi gepatositlar, xolangiositlar va me‘da-ichak yo‘llaridagi epiteliositlarga nisbatan bilvosita sitoprotektiv, membranalarni barqarorlashtiruvchi ta‘sir ko‘rsatadi. Membranalardagi lipofil strukturalar bilan o‘zaro ta‘sir qiladigan, hujayra membranalariga saflanadigan va ularni barqarorlashtiradigan qo‘shaloq molekulalarni hosil qiladi. Jigar hujayralari va o‘t chiqarish yo‘llarini shikastlovchi omillardan himoya qiladi, ularni sitotoksik misellalarning ta‘siriga nisbatan berilmaydigan qiladi.

Immunomodulyator faollikka ega, gepatositlardagi HLA-1 va o‘t chiqarish yo‘llari hujayralaridagi HLA-2 to‘qimalar mutanosibligi antigenlarini ekspressiyasini pasaytirishi va immunoglobulinlar (birinchi navbatda IgM) ning ta‘sirini kamaytirishi hisobiga jigarda immunopatologik reaksiyalarning yaqqolligini kamaytiradi. Sitotoksik T-limfositlarni hosil bo‘lishini kamaytiradi.

Ursodeoksixolat kislotasi xolestazda gepatositlarda Sa+2-bog‘liq proteinkinazani faollashtirishi orqali eksikozni rag‘batlantirib, gepatositlar uchun toksik bo‘lgan o‘t kislotalarining konsentrasiyasini kamaytiradi, bikarbonatlarning miqdori yuqori bo‘lgan xolerezni induksiya qiladi, bu safroni passajini oshishiga olib keladi.

Jigarda xolesterin sintezini, shuningdek ichakdan so‘rilishini pasaytirib, ursodeoksixolat kislotasi safroning litogenligini kamaytiradi, xolato-xolesterin indeksni pasaytiradi, xolesterin konkrementlarini parchalanishiga yordam beradi va yangilari hosil bo‘lishi oldini oladi.

O‘t toshlarini parchalanishi samarali bo‘lishi uchun o‘t toshlarini tarkibi faqat xolesterinli bo‘lishi, ularning o‘lchami 15-20 mm dan oshmasligi, o‘t pufagi (toshlar bilan o‘t pufagining ko‘pi bilan yarmi to‘lgan bo‘lishi) va o‘t chiqarish yo‘llari o‘zining faoliyatini to‘liq bajarishi kerak.

Ursodeoksixolat kislotasi birlamchi biliar sirroz, mukovissidoz va alkogolli steatogepatiti bo‘lgan bemorlarda jigar fibrozini avj olib borishini ishonchli ravishda sekinlashtiradi. Qizilo‘ngach venalarining varikoz kengayishini rivojlanish havfini kamaytiradi.

Jigar va boshqa a‘zolar patologiyasida buzilgan apoptoz (hujayralarni qarishi va nobud bo‘lishi) jarayonlarini boshqaradi. Ursodeoksixolat kislotasini qo‘llash yo‘g‘on ichak raki hujayralarini o‘sishini tormozlaydi.

Farmakokinetikasi

Preparat ichga qabul qilinganidan so‘ng ursodeoksixolat kislotasi ingichka ichakda passiv diffuziya hisobiga, yonbosh ichakda – faol transport orqali so‘riladi. Plazmada maksimal konsentrasiyasiga qabul qilingandan so‘ng 30-60 minut atrofida erishiladi.

Preparat muntazam ravishda qabul qilinganida, ursodeoksixolat kislotasi qon plazmasida asosiy o‘t kislotasiga aylanadi, qondagi umumiy o‘t kislotalari miqdorining taxminan 48% ni tashkil etadi. Plazma oqsillari bilan bog‘lanishi: 96-99%. Preparatning terapevtik samarasi ursodeoksixolat kislotasining qon plazmasidagi konsentrasiyasiga emas, balki safrodagi konsentrasiyasiga bog‘liq. Safroda ursodeoksixolat kislotasining maksimal konsentrasiyasi preparat 1 kg tana vazniga 10-14 mg sutkalik dozada qabul qilinganida kuzatiladi. Preparatning dozasi yana oshirilganida safroda ursodeoksixolat kislotasining konsentrasiyasi oshmaydi. Ursodeoksixolat kislotasi yo‘ldosh to‘sig‘i orqali o‘tadi.

Qo‘llanilishi

  • o‘t pufagidagi xolesterinli toshlarni parchalash uchun qo‘llanadi. Rentgenogrammada xolesterinli toshlar soyalar sifatida ko‘rinmasligi kerak va ularning diametri
    15 mm dan oshmasligi kerak. O‘t pufagida toshlar bo‘lishiga qaramasdan, uning faoliyati buzilgan bo‘lishi kerak emas;
  • safroni reflyuksi bilan kechuvchi gastritni davolash;
  • dekompensasiya belgilari bo‘lmaganida jigarni birlamchi biliar sirrozini (BBS) simptomatik davolash uchun qo‘llanadi.

Qo‘llash usuli va dozalari

Sertoxol ichga sutkada bir marta uxlashdan oldin yoki sutkada ikki marta qabul qilinadi.

Kapsula butun holda, chaynamasdan, yetarli miqdordagi suyuqlik bilan yutiladi (ovqat yoki yengil tamaddi bilan qabul qilish mumkin).

O‘t-tosh kasalligini davolashda: preparatni qabul qilish kursi uzluksiz va davomli (bir necha oydan 2 yilgacha bo‘lishi mumkin) bo‘lib, sutkalik dozasi tana vazniga 10-15 mg/kg dan boshlanadi, butun sutkalik dozasi uxlashdan oldin bir marta qabul qilinadi. Qabul qilish davomiyligi – toshlar butunlay parchalangunicha va toshlar hosil bo‘lishi qaytalanishini oldini olish uchun yana 3 oy davomida qabul qilinadi. Agar davolash boshlanganidan so‘ng 12 oydan o‘tgach o‘t toshlarini kamayishi kuzatilmasa, preparatni qabul qilish maqsadga muvofiq hisoblanmaydi. Xolesistoektomiyadan so‘ng, xolelitiazni takroran rivojlanishini oldini olish uchun – 300 mg dan sutkada 2 marta bir necha oy davomida (o‘rtacha 3 oy davomida) qabul qilinadi.

Safroni reflyuksi bilan kechuvchi gastritni davolash uchun 300 mg preparat uxlashdan oldin qabul qilinadi. Davolash kursi: 10-14 kundan 6 oygacha (zarurat bo‘lganida 2 yilgacha) davom etadi.

Qolgan holatlarda preparatning dozasi sutkada tana vazniga 10-15 mg/kg hisobida (zarurat bo‘lganida 20 mg/kg gacha) 2-3 marta qabul qilishga buyuriladi; preparat 6 oydan bir necha yilgacha qabul qilinadi.

6 yoshdan oshgan (tana vazni 20 kg dan ortiq) bolalar uchun preparatni dozalash individual rivishda sutkada tana vazniga 10-20 mg/kg hisobida buyuriladi.

Nojo‘ya ta‘sirlari

Nojo‘ya samaralarning uchrash tezligini quyida keltirilgan ko‘rsatkichlari quyidagi tarzda aniqlangan: juda tez-tez (>1/10), tez-tez (>1/100 dan <1/10 gacha), tez-tez emas (>1/1000 dan <1/100 gacha), kam hollarda (>1/10000 dan <1/1000 gacha), juda kam hollarda (<1/10000).

Me‘da-ichak yo‘llari tomonidan buzilishlar:

Klinik tadqiqotlarda axlatni xamirsimon bo‘lishi yoki diareyani rivojlanishi yuzasidan hisobotlar juda ko‘p qayd etilgan.

Juda kam hollarda birlamchi biliar sirrozni davolash vaqtida qorin sohasida, o‘ng tomonida kuchli og‘riqlar paydo bo‘lgan.

Jigar va o‘t chiqarish yo‘llari tomonidan buzilishlar: ursodeoksixolat kislotasi bilan Davolanish vaqtida juda kam hollarda toshlarni kalsiylanishi rivojlanishi mumkin.

Birlamchi jigar sirrozining kechki bosqichlarini davolash vaqtida juda kam hollarda jigar sirrozini dekompensasiyasi kuzatilgan, u preparat bekor qilinganidan so‘ng yo‘qolgan.

Yuqori sezuvchanlik reaksiyalari:

Juda kam hollarda allergik toshmalar (eshakemi) toshishi mumkin.

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

  • ushbu dori vositasining faol moddasiga yoki tarkibiga kiruvchi boshqa ingredientlariga yuqori sezuvchanlikda;
  • rentgen tekshiruv natijalari musbat (tarkibida kalsiyning miqdori yuqori) bo‘lgan o‘t toshlari aniqlanganida;
  • faoliyat ko‘rsatmaydigan o‘t pufagi bo‘lganida;
  • o‘t pufagi, o‘t chiqarish yo‘llari va ichakni o‘tkir yallig‘lanish kasalliklarida;
  • dekompensasiya bosqichidagi jigar sirrozida;
  • yaqqol ifodalangan jigar va/yoki buyrak yetishmovchiligida;
  • pankreatitda;
  • homiladorlikni birinchi uch oyligida;
  • 6 yoshgacha bo‘lgan bolalarda qo‘llash mumkin emas.

Dorilarning o‘zaro ta‘sirlari

Alyuminiy ionlarini va ionlar almashinuvi smolalarni saqlovchi antasidlar (xolestiramin) preparatni so‘rilishini kamaytiradilar. Agar ushbu moddalardan birini saqlovchi preparatni qo‘llash zarurati bo‘lsa, u holda uni Sertoxol kapsulasini qabul qilishdan kamida 2 soat oldin yoki keyin qabul qilish kerak.

Sertoxol preparati siklosporinni ichakdan so‘rilishini kuchaytirishi mumkin.

Siklosporin bilan davolanayotgan pasientlarda ushbu moddaning qondagi konsentrasiyasi shifokor tomonidan nazorat qilinishi kerak va siklosporinning dozasini boshqarish kerak.

Ayrim hollarda Sertoxol preparati siprofloksasinning so‘rilishini kamaytirishi mumkin.

Gipolipidemik vositalar (ayniqsa klofibrat), estrogenlar, neomisin yoki progestinlar safroni xolesterin bilan to‘yinishini oshiradilar va preparatning xolesterinli safro konkrementlarini eritish hususiyatini pasaytirishi mumkin.

Maxsus ko‘rsatmalar

Sertoxol preparatini qabul qilish shifokorning nazoratida amalga oshirilishi kerak. Preparat bilan davolashning birinchi uch oyi davomida jigarning funksional ko‘rsatkichlari AST (SGOT), ALT (SGPT) va g-GT ni har 4 haftada, so‘ngra esa har 3 oyda kuzatish kerak.

Preparat xolesterinli o‘t toshlarini eritish uchun qo‘llanganida:

Toshlarning o‘lchamiga qarab, davolash samarasini baholash uchun, va toshlarning kalsinoz belgilarini o‘z vaqtida aniqlash uchun davolash boshlanganidan so‘ng 6-10 oydan keyin o‘t pufagini vizual kuzatish (peroral xolesistografiya) bilan birga, chalqancha yotgan hamda turgan holatda soyalarini kuzatish (ultratovush tekshiruvini o‘tkazish) kerak.

Agar rentgen suratida o‘t pufagini vizual kuzatish imkoni bo‘lmasa yoki toshlarning

kalsinoza rivojlangan bo‘lsa, o‘t pufagini qisqaruvchanligi sust yoki sanchiq hurujlari tez-tez kuzatilsa, Sertoxol preparatini qo‘llash mumkin emas.

Homiladorlik va emizish davrida qo‘llanishi

Homiladorlikni I uch oyligida preparatni qo‘llash mumkin emas. Homiladorlikni II va III uch oyliklarida ona uchun davolashdan kutiladigan foyda homila uchun potensial havfdan ustun bo‘lgan holdagini qo‘llash mumkin (homilador ayollarda ursodeoksixolat kislotasini qo‘llash yuzasidan adekvat qat‘iy nazoratli tadqiqotlar o‘tkazilmagan).

Hozirgi vaqtda ursodeoksixolat kislotasini ko‘krak suti bilan ajralib chiqishi yuzasidan ma‘lumotlar yo‘q. Laktasiya davrida preparatni buyurish zarurati bo‘lganida emizishni to‘xtatish xaqidagi masalani hal qilish kerak.

Pediatriyada qo‘llanishi

Sertoxol preparati kapsulalar shaklida 300 mg dan ishlab chiqarilganligi sababli, preparat 6 yoshgacha (tana vazni 20 kg dan kam) bo‘lgan bolalarga qo‘llanmaydi.

Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri

Sertoxol preparati avtomobilni boshqarish va psixomotor reaksiyalar tezligini talab etuvchi ishlarni bajarishga ta‘sir qilmaydi.

Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin.

Dozani oshirib yuborilishi

Preparatning dozasini oshirib yuborilish hollari yuzasidan xabarlar berilmagan.

Chiqarilish shakli

Kapsulalar. 10 kapsuladan blisterda. 2 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan.

Saqlash sharoiti

25oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin.

Yaroqlilik muddati

3 yil.

Dorixonalardan berish tartibi

Resept bo‘yicha.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

SERTOXOL kapsulalar 300mg N20 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
SERTOXOL kapsulalar 300mg N20 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
SERTOXOL kapsulalar 300mg N20 dori vositasi Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Abdi Ibrahim Ilac San. ve Tic. A.S. tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
SERTOXOL kapsulalar 300mg N20 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
SERTOXOL kapsulalar 300mg N20 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
UDEKS kapsulalar 250mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Pharmactive Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Asfarma Savdo MChJ
Narh: 330 400 so'mdan Batafsil
URSOSAN kapsulalar 250mg N10
Narh: 20 500 so'mdan Batafsil
URSODOKS kapsulalar 250 mg N50
GEPALUX kapsulalari 250mg N50
Narh: 121 700 so'mdan Batafsil
URSOKAPS kapsulalar 250mg N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belarusiya
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Минскинтеркапс, УП
  • Vakil: "MARI PHARM" OOO
Narh: 200 000 so'mdan Batafsil
UKRLIV tabletkalari 250mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Narh: 165 000 so'mdan Batafsil
URSOSAN kapsulalar 250mg N100
Narh: 380 000 so'mdan Batafsil
URSOSAN kapsulalar 250mg N50
Narh: 190 000 so'mdan Batafsil
SERTOXOL kapsulalar 300mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
ODOKOL tabletkalari 300mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
Narh: 156 700 so'mdan Batafsil
ODOKOL tabletkalari 250mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
Narh: 140 000 so'mdan Batafsil
ODOKOL tabletkalari 150mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
Narh: 33 000 so'mdan Batafsil
GRINTEROL kapsulalar 250mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Latviya
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Гриндекс, АО
  • Vakil: Grindeks
GRINTEROL kapsulalar 250mg N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Latviya
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Гриндекс, АО
  • Vakil: Grindeks
URSOLIV kapsulalar 250mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya Federatsiyasi
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: АВВА РУС ОАО
Narh: 173 600 so'mdan Batafsil
URSOLIV kapsulalar 250mg N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya Federatsiyasi
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: АВВА РУС ОАО
Narh: 155 000 so'mdan Batafsil
URSOSAN FORTE tabletkalari 500mg N30
Narh: 234 800 so'mdan Batafsil
URSOSAN FORTE tabletkalari 500mg N60
Narh: 456 000 so'mdan Batafsil
XOLUDEKSAN kapsulalar 300mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Narh: 110 000 so'mdan Batafsil
URSOMAK kapsulalar 300mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Gruziya
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: GM Pharmaceuticals Ltd.
  • Vakil: GMP
Narh: 65 000 so'mdan Batafsil
URSOLIV kapsulalar 250mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: АВВА РУС АО
XOLUDEKSAN suspenziya dlya priema vnutr 100ml 250mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Урсодезоксихолевая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Narh: 107 500 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
FORS AUT sirop 250ml 667mg/ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: laktuloza  ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Abdi Ibrahim Ilac San. ve Tic. A.S.
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9