×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ALENDRA tabletkalari 70mg N4

Kategoriya:
- Suyak mushak tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Алендроновая кислота
Qadoqda soni:
- 4
Ishlab chiqaruvchi:
- Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Vakil:
- Kusum
ATX kodi:
- M05ВA04
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 149 ta dorixonasida topildi

ico 105 900 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 140 000 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 120 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

TERAFLEKS kapsulalar N120 Bayer Consumer Care AG Germaniya
362 900 s`om dan
PROTEKTA tabletkalari N20 World Medicine Limited, Великобритания произведено: Kendy Ltd Bolgariya
120 000 s`om dan
SEL T tabletkalari N50 Биологише Хайльмиттель Хеель ГмбХ. Germaniya
60 000 s`om dan
TRAUMEL S tabletkalari N50 Biologische Heilmittel Heel GmbH Germaniya
51 590 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: натрий алендронат – 70 мг алендронат кислотасига эквивалент.

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (PH 102), лактоза моногидрати, натрий кроскармеллозаси, магний стеарати, коллоидли кремний диоксиди ва тозаланган сув.

4 та таблеткадан Алю-Алю блистерда, 1 та блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
Алендра® препаратининг фаол таркибий моддаси тригидрат алендронат натрийдан иборат бўлиб, у суяк шаклланишига бевосита таъсирсиз остеокластик резорбцияни сусайтиради. Клиникагача тадқиқотлар алендронатнинг кўпроқ фаол резорбция соҳаларида жойлашишини кўрсатган. Остеокластлар фаоллиги сусайтирилади, бироқ остеокластлар тўпланиши ёки бириктирилишига таъсир этмайди. Алендронат билан даволаш вақтида шаклланган суяклар меъёрий сифатли таркибга эга бўлади.

Сингиши

Вена ичига эталон дозага нисбатан аёлларда тунги очликдан сўнг ва стандарт нонуштагача икки соат олдин юборилганда алендронатнинг ўртача перорал биокираолишлиги 5 мг дан 70 мг гача диапазонда 0,64% ни ташкил этган. Алендронат стандарт нонуштагача бир соат ёки ярим соат олдин қўлланилганида биокираолишлиги шунга ўхшаш, баҳоланишлар бўйича 0,46% ва 0,39% пасайган. Остеопороз тадқиқотларида, алендронат жорий кун озиқ-овқат ёки ичимлик биринчи марта қабул қилингунгача энг камида 30 дақиқа олдин қўлланилганида самарадорлигини кўрсатган.

Алендронат стандарт нонушта билан бирга ёки нонуштадан сўнг икки соатдан кейин қўлланилгани ёки қўлланилмаганидан қатъи назар биокираолишлиги аҳамиятсиз бўлган. Алендронатни қаҳва ёки апельсин шарбати билан бир вақтда қабул қилиш биокираолишлигини тахминан 60% га пасайтиради.

Соғлом кўнгиллиларда перорал преднизон (беш кун давомида кунига уч маҳал 20 мг) алендронат перорал биокираолишлигининг клиник аҳамиятли ўзгаришларини пайдо қилмаган (ўртача ошиши 20 дан 44% гача доирада).   

Тақсимланиши

Каламушларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, алендронат вена ичига 1 мг/кг юборилганидан сўнг вақтинча юмшоқ тўқималар бўйича тақсимланади, бироқ сўнгра суякларда тезда қайта тақсимланади ёки сийдик билан чиқарилади. Одамда, суякдан ташқари, тақсимланишнинг ўртача стационар ҳажми энг камида 28 литрни ташкил этади. Терапевтик перорал дозалардан сўнг препаратнинг қон плазмасидаги концентрациялари аналитик аниқлаш учун жуда кам (<5 нг/мл). Одам плазмасида оқсиллар билан боғланиши тахминан 78% ни ташкил этади.

Метаболизми

Ҳайвонларда ёки одамларда алендронат метаболлашишининг ҳеч қандай исботлари йўқ.

Чиқарилиши

Алендронатнинг бир мартали вена ичига дозасидан сўнг [14C], тахминан 50% радиоактивлиги 72 соат давомида сийдик билан чиқарилган, нажасдаги радиоактивлиги эса кам миқдорли бўлган ёки мавжуд бўлмаган. Бир мартали вена ичига 10 мг дозадан сўнг алендронатнинг буйрак клиренси 71 мл/дақиқани ташкил этган, тизимли клиренс эса 200 мл/дақиқадан ошмаган. Вена ичига юборилгандан сўнг олти соат давомида плазмадаги концентрациялари 95% дан кўпроқ пасайган. Тахминан, одамларда якуний ярим чиқарилиш даври ўн йилдан ошади, бу алендронатнинг суякдан бўшатилишини акс эттиради. Алендронат организмдан каламушларда буйракларнинг кислотали ёки асосий транспорт тизими орқали чиқарилади, тегишли равишда, унинг одамлардаги ушбу тизимлар билан бошқа препаратлар чиқарилишига тўсқинлик қилиши кутилмайди.

Буйраклар функциялари бузилиши

Клиникагача тадқиқотлар шуни кўрсатадики, суякларда йиғилиб қолмайдиган препарат сийдик билан тезда чиқарилади. Ҳайвонларда кумулятив вена ичига 35 мг/кг гача дозалар сурункали юборилганда, суяк тўқимасининг тўйинган ютилиши аломатлари аниқланмаган. Гарчи клиник маълумотлар бўлмасада, ҳайвонлардаги каби, буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентларда алендронатнинг буйраклар орқали чиқарилиши пасайиши шубҳасиздир. Тааллуқли равишда, буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентларда алендронатнинг суякларда кўпроқ тўпланишини кутиш мумкин.

Алендра® препарати катта ёшдаги одамларга постменопаузал остеопорозни даволаш учун тавсия этилган. Препарат умуртқа ва сон бўйинлари синиши хавфини камайтиради.
- препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларнинг исталган бирига ўта юқори сезувчанлик;
- қизилўнгач касалликлари, шунингдек қизилўнгач бўшатилишини кечиктирадиган стриктура ёки ахалазия каби факторлар;
- энг камида 30 дақиқа давомида туриш ёки тўғри ўтириш имконияти бўлмаган ҳолатлар;
- гипокальциемияда қўллаш мумкин эмас.
Бир вақтда қабул қилинганда, таом ва ичимликлар (шу жумладан, минерал сув), кальций қўшимчалари, антацидлар ва айрим перорал препаратлар алендронат сўрилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Шу туфайли пациентлар алендронат қабул қилинганидан сўнг бирон-бир бошқа препаратни қабул қилишдан олдин энг камида 30 дақиқа кутиб туришлари керак. 
Клиник аҳамиятли препаратлар билан бошқа ҳеч қандай ўзаро таъсирлар тахмин қилинмайди. Клиник тадқиқотларда, бир қатор пациентлар бир вақтнинг ўзида алендронат қабул қилган ҳолда эстроген (вагинал ичига, трансдермал ёки перорал усулда) қабул қилишган. Уларнинг бирга қўлланилиши билан боғлиқ нохуш оқибатлар аниқланмаган. Ностероидли яллиғланишга қарши препаратлар қўлланилиши меъда-ичак йўллари яллиғланиши билан боғлиқ бўлганлиги туфайли бир вақтнинг ўзида алендронат билан фойдаланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Гарчи ўзаро таъсир бўйича муайян тадқиқотлар ўтказилмаган бўлсада, клиник тадқиқотларда алендронат бир вақтнинг ўзида клиник жиҳатдан нохуш ўзаро таъсирлар аломатларисиз кенг доирали умумий қабул қилинган препаратлар билан бирга қўлланилган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Қуйидаги ножўя реакциялар клиник тадқиқотлар ва/ёки постмаркетинг тажрибаси вақтида маълум қилинган. Такрорланиш тезлиги қуйидагича белгиланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1,000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10,000, <1/1,000), жуда кам ҳолларда (<1/10,000, шу жумладан алоҳида ҳолатлар).

Тизим-аъзо синфи

Такрорланиш тезлиги

Ножўя реакциялар

Иммун тизим томонидан бузилишлар

кам ҳолларда

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан эшакеми ва ангионевротик шиш.

Метаболизм ва овқатланиш тизими томонидан бузилишлар

кам ҳолларда

Симптоматик гипокальциемия, кўпинча мойил факторлар билан бирга кечади§

Нерв тизими томонидан бузилишлар

тез-тез

Бош оғриши, бош айланиши

тез-тез эмас

Дисгевзия

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

тез-тез эмас

Кўз яллиғланиши (увеит, склерит ёки эписклерит)

Эшитиш ва мувозанат аъзоси томонидан бузилишлар

тез-тез

Вертиго

жуда кам ҳолларда

Ташқи эшитиш канали остеонекрози (бисфосфонатлар синфи учун хос бўлган ножўя реакциялар).

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

тез-тез

Қориндаги оғриқ, меъда бузилиши, ич қотиш, диарея, ичаклар шишиши, қизилўнгач яраси*, дисфагия*, қорин шишиши, аччиқ кекириқ.

тез-тез эмас

Кўнгил айниши, қайт қилиш, гастрит, эзофагит*, қизилўнгач эрозияси*, мелена

кам ҳолларда

Қизилўнгач стенози*, оғиз-томоқ яралари*, меъда-ичак йўллари юқори бўлимларида қон кетиши ва яралар (перфорация, яра, қон кетиши)§

Тери ва териости клетчаткалари томонидан бузилишлар

тез-тез

алопеция, қичишиш

тез-тез эмас

Тошма, қизариш

кам ҳолларда

Фотосенсибилизация натижасида тошма, жиддий тери реакциялари, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсикли эпидермал некролиз‡

Мушак, суяк ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар

жуда тез-тез

Суяк-мушак аппаратидаги оғриқ (суяклар, мушаклар ёки пайлар), баъзан ўткир оғриқ†§

тез-тез

Бўғимлар шиши

кам ҳолларда

Жағ остеонекроз, сон суякларининг атипик вертелости ва диафизар синишлари (бисфосфонатлар синфи учун хос бўлган ножўя реакциялар)

Умумий касалликлар ва препарат юборилган жойдаги реакциялар

тез-тез

Бемадорлик, периферик шишлар

тез-тез эмас

Одатда, даволаш бошланиши туфайли ўткир фаза жавоби сифатида ўткинчи симптомлар (миалгия, безовталик ва кам ҳолларда, иситмалаш)†

§ “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг.

Тадқиқ қилинаётган гуруҳда ҳам, плацебо гуруҳида ҳам клиник тадқиқотлардаги такрорланиш тезлиги бир хил бўлган.

* “Махсус кўрсатмалар” ва “Қўллаш усули ва дозалар” бўлимларига қаранг.

Ушбу ножўя реакция постмаркетинг кузатуви орқали аниқланган. “Кам ҳолларда” такрорланиш тезлиги тааллуқли клиник тадқиқотларга асосланган ҳолда баҳоланган.

Тавсия этиладиган дозалаш – ҳафтада бир маҳал 70 мг дан битта таблетка. Пациентларга, агар улар Алендра® препаратининг ҳафтада бир маҳал қабул қилинадиган дозасини ўтказиб юборган бўлсалар, бу ёдларига тушгандан сўнг дарҳол эрталаб битта таблетка қабул қилишлари кераклигини маълум қилиш керак. Улар бир куннинг ўзида иккита таблетка қабул қилмасликлари, балки дастлаб режалаштирилганидек улар томонидан танланган кунда ҳафтада бир маҳал битта таблеткага қайтишлари керак. Остеопорозда бисфосфонат билан даволашнинг оптимал давомийлиги аниқланмаган. Даволашни давом эттириш зарурати Алендра® препаратининг алоҳида олинган пациентларга, айниқса, 5 йил ёки ундан кўпроқ йил фойдаланилгандан кейинги фойдаси ва потенциал хавфларига асосланган ҳолда, вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилиши керак. Кекса ёшдаги одамлар Клиник тадқиқотларда алендронатнинг самарадорлиги ёки хавфсизлиги профилларида ёш бўйича фарқлар бўлмаган. Шу туфайли кекса ёшдаги одамлар учун дозага тузатиш киритилиши талаб қилинмайди. Буйраклар функциялари бузилиши Креатинин клиренси 35 мл/дақиқадан юқорироқ бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритилиши талаб қилинмайди. Маълумотлар етарли эмаслиги туфайли алендронат буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга креатинин клиренси 35 мл/дақиқадан камроқ бўлган ҳолатларда тавсия этилмайди. Болалар 18 ёшгача бўлган болаларда Алендра® препаратининг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Ушбу дори препарати 18 ёшдан кичик ёшдаги болаларга қўлланилмаслиги керак.
Симптомлари Гипокальциемия, гипофосфатемия ва ошқозон бузилиши, зарда бўлиш, эзофагит, гастрит каби меъда-ичак йўллари юқори бўлими ножўя реакциялари ёки язва перорал доза ошириб юборилиши натижаси бўлиши мумкин. Даволаш Алендронат дозаси ошириб юборилишини даволаш тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Алендронатни боғлаш учун сут ёки антацидлар буюрилиши керак. Қизилўнгач яллиғланиши хавфи туфайли қайт қилишни қўзғатмаслик, пациент эса тўлиқ вертикал ҳолатда қолиши керак.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ALENDRA tabletkalari 70mg N4 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ALENDRA tabletkalari 70mg N4 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ALENDRA tabletkalari 70mg N4 dori vositasi Kusum Healthcare Pvt. Ltd. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ALENDRA tabletkalari 70mg N4 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ALENDRA tabletkalari 70mg N4 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
LENDO tabletkalari 35mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Алендроновая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nobel Pharmsanoat, ИП ООО
LENDO tabletkalari 10mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Алендроновая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nobel Pharmsanoat, ИП ООО
OSTEMAKS 70 KOMFORT tabletkalari 70mg N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: Polsha
  • Faol modda: Алендроновая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Pharmaceutical Works Polpharma S.A.
LONDROMAKS tabletkalari 70mg N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Алендроновая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 85 000 so'mdan Batafsil
ALOVELL tabletkalari 70mg N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: Indoneziya
  • Faol modda: Алендроновая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Novell Pharmaceutical Laboratories
Ishlab chiqaruvchining dorilari
DERMAZOL shampun 100ml 2%
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
DERMAZOL shampun 50ml 2%
Narh: 34 000 so'mdan Batafsil
MUKEKS sirop 100ml 30mg/5ml
Narh: 26 000 so'mdan Batafsil
NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100
Narh: 176 800 so'mdan Batafsil
UKRLIV tabletkalari 250mg N30
Narh: 165 000 so'mdan Batafsil
DOMRID tabletkalari 10mg N30
Narh: 35 800 so'mdan Batafsil
DOMRID suspenziya 60ml 1mg/ml
ESZOL tabletkalari 100mg N10
Narh: 84 900 so'mdan Batafsil
REMOV LOSON 50ml 4% N1
Narh: 33 000 so'mdan Batafsil
OKSAPIN tabletkalari 300mg N30
Narh: 35 500 so'mdan Batafsil
MEZAKAR tabletkalari 200mg N50
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
MEZAKAR SR tabletkalari 400mg N50
Narh: 78 000 so'mdan Batafsil
LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100
Narh: 89 600 so'mdan Batafsil
ZARDEKS kapsulalar 300mg N100
DIKLOSEYF suppozitorii 50mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF suppozitorii 100mg N10
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF MAKS gel 30g 5%
Narh: 25 000 so'mdan Batafsil
VOLVIT/WOLVIT tabletkalari 5 mg N30
VERTINEKS tabletkalari 5mg N10
ASKOSIN tabletkalari N100
Narh: 93 072 so'mdan Batafsil
ARTRIKYUR tabletkalari N60
ALFAFORKAL kapsulalar 0,25mkg N30
TAYGERON tabletkalari 750mg N5
Narh: 49 000 so'mdan Batafsil
TAYGERON tabletkalari 500mg N5
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
REKOL tabletkalari 10mg N14
Narh: 46 400 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9