×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

VIKTAGRA 100 tabletkalari 100mg N4

Kategoriya:
- Urologik dorilar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Силденафила цитрат
Qadoqda soni:
- 4
Ishlab chiqaruvchi:
- Rhydburg Pharmaceuticals Limited
Vakil:
- Rhydburg
ATX kodi:
- G04BE03
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

KIDFLEYM tabletkalari N30 Bhargava Phytolab Pvt. Ltd Hindiston
61 000 s`om dan
MED AGRA tabletkalari 100mg N4 WINTECH PHARMACEUTICAL Hindiston
20 000 s`om dan
VITAPROST PLYUS suppozitorii 400mg N10 Нижфарм, АО Rossiya
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Чиқарилиш шакли: Виктагра 50мг (100мг) таблеткалар: 4 таблеткадан аклар/алюмин фольгали блистерда картон қутиларда.  1 блистердан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади. Картон ўрамида 20 қути сакланади.

Таркиби:

Виктагра-50 (Виктагра-100) препаратининг бир таблеткаси сақлайди:

Фаол модда: Силденафил цитрат 50мг (100мг) силденафилга эквивалент.

Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, лактоза, метилпарабен натрий, пропилпарабен натрий, изопропил спирта, натрий кроскармелоза (IM-OR-012), натрий крахмал гликолати, магний стеарати, тозаланган тальк, поливинил повидон.

Қобиғининг таркиби: полиэтиленгликол 3350 (макрогол 4000), титан диоксиди Е 171, тальк, FD& С Blue#2/ индигокармин алюминий Е 132 ва поливинил спирти.

Силденафил цитрати специфик 5 тур фосфодиэстеразанинг (ФДЭ 5) кучли ва селектив ингибиторидир.

Жинсий рағбатлантириш вақтида ғовак танадан азот оксидининг (NО) ажралиб чиқиши жинсий олатдаги эрекциянинг физиолигик механизми бўлиб хисобланади. NО гуанилатциклаза ферментини фаоллаштиради, бу эса циклик гуанозин монофосфат (цГМФ) миқдорининг ошишига ва мувофиқ равишда, ғовак тана мушакларининг бўшашишига олиб келади, бунинг окибатида жинсий олатда қон оқими кучаяди.

Силденафил изоляцияланган ғовак танага тўғридан-тўғри бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, балки ғовак танадаги цГМФни парчаланишига масъул бўлган ФДЭ 5 ни ингибирлаши орқали, шу тўқимага NО нинг бўшаштирувчи таъсирини фаол кучайтиради. Бу цГМФ миқдорини ошишига олиб келади, натижада силлиқ мушаклар бўшашади ва ғовак танадаги қон оқими кучаяди.

Шунинг учун Силденафилни тавсия этилган дозаларда сексуал рағбатлантириш бўлмаганида қўллаш самарасиз.

Силденафилнинг фармакокинетикаси ичга қабул килинган дозалар диапазонига боғлик. Препаратнинг метаболизми асосан жигарда (асосан цитохром Р450 ЗА4 изоферменти ёрдамида) хусусиятлари бўлган силденафилга ўхшаш бўлган фаол метаболитларни хосил бўлиши билан амалга оширилади.

Препарат меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Препарат ичга, нахорга қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга 30-120 минутдан (ўртача 60 мин) кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 41% (23-63%) ташкил қилади. Ёғли овқат билан бирга қабул қилинганида силденафилнинг сўрилиш тезлиги камаяди; Ттах 60 минутга ошади, Стах эса 29% га камаяди.

Мувозанат холатидаги силденафилнинг тақсимланиш хажми (Vd) ўртача 105 л.ни ташкил килади, бу унинг тўқималарга тақсимланишини кўрсатади. Силденафил ва унинг асосий айланиб юрувчи N-десметил метаболитининг тахминан 96 % плазма оқсиллари билан боғланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши силденафилнинг умумий концентрациясига боғлиқ эмас. Силденафилни қабул қилган соғлом кўнгиллилар спермасида қабул қилинганидан 90 минутдан кейин дозанинг 0,002% дан камроғи (ўртача 188 нг) аниқланган. Силденафил асосан жигарнинг микросомал изоферментлари цитохром Р450 3А4 (асосий йўл) ва цитохром Р450 2С9 (қўшимча йўл) таъсири остида метаболизмга учрайди. Силденафилнинг N-деметилланиш йўли орқали хосил бўлувчи асосий айланиб юрувчи метаболити кейин яна парчаланади. ФДЭ га нисбатан бўлган таъсири бўйича метаболит силденафил билан бир хил, invitro ФДЭ 5 га нисбатан фаоллиги бўйича эса силденафил фаоллигини тахминан 50% ни ташкил килади. Метаболитнинг плазмадаги концентрацияси силденафилни тахминан 40% ни ташкил қилади. Силденафилни организмдаги умумий клиренси 41 л/соат, терминал фазадаги яримчиқарилиш даври (Т1/2) 3-5 соат. Метаболитлари кўринишида асосан ахлат билан (тахминан ичга кабул қилинган дозанинг 80%) ва кам миқдорда сийдик оркали (тахминан ичга кабул килинган дозанинг 13%) чикарилади.

Махсус клиник холатлардаги фармакокинетикаси.

Қон плазмасида силденафилнинг (AUC) даражасини ошишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:

-   65 ёшдан катталар (AUCдаражаси 40% га ошади);

-   жигар фаолиятининг етишмовчилиги (масалан, жигар циррозида 84%га);

-   ўткир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) <30 мл/мин, 100%га);

-   цитохром Р450 3А4 ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш (масалан, эритромицин 182%, саквинавир 210%),

Ножўя таъсирлар одатда ўткинчи характерга эга бўлиб, енгил ёки ўртача намоён бўлади. Дозани танлаш билан боғлик текширишлардаги ножўя таъсирларининг характери бунга ўхшаш текширишлардаги тавсия қилинадиган қўллаш схемасида яхши намоён бўлиб, дозалари қатъий белгиланган текширишлардагилар билан тўғри келади.

Умуман организм томонидан: астения, оғриклар, қорин оғриғи, инфекция, гриппсимон синдром.

Юрак-томир тизими томонидан: вазодилатация белгилари.

Меьда-ичак йўллари томонидан: диарея, қорин оғриғи, кўнгил айниши.

Таянч-харакат аппарати  томонидан: бел оғриғи, артралгиялар, миалгиялар.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, мушак тонусини ошиши, уйқусизлик.

Нафас тизими томонидан: буруннинг битиши, фарингит, ринит, синусит, нафас йўлларининг инфекциялари, нафаснинг бузилиши.

Аллергик реакциялар: тошма.

Сезги аьзолари томонидан: кўришни ўзгариши (енгил ва ўткинчи; асосан объектлар рангининг ўзгариши, хамда ёруғлик қабул қилинишни кучайиши ва кўриш аниқлигининг бузилиши), конъюнктивит.

Сийдик-жинсий аьзолари томонидан: сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, простата бези фаолиятининг бузилиши.

Постмаркетинг кузатишларда давомли эрекция ва/ёки приапизм холларини учраши хақида хабар қилинган.

Сексуал фаоллик юрак касалликларида маълум даражада хавфли; шунинг учун хар қандай эрекциянинг бузилишларини даволашдан олдин юрак-томир тизимининг текширишини ўтказиш лозим.

Силденафил клиник тадқиқотларда артериал босимни ўткинчи пасайишига олиб келувчи тизимли томир кенгайтирувчи таъсир кўрсатган. Шифокор препаратни буюришдан олдин уни томирларни кенгайтирувчи таъсиридан келиб чиқувчи ножўя таъсирлари хавфини турли йўлдош касалликлари бўлган пациентларда, айниқса, сексуал фаоллик фонида диққат билан ўрганиб чиқиши керак.

Вазодилататорларга юқори сезувчанлик чап қоринча обструкцияси (масалан, аортал стеноз, гипертрофик кардиомиопатия), хамда артериал босим (АБ) ни автоном назоратини оғир бузилишлари билан намоён бўладиган, кам учрайдиган турли тизимларнинг кўпсонли атрофияси бўлган беморларда кузатилади.

Силденафилни қўллашнинг хавфсизлиги туғрисидаги маълумотларни йўқлиги туфайли, препаратни куйидаги гурух беморларида эхтиёткорлик билан ишлатиш лозим:

-    миокард инфарктини ўтказган, мия қон айланишининг бузилишлари бўлганлар, шунингдек сўнгги 6 ой давомида хаётига хавф солувчи аритмия;

-    ортостатик гипотензия (АБ 90/50), ёки гипертензия (АБ170/110) билан касалланганлар.

-    беқарор стенокардия билан боғлиқ бўлган юрак етишмовчилиги ва юрак ишемик касаллиги билан касалланганлар.

-    наслий пигментли ретинит, тур парданинг фосфодиэстераза синтезини туғма бузилишга эга бўлганлар.

-    жинсий олатнинг анатомик деформацияси бўлган беморлар (масалан, ангуляция, ғоваксимон фиброз ёки Пейрони касаллиги) ва приапизмани ривожланишига олиб келувчи (ўроқсимон-хужайрали анемия, кўпсонли миелома ёки лейкемия) касалликлари бўлган пациентлар.

Эрекциянинг бузилишини даволаш учун мўлжалланган препаратларни, сексуал фаоллик мухим бўлмаган эркакларга буюриш тавсия килинмайди. Силденафилни бундан танқари эрекцияни бузилишида тавсия этиладиган бошқа дорилар билан бирга қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаганлиги сабабли, уларни бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат 65 ёшдан ошган беморларда, жигар фаоллиятининг бузилишлари бўлган пациентларда, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, шунингдек бир вақтда цитохром Р450 3А4 ингибиторларини (масалан, эритромицин, саквинавир) қабул килаётган беморларда, силденафилнинг плазмадаги миқдорини ошиши юз беради. Бу препаратнинг самарасини оширибгина қолмай, балки ножўя самараларни хам пайдо бўлишини чиқариши мумкин. Бундай гурух беморларга препаратни суткада 25 мг дозада буюриш максадга мувофиқдир.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошкариш кобилиятига таъсири.

Препарат бош айланишини ва кўришнинг бузилишини чақириши мумкин, шунинг учун автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланишдан олдин, пациентлар препаратга нисбатан ўз реакциялариини бахолашлари лозим.

Атеросклероз, томирлар касалликлари, диабет, буйраклар касалликлари, гормонал бузилишлар, неврологик касалликлар, оғир депрессия ёки бошқа рухий муаммолар билан бирга кузатилиши мумкин бўлган эрекциянинг бузилишини даволаш учун қўлланади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Азот оксиди донаторларини, органик нитратларни ёки нитратларнинг хар қандай шаклларини, доимий ёки танаффуслар билан қабул қилган беморларда қўллаш мумкин эмас, чунки силденафил нитратларни доимо ёки шошилинч холларда қўлланганидаги гипотензив таъсирини кучайтиради.

Цитохром Р450 3А4 нинг носпецифик ингибитори бўлган циметидин (800 мг) in vivo текширишларда силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида соғлом кўнгиллилар плазмасида препарат микдорини 56 % га оширган.

Цитохром Р450 3А4 нинг специфик ингибитори эритромицин (эритромицин 5 кун давомида 500 мг дан кунига 2 марта қабул килинганида) силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида, эритромициннинг қондаги доимий концентрацияга эришиши фонида, силденафилнинг (AUC) ни 182% ошишига ёрдам берган.

Шунингдек ОИТВ-протеаза ва цитохром Р450 3А4 ингибитори бўлган саквинавир (саквинавир 1200 мг дан кунига 3 марта қабул қилинганида) силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида, саквинавирнинг қондаги доимий концентрацияга эришиши фонида, силденафилнинг максимал концентрациясини 140% га, AUCни эса 120% га ошиши кузатилди. Силденафил саквинавирнинг фармакокинетик параметрларига таъсир кўрсатмайди.

ОИТВ-протеаза ингибитори ва цитохром Р450 нинг кучли ингибитори хисобланган Ритонавирни (500 мг дозада кунига 2 марта) силденафил билан бир вақтда (бир марта 100 мг дозада) қабул килишда, қондаги доимий концентрациясини Стах 300% га (4 мартага), AUCэса 1000% (11 мартага) ошади. 24 соат кейин силденафилни қон плазмасидаги концентрацияси 200 нг/мл ни (24 соатдан кейин бир марта бир ўзи қўллангандаги силденафилнинг қон плазмасидаги қиёсий концентрацияси 5 нг/мл га тенг) ташкил қилади. Бу Ритонавирни цитохром Р450 субстратлари хисобланган бир қатор препаратларга бўлган таъсири билан мувофиқ келади. Силденафил Ритонавирнинг фармакокинетик параметрларига таъсир кўрсатмайди.

Клиник тадқиқотлар натижаларининг популяцион фармакокинетик тахлиллари цитохром Р450 3А4 ингибиторларини (кетоконазол, итраконазол, эритромицин каби) бир вақтда қабул қилиш силденафилнинг клиренсини пасайтиришини кўрсатади.

Антацидларни бир марта (магний гидроксиди/алюминий гидроксиди) қабул қилиш, силденафилнинг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

Силденафилнинг клиник тажрибаларида иштирок қилган беморларда ўтказилган фармакокинетик тадқиқотларининг натижаси шуни кўрсатдики, цитохром Р450 2С9 ингибитори (толбутамид, варфарин), цитохром Р4502D6 (серотонинни қайта қамраб олувчи селектив ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар), тиазидлар ва тиазидсимон диуретиклар, халқали ва калий тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва кальций антагонистлари препаратнинг фармакокинетик параметрларига таъсир қилмайди. Силденафил (100 мг) ва амлодипинни артериал гипертензияси бўлган беморларда ўзаро таъсири аниқланмаган.

Ацетилсалицил кислотаси (150 мг) қабул килинганида силденафил (50 мг) қон кетиш вақтини қўшимча узайишини чақирмаган.

Силденафил (50 мг) соғлом одамларда этанолнинг қондаги максимал микдори ўртача 80 мг/мл бўлганида, гипотензив таъсирини кучайтирмаган.
25°С дан юқори бўлмаган хароратда, қуруқ ёруғликдан химояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

50 мг жинсий алоқадан тахминан 1 соат олдин ичга қабул қилинади. Самарадорлиги ва ўзлаштирилишини хисобга олиб дозаси 100 мг гача оширилиши ёки 25 мг гача камайтирилиши мумкин. Максимал суткалик дозаси 100 мг, тавсия қилинган максимал қабул қилиш сони - суткада 1 марта.

Кекса ёшдаги одамларда ва буйраклар ёки жигар фаолияти бузилган беморларда қўллаш Кекса ёшдаги одамларда ва буйраклар ёки жигар фаолияти бузилган беморларда тавсия килинган қўллаш схемаси ўхшашдир.

Болаларда қўллаш

Виктаграни болаларга қўллаш мумкин эмас.

Соғлом кўнгиллилардаги текширишларда препаратни бир марталик 800 мг гача дозада қабул қилингандаги ножўя таъсирлари унинг кам дозада қабул қилинганидагилари билан деярли мос келади, аммо нисбатан кўпроқ учрайди.

Даволаш:      зарурати бўлганда симптоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализ

силденафилнинг клиренсини тезлаштирмайди, чунки у плазма оқсиллари билан фаол боғланиб, сийдик билан чиқарилмайди.

Препарат аёллар ва болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган. Аёлларда хомиладорлик ва лактация даврида адекват ва яхши назоратли текширишлар ўтказилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

VIKTAGRA 100 tabletkalari 100mg N4 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
VIKTAGRA 100 tabletkalari 100mg N4 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
VIKTAGRA 100 tabletkalari 100mg N4 dori vositasi Rhydburg Pharmaceuticals Limited tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
VIKTAGRA 100 tabletkalari 100mg N4 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
VIKTAGRA 100 tabletkalari 100mg N4 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
Jenagra tabletkalari 100 mg N4
Jenagra tabletkalari 50 mg N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Силденафила цитрат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Avantika Medex Pvt. Ltd
  • Vakil:
MED AGRA tabletkalari 100mg N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Силденафила цитрат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: WINTECH PHARMACEUTICAL
  • Vakil: Medlife Pharm
Narh: 20 000 so'mdan Batafsil
XOTGRA 100 tabletkalari 100mg N4
Narh: 9 296 so'mdan Batafsil
XOTGRA 50 tabletkalari 50mg N4
Narh: 6 496 so'mdan Batafsil
PENOGRA tabletkalari 100mg N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Силденафила цитрат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Midway Pharmaceuticals Pvt. Ltd, Индия произведено: Maxtar Bio-Genics
  • Vakil: GANGA PHARMA LLC
ADJIGRA 100 tabletkalari 100mg N4
Narh: 13 000 so'mdan Batafsil
SILADEF 100 tabletkalari 100mg N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: Eron
  • Faol modda: Силденафила цитрат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: «Marham Daru Company»
  • Vakil: Pharm Heres
NIJAGARA tabletkalari 100mg N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Силденафила цитрат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Combitic Global Caplet Pvt. Ltd.
Narh: 12 000 so'mdan Batafsil
ABRA 100 tabletkalari 100mg N4
Ishlab chiqaruvchining dorilari
REPEP 20 tabletkalari 20mg N100
ADOKSIN OZ tabletkalari N100
ADONAK tabletkalari 100mg N100
ADOFER kapsulalar N30
EVRI KOLD tabletkalari N100
Narh: 72 800 so'mdan Batafsil
REBEN suspenziya 10ml 200mg/5ml N1
ZENVIT sirop 200ml N1
RIDZIT 250 tabletkalari 250mg N100
RIDZIT 250 tabletkalari 250mg N60
ODOKOL tabletkalari 300mg N30
Narh: 156 700 so'mdan Batafsil
ODOKOL tabletkalari 250mg N30
Narh: 140 000 so'mdan Batafsil
ODOKOL tabletkalari 150mg N30
Narh: 33 000 so'mdan Batafsil
RIDZIT 250 tabletkalari 250mg N6
RITUS tabletkalari 8mg/325mg N100
DIRONEST tabletkalari 10mg N10
REBEN tabletkalari 400mg N1
RIDFORMIN 1000 tabletkalari 1000mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
FEMI tabletkalari 5mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
RIDFORMIN ER 1000 tabletkalari 1000mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
RIDFORMIN 850 tabletkalari 850mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
RIDFORMIN 500 tabletkalari 500mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
RIAKSAMIK 500 tabletkalari 500mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
RIAKSAMIK 250 tabletkalari 250mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
VALSTAN GXT 160/25 tabletkalari 25mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
VALSTAN GXT 160/12,5 tabletkalari 12,5mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg Pharmaceuticals Limited
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9