×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

VIDANOL tabletkalari 500mg N30

Kategoriya:
- Antitrombotik vositalar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Транексамовая кислота
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
ATX kodi:
- B01A
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

LOPIGROL tabletkalari 75mg N14 Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: Abdi Ibrahim Ilac San. ve Tic. A.S. Turkiya
90 000 s`om dan
KARDIOMAGNIL tabletkalari 75mg+15,2mg N100 Takeda Osteurope Holding GmbH Daniya
39 800 s`om dan
LOPIREL tabletkalari 75mg N28 Actavis Group PTC ehf., Исландия произведено: Actavis Ltd Malta
ZUGREL tabletkalari 10mg N20 Incepta Pharmaceuticals Ltd Bangladesh
243 900 s`om dan
Yaroqlilik muddati (oy) 3 yil.
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Хар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: транексам кислотаси 500 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (PH 102), повидон, қуйи ўрин босувчи гидроксипропилцеллюлоза, микрокристалл целлюлоза (PH 112), натрий кроскармеллоза, коллоидли кремний диоксиди, тозаланган тальк, магний стеарат, қоплама учун модда Colorcoat FC4S оқ рангли, изопропил спирти, тозаланган сув.
ПВХ/ПВДХ блистерда 10 та таблетка, 3 ёки 6 та блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
Транексам кислотаси антифибринолитик препарат ҳисобланиб, у профибринолизин (плазминоген) фаоллашувини ва унинг фибринолизинга (плазминга) айланишини специфик сусайтиради. Юқори фибринолиз билан боғлиқ қон кетишлар (тромбоцитлар патологияси, меноррагия) ҳолатларида маҳаллий ва тизимли гемостатик таъсирга эга. Шунингдек, транексам кислотаси кинин ҳамда аллергик ва яллиғланиш реакцияларида аҳамиятли бўлган бошқа фаол пептидлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради ва бу орқали аллергияга қарши ва яллиғланишга қарши таъсир этади.
Перорал қўлланилганида сўрилиши 0,5 дан 2 г гача доирада бўлиб, бу 30-50% ни ташкил этади. 0,5 г; 1 г ва 2 г перорал қабул қилинганида Tmax максимал концентрациясига эришиш вақти 3 соат, Сmax максимал концентрацияси, тегишли равишда, 5,8 ва 15 мкг/мл ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши (профибринолизин) энг камида 3% ни ташкил этади.
Тўқималарда тақсимланиши етарлича бир текис (орқа мия суюқлиги бундан мустасно бўлиб, бунда концентрация плазмадаги кўрсаткичларнинг 10/1 қисмини ташкил этади). Транексам кислотаси плацентар тўсиқ орқали ўтади ва она сутига сингиб киради (онада плазмадаги концентрация кўрсаткичларининг тахминан 1 фоизи). Транексам кислотаси манийда аниқланади, бу ерда ҳам фибринолитик фаолликни сусайтиради, бироқ сперматозоидлар ҳаракатчанлигига таъсир этмайди. Дастлабки тақсимланиш ҳажми 9 литрдан 12 литргача миқдорни ташкил этади. Антифибринолитик концентрацияси турли тўқималарда тахминан 17 соат, қон плазмасида – 7-8 соатгача сақланиб қолади.
Фақат озгина қисми метаболланади. “Концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон миқдори (AUC) уч фазали шаклга эга бўлиб, якуний фазада Т½ ярим чиқарилиш вақти 3 соатни ташкил этади.
Умумий буйрак клиренси умумий плазма клиренсига тенг бўлиб, 7 л/соатни ташкил этади.
Биринчи 12 соат давомида ўзгармаган шаклда (тахминан 95 фоизи) сийдик билан чиқарилади (асосий йўли – тугунсимон фильтрация).
Транексам кислотасининг иккита метаболити идентификацияланган: N-ацетил ва дезаминацияланган ҳосилалар. Буйрак етишмовчилигида транексам кислотаси тўпланиб қолиш хавфи мавжуд.

Буйрак етишмовчилигида (қон зардобида креатинин даражаси ошишига қараб) доза ва қабул қилиш сони камайтирилиши керак.
Буйрак билан боғлиқ гематурия ҳолатида (айниқса, гемофилияда) сийдик йўлларида қуйқа пайдо бўлиши туфайли механик анурия хавфи мавжуд.
Тўрпарда марказий артерияси ва марказий венаси окклюзияси тўғрисида маълум қилинган. Бир неча кундан кўпроқ вақт давомида узлуксиз даволаниш талаб қилинадиган пациентларга офтальмологик текширув ўтказиш, шу жумладан кўриш ўткирлиги, рангни қабул қилиш қобилиятини, кўриш майдонларини баҳолаш ва кўз тубини текшириш, шунингдек жигар функциялари диагностикасини ўтказиш тавсия этилади.
Кўриш қобилияти бузилишлари бўлган пациентларда даволашни тўхтатиш керак. Виданол® препарати қўлланилишини бошлашдан олдин менструал цикл бузилиши сабабини аниқлаш керак. Агар Виданол® препарати қўлланилганида менструал қон кетиш камаймаса, муқобил даволаш кўриб чиқилиши керак. Орал контрацептивлар қабул қилаётган пациентларда тромбоз юқори хавфи туфайли транексам кислотаси эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак.
Транексам кислотасини қабул қилган пациентларда вена ва артериал тромбоз ҳамда тромбоэмболия ҳолатлари қайд этилган.
Аввалги тромбоэмболия ҳолатлари ва анамнезида оилавий тромбоэмболия ҳолатлари бўлган пациентларга (тромбофилия бўлган пациентларга) Виданол® препарати фақат аниқ тиббий тавсиялар мавжуд бўлган ҳолатда ва шифокорнинг қатъий кузатуви остида қўлланилиши керак.
Қон томир ичида диссеминацияланган қон қуюлиши оқибатида юқори фибринолиз ҳолатларида транексам кислотаси қўлланилиши тавсия этилмайди. Қон томир ичида диссеминацияланган қон қуюлиши синдроми ташхисланган, транексам кислотаси қўлланилиши талаб қилинадиган пациентлар ушбу патологияни даволаш тажрибасига эга шифокорнинг қатъий кузатуви остида бўлишлари керак.
Транексам кислотаси қон қуюлиш IX фактор комплекси ёхуд антиингибитор коагулянт комплекси билан бир вақтда қўлланилмаслиги керак, чунки тромбоз хавфи кўпаяди.
Фибринолитик фаолликни пайдо қиладиган концентрацияларда транексам кислотаси манийда аниқланади, бироқ сперматозоидлар ҳаракатчанлигига таъсир этмайди. Фертилликка таъсирини тасдиқловчи клиник маълумотлар йўқ. Транексам кислотаси қабул қилинганида томир тортишишлар тўғрисида маълум қилинган. Ушбу ҳолатларнинг аксарияти юрак артерияларини шунтлаш (CABG) вақтида транексам кислотаси юқори дозаларда вена ичига юборилганидан сўнг қайд этилган. Транексам кислотасининг тавсия этиладиган қуйи дозаларидан фойдаланилганда операциядан сўнг томир тортишишлар ҳолатлари такрорланиш тезлиги транексам кислотасини қабул қилмаган пациентлардаги тегишли кўрсаткичлар билан бир хил бўлган.

Юқори генерализацияланган фибринолиз (простата безини операция қилиш вақтида ва операциядан кейинги қон кетишлар; фибринолитик терапиядан сўнг геморрагик асоратлар), шунингдек маҳаллий фибринолиз (метроррагия; меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар; бурун қонаши; посттравматик гифема; простатэктомияда операциядан кейинги қон кетишлар ёки қовуқдаги операциялар, тонзилэктомия, бачадон бўйни конизацияси операцияларида, гемофилия бўлган пациентларда тишлар олиниши) оқибатида қон кетишларда ёки қон кетишлар хавфида қўлланилади.
Шунингдек, ирсий ангионевротик шишишда қўлланилади.
- транексам кислотасига ёки препаратнинг бошқа таркибий моддаларига юқори сезувчанлик;
- оғир даражали буйрак етишмовчилиги (препаратнинг тўпланиб қолиш хавфи);
- гематуриянинг макроскопик белгилари;
- тромбоэмболия;
- ўткир даражали вена ёки артериал тромбози;
- тромбофлебит;
- тромбоз юқори хавфи;
- анамнезда вена ёки артериал тромбозлари;
- миокард инфаркти;
- субарахноидал қон қуйилиши;
- анамнезда томир тортишишлар;
- истеъмол коагулопатияларида фибринолитик ҳолатлар, оғир даражали ўткир қон кетишда фибринолитик тизимининг ҳаддан ташқари фаоллашуви бундан мустасно;
- рангли кўриш бузилиши.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Препарат перорал ва овқатланишдан қатъи назар қўлланилади.

Буйрак функциялари меъёрий бўлган катта ёшдаги пациентлар

Буйрак функциялари меъёрий ва 50 мл/дақиқадан кўпроқ креатинин клиренси бўлган катта ёшдаги пациентларга нисбатан қуйидаги дозалашга риоя қилиниши керак:

1-жадвал.

Кўрсаткичлар

Бир мартали доза

Бир кунда қабул қилиш маҳали

Қабул қилиш давомийлиги

Изоҳлар

Маҳаллий фибринолиз

1 – 1,5 г

2-3 маҳал

3-15 кун

 

Простатэктомия

1 г

3-4 маҳал

Гематуриянинг макроскопик белгилари йўқолгунгача

Юқори қон кетишлар хавфи бўлган пациентларда, операциягача ёки операциядан сўнг профилактика сифатида инъекцион дори шаклидан фойдаланиш керак, сўнгра эса таблеткаланган дори шаклидан фойдаланиш мумкин.

Меноррагия

1 г

3 маҳал

4 кунгача

Узоқ менструал қон кетишларда дозани ошириш керак, бироқ максимал дозадан (суткада 4 г) ошириб юборилмаслиги керак.

Менструал қон кетиш пайдо бўлгунгача препарат қўлланилмаслиги керак.

Бурун қонаши

1 г

3 маҳал

7 кун

Такрорланадиган бурун қонашларида қўлланилади.

Бачадон бўйни конизацияси

1,5 г

3 маҳал

12 кунгача

 

Посттравматик гифема

1 г

3 маҳал

3-15 кун

 

Ирсий ангионевротик шишиш

1-1,5 г

2-3 маҳал

Касаллик кечишига қараб

 

Гемофилия бўлган пациентларда тиш олдириш

25 мг/кг

Ҳар 8 соатда

3 - 10 кун

Операциягача 1 кун олдин қўлланилади ва операциядан сўнг яна 2-8 кун қўлланиш давом эттирилади.

Кекса ёшдаги пациентлар

Буйрак функциялари бузилишлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Болалар

12 ёшдан катта ёшдаги болаларда 20-25 мг/кг дозада қўлланилади.

Даволаш муддати, одатда, 2-8 кунни ташкил этади.

Буйрак функциялари бузилишлари бўлган пациентлар

Қон плазмасида креатинин даражасига мувофиқ тарзда дозага тузатиш киритилиши керак.

2-жадвал.

Зардоб креатинини (мкмоль/л)

Транексам кислотаси дозаси

120-249

Бир кунда икки маҳал 15 мг/кг тана вазни

250-500

Бир кунда 15 мг/кг тана вазни

 

12 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.
15 ёшга тўлмаган меноррагия бўлган болалар ва ўсмирларда транексам кислотаси қўлланилиши юзасидан клиник тажриба йўқлиги туфайли ушбу пациентлар гуруҳида Виданол® препарати қўлланилмаслиги керак.

Симптомлари

Кўнгил айниши, қайт қилиш, қориндаги оғриқ, ортостатик гипотензия, артериал гипотензия, бош айланиши, бош оғриши, томир тортишишлар ёки бошқа ножўя реакциялар, шу жумладан тромбоз хавфи зўрайиши.

Даволаш

Қайт қилдириш, ошқозонни ювиш, фаоллаштирилган кўмир қўлланилиши. Буйрак экскрециясини кучайтириш мақсадида кўп миқдорли суюқлик юбориш. Зарур ҳолларда, симптоматик даволаш ва антикоагулянт терапия қўлланилади.

Транексам кислотаси йўлдош орқали она сутига ўтади. Ҳомиладорлик вақтида препаратнинг қўлланилиш хавфсизлиги юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган, шу туфайли ушбу даврда препарат она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатдагина буюрилиши керак. Препарат қўлланилиши зарур ҳолларда кўкракдан эмизишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш керак.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

VIDANOL tabletkalari 500mg N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
VIDANOL tabletkalari 500mg N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
VIDANOL tabletkalari 500mg N30 dori vositasi Kusum Healthcare Pvt. Ltd. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
VIDANOL tabletkalari 500mg N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
VIDANOL tabletkalari 500mg N30 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
ATREKSALMIN eritma 500mg/5ml 5ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Xitoy
  • Faol modda: Транексамовая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jiangsu Ruinian Qianjin Pharmaceutical Co., Ltd,
  • Vakil: NUTRIMED
Narh: 90 000 so'mdan Batafsil
GEMOSTAKS inyeksiya uchun eritma 5ml 50mg/ml N10
GEMOSTAKS inyeksiya uchun eritma 5ml 25mg/ml N10
TRANASID inyeksiya uchun eritma 5ml 500mg/5ml N5
TRANZIK inyeksiya uchun eritma 5ml 250mg/5ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Pokiston
  • Faol modda: Транексамовая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nabiqasim Industries (Pvt.) Ltd, Пакистан произведено: Surge Laboratories (Pvt.) Ltd
  • Vakil: Nabiqasim Industries Ltd
GEMOTRAN eritma 5ml 5% N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Транексамовая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
GEMOTRAN eritma 5ml 10% N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Транексамовая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
TRANEKSAM tabletkalari 500mg N10
TRANEKSAM tabletkalari 250mg N30
TRANEKSAM tabletkalari 250mg N10
ETARIV T inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Транексамовая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: East African (India) Overseas
TRANEKSANT inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Italiya
  • Faol modda: Транексамовая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: BIOINDUSTRIA LABORATORIO ITALIANO MEDICINALI S.p.a.
SANGERA eritma 5ml 100mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Транексамовая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Юрия-Фарм, ООО
  • Vakil: Yuriya-Farm
Narh: 112 000 so'mdan Batafsil
PAUZ inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Транексамовая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Emcure Pharmaceuticals Ltd.
GEMAKSAM inyeksiya uchun eritma 5ml 50mg/ml N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Транексамовая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: HOLOPACK Verpackungstechnik GmbH
TRENAKSA 500 tabletkalari 500mg N12
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Транексамовая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Macleods Pharmaceutical Ltd
TRENAKSA inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Транексамовая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Macleods Pharmaceuticals Ltd, Индия произведено: Immacule Lifesciences Pvt. Ltd
Narh: 89 600 so'mdan Batafsil
TREMIN inyeksiya uchun eritma 5ml 500mg/5ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Koreya
  • Faol modda: Транексамовая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Korea United Pharm. Inc.
Narh: 121 000 so'mdan Batafsil
TRANEKSAM inyeksiya uchun eritma 5ml 50mg/ml N10
Narh: 100 000 so'mdan Batafsil
GEMOTRAN tabletkalari 500mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Транексамовая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
Ishlab chiqaruvchining dorilari
DERMAZOL shampun 100ml 2%
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
DERMAZOL shampun 50ml 2%
Narh: 34 000 so'mdan Batafsil
MUKEKS sirop 100ml 30mg/5ml
Narh: 26 000 so'mdan Batafsil
NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100
Narh: 176 800 so'mdan Batafsil
UKRLIV tabletkalari 250mg N30
Narh: 165 000 so'mdan Batafsil
DOMRID tabletkalari 10mg N30
Narh: 35 800 so'mdan Batafsil
DOMRID suspenziya 60ml 1mg/ml
ESZOL tabletkalari 100mg N10
Narh: 84 900 so'mdan Batafsil
REMOV LOSON 50ml 4% N1
Narh: 33 000 so'mdan Batafsil
OKSAPIN tabletkalari 300mg N30
Narh: 35 500 so'mdan Batafsil
MEZAKAR tabletkalari 200mg N50
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
MEZAKAR SR tabletkalari 400mg N50
Narh: 78 000 so'mdan Batafsil
LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100
Narh: 89 600 so'mdan Batafsil
ZARDEKS kapsulalar 300mg N100
DIKLOSEYF suppozitorii 50mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF suppozitorii 100mg N10
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF MAKS gel 30g 5%
Narh: 25 000 so'mdan Batafsil
VOLVIT/WOLVIT tabletkalari 5 mg N30
VERTINEKS tabletkalari 5mg N10
ASKOSIN tabletkalari N100
Narh: 93 072 so'mdan Batafsil
ARTRIKYUR tabletkalari N60
ALFAFORKAL kapsulalar 0,25mkg N30
TAYGERON tabletkalari 750mg N5
Narh: 49 000 so'mdan Batafsil
TAYGERON tabletkalari 500mg N5
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
REKOL tabletkalari 10mg N14
Narh: 46 400 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9