×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

LISTORA kapsulalar 120mg N42

Kategoriya:
- Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Faol modda:
Орлистат
Qadoqda soni:
- 42
Ishlab chiqaruvchi:
- World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Vakil:
- Dr.Sertus
ATX kodi:
- A08AB01
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 2 ta dorixonasida topildi

ico 400 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 149 500 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

LAKSIV eritma dlya priema vnutr 200 ml 3,35g/5ml Agio Pharmaceutical Limited Hindiston
37 000 s`om dan
ENTOBAN kapsulalar N20 Herbion Pakistan (PVT) Ltd Pokiston
21 800 s`om dan
BISAKODIL tabletkalari 5mg N30 Nika Pharm,ДХО (упаков.) Борисовский завод медицинских препаратов,ОАО,Беларусь (произ.) O'zbekiston
3 400 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 60 мг ёки 120 мг орлистат;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, повидон К30, натрий крахмал гликоляти, натрий лаурилсульфати;

капсула: индиготин, титан диоксиди, желатин.

Капсулалар. 14 капсула блистерда.

3 ёки 6 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган

Орлистат – узоқ вақт таъсир қилувчи, овқат ҳазм қилувчи липазаларнинг кучли специфик ингибиторидир. Унинг терапевтик таъсири меъда ва ингичка ичакнинг бўшлиғида, меъда ва меъда ости бези липазаларининг фаол серин соҳаси билан ковалент боғ ҳосил қилиш йўли билан амалга ошади. Бунда фаолсизланган фермент овқат билан триглицеридлар шаклида организмга тушадиган, эркин ёғ кислоталари ва моноглицеридларга абсорбцияланадиган ёғларни гидролизлаш ҳусусиятини йўқотади.
Сўрилиши

Тана вазни нормал бўлган ва семириш билан хасталанган кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотда, орлистатни сўрилиши минимал даражада эканлигини кўрсатилган. 360 мг орлистат перорал қабул қилинганидан сўнг 8 соат ўтгач ўзгармаган орлистатнинг плазмадаги концентрациялари (< 5 нг/мл) аниқланмаган. Умуман олганда орлистат терапевтик дозаларда қабул қилинганидан сўнг қон плазмасида ўзгармаган орлистатни фақат айрим ҳолатларда аниқлашни имкони бўлган, унинг концентрацияси жуда кам (< 10 нг/мл ёки 0,02 мкмоль) бўлган; бунда кумуляциянинг белгилари бўлмаган, бу препаратни минимал даражада сўрилишидан далолат беради.

Тақсимланиши

Орлистатни тақсимланиш ҳажмини аниқлаш мумкин эмас, чунки у минимал даражада сўрилади ва маълум тизимли фармакокинетикага эга эмас. In vitro шароитида орлистат қондаги плазма оқсиллари билан 99% дан ортиқ даражада боғланади (липопротеинлар ва альбумин асосий боғловчи оқсиллар бўлган). Орлистат минимал миқдорда эритроцитларга ўтади.

Метаболизми

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлардан олинган маълумотларига мувофиқ, орлистатнинг метаболизми, эҳтимол, асосан меъда-ичак йўллари (МИЙ) да амалга ошади. Семириш билан хасталанган пациентлар иштирокида ўтказилган тадқиқотларга мувофиқ, тизимли сўрилган дозанинг минимал қийматидан, иккита асосий метаболити – М1 (4-аъзоли гидролизланган лактон халқаси) ва М3 (N-формиллейциннинг ажралган қолдиғи бўлган М1) умумий плазмадаги концентрациясининг тахминан 42% ни ташкил этади.

М1 ва М3 лар очиқ бета-лактон халқасига эга ва липазани жуда суст (орлистатга нисбатан мувофиқ равишда 1000 ва 2500 марта кучсиз) ингибиция қиладилар. Терапевтик дозалари қабул қилинганидан сўнг ингибиция қилувчи фаоллиги пастлиги ва плазмадаги концентрациялари пастлигини (мувофиқ равишда ўртача 26 нг/мл ва 108 нг/мл) инобатга олиб, ушбу метаболитлар фармакологик жиҳатдан нофаол сифатида қараладилар.

Чиқарилиши

Тана вазни нормал бўлган ва семириш билан хасталанган кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотлар, асосан сўрилмаган препарат ахлат билан: қабул қилинган дозанинг тахминан 97%, шундан 83% - ўзгармаган орлистат кўринишида чиқарилишини кўрсатган.

Орлистат билан боғланган барча субстанцияларни кумулятив буйрак экскрецияси қабул қилинган дозанинг < 2% ташкил этган. Препаратни бутунлай чиқарилгунича (ахлат ва сийдик билан) керак бўладиган вақт 3-5 кунни ташкил этган. Тана вазни нормал бўлган ва семириш билан хасталанган кўнгиллиларда орлистатни чиқарилиш йўли нисбати ўхшаш бўлиб чиққан. Орлистат ва унинг М1 ва М3 метаболитлари сафро билан экскреция бўлиши мумкин.

Ривожланишига кўра, орлистатга нисбатан нохуш реакциялар асосан МИЙ томонидан юзага келади. Орлистат узоқ муддат қўлланганида нохуш реакцияларни учраш тезлиги пасайган.

Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида учраш тезлигини баҳолаш мумкин эмас). Ҳар бир нохуш реакциялар мезонини ичида уларнинг жиддийлигини пасайиши тартибида келтирилган.

Қуйидаги нохуш реакциялар давомийлиги 1 ва 2 йил бўлган клиник тадқиқотларда даволашнинг биринчи йилида плацебо гуруҳига нисбатан > 2% учраш тезлиги билан ва
≥ 1% га кўпроқ тарқалганлиги билан ривожланган:

Нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – бош оғриғи.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: жуда тез-тез – юқори нафас йўлларининг инфекциялари; тез-тез – қуйи нафас йўлларининг инфекциялари.

МИЙ томонидан: жуда тез-тез – қоринда оғриқ/дискомфорт, тўғри ичакдан ёғли ахлатни келиши, бироз миқдордаги ажралма билан газларни чиқарилиши, дефекацияга императив қистовлар, стеаторея, метеоризм, суюқ ахлат, ёғсимон ахлат келиши, дефекация актини тезлашиши; тез-тез – тўғри ичакда оғриқ/дискомфорт, юмшоқ ахлат келиши, ахлатни ушлаб туролмаслик, қоринни дам бўлиши*, тишларни шикастланиши, милкларни шикастланиши.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тез – сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: жуда тез-тез – гипогликемия*.

Инфекциялар ва инвазиялар: жуда тез-тез – грипп.

Умумий бузилишлар: тез-тез – толиқиш.

Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан: тез-тез – номунтазам ҳайз кўриш цикли.

Руҳиятни бузилиши: тез-тез – хавотирлик.

*қандлик диабетнинг II типи билан хасталанган пациентларда плацебо гуруҳига нисбатан > 2% учраш тезлиги ва ≥ 1% кўпроқ тарқалганлиги билан ривожланган фақат специфик нохуш реакциялар.

4 йил давом этган клиник тадқиқотларда нохуш реакцияларни умумий тақсимланиш структураси 1 ва 2 йил давомийликдаги клиник тадқиқотларда хабар берилган тақсимланиш структурасига ўхшаш бўлган; бунда МИЙ томонидан биринчи йилда ривожланган нохуш реакцияларни умумий тарқалганлиги 4 йиллик давр мобайнида ҳар йили камайган.

Қуйидаги нохуш реакциялар хақида маълумотлар постмаркетинг даврда спонтан келиб тушган хабарларга асосланган, шунинг учун нохуш реакцияларни учраш тезлиги номаълум бўлиб қолади:

Лаборатор кўрсаткичлар: жигар трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши. Орлистатни антикоагулянтлар билан бир вақтда қабул қилган пациентларда протромбиннинг даражасини пасайиши, халқаро нормаллаштирилган нисбат (ХНН) ни ошиши ва антикоагулянт даволашнинг самарадорлигини пасайиши ҳолатлари хақида хабар берилган, бу ҳолат гемостатик кўрсаткичларни ўзгаришларига олиб келган.

МИЙ томонидан: ректал қон кетиши, дивертикулит, панкреатит.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: буллёз тошмалар.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, қичишиш, тошма, эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм ва анафилаксия).

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: ўт-тош касаллиги, гепатит, жиддий гепатит ҳолатлари бўлиши мумкин. Ўлим билан якунланган айрим ҳолатлар ёки жигар трансплантациясини талаб қилувчи ҳолатлар хақида хабар берилган.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: оксалат нефропатия, бу ҳолат буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин.
Клиник тадқиқотларда орлистат билан даволанганда тана вазнини пасайиши қандли диабетнинг II типи билан хасталанган пациентларда қандли диабет билан хасталанмаган пациентларга нисбатан камроқ бўлган. Орлистатни қабул қилиш вақтида диабетга қарши дори воситалари билан даволашни синчиклаб мониторинг қилиш керак.

Тана вазнини пасайиши артериал босим ва холестериннинг даражасини назорат қилинишини яхшиланиши билан кечиши мумкин. Орлистатни гипертония ёки гиперхолестеринемияни даволаш учун қўлланадиган препаратлар билан бирга қабул қилаётган пациентларга кўрсатилган препаратларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.

Орлистатни циклоспорин билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Парҳезга риоя қилиш бўйича олинган тавсияларга амал қилиш кераклиги хақида пациентларни хабардор қилиш лозим.

Ёғларнинг миқдори юқори (масалан, суткада 2000 ккал, шундан ёғлар кўринишида > 30%, 67 г ёғга тўғри келади) бўлган парҳез фонида орлистат қабул қилинганида МИЙ томонидан нохуш реакцияларни ривожланиш эҳтимоли ошиши мумкин. Ёғларни суткалик истеъмолини учта асосий овқатланиш вақтига тақсимлаш керак. Агар орлистат ёғларнинг миқдори юқори бўлган овқат билан қабул қилинса, МИЙ томонидан нохуш реакцияларни ривожланиш эҳтимоли ошиши мумкин.

Орлистат билан даволанганда ректал қон кетиш ҳолатлари хақида хабар берилган. Пациентда оғир даражадаги ва/ёки персистенцияланувчи симптомлар ривожланганида шифокор қўшимча текширувни буюриш керак.

Оғир диарея вақтида кузатилиши мумкин бўлган перорал контрацепциянинг потенциал самарасизлигини олдини олиш учун контрацепциянинг қўшимча усулидан фойдаланиш тавсия этилади.

Перорал антикоагулянтлар билан бирга даволанаётган пациентларда коагулограмма кўрсаткичларини назорат қилиш керак.

Орлистатни қўллаш гипероксалурия ва оксалатли нефропатия билан боғлиқ бўлиши мумкин, улар баъзида буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келади. Буйракнинг сурункали касалликлари ва/ёки сувсизланиш бўлган пациентларда ривожланиш ҳавфи юқори бўлади.

Орлистат ва левотироксин ёндош қабул қилинганида гипотиреоз ва/ёки етарлича назорат қилиб бўлмайдиган гипотиреознинг кам ҳолатлари кузатилиши мумкин. Орлистат ва левотироксинни турли вақтда қабул қилиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин, шунингдек левотироксиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.

Тутқаноққа қарши препаратларни қабул қилаётган пациентларда орлистат тутқаноққа қарши препаратларнинг сўрилишини пасайтириши орқали тиришишга қарши даволашнинг самарадорлигини издан чиқариши, бу тиришишларга олиб келиши мумкин. Орлистат ва тутқаноққа қарши препаратларни турли вақтларда қабул қилиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.

Орлистат ОИТВни даволаш учун қўлланадиган антиретровирус препаратларнинг сўрилишини потенциал пасайтириши ва уларнинг самарадорлигига салбий таъсир қилиши мумкин.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Фертиллик

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар фертилликка нисбатан ҳавфли таъсир қилишини кўрсатмайди.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида орлистатни қўллашга нисбатан клиник маълумотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, препаратни ҳомиладорликка, эмбрион/ҳомилани ривожланиши, туғруқ ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита таъсир қилишини кўрсатмайди. Ҳомиладорликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Лактация

Орлистатни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум бўлганлиги туфайли, эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда орлистатни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Орлистат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди ёки аҳамиятсиз даражада таъсир кўрсатади.

Листора 60 мг тана вазни ортиқча (тана вазни индекси (ТВИ) ≥ 28 кг/м2) бўлган пациентларни даволаш учун ўртача гипокалорияли парҳез билан бирга қўллаш кўрсатилган. 12 ҳафта давомида даволашдан кейин тана вазнини камайиши кузатилмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Листора 120 мг семириш билан хасталанган ТВИ ≥ 30 кг/м2 бўлган пациентларни, ёки ассоциацияланган ҳавф омилларига эга, тана вазни ортиқча (ТВИ ≥ 28 кг/м2) бўлган пациентларни даволаш учун ўртача гипокалорияли парҳез билан бирга қўллаш кўрсатилган. 12 ҳафта давомида даволашдан кейин тана вазнини дастлабки тана вазнига нисбатан камида 5% га камайиши кузатилмаса, препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

-       препаратнинг таъсир этувчи моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанлик;

-       сурункали мальабсорбция синдроми;

-       холестаз;

-       ҳомиладорлик;

-       эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Циклоспорин. Циклоспориннинг плазмадаги концентрациясини пасайиши дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда кузатилган, шунингдек орлистат ва циклоспорин бирга қўллангандаги бир неча ҳолатларда хабар берилган. Бу циклоспориннинг иммуносупрессив самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ушбу мажмуани қўллаш тавсия этилмаган. Бироқ агар орлистат ва циклоспоринни бир вақтда қўллашдан сақланиш имкони бўлмаса, у ҳолда циклоспорин билан даволанаётган пациентларда даволашга орлистат қўшилганидан кейин ва у бекор қилинганидан сўнг қонда циклоспориннинг концентрациясини тез-тез аниқлаш керак. Циклоспориннинг қондаги концентрациясини у барқарорлашгунича назорат қилиш керак.

Акарбоза. Фармакокинетик ўзаро таъсирини ўтганиш юзасидан тадқиқотлар йўқлиги туфайли, орлистат ва акарбозани бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Перорал антикоагулянтлар. Варфарин ёки бошқа антикоагулянтлар орлистат билан мажмуада қабул қилинганида ХНН кўрсаткичини назорат қилиш керак.

Ёғда эрувчан витаминлар. Орлистат билан даволаниш ёғда эрувчан витаминлар (А, D, Е ва К) ларни сўрилишини потенциал камайтириши мумкин. Клиник тадқиқотларда орлистат билан тўлиқ тўрт йил давомида даволанган кўпчилик пациентларда A, D, E, K витаминлари ва бета-каротиннинг даражаси нормал чегараларда қолган. Гипокалорияли парҳезга риоя қиладиган пациентларни тўлиқ овқатланишини таъминлаш учун суткалик овқат рационига етарли миқдорда сабзавотлар ва меваларни киритиш кераклиги хақида огоҳлантириш лозим. Шунингдек поливитаминли препаратларни буюриш масаласини кўриб чиқиш лозим. Агар поливитаминли препаратларни қабул қилиш тавсия этилган бўлса, у ҳолда уларни орлистат қабул қилинганидан сўнг камида икки соатдан кейин ёки ухлашдан олдин қабул қилиш керак.

Амиодарон. Орлистат қабул қилган соғлом кўнгиллиларнинг чекланган миқдорида, амиодароннинг бир марталик дозаси қабул қилинганидан сўнг амиодароннинг плазмадаги концентрациясини бироз пасайиши кузатилган. Амиодарон билан даволанаётган пациентларда ушбу самаранинг клиник аҳамияти етарлича аниқланмаган, аммо айрим ҳолатларда клиник жиҳатдан яққол бўлиши мумкин. Амиодарон ва орлистатни бир вақтда қабул қилаётган пациентлар клиник кузатувда бўлишлари ва уларда ЭКГ мониторингини ўтказиш керак.

Тиришишларни ривожланиш ҳолатлари орлистат ва тутқаноққа қарши препаратлар, масалан, вальпроат, ламотриджин билан бир вақтда даволанган пациентларда кузатилган; ушбу нохуш реакцияни ривожланишида дориларнинг ўзаро таъсири билан боғлиқлигини истисно қилиш мумкин эмас. Бундай пациентларда тиришишларни учраш тезлиги ва/ёки оғирлигида кузатилиши мумкин бўлган ўзгаришларни аниқлаш мақсадида пациентларни назорат қилиш керак.

Гипотиреознинг ва/ёки етарлича назорат қилиб бўлмайдиган гипотиреозни кам ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бундай кўринишнинг механизми, гарчи у исботланган бўлмаса-да, йод тузлари ва/ёки левотироксинни сўрилишини пасайишини киритиш мумкин.

Адабиётлардаги ва постмаркетинг тажриба маълумотларига мувофиқ, орлистат ОИТВ даволаш учун антиретровирус препаратларни сўрилишини потенциал пасайтириши ва уларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Илгари мувофиқ касалликни адекват назорат қилишга эришилган пациентларда орлистат билан даволашни бошлаш билан тўғри келган антидепрессантлар, антипсихотик препаратлар (жумладан литий) ва бензодиазепинларнинг самаралорлигини пасайишини бир қанча ҳолатлари хақида хабарлар мавжуд. Бундай пациентларда орлистат билан даволашни кузатилиши мумкин бўлган таъсири синчиклаб кўриб чиқилгандан сўнг бошлаш керак.

Ўзаро таъсирини йўқлиги

Амитриптилин, аторвастатин, бигуанидлар, дигоксин, фибратлар, флуоксетин, лозартан, фенитоин, фентермин, правастатин, Гастроинтестинал Терапевтик Тизим (ГИТТ) чиқарилиш шаклидаги нифедипин, ажралиб чиқиши секинлаштирилган нифедипин, сибутрамин ва алкоголь билан ўзаро таъсири кузатилмаган. Бундай ўзаро таъсирларни йўқлиги дорилар ўртасидаги ўзаро таъсирларни ўрганиш юзасидан ўтказилган махсус тадқиқотларда кўрсатилган.

Дорилар ўртасидаги ўзаро таъсирларни ўрганиш юзасидан ўтказилган махсус тадқиқотларда перорал контрацептивлар ва орлистат ўртасида ўзаро таъсирларни йўқлиги намойиш этилган. Бироқ орлистат перорал контрацептивларнинг самарадорлигини боғлиқ равишда пасайтириши мумкин ва айрим ҳолатларда режалаштирилмаган ҳомиладорликка олиб келиши мумкин. Оғир даражадаги диареяда қўшимча контрацепция усулидан фойдаланиш тавсия этилади.

 

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Препарат ҳар сафар асосий овқат истеъмол қилинишидан бевосита олдин, овқатланиш вақтида ёки қабул қилинганлан сўнг узоғи бир соатдан кейин сув билан қабул қилинади. Агар овқатланиш ўтказиб юборилган бўлса ёки овқат ёғсиз бўлса, у ҳолда орлистатни қабул қилишни ўтказиб юбориш керак.

Катталар

Листора 60 мг: тана вазни ортиқча бўлганида препаратнинг тавсия этиладиган дозаси – 1 капсуладан суткада 3 марта. 24 соат давомида 3 тадан ортиқ капсулани қабул қилиш мумкин эмас. Парҳез ва жисмоний машқлар тана вазнини камайтириш бўйича дастурнинг муҳим қисми ҳисобланади. Парҳез ва жисмоний машқлар дастурини препаратни қабул қилишдан олдин бошлаш ва даволаш тугаганидан сўнг давом эттириш тавсия этилади. Даволашнинг давомийлиги 6 ойдан ошмаслиги керак.

Листора 120 мг: семиришда ёки ортиқча тана вазнида препаратни тавсия этиладиган дозаси – 1 капсуладан суткада 3 марта. Орлистатнинг 120 мг дан юқори дозасини суткада 3 марта қўллаш унинг терапевтик самарасини кучайтирмайди.

Пациентлар ёғларнинг миқдори 30% дан юқори бўлмаган мувозанатланган, ўртача гипокалорияли парҳезга (масалан, овқат рационида суткада 2000 ккал га тенг, бу < 67 г ёғга тўғри келади) риоя қилишлари керак. Мевалар ва сабзавотларга бой парҳезга риоя қилиш тавсия этилади. Ёғлар, углеводлар ва оқсилларнинг суткалик истеъмолини учта марта асосий овқатланишга тақсимлаш керак.

Орлистатни таъсири препаратнинг дозаси қабул қилинганидан сўнг 24-48 соат ўтган заҳоти ахлат массаларида ёғларнинг концентрациясини ошишига олиб келади. Даволаш бекор қилинганидан сўнг ахлат массаларидаги ёғларнинг миқдори 48-72 соат давомида одатда даволаш бошлангунигача бўлган даражага қайтади.

65 ёшдан ошган пациентларда қўлланиши

Кекса ёшдаги пациентларда орлистатни қўллаш бўйича чекланган маълумотлар мавжуд. Бироқ, орлистатни сўрилиши минимал бўлсада, дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жигар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши

Жигар ва/ёки буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларга орлистатнинг таъсири ўрганилмаган. Орлистатни сўрилиши минимал бўлганлиги туфайли, дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Болаларда қўлланиши

18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда орлистатни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

 

18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда орлистатни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Тана вазни нормал бўлган ва семириш билан хасталанган кўнгиллиларда орлистатни 800 мг дозада бир марта қабул қилиш ва 400 мг гача бўлган дозада суткада 3 марта 15 кун давомида қабул қилиш ўрганилган, яққол нохуш реакцияларни ривожланганлиги хақида маълумотлар олинмаган. Бундан ташқари, семириш билан хасталанган пациентлар орлистатни 240 мг дозада суткада 3 марта 6 ой давомида қабул қилганлар. Орлистатнинг дозасини ошириб юборилишини кўпчилик ҳолларида, улар хақидаги хабарлар постмаркетинг даврда олинган, ёки нохуш реакциялар хақида хабар берилмаган, ёки препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида қайд этилган нохуш реакцияларга ўхшаш бўлган нохуш реакциялар хақида хабар берилган.

Орлистатнинг дозаси аҳамиятли даражада ошириб юборилганида пациентнинг аҳволини 24 соат давомида кузатиш тавсия этилади. Одамларда ва ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, орлистатнинг липазани ингибиция қилувчи ҳусусиятлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тизимли самараси одатда тез қайтган.

Фертиллик

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар фертилликка нисбатан ҳавфли таъсир қилишини кўрсатмайди.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида орлистатни қўллашга нисбатан клиник маълумотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, препаратни ҳомиладорликка, эмбрион/ҳомилани ривожланиши, туғруқ ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита таъсир қилишини кўрсатмайди. Ҳомиладорликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Лактация

Орлистатни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум бўлганлиги туфайли, эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

LISTORA kapsulalar 120mg N42 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
LISTORA kapsulalar 120mg N42 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
LISTORA kapsulalar 120mg N42 dori vositasi World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S. tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
LISTORA kapsulalar 120mg N42 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
LISTORA kapsulalar 120mg N42 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
ORLIP kapsulalar 120mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Gruziya
  • Faol modda: Орлистат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: GM Pharmaceuticals LTD, OOO
  • Vakil: GMP
Narh: 195 000 so'mdan Batafsil
LISTORA kapsulalar 60mg N42
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Орлистат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
ORSOTEN kapsulalar 0,12g N42
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Орлистат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ООО «КРКА-РУС»
ORSOTEN kapsulalar 0,12g N84
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Орлистат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ООО «КРКА-РУС»
Ishlab chiqaruvchining dorilari
VENOXELP tabletkalari 50mg N30
Narh: 57 000 so'mdan Batafsil
FOSFOMED poroshok 3g N2
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
KOLEDAN tomchilar dlya priema vnutr 10ml 15000ME N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Narh: 41 000 so'mdan Batafsil
GINO VITAL L suppozitorii 750mg/200mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Asfarma Savdo MChJ
BENEVRON BF tabletkalari N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Narh: 58 000 so'mdan Batafsil
ESLOTIN sirop 60ml 2,5mg/5ml N1
Narh: 35 400 so'mdan Batafsil
ENZOFEN kapsulalar 1000mg N2
Narh: 64 000 so'mdan Batafsil
ULSEPAN tabletkalari 40mg N14
Narh: 50 400 so'mdan Batafsil
ROSUSTAR tabletkalari 20mg N30
Narh: 90 000 so'mdan Batafsil
PEFSAL aerozol 250mkg 25/250 mkg/doza 120 doz
Narh: 189 000 so'mdan Batafsil
PEFSAL aerozol 125mkg 25/125 mkg/doza 120 doz
Narh: 139 000 so'mdan Batafsil
PEFSAL aerozol 50mkg 25/50 mkg/doza 120 doz
ORSIPOL tabletkalari 500mg 500mg/500mg N10
LEVOKSIMED tabletkalari 500mg N7
Narh: 33 800 so'mdan Batafsil
KULENTO tabletkalari 10mg N28
Narh: 67 200 so'mdan Batafsil
KARMETADIN tabletkalari 35mg N60
Narh: 58 500 so'mdan Batafsil
INOSEDA sirop 120ml 250mg/5ml
DORAMISIN tabletkalari 3000000me N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil:
Narh: 93 800 so'mdan Batafsil
DERILAYF krem 50g 0,05% N1
Narh: 68 990 so'mdan Batafsil
AMLIPIN tabletkalari 5mg+5mg N30
SEKNIDOKS tabletkalari 1g N2
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil:
Narh: 29 500 so'mdan Batafsil
BUDEKTON kapsulalar 400mkg N60
Narh: 159 600 so'mdan Batafsil
BUDEKTON kapsulalar 200mkg N60
Narh: 89 000 so'mdan Batafsil
MUSKOMED kapsulalar 4mg N20
Narh: 50 000 so'mdan Batafsil
ASMADA tabletkalari 150mg/30,39mg N100
Narh: 39 200 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9